Резюме
Кунлик назорат
2021 йил январ ойида грипп бўйича эпидемик вазият 2020 йил январ ойига нисбатан касаллик
кўрсаткичи 39,1%га, ўткир респиратор инфекциялар 41,3%га ва ўткир зотилжам касаллиги кўрсаткичи
36,5%га пасайганлиги кузатилди.
Жорий йилнинг январ ойида грипп касаллигининг энг юқори кўрсаткичлари Тошкент шаҳрида, Бухоро
ва Тошкент вилоятларида рўйхатга олинди.
Ўткир респиратор инфекцияларнинг энг юқори кўрсаткичлари Тошкент шаҳрида, Бухоро ва Тошкент
вилоятларида рўйхатга олинди. Касалликнинг энг паст кўрасткичлари Андижон, Самарқанд, Наманган ва
Хоразм вилоятларида қайд этилди.
Жорий йилнинг ўтган ойида ўткир зотилжам касаллигининг энг юқори кўрсаткичлари Тошкент
шаҳрида ва Андижон вилоятида рўйхатга олинди. Касалликнинг энг паст кўрасткичлари Қашқадарё,
Наманган, Самарқанд ва Сурхондарё вилоятларида рўйхатга олинган.
Грипп ва ўткир респиратор инфекцияларининг (ЎРИ) мавсумий кўтарилиш (2020 йилнинг 40 хафтаси)
давридан бошлаб барча Ўзбекистон худудида грипп касаллиги фаоллиги пастлигича қолган.
Республика ахолиси ўртасида гриппга ўхшаш касалликлар (ГЎК) билан касалланиш кўрсаткичи 2021
йилнинг 5 хафтасида 2021 йилнинг 4 ҳафтасига нисбатан 4% кўпайган, 2020 йилнинг 5 ҳафтасига
нисбатан эса 77,3%га камайган.
1-расм. 2020/21 ва 2019/20 мавсумлардаги ГЎК кўрсаткичи 10 000 ахолига нисбатан.
Хафталар
2020/21
2019/20
2021 йилнинг 5 хафтасида республика ахолиси ўртасида ЎРИ билан касалланиш кўрсаткичи 2021 йилнинг
4 хафтасига нисбатан 18,2%га кўпайган, 2020 йилнинг 5 ҳафтасига нисбатан эса 47,0% камайган. ЎРИ
касаллигининг энг юқори кўрсаткичлари Тошкент шахри, Навоий, Тошкент вилоятларида рўйхатга олинган.
Жорий йилнинг 5 хафтасида ЎРИ касаллиги кўрсаткичлари эпидемик бўсағадан 50,8%га паст.
2-расм. 2020/21 ва 2019/20 мавсумлардаги ЎРИ кўрсаткичи 10000 ахолига нисбатан.
Хафталар
2020/21
2019/20
Ўткир зотилжам билан касалланиш кўрсаткичлари жорий йилнинг 5 хафтасида 2021 йилнинг 4 хафтасига
нисбатан 4,0% кўпайган, 2020 йилнинг 5 хафтасига нисбатан эса 58.3%га камайган.
Энг юқори кўрсаткичлар Тошкент шаҳри, Андижон ва Сирдарё вилоятларида кузатилди.
3-расм. 2020/21 ва 2020/21 мавсумларда зотилжам кўрсаткичи 10 000 ахолига нисбатан
Хафталар
2020/21
2019/20
ГЎК бўйича назорат
Гриппга ўхшаш касаллик (ГЎК) ҳолатини стандарт аниқлаш:
-ўткир бошланиши;
-касаллик бошланганига 10 кундан ошмаганлиги;
-тана хароратининг юқорилиги, 38ᴼC ва ундан юқори (кўрикда ёки анманезда);
-йўтал.
ГЎК билан касалланганларни ёшма-ёш тахлил қилинганда барча ёшдаги ахоли ўртасида касалликни
камайганлиги кузатилди. 5-14 ёшдаги ахоли ўртасида касалликни ўсиши кузатилди.
Касалликнинг энг кам рўйхатга олиниши 65 ёш ва ундан катталар ўртасида кузатилди.
4-расм. 2020/21 йиллар мавсумидаги ГЎК кўрсаткичи 100 000 ахолига нисбатан.
Хафталар
0 - 4
5 - 14
15 - 29
30 - 64
65+
Всего
ЎРИ БЎЙИЧА НАЗОРАТ
Ўткир респиратор инфекция (ЎРИ) холатини стандарт аниқлаш:
-ўткир бошланиши (сўнгги 10 кунда), респиратор белгиларнинг камида биттаси кузатилганда;
-йўтал;
-томоқда оғриқ;
-хансираш;
-ринит.
ЎРИларда барча ёшдаги ахоли ўртасида касалликни ўсиши кузатилди. Касалликни энг юқори кўрсаткичда
рўйхатга олиниши 5-14 ёшдаги болалар ўртасида қайд этилди.
Касалликни энг кам кўрсаткичларда 65 ёш ва ундан катта ёшдаги ахоли ўртасида рўйхатга олинган.
5-расм. 2020/21 йиллар мавсумидаги ЎРИ кўрсаткичи 100 000 ахолига нисбатан.
Хафталар
0 - 4
5 - 14
15 - 29
30 - 64
65+
Всего
2020 йилнинг 40 хафтасидан бошлаб шу бугунги кунгача ўтказилган гриппга текшириш учун олинган
лаборатор тахлилларда мусбат натижа аниқланмаган.
6-расм. ГЎКда грипп мониторинг натижалари мавсум 2020/21 йиллар.
H1pdm09 H3
B A (не субтип.)
ЎРВИ мавсуми бошлангандан сўнг ГЎК холатларидан 25,9%да вируслар аниқланган. Ҳамма ЎРВИга
мусбат натижаларидан 76,2%да риновируслар, 23,8%да парагрипп вируси тўпланган.
Жорий йилнинг 5-хафтасида ГЎК холатларини лаборатор текширувида ЎРВИга мусбат натижалари
аниқланмаган.
7-расм. ГЎКда ЎРВИ мониторинг натижалари мавсум 2020/21 йиллар.
Парагрипп Аденовирус РС-вирус Риновирус Коронавирус Метапневмовирус Бокавирус
Мавсум бошидан бери ГЎК холатларининг 7,4%да янги коронавирус SARS-CoV-2 аниқланган.
12 хафталар мобайнида (2020 йил 47-хафтасидан 2021 йил 5-хафтасигача) ГЎК холатларини лаборатор
текширувида янги коронавирус SARS-CoV-2 аниқланмаган.
8-расм. ГЎКда SARS-CoV-2 мониторинг натижалари мавсум 2020/21 йиллар.
SARS-CoV-2 (+)
ОЎРИ бўйича назорат
Оғир ўткир респиратор инфекция (ОЎРИ) холатини стандарт аниқлаш:
-сўнгги 7 кунда бошланган ЎРИ, касалхонга ётқизиш талаб этилган холатда ёки қуйидаги касаллик
белгилари намоён бўлганда:
-анамнезда тана харорати >38ᴼC;
-йўтал;
-хансираш ёки нафас олишнинг қийинлашиши.
Энг юқори оғир ўткир респиратор инфекциялар (ОЎРИ) билан касалланиш кўрсаткичлари 15-29 ёш
гурухларида рўйхатга олинди. Бошка ёш гурухларида касаллик ўзгармаган холда паст кўрсаткичларда
рўйхатга олинган.
9-расм. 2020/21 йиллар мавсумидаги ОЎРИ кўрсаткичи 100 000 ахолига нисбатан.
Хафталар
0 - 4
5 - 14
15 - 29
30 - 64
65+
Всего
Грипп касаллигининг мавсумий кўтарилиш давридан бошлаб ОЎРИ билан касалланган беморларда
гриппга мусбат натижалар аниқланмади.
10-расм. ОЎРИда грипп мониторинг натижалари мавсум 2020/21 йиллар.
H1pdm09 H3
B A (не субтип.)
Мавсум бошидан ОЎРИ билан касалланганлардан олинган лаборатор тахлил натижаларида 16.1%
ЎРВИлар аниқланди. ЎРВИлардан 50,0% мусбат натижа парагрипп вирусига, 35.7% риновирусларга ва
14.3% мавсумий корнавирус инфекциясига тўғри келган.
Жорий йилнинг 5-хафтасида ОЎРИ лаборатор тахлил натижаларида ЎРВИларга мусбат натижа
аниқланмади.
11-расм. ОЎРИда ЎРВИ мониторинг натижалари мавсум 2020/21 йиллар.
Парагрипп Аденовирус РС-вирус Риновирус Коронавирус Метапневмовирус Бокавирус
Мавсум бошидан ОЎРИ билан касалланганлардан олинган лаборатор тахлил натижаларида 24,1%
коронавирус SARS-CoV-2 аниқланган.
2021 йилнинг 5-хафтасида ОЎРИларни лаборатор тахлил натижаларида коронавирус SARS-CoV-2
аниқланмаган.
12-расм. ОЎРИда SARS-CoV-2 мониторинг натижалари мавсум 2020/21 йиллар.
SARS-CoV-2 (+)