Ахборот бюллетенлари

898
Распечатать
29 Дек 2021

ГРИПП ва ЎРИ БЎЙИЧА ХАФТАЛИК МИЛЛИЙ БЮЛЛЕТЕНЬ 2021 йил 50 хафтаси (13.12.21 - 19.12.21)

Резюме
Грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекциялар (ЎРВИ) тўғрисидаги ҳафталик миллий бюллетенда 2021
йилнинг 50-ҳафтасида республика бўйича ҳамда Тошкент шаҳар таянч пунктларида грипп, ЎРВИ ва
уларнинг оғир турлари, шунингдек, ўткир зотилжам касаллиги бўйича эпидемик вазият ёритилган.
Бюллетенда, касалликни турли ёшдаги аҳоли гуруҳлари, жумладан, касаллик энг кўп қайд этилган
гуруҳлардаги кўрсаткичлар ҳамда беморлардан олинган лаборатория текширувлари натижалари ёритилиб
берилган.
Кунлик назорат
2021 йилнинг 11 ойида грипп касаллиги бўйича эпидемиологик вазият, 2020 йилнинг 11 ойига нисбатан
касаллик кўрсаткичлари 24,9%га камайиш билан характерланади. Шу билан бирга ўткир респиратор
вирусли инфекциялар билан касалланиш 12,2%га, ўткир зотилжам 41,4%га кўпайган.
Жорий йилнинг 11 ойи давомида грипп касаллигининг энг юқори кўрсаткичлари Тошкент шаҳри ва
Тошкент вилоятида қайд этилган.
ЎРВИ касаллигининг энг юқори кўрсаткичлари Тошкент шаҳри, Навоий ва Тошкент вилоятлари ҳамда
Қорақалпоғистон Республикасида рўйхатга олинган.
Ушбу даврда ўткир зотилжам касаллигининг энг юқори кўрсаткичлари Тошкент шаҳри, Сирдарё ва
Тошкент вилоятларида рўйхатга олинган.
Грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекция (ЎРВИ)ларнинг мавсумий кўтарилиш даврида (2021 йилнинг
40 ҳафтаси) Ўзбекистон республикасининг барча ҳудудларида грипп фаоллиги пастлигича қолди.
2021 йилнинг 50 хафтасида ГЎК бўйича дозорли назорат доирасида ўтказилган гриппга текширувларда
грипп аниқланмади.
Мавсум бошидан гриппга лаборатор тахлилларнинг 12,8%да грипп A/H3N2 вируси мусбат натижа
аниқланган.
1-расм. 2021/22 ва 2020/21 мавсумлардаги ГЎК кўрсаткичи 10 000 ахолига нисбатан

Хафталар

  2020/21          2021/22


Республика аҳолиси ўртасида гриппга ўхшаш касалликлар 2021 йилнинг 49 ҳафтасида 2021 йилнинг 48
ҳафтасига нисбатан 2 мартага камайган. 2021 йил 50-ҳафтасида 2020 йилнинг 50 ҳафтасига нисбатан 1,5
мартага кўпайган.
Жорий йилнинг 50 ҳафтасида ГЎК юқори кўрсаткичларда Жиззах ва Хоразм вилоятлари ҳамда Тошкент
шаҳрида рўйхатга олинган.
2-расм. 2021/22 ва 2020/21 мавсумлардаги ЎРИ кўрсаткичи 10000 ахолига нисбатан

Хафталар

2021/22         2020/21


2021 йилнинг 50 ҳафтасида республика аҳолиси ўртасида ЎРВИ касалликлари 2021 йилнинг 49 ҳафтасига
нисбатан 6,3%га кўпайган, 2020 йилнинг 50 ҳафтасига нисбатан 1,8 мартага ошган.
Жорий ҳафтада ЎРВИ бўйича энг юқори кўрсаткичлар Тошкент шаҳри, Жиззах, Сирдарё ва Навоий
вилоятларида рўйхатга олинди.
2021 йилнинг 50 ҳафтасида ЎРВИ касаллиги кўрсаткичлари эпидемик бўсағадан 33,1%га паст бўлди.
3-расм. 2021/22 ва 2021/22 мавсумларда зотилжам кўрсаткичи 10 000 ахолига нисбатан

Хафталар


2021/22       2020/21


2021 йилнинг 50 ҳафтасида ўткир зотилжам касаллиги 2021 йилнинг 49 ҳафтасига нисбатан 16,6%га
камайган. Ўтган йилнинг 50 ҳафтасига нисбатан 4,3 мартага кўпайган.
Энг юқори кўрсаткичлар Тошкент шаҳри, Жиззах, Навоий ва Сирдарё вилоятларида қайд этилди.


ГЎК бўйича назорат

Гриппга ўхшаш касалликлар ҳолатини стандарт аниқлаш (БЖССТ-2014йил):
Ўткир респиратор инфекцияларнинг қуйидаги белги билан намоён бўлганда:
- кўрик вақтида ёки анамнезида тана ҳароратини 38С дан юқори бўлиши;
- йўтал;
- касаллик бошлангандан 10 кун давомида.
ГЎК билан касалланиш барча аҳоли гуруҳларида пасайган бўлиб, 30-64 ёшлилар гуруҳи бундан мустасно,
ушбу гуруҳда касалликни ўсиши кузатилди.
Шу билан бирга, энг юқори касалланиш кўратгичи 0-4 ва 30-64 ёшлилар гуруҳларида рўйҳатга олинган.
65 ёш ва ундан катта аҳоли ўртасида ГЎК рўйҳатга олинмаган.


4-расм. 2021/22 йиллар мавсумидаги ГЎК кўрсаткичи 100 000 ахолига нисбатан.

0 - 4   5 - 14


15 - 29   30 - 64


65+   Жами


Ўткир респиратор инфекцияси холатларининг стандарт аниқланиши (ОРИ, ECDC/ВОЗ):
- ўткир бошланиш. Охирги 10 кун давомида қуйидаги респиратор касаллик белгиларининг
биттасини рўйхатга олиниши кузатилади:
- йўтал;
- томоқда оғриқ;
- хансираш;
- бурун битиши / ринит;
- шунингдек, инфекция сабабли юзага келганлиги хақидаги клиник хулоса.
ЎРВИ касалланиш кўрсаткичлари барча аҳоли гуруҳларида ошган, 65 ёш ва ундан катта ёш гуруҳи
бундан мустасно, ушбу гуруҳда ЎРИ рўйхатга олинмаган.
Энг юқори касалланиш кўратгичи 5-14 ёшлилар гуруҳида рўйҳатга олинган.

5-расм. 2021/22 йиллар мавсумидаги ЎРИ кўрсаткичи 100 000 ахолига нисбатан.

0 - 4   5 - 14


15 - 29   30 - 64


65+   Жами



2021 йилнинг 50 хафтасида ГЎК бўйича дозорли назорат доирасида ўтказилган гриппга текширувларда
мусбат натижа аниқланмаган.
Мавсум бошидан гриппга лаборатор тахлилларнинг 12,8%да A/H3N2 грипп вирусига мусбат натижа
аниқланган.
6-расм. ГЎКда грипп мониторинг натижалари мавсум 2021/22 йиллар.

   H1pdm09                                  H3

    B                                              A (не субтип.)


22021 йил 50 хафтасида ГЎК бўйича дозорли назорат доирасида ўтказилган ЎРВИга текшириш учун
олинган лаборатор тахлилларда 80,0%да мусбат натижа аниқланган. Жами ЎРВИда мусбат
натижаларнинг 75,0%да риновирусларга, 25,0%да мавсумий коронавирусларга тўғри келди.
Мавсум бошидан ГЎК холатларининг 61,5%да ЎРВИ аниқланди. Жами ЎРВИда мусбат натижаларнинг
50,0%да риновирусларга, 16,7%да респиратор-синтициал вирусларга, 12,5%дан аденовирусларга ва
мавсумий коронавирусларга, 8,3%да парагрипп вирусларига тўғри келди.

7-расм. ГЎКда ЎРВИ мониторинг натижалари мавсум 2021/22 йиллар.

  Парагрипп     Аденовирус     РС-вирус     Риновирус     Коронавирус     Метапневмовирус     Бокавирус


2021 йил 50 хафтасида аниқланган ГЎК холатларидан олинган клиник намуналарни SARS-CoV-2 янги
коронавирусига лаборатор текширувларда мусбат натижалар аниқланмаган.
Мавсум бошидан ГЎК холатларидан олинган клиник намуналарининг SARS-CoV-2 янги коронавирусига
мусбат натижалар 5,1%да аниқланган.


8-расм. ГЎКда SARS-CoV-2 мониторинг натижалари мавсум 2021/22 йиллар.

    SARS-CoV-2 (+)


ОЎРИ бўйича назорат
Оғир ўткир респиратор инфекция холатини стандарт тушунчаси.
(ОЎРИ, ВОЗ-2014г.):
- охирги 10 кун давомида бошланган ўткир респиратор касаллик ва қуйидаги белгилар билан
кузатилади:
- анамнезда ёки кўрик вақтида тана ҳароратининг > 38C бўлиши;
- йўтал;
- касалхонага ёткизилиш зарурияти.
- шунингдек, кўрик вақтида хансираш ёки нафас олишнинг қийинлашишига аҳамият берилиши
лозим.
Барча ёш гурухларида касаллик кўрсаткичларининг камайиши кузатилди ва паст касалланиш
кўрсаткичлари рўйҳатга олинди.

9-расм. 2021/22 йиллар мавсумидаги ОЎРИ кўрсаткичи 100 000 ахолига нисбатан.

0 - 4   5 - 14


15 - 29   30 - 64


2021 йил 50 хафтасида грипп ва бошқа ЎРВИ устидан назорат доирасида ОЎРИ билан касалланган
беморлардан A/H3N2 грипп вирусига мусбат натижалари 11,1%да аниқланди.
Мавсум бошидан гриппга текширилган намуналарнинг 22,4%да A/H3N2 грипп вирусига мусбат натижалар
аниқланди.
10-расм. ОЎРИда грипп мониторинг натижалари мавсум 2021/22 йиллар.

   H1pdm09                                  H3

    B                                              A (не субтип.)


Жорий йилнинг 50 ҳафтасида ЎРВИга лаборатор текширувларда ОЎРИ холатларининг 55,6%да мусбат
натижалар аниқланди. Жами ЎРВИга мусбат натижаларнинг 80,0%да респиратор-синтициал вирусларга,
20,0%да парагрипп вирусларига тўғри келди.
Мавсум бошидан ЎРВИга лаборатор текширувларда ОЎРИ холатларининг 83,6%да мусбат натижалар
аниқланди. Мусбат натижаларнинг 53,5%да респиратор-синтициал вирусга, 28,6%да риновирусга, 8,9%да
мавсумий коронавирусга, 5,4%да парагрипп вирусларига, 3,6%да аденовирусларга тўғри келди.

11-расм. ОЎРИда ЎРВИ мониторинг натижалари мавсум 2021/22 йиллар.

  Парагрипп     Аденовирус     РС-вирус     Риновирус     Коронавирус     Метапневмовирус     Бокавирус


2021 йилнинг 50 хафтасида ОЎРИ ҳолатларининг клиник намуналарини лаборатор текширувларда янги
SARS-CoV-2 коронавируси аниқланмади.
Мавсум бошидан SARS-CoV-2 коронавирусига текширилган ОЎРИ ҳолатларидан олинган клиник
намуналарининг 1,5%да мусбат натижа аниқланди.
12-расм. ОЎРИда SARS-CoV-2 мониторинг натижалари мавсум 2021/22 йиллар.

    SARS-CoV-2 (+)


898
Распечатать
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech