Ахборот бюллетенлари

917
Распечатать
11 Янв 2022

ГРИПП ва ЎРИ БЎЙИЧА ХАФТАЛИК МИЛЛИЙ БЮЛЛЕТЕНЬ 2021 йил 52 хафтаси (27.12.21 - 02.01.22)

Резюме
Грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекциялар (ЎРВИ) тўғрисидаги ҳафталик миллий бюллетенда 2021
йилнинг 52-ҳафтасида республика бўйича ҳамда Тошкент шаҳар таянч пунктларида грипп, ЎРВИ ва
уларнинг оғир турлари, шунингдек, ўткир зотилжам касаллиги бўйича эпидемик вазият ёритилган.
Бюллетенда, касалликни турли ёшдаги аҳоли гуруҳлари, жумладан, касаллик энг кўп қайд этилган
гуруҳлардаги кўрсаткичлар ҳамда беморлардан олинган лаборатория текширувлари натижалари ёритилиб
берилган.
Кунлик назорат
2021 йилнинг 11 ойида грипп касаллиги бўйича эпидемиологик вазият, 2020 йилнинг 11 ойига нисбатан
касаллик кўрсаткичлари 24,9%га камайиш билан характерланади. Шу билан бирга ўткир респиратор
вирусли инфекциялар билан касалланиш 12,2%га, ўткир зотилжам 41,4%га кўпайган.
Жорий йилнинг 11 ойи давомида грипп касаллигининг энг юқори кўрсаткичлари Тошкент шаҳри ва
Тошкент вилоятида қайд этилган.
ЎРВИ касаллигининг энг юқори кўрсаткичлари Тошкент шаҳри, Навоий ва Тошкент вилоятлари ҳамда
Қорақалпоғистон Республикасида рўйхатга олинган.
Ушбу даврда ўткир зотилжам касаллигининг энг юқори кўрсаткичлари Тошкент шаҳри, Сирдарё ва
Тошкент вилоятларида рўйхатга олинган.
Грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекция (ЎРВИ)ларнинг мавсумий кўтарилиш даврида (2021 йилнинг
40 ҳафтаси) Ўзбекистон республикасининг барча ҳудудларида грипп фаоллиги пастлигича қолди.
2021 йил 52 хафтасида грипп ва бошқа ЎРВИ устидан назорат доирасида ОЎРИ билан касалланган
беморлардан грипп вирусига мусбат натижалари аниқланмади.
Мавсум бошидан гриппга текширилган намуналарнинг 19,4%да A/H3N2 грипп вирусига мусбат натижалар
аниқланди.
1-расм. 2021/22 ва 2020/21 мавсумлардаги ГЎК кўрсаткичи 10 000 ахолига нисбатан

Хафталар

  2020/21          2021/22


Республика аҳолиси ўртасида гриппга ўхшаш касалликлар 2021 йилнинг 52 ҳафтасида 2021 йилнинг 51
ҳафтасига нисбатан 6,5 мартага камайган. 2021 йил 52-ҳафтасида 2020 йилнинг 52 ҳафтасига нисбатан
8,7 мартага камайган.
Жорий йилнинг 52 ҳафтасида ГЎК юқори кўрсаткичларда Тошкент шаҳрида рўйхатга олинган.
2-расм. 2021/22 ва 2020/21 мавсумлардаги ЎРИ кўрсаткичи 10000 ахолига нисбатан

Хафталар

2021/22         2020/21


2021 йилнинг 52 ҳафтасида республика аҳолиси ўртасида ЎРВИ касалликлари 2021 йилнинг 51 ҳафтасига
нисбатан 49,6%га камайган, 2020 йилнинг 52 ҳафтасига нисбатан 1,4 мартага пасайган.
Жорий ҳафтада ЎРВИ бўйича энг юқори кўрсаткичлар Тошкент шаҳри, Навоий, Жиззах, Сирдарё ва
Фарғона вилоятларида рўйхатга олинди.
2021 йилнинг 52 ҳафтасида ЎРВИ касаллиги кўрсаткичлари эпидемик бўсағадан 58,1%га паст бўлди.
3-расм. 2021/22 ва 2021/22 мавсумларда зотилжам кўрсаткичи 10 000 ахолига нисбатан

Хафталар


2021/22       2020/21


2021 йилнинг 52 ҳафтасида ўткир зотилжам касаллиги 2021 йилнинг 51 ҳафтасига нисбатан 45,9%га
камайган. Ўтган йилнинг 52 ҳафтасига нисбатан 1,7 мартага кўпайган.
Энг юқори кўрсаткичлар Тошкент шаҳри, Тошкент ва Сирдарё вилоятларида қайд этилди.


ГЎК бўйича назорат

Гриппга ўхшаш касалликлар ҳолатини стандарт аниқлаш (БЖССТ-2014йил):
Ўткир респиратор инфекцияларнинг қуйидаги белги билан намоён бўлганда:
- кўрик вақтида ёки анамнезида тана ҳароратини 38С дан юқори бўлиши;
- йўтал;
- касаллик бошлангандан 10 кун давомида.
ГЎК билан касалланиш барча аҳоли гуруҳларида пасайган бўлиб, 0-4 ёшлилар гуруҳи бундан мустасно,
ушбу гуруҳда касалликни ўсиши кузатилди ва энг юқори касалланиш кўрсаткичи рўйҳатга олинган.
65 ёш ва ундан катта аҳоли ўртасида ГЎК рўйҳатга олинмаган.

4-расм. 2021/22 йиллар мавсумидаги ГЎК кўрсаткичи 100 000 ахолига нисбатан.

0 - 4   5 - 14


15 - 29   30 - 64


65+   Жами


Ўткир респиратор инфекцияси холатларининг стандарт аниқланиши (ОРИ, ECDC/ВОЗ):
- ўткир бошланиш. Охирги 10 кун давомида қуйидаги респиратор касаллик белгиларининг
биттасини рўйхатга олиниши кузатилади:
- йўтал;
- томоқда оғриқ;
- хансираш;
- бурун битиши / ринит;
- шунингдек, инфекция сабабли юзага келганлиги хақидаги клиник хулоса.
ЎРВИ касалланиш кўрсаткичлари барча аҳоли гуруҳларида камайган.
Энг юқори касалланиш кўратгичи 5-14 ёшлилар гуруҳида рўйҳатга олинган.

5-расм. 2021/22 йиллар мавсумидаги ЎРИ кўрсаткичи 100 000 ахолига нисбатан.

0 - 4   5 - 14


15 - 29   30 - 64


65+   Жами



2021 йилнинг 48 хафтасидан 52 хафтасигача ГЎК бўйича дозорли назорат доирасида ўтказилган гриппга
текширувларда мусбат натижа аниқланмаган.
Мавсум бошидан гриппга лаборатор тахлилларнинг 11,6%да A/H3N2 грипп вирусига мусбат натижа
аниқланган.
6-расм. ГЎКда грипп мониторинг натижалари мавсум 2021/22 йиллар.

   H1pdm09                                  H3

    B                                              A (не субтип.)


2021 йил 52 хафтасида ГЎК бўйича дозорли назорат доирасида ўтказилган ЎРВИга текшириш учун
олинган лаборатор тахлилларда 50,0%да мусбат натижа аниқланган. Ҳамма мусбат натижалар
риновирусларга тўғри келди.
Мавсум бошидан ГЎК холатларининг 62,8%да ЎРВИ аниқланди. Жами ЎРВИда мусбат натижаларнинг
51,9%да риновирусларга, 18,5%да респиратор-синтициал вирусларга, 11,1%дан аденовирусларга ва
мавсумий коронавирусларга, 7,4%да парагрипп вирусларига тўғри келди.

7-расм. ГЎКда ЎРВИ мониторинг натижалари мавсум 2021/22 йиллар.

  Парагрипп     Аденовирус     РС-вирус     Риновирус     Коронавирус     Метапневмовирус     Бокавирус


2021 йилнинг 46 хафтасидан 52 хафтасигача аниқланган ГЎК холатларидан олинган клиник намуналарни
SARS-CoV-2 янги коронавирусига лаборатор текширувларда мусбат натижалар аниқланмаган.
Мавсум бошидан ГЎК холатларидан олинган клиник намуналарининг SARS-CoV-2 янги коронавирусига
мусбат натижалар 4,7%да аниқланган.

8-расм. ГЎКда SARS-CoV-2 мониторинг натижалари мавсум 2021/22 йиллар.

    SARS-CoV-2 (+)


ОЎРИ бўйича назорат
Оғир ўткир респиратор инфекция холатини стандарт тушунчаси.
(ОЎРИ, ВОЗ-2014г.):
- охирги 10 кун давомида бошланган ўткир респиратор касаллик ва қуйидаги белгилар билан
кузатилади:
- анамнезда ёки кўрик вақтида тана ҳароратининг > 38C бўлиши;
- йўтал;
- касалхонага ёткизилиш зарурияти.
- шунингдек, кўрик вақтида хансираш ёки нафас олишнинг қийинлашишига аҳамият берилиши
лозим.
Барча ёш гурухларида касаллик кўрсаткичларининг камайиши кузатилди, 5-14 ёш ва 30-64
ёшлилар гуруҳлари бундан мустасно, ушбу гуруҳларда касалликни ўсиши кузатилди.

9-расм. 2021/22 йиллар мавсумидаги ОЎРИ кўрсаткичи 100 000 ахолига нисбатан.

0 - 4   5 - 14


15 - 29   30 - 64


2021 йил 52 хафтасида грипп ва бошқа ЎРВИ устидан назорат доирасида ОЎРИ билан касалланган
беморлардан грипп вирусига мусбат натижалари аниқланмади.
Мавсум бошидан гриппга текширилган намуналарнинг 19,4%да A/H3N2 грипп вирусига мусбат натижалар
аниқланди.
10-расм. ОЎРИда грипп мониторинг натижалари мавсум 2021/22 йиллар.

   H1pdm09                                  H3

    B                                              A (не субтип.)


Жорий йилнинг 52 ҳафтасида ЎРВИга лаборатор текширувларда ОЎРИ холатларининг 88,9%да мусбат
натижалар аниқланди. Жами ЎРВИга мусбат натижаларнинг 37,5%да риновирусларга, 25,0%дан
аденовирусларига ва парагрипп вирусларига, 12,5%да респиратор-синтициал вирусларга тўғри келди.
Мавсум бошидан ЎРВИга лаборатор текширувларда ОЎРИ холатларининг 85,8%да мусбат натижалар
аниқланди. Мусбат натижаларнинг 49,6%да респиратор-синтициал вирусга, 30,1%да риновирусга, 7,5%да
мавсумий коронавирусга, 6,8%да парагрипп вирусларига, 6,0%да аденовирусларга тўғри келди.

11-расм. ОЎРИда ЎРВИ мониторинг натижалари мавсум 2021/22 йиллар.

  Парагрипп     Аденовирус     РС-вирус     Риновирус     Коронавирус     Метапневмовирус     Бокавирус


2021 йилнинг 46 хафтасидан 52 хафтасигача ОЎРИ ҳолатларининг клиник намуналарини лаборатор
текширувларда янги SARS-CoV-2 коронавируси аниқланмади.
Мавсум бошидан SARS-CoV-2 коронавирусига текширилган ОЎРИ ҳолатларидан олинган клиник
намуналарининг 1,3%да мусбат натижа аниқланди.
12-расм. ОЎРИда SARS-CoV-2 мониторинг натижалари мавсум 2021/22 йиллар.

    SARS-CoV-2 (+)


917
Распечатать
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech