Ахборот бюллетенлари

1574
Распечатать
18 Фев 2021

ГРИПП ва ЎРИ БЎЙИЧА ХАФТАЛИК МИЛЛИЙ БЮЛЛЕТЕНЬ 2021 йил 6 хафтаси (08.02.21 - 14.02.21)

Резюме
Грипп ва ЎРВИ хафталик миллий бюллетенида грипп, ЎРИ ва уларнинг оғир турлари шунингдек ўткир
зотилжам касаллигининг 2021 йил 6 хафтасида республика бўйича хамда Тошкент шаҳар таянч
пунктларидаги эпидемиологик вазият хақида тахлил этилган.
Шунингдек тахлилда касаллик ахоли ўртасида энг кўп ва турли хил ёш гурухлари ичида рўйхатга
олинаётганлиги, хамда беморлардан олинган лаборатор тахлил натижалари хақида ёритилиб берилган.
Кунлик назорат
2021 йил январ ойида грипп бўйича эпидемик вазият 2020 йил январ ойига нисбатан касаллик
кўрсаткичи 39,1%га, ўткир респиратор инфекциялар 41,3%га ва ўткир зотилжам касаллиги кўрсаткичи
36,5%га пасайганлиги кузатилди.
Жорий йилнинг январ ойида грипп касаллигининг энг юқори кўрсаткичлари Тошкент шаҳрида, Бухоро
ва Тошкент вилоятларида рўйхатга олинди.
Ўткир респиратор инфекцияларнинг энг юқори кўрсаткичлари Тошкент шаҳрида, Бухоро ва Тошкент
вилоятларида рўйхатга олинди. Касалликнинг энг паст кўрасткичлари Андижон, Самарқанд, Наманган ва
Хоразм вилоятларида қайд этилди.
Жорий йилнинг ўтган ойида ўткир зотилжам касаллигининг энг юқори кўрсаткичлари Тошкент
шаҳрида ва Андижон вилоятида рўйхатга олинди. Касалликнинг энг паст кўрасткичлари Қашқадарё,
Наманган, Самарқанд ва Сурхондарё вилоятларида рўйхатга олинган.
Грипп ва ўткир респиратор инфекцияларининг (ЎРИ) мавсумий кўтарилиш (2020 йилнинг 40 хафтаси)
давридан бошлаб барча Ўзбекистон худудида грипп касаллиги фаоллиги пастлигича қолган.
Республика ахолиси ўртасида гриппга ўхшаш касалликлар (ГЎК) билан касалланиш кўрсаткичи 2021
йилнинг 6 хафтасида 2021 йилнинг 5 ҳафтасига нисбатан 60,0%га, 2020 йилнинг 6 ҳафтасига нисбатан эса
86,7%га камайган.

1-расм. 2020/21 ва 2019/20 мавсумлардаги ГЎК кўрсаткичи 10 000 ахолига нисбатан

Хафталар

  2020/21          2019/20

2021 йилнинг 6 хафтасида республика ахолиси ўртасида ЎРИ билан касалланиш кўрсаткичи 2021 йилнинг
5 хафтасига нисбатан 4,2%га кўпайган, 2020 йилнинг 6 ҳафтасига нисбатан эса 36,9% камайган. ЎРИ
касаллигининг энг юқори кўрсаткичлари Тошкент шахри ва Тошкент вилоятида рўйхатга олинган.
Жорий йилнинг 6 хафтасида ЎРИ касаллиги кўрсаткичлари эпидемик бўсағадан 45,1%га паст.
2-расм. 2020/21 ва 2019/20 мавсумлардаги ЎРИ кўрсаткичи 10000 ахолига нисбатан.

Хафталар

2020/21         2019/20

Ўткир зотилжам билан касалланиш кўрсаткичлари жорий йилнинг 6 хафтасида 2021 йилнинг 5 хафтасига
нисбатан 20,0% кўпайган, 2020 йилнинг 6 хафтасига нисбатан эса 53,8%га камайган.
Энг юқори кўрсаткичлар Тошкент шаҳри, Андижон ва Сирдарё вилоятларида кузатилди.
3-расм. 2020/21 ва 2020/21 мавсумларда зотилжам кўрсаткичи 10 000 ахолига нисбатан.

Хафталар


2020/21       2019/20

ГЎК бўйича назорат
Гриппга ўхшаш касаллик (ГЎК) ҳолатини стандарт аниқлаш:
-ўткир бошланиши;
-касаллик бошланганига 10 кундан ошмаганлиги;
-тана хароратининг юқорилиги, 38ᴼC ва ундан юқори (кўрикда ёки анманезда);
-йўтал.
ГЎК билан касалланганларни ёшма-ёш тахлил қилинганда барча ёшдаги ахоли ўртасида касалликни
камайганлиги кузатилиб, паст кўрсаткичларда қайд этилди.

4-расм. 2020/21 йиллар мавсумидаги ГЎК кўрсаткичи 100 000 ахолига нисбатан.

Хафталар


0 - 4   5 - 14


15 - 29   30 - 64


65+   Всего

ЎРИ БЎЙИЧА НАЗОРАТ
Ўткир респиратор инфекция (ЎРИ) холатини стандарт аниқлаш:
-ўткир бошланиши (сўнгги 10 кунда), респиратор белгиларнинг камида биттаси кузатилганда;
-йўтал;
-томоқда оғриқ;
-хансираш;
-ринит.
ЎРИларда 5-14 ёшлилардан ташқари барча ёшдаги ахоли ўртасида касалликни ўсиши кузатилди. Шу
билан бирга касаллик юқори кўрсаткичларда 5-14 ёшдаги болалар ўртасида қайд этилди.
Касалликни энг кам кўрсаткичларда 65 ёш ва ундан катта ёшдаги ахоли ўртасида рўйхатга олинган.

5-расм. 2020/21 йиллар мавсумидаги ЎРИ кўрсаткичи 100 000 ахолига нисбатан.

Хафталар


0 - 4   5 - 14


15 - 29   30 - 64


65+   Всего

2020 йилнинг 40 хафтасидан бошлаб шу бугунги кунгача ўтказилган гриппга текшириш учун олинган
лаборатор тахлилларда мусбат натижа аниқланмаган.

6-расм. ГЎКда грипп мониторинг натижалари мавсум 2020/21 йиллар.

   H1pdm09                                  H3

    B                                              A (не субтип.)

Республика санитария эпидемиологик осойишталик ва жамоат соғлиғини сақлаш хизмати томонидан
жорий йилнинг 6 хафтаси бошида, янги илмий изланишлар асосида ишлаб чиқилган респиратор
вирусларни аниқлаш учун 10 турдаги реагентлар харид қилинди.
Ушбу тўпламлар билан гриппсимон касалликлар билан оғриган янги беморлардан келтирилган суртма
намуналари ҳамда йил бошидан келтирилган суртма намуналари қайта текширилди.
Текширувлар натижасида қуйидагилар аниқланди:
Мавсуми бошидан ГЎК холатларининг 41,9%да ЎРВИ аниқланди. Жами ЎРВИда мусбат натижаларнинг
66,7% риновирусларга, 27,6% - парагриппларга, 5,5% мавсумий короновирусга тўғри келди.
Жорий йилнинг 6 хафтасида ГЎК беморларидан олинган лаборатор тахлилларнинг 40,0%да мусбат
натижа аниқланди, булар риновирусларга тўғри келди.
7-расм. ГЎКда ЎРВИ мониторинг натижалари мавсум 2020/21 йиллар.

  Парагрипп     Аденовирус     РС-вирус     Риновирус     Коронавирус     Метапневмовирус     Бокавирус

Мавсум бошидан бери ГЎК холатларининг 7,0%да янги коронавирус SARS-CoV-2 аниқланган.
Сўнгги 13 хафтада (2020 йилнинг 47- хафтасидан 2021 йилнинг 6 хафтасигача) ГЎК холатларини
лаборатор текширувида янги SARS-CoV-2 коронавируси аниқланмади.

8-расм. ГЎКда SARS-CoV-2 мониторинг натижалари мавсум 2020/21 йиллар.

    SARS-CoV-2 (+)

ОЎРИ бўйича назорат

Оғир ўткир респиратор инфекция (ОЎРИ) холатини стандарт аниқлаш:
-сўнгги 7 кунда бошланган ЎРИ, касалхонга ётқизиш талаб этилган холатда ёки қуйидаги касаллик
белгилари намоён бўлганда:
-анамнезда тана харорати >38ᴼC;
-йўтал;
-хансираш ёки нафас олишнинг қийинлашиши.
Энг юқори оғир ўткир респиратор инфекциялар (ОЎРИ) билан касалланиш кўрсаткичлари 15-29 ёш
гурухларида рўйхатга олинди. Бошка ёш гурухларида касаллик ўзгармаган холда паст кўрсаткичларда
рўйхатга олинган.
9-расм. 2020/21 йиллар мавсумидаги ОЎРИ кўрсаткичи 100 000 ахолига нисбатан.

Хафталар


0 - 4   5 - 14


15 - 29   30 - 64


65+   Всего

Ўткир респиратор инфекцияларини кўтарилиш мавсум бошидан ОЎРИ билан касалланган беморлар
ўртасида грипп мусбат натижалари аниқланмади.

10-расм. ОЎРИда грипп мониторинг натижалари мавсум 2020/21 йиллар.

   H1pdm09                                  H3

    B                                              A (не субтип.)

Республика санитария эпидемиологик осойишталик ва жамоат соғлиғини сақлаш хизмати томонидан
жорий йилнинг 6 хафтаси бошида, янги илмий изланишлар асосида ишлаб чиқилган респиратор
вирусларни аниқлаш учун 10 турдаги реагентлар харид қилинди.
Ушбу тўпламлар билан ОЎРИ билан оғриган янги беморлардан келтирилган суртма намуналари ҳамда
йил бошидан келтирилган суртма намуналари қайта текширилди.
Текширувлар натижасида қуйидагилар аниқланди:
Мавсуми бошидан ОЎРИ холатларининг 30,0%да ЎРВИ аниқланди. Жами ЎРВИда мусбат натижаларнинг
37,1% - парагриппларга, 33,3% риновирусларга, 18,5% мавсумий короновирусга, 7,4% аденовирусларга ва
3,7% метапневмовирусга тўғри келди.
Жорий йилнинг 6 хафтасида ОЎРИларидан олинган лаборатор тахлилларнинг ЎРВИ мусбат натижалари
бир хил нисбатда аденовируслар, риновируслар ва метапневмовирусларга тўғри келди.
11-расм. ОЎРИда ЎРВИ мониторинг натижалари мавсум 2020/21 йиллар.

  Парагрипп     Аденовирус     РС-вирус     Риновирус     Коронавирус     Метапневмовирус     Бокавирус

Мавсум бошидан ОЎРИ ҳолатларининг 23,3% да янги SARS-CoV-2 коронавируси аниқланди
2021 йилнинг 4 хафтасидан 6 хафтасигача ОЎРИ ҳолатлари лаборатор тахлил натижаларида янги SARSCoV-
2 коронавируси аниқланмади.

12-расм. ОЎРИда SARS-CoV-2 мониторинг натижалари мавсум 2020/21 йиллар.

 

    SARS-CoV-2 (+)

 


1574
Распечатать
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech