Ахборот бюллетенлари

1339
Распечатать
04 Мар 2021

ГРИПП ва ЎРИ БЎЙИЧА ХАФТАЛИК МИЛЛИЙ БЮЛЛЕТЕНЬ 2021 йил 8 хафтаси (22.02.21 - 28.02.21)

Резюме
Грипп ва ЎРВИ хафталик миллий бюллетенида грипп, ЎРИ ва уларнинг оғир турлари шунингдек ўткир
зотилжам касаллигининг 2021 йил 8 хафтасида республика бўйича хамда Тошкент шаҳар таянч
пунктларидаги эпидемиологик вазият хақида тахлил этилган.
Шунингдек тахлилда касаллик ахоли ўртасида энг кўп ва турли хил ёш гурухлари ичида рўйхатга
олинаётганлиги, хамда беморлардан олинган лаборатор тахлил натижалари хақида ёритилиб берилган.
Кунлик назорат
2021 йил январ ойида грипп бўйича эпидемик вазият 2020 йил январ ойига нисбатан касаллик
кўрсаткичи 39,1%га, ўткир респиратор инфекциялар 41,3%га ва ўткир зотилжам касаллиги кўрсаткичи
36,5%га пасайганлиги кузатилди.
Жорий йилнинг январ ойида грипп касаллигининг энг юқори кўрсаткичлари Тошкент шаҳрида, Бухоро
ва Тошкент вилоятларида рўйхатга олинди.
Ўткир респиратор инфекцияларнинг энг юқори кўрсаткичлари Тошкент шаҳрида, Бухоро ва Тошкент
вилоятларида рўйхатга олинди. Касалликнинг энг паст кўрасткичлари Андижон, Самарқанд, Наманган ва
Хоразм вилоятларида қайд этилди.
Жорий йилнинг ўтган ойида ўткир зотилжам касаллигининг энг юқори кўрсаткичлари Тошкент
шаҳрида ва Андижон вилоятида рўйхатга олинди. Касалликнинг энг паст кўрасткичлари Қашқадарё,
Наманган, Самарқанд ва Сурхондарё вилоятларида рўйхатга олинган.
Грипп ва ўткир респиратор инфекцияларининг (ЎРИ) мавсумий кўтарилиш (2020 йилнинг 40 хафтаси)
давридан бошлаб барча Ўзбекистон худудида грипп касаллиги фаоллиги пастлигича қолган.
Республика аҳолиси ўртасида гриппга ўхшаш касалликлар (ГЎК) билан касалланиш кўрсаткичи
2021 йилнинг 8 ҳафтасида 2021 йилнинг 7 ҳафтасига нисбатан икки мартага, 2020 йилнинг 8 ҳафтасига
нисбатан эса 75,0% камайган.
1-расм. 2020/21 ва 2019/20 мавсумлардаги ГЎК кўрсаткичи 10 000 ахолига нисбатан.

Хафталар

  2020/21          2019/20

2021 йилнинг 8 ҳафтасида республика аҳолиси ўртасида ЎРИ билан касалланиш кўрсаткичи 2021 йилнинг
7 ҳафтасига нисбатан ўзгармаган, бир хил кўрсаткичда рўйхатга олинган, 2020 йилнинг 8 ҳафтасига
нисбатан эса 10,6% камайган. ЎРИ касаллигининг энг юқори кўрсаткичлари Тошкент шаҳри, Наманган ва
Тошкент вилоятларида рўйхатга олинган.
Жорий йилнинг 8 хафтасида ЎРИ касаллиги кўрсаткичлари эпидемик бўсағадан 27.1 %га паст.
2-расм. 2020/21 ва 2019/20 мавсумлардаги ЎРИ кўрсаткичи 10000 ахолига нисбатан.

Хафталар

2020/21         2019/20

Ўткир зотилжам билан касалланиш кўрсаткичлари жорий йилнинг 8 ҳафтасида 2021 йилнинг 7 ҳафтасига
нисбатан 12.5% камайган, 2020 йилнинг 8 ҳафтасига нисбатан эса 36.4%га камайган.
Энг юқори кўрсаткичлар Тошкент шаҳри, Андижон ва Наманган вилоятларида кузатилди.


3-расм. 2020/21 ва 2020/21 мавсумларда зотилжам кўрсаткичи 10 000 ахолига нисбатан.

Хафталар


2020/21       2019/20

ГЎК бўйича назорат
Гриппга ўхшаш касаллик (ГЎК) ҳолатини стандарт аниқлаш:
-ўткир бошланиши;
-касаллик бошланганига 10 кундан ошмаганлиги;
-тана хароратининг юқорилиги, 38ᴼC ва ундан юқори (кўрикда ёки анамнезда);
-йўтал.
ГЎК билан касалланганларни ёшма-ёш таҳлил қилинганда барча ёшдаги аҳоли ўртасида касалликни
камайганлиги кузатилди. Аммо 5-14 ёшлилар ўртасида касалликни бир оз кўтарилганлиги кузатилди.
Умуман олганда касаллик паст кўрсаткичларда қайд этилган.
4-расм. 2020/21 йиллар мавсумидаги ГЎК кўрсаткичи 100 000 ахолига нисбатан.

0 - 4   5 - 14


15 - 29   30 - 64


65+   Всего

ЎРИ БЎЙИЧА НАЗОРАТ

Ўткир респиратор инфекция (ЎРИ) холатини стандарт аниқлаш:
-ўткир бошланиши (сўнгги 10 кунда), респиратор белгиларнинг камида биттаси кузатилганда;
-йўтал;
-томоқда оғриқ;
-хансираш;
-ринит.
ЎРИларда 0-4 ёшдаги аҳоли груҳидан ташқари барча ёшдаги аҳоли ўртасида касалликни ўсиши
кузатилди. Касаллик 5-14 хамда 0-4 ёшдаги болалар ўртасида бир мунча юқори кўрсаткичларда рўйхатга
олиниши кузатилмоқда.
Касалликни энг кам кўрсаткичларда 65 ёш ва ундан катта ёшдаги аҳоли ўртасида рўйхатга олинган.
5-расм. 2020/21 йиллар мавсумидаги ЎРИ кўрсаткичи 100 000 ахолига нисбатан.

0 - 4   5 - 14


15 - 29   30 - 64


65+   Всего

2020 йилнинг 40 хафтасидан бошлаб шу бугунги кунгача ўтказилган гриппга текшириш учун олинган
лаборатор тахлилларда мусбат натижа аниқланмаган.

6-расм. ГЎКда грипп мониторинг натижалари мавсум 2020/21 йиллар.

   H1pdm09                                  H3

    B                                              A (не субтип.)

Мавсум бошидан ГЎК холатларининг 44,8%да ЎРВИ аниқланди. Жами ЎРВИда мусбат натижаларнинг
60,5% риновирусларга, 25,6% парагриппларга, 9,3% мавсумий короновирусга, 4,6% метапневмовирусга
тўғри келди.
Жорий йилнинг 8 хафтасида ГЎК беморларидан олинган лаборатор тахлилларнинг 80,0%да мусбат
натижа аниқланди. Ушбу мусбат натижаларинг 50%да мавсумий коронавирус, 25%да риновируслар,
25%да метапневмовируслар тўғри келди.
7-расм. ГЎКда ЎРВИ мониторинг натижалари мавсум 2020/21 йиллар.

  Парагрипп     Аденовирус     РС-вирус     Риновирус     Коронавирус     Метапневмовирус     Бокавирус


Мавсум бошидан бери ГЎК холатларининг 6,2%да янги коронавирус SARS-CoV-2 аниқланган.
Сўнгги 15 хафтада (2020 йилнинг 47- хафтасидан 2021 йилнинг 8 хафтасигача) ГЎК холатларини
лаборатор текширувида янги SARS-CoV-2 коронавируси аниқланмади.
8-расм. ГЎКда SARS-CoV-2 мониторинг натижалари мавсум 2020/21 йиллар.

    SARS-CoV-2 (+)

ОЎРИ бўйича назорат
Оғир ўткир респиратор инфекция (ОЎРИ) холатини стандарт аниқлаш:
-сўнгги 7 кунда бошланган ЎРИ, касалхонга ётқизиш талаб этилган холатда ёки қуйидаги касаллик
белгилари намоён бўлганда:
-анамнезда тана харорати >38ᴼC;
-йўтал;
-хансираш ёки нафас олишнинг қийинлашиши.
Жорий йилнинг 8 ҳафтасида оғир ўткир респиратор инфекциялар (ОЎРИ) билан касалланиш 5-14 ёш ва
15-29 ёшлилар ўртасида бир мунча ошганлиги кузатилди. Касаллик барча ёш гуруҳларида паст
кўрсаткичларда рўйхатга олинган.
9-расм. 2020/21 йиллар мавсумидаги ОЎРИ кўрсаткичи 100 000 ахолига нисбатан.

0 - 4   5 - 14


15 - 29   30 - 64


65+   Всего

Ўткир респиратор инфекцияларини кўтарилиш мавсум бошидан ОЎРИ билан касалланган беморлар
ўртасида грипп мусбат натижалари аниқланмади
10-расм. ОЎРИда грипп мониторинг натижалари мавсум 2020/21 йиллар.

 

   H1pdm09                                  H3

    B                                              A (не субтип.)

Мавсум бошидан ОЎРИ холатларининг 29,8%да ЎРВИ аниқланди. Жами ЎРВИда мусбат
натижаларнинг 35,7% - парагриппларга, 35,7% риновирусларга, 17,9% мавсумий короновирусга, 7,1%
аденовирусларга ва 3,6% метапневмовирусга тўғри келди.
Жорий йилнинг 8 ҳафтасида ОЎРИларидан олинган лаборатор таҳлилларда ЎРВИ мусбат натижалар
аниқланмади.
11-расм. ОЎРИда ЎРВИ мониторинг натижалари мавсум 2020/21 йиллар.

  Парагрипп     Аденовирус     РС-вирус     Риновирус     Коронавирус     Метапневмовирус     Бокавирус


Мавсум бошидан ОЎРИ ҳолатларининг 22,3% да янги SARS-CoV-2 коронавируси аниқланди.
2021 йилнинг 4 хафтасидан 8 хафтасигача ОЎРИ ҳолатлари лаборатор тахлил натижаларида янги SARSCoV-
2 коронавируси аниқланмади.

12-расм. ОЎРИда SARS-CoV-2 мониторинг натижалари мавсум 2020/21 йиллар.

    SARS-CoV-2 (+)


1339
Распечатать
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech