Ахборот бюллетенлари

314
Распечатать
14 Апр 2022

ГРИПП ва ЎРИ БЎЙИЧА ХАФТАЛИК МИЛЛИЙ БЮЛЛЕТЕНЬ 2022 йил 14 хафтаси (04.04.22 - 10.04.22)

Резюме
Грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекциялар (ЎРВИ) тўғрисидаги ҳафталик миллий бюллетенда 2022
йилнинг 14-ҳафтасида республика бўйича ҳамда Тошкент шаҳар таянч пунктларида грипп, ЎРВИ ва
уларнинг оғир турлари, шунингдек, ўткир зотилжам касаллиги бўйича эпидемик вазият ёритилган.
Бюллетенда, касалликни турли ёшдаги аҳоли гуруҳлари, жумладан, касаллик энг кўп қайд этилган
гуруҳлардаги кўрсаткичлар ҳамда беморлардан олинган лаборатория текширувлари натижалари ёритилиб
берилган.
Кунлик назорат
2022 йил март ойида грипп касаллиги бўйича эпидемиологик вазият, 2021 йилнинг март ойига нисбатан
касаллик кўрсаткичлари 16,6 мартага пасайганлиги билан тавсифланади. Шу билан бирга ўткир
респиратор вирусли инфекциялар билан касалланиш 20,2%га, ўткир зотилжам билан касалланиш
13,7%га кўпайган.
2022 йил март ойида грипп ва ўткир зотилжам касалликларининг энг юқори кўрсаткичлари Тошкент шаҳри
ва Тошкент вилоятида рўйхатга олинган.
ЎРВИ касаллигининг энг юқори кўрсаткичлари Тошкент шаҳри, Навоий ва Тошкент вилоятларида
рўйхатга олинган.
Грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекция (ЎРВИ)ларнинг мавсумий кўтарилиш даврида (2021 йилнинг
40 ҳафтаси) Ўзбекистон республикасининг барча ҳудудларида грипп фаоллиги пастлигича қолди.
2021 йилнинг 48 хафтасидан 2022 йил 14 хафтасигача ГЎК бўйича дозорли назорат доирасида ўтказилган
гриппга текширувларда мусбат натижа аниқланмаган.
Мавсум бошидан гриппга текширилган намуналарнинг 7,0%да A/H3N2 грипп вирусига мусбат натижалар
аниқланди.
1-расм. 2021/22 ва 2020/21 мавсумлардаги ГЎК кўрсаткичи 10 000 ахолига нисбатан

Хафталар

  2020/21          2021/22


Республика аҳолиси ўртасида гриппга ўхшаш касалликлар 2022 йилнинг 14 ҳафтасида 2022 йилнинг 13
ҳафтасига нисбатан бир хил кўрсаткичда бўлган, 2021 йилнинг 14 ҳафтасига нисбатан 23,1%га камайган.


2-расм. 2021/22 ва 2020/21 мавсумлардаги ЎРИ кўрсаткичи 10000 ахолига нисбатан

Хафталар

2021/22         2020/21


2022 йилнинг 14 ҳафтасида республика аҳолиси ўртасида ЎРВИ касалликлари 2022 йилнинг 13 ҳафтасига
нисбатан 12,4%га ошган, 2021 йилнинг 14 ҳафтасига нисбатан 49,7%га купайган.
Жорий ҳафтада ЎРВИ бўйича энг юқори кўрсаткичлар Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида рўйхатга
олинди.
2022 йилнинг 14 ҳафтасида ЎРВИ касаллиги кўрсаткичлари эпидемик бўсағадан 20,6%га паст бўлди.


3-расм. 2021/22 ва 2021/22 мавсумларда зотилжам кўрсаткичи 10 000 ахолига нисбатан

Хафталар


2021/22       2020/21

2022 йилнинг 14 ҳафтасида ўткир зотилжам касаллиги 2022 йилнинг 13 ҳафтасига нисбатан бир хил
кўрсаткичда бўлган. Ўтган йилнинг 14 ҳафтасига нисбатан 13,6%га купайган.
Энг юқори кўрсаткичлар Тошкент шаҳри қайд этилди.


ГЎК бўйича назорат

Гриппга ўхшаш касалликлар ҳолатини стандарт аниқлаш (БЖССТ-2014йил):
Ўткир респиратор инфекцияларнинг қуйидаги белги билан намоён бўлганда:
- кўрик вақтида ёки анамнезида тана ҳароратини 38С дан юқори бўлиши;
- йўтал;
- касаллик бошлангандан 10 кун давомида.
ГЎК билан касалланганларни ёшма-ёш тахлил қилинганда, барча ёш гуруҳларида пасайиши кузатилди.
Нисбатан юқори касалланиш даражаси 30-64 ёш гурухида қайд этилган.
65 ёш ва ундан катта ёшлилар ўртасида ГЎК билан касалланишнинг ҳолатлари рўйхатга олинмади.

4-расм. 2021/22 йиллар мавсумидаги ГЎК кўрсаткичи 100 000 ахолига нисбатан.

0 - 4   5 - 14


15 - 29   30 - 64


65+   Жами


Ўткир респиратор инфекцияси холатларининг стандарт аниқланиши (ОРИ, ECDC/ВОЗ):
- ўткир бошланиш. Охирги 10 кун давомида қуйидаги респиратор касаллик белгиларининг
биттасини рўйхатга олиниши кузатилади:
- йўтал;
- томоқда оғриқ;
- хансираш;
- бурун битиши / ринит;
- шунингдек, инфекция сабабли юзага келганлиги хақидаги клиник хулоса.
ЎРВИларда ёшма-ёш таҳлил қилинганда, барча ёшдаги аҳоли ўртасида касалликни ошганлиги кузатилди.
Касалланишнинг энг юқори кўрсаткичлари 5-14 ёшлилар гуруҳида қайд этилди. Касалликнинг алоҳида
ҳолатлари 65 ёшдан катталар ўртасида рўйхатга олинган.

5-расм. 2021/22 йиллар мавсумидаги ЎРИ кўрсаткичи 100 000 ахолига нисбатан.

0 - 4   5 - 14


15 - 29   30 - 64


65+   Жами




6-расм. ГЎКда грипп мониторинг натижалари мавсум 2021/22 йиллар.

   H1pdm09                                  H3

    B                                              A (не субтип.)


2021 йилнинг 48 хафтасидан 2022 йил 14 хафтасигача ГЎК бўйича дозорли назорат доирасида ўтказилган
гриппга текширувларда мусбат натижа аниқланмаган.
Мавсум бошидан гриппга лаборатор тахлилларнинг 7,0%да A/H3N2 грипп вирусига мусбат натижа
аниқланган.

7-расм. ГЎКда ЎРВИ мониторинг натижалари мавсум 2021/22 йиллар.

  Парагрипп     Аденовирус     РС-вирус     Риновирус     Коронавирус     Метапневмовирус     Бокавирус


2022 йил 14 хафтасида ГЎК бўйича дозорли назорат доирасида ўтказилган ЎРВИга текшириш учун
олинган лаборатор тахлилларда мусбат натижа аниқланмаган.
Мавсум бошидан ГЎК холатларининг 42,3%да ЎРВИ аниқланди. Жами ЎРВИда мусбат натижаларнинг
46,7%да риновирусларга, 23,3%да респиратор-синтициал вирусларга, 10,0%дан аденовирусларга,
мавсумий коронавирусларга ва парагрипп вирусларига тўғри келди.

8-расм. ГЎКда SARS-CoV-2 мониторинг натижалари мавсум 2021/22 йиллар.

    SARS-CoV-2 (+)

2022 йилнинг 14 ҳафтасида аниқланган ГЎК холатларидан олинган клиник намуналарни SARS-CoV-2 янги
коронавирусига лаборатор текширувларда мусбат натижалар аниқланмаган.
Мавсум бошидан ГЎК холатларидан олинган клиник намуналарининг SARS-CoV-2 янги коронавирусига
мусбат натижалар 9,9%да аниқланган.
ОЎРИ бўйича назорат
Оғир ўткир респиратор инфекция холатини стандарт тушунчаси.
(ОЎРИ, ВОЗ-2014г.):
- охирги 10 кун давомида бошланган ўткир респиратор касаллик ва қуйидаги белгилар билан
кузатилади:
- анамнезда ёки кўрик вақтида тана ҳароратининг > 38C бўлиши;
- йўтал;
- касалхонага ёткизилиш зарурияти.
- шунингдек, кўрик вақтида хансираш ёки нафас олишнинг қийинлашишига аҳамият берилиши
лозим.
ОЎРИ билан касалланганларни ёшма-ёш тахлил қилинганда, 5-14 ёш ва 30-64 ёшдаги ахоли ўртасида
касалликни ўсиши кузатилди. Шу билан бир қаторда 0-4 ёшгача касаллик кўрсаткичлари пасайганлиги
кузатилди.
65 ёш ва ундан катта ёшлилар ўртасида ОЎРИ билан касалланишнинг ҳолатлари рўйхатга олинмади.

9-расм. 2021/22 йиллар мавсумидаги ОЎРИ кўрсаткичи 100 000 ахолига нисбатан.

0 - 4   5 - 14


15 - 29   30 - 64



10-расм. ОЎРИда грипп мониторинг натижалари мавсум 2021/22 йиллар.

   H1pdm09                                  H3

    B                                              A (не субтип.)


2022 йил 14 ҳафтасида грипп ва бошқа ЎРВИ устидан назорат доирасида ОЎРИ билан касалланган
беморлардан 30,8%да В грипп вирусига мусбат натижалари аниқланди.
Мавсум бошидан гриппга текширилган намуналарнинг 15,5%да грипп вирусига мусбат натижалар
аниқланди. Мусбат натижаларнинг 89,7%да A/H3N2 грипп вирусига, 10,3%да В грипп вирусига тўғри
келди.

11-расм. ОЎРИда ЎРВИ мониторинг натижалари мавсум 2021/22 йиллар.

  Парагрипп     Аденовирус     РС-вирус     Риновирус     Коронавирус     Метапневмовирус     Бокавирус


2022 йилнинг 14 ҳафтасида ЎРВИга лаборатор текширувларда ОЎРИ холатларининг мусбат натижалар
23,1%да аниқланди. Мусбат натижаларнинг 33,3%дан риновирусларга, аденовирусларга ва парагрипп
вирусларига тўғри келди.
Мавсум бошидан ЎРВИга лаборатор текширувларда ОЎРИ холатларининг 63,5%да мусбат натижалар
аниқланди. Мусбат натижаларнинг 41,9%да респиратор-синтициал вирусларга, 28,1%да риновирусларга,
12,5%да парагрипп вирусларига, 10,0%да аденовирусларга, 6,2%да мавсумий коронавирусга, 1,3%да
бокавирусларга тўғри келди.
12-расм. ОЎРИда SARS-CoV-2 мониторинг натижалари мавсум 2021/22 йиллар.

    SARS-CoV-2 (+)

2022 йилнинг 14 ҳафтасида ОЎРИ ҳолатларининг клиник намуналарини лаборатор текширувларда янги
SARS-CoV-2 коронавируси аниқланмади.
Мавсум бошидан SARS-CoV-2 коронавирусига текширилган ОЎРИ ҳолатларидан олинган клиник
намуналарининг 6,0%да мусбат натижа аниқланди.


314
Распечатать
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech