Ахборот бюллетенлари

424
Распечатать
07 Июн 2022

ГРИПП ва ЎРИ БЎЙИЧА ХАФТАЛИК МИЛЛИЙ БЮЛЛЕТЕНЬ 2022 йил 21 хафтаси (23.05.22 - 29.05.22)

Резюме
Грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекциялар (ЎРВИ) тўғрисидаги ҳафталик миллий бюллетенда 2022
йилнинг 21-ҳафтасида республика бўйича ҳамда Тошкент шаҳар таянч пунктларида грипп, ЎРВИ ва
уларнинг оғир турлари, шунингдек, ўткир зотилжам касаллиги бўйича эпидемик вазият ёритилган.
Бюллетенда, юқоридаги инфекциялар бўйича турли ёшдаги аҳоли гуруҳлари орасида касалланиш
кўрсаткичлари ҳамда беморлардан олинган лаборатория текширувлари натижалари ёритилиб берилган.
Кунлик назорат
2022 йил апрел ойида грипп касаллиги бўйича эпидемиологик вазият, 2021 йилнинг апрел ойига нисбатан
касаллик кўрсаткичлари 5 мартага пасайганлиги билан тавсифланади. Шу билан бирга ўткир респиратор
вирусли инфекциялар билан касалланиш 28,2%га, ўткир зотилжам билан касалланиш 2 мартага кўпайган.
2022 йил апрел ойида грипп энг юқори кўрсаткичлари Тошкент шаҳри, Бухоро ва Хоразм вилоятларида
рўйхатга олинган.
ЎРВИ касаллигининг энг юқори кўрсаткичлари Тошкент шаҳри, Навоий ва Тошкент вилоятларида
рўйхатга олинган.
Ўткир зотилжам касалликларининг энг юқори кўрсаткичлари Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент
вилоятларида рўйхатга олинган.
Грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекция (ЎРВИ)ларнинг мавсумий кўтарилиш даврида (2021 йилнинг
40 ҳафтаси) Ўзбекистон республикасининг барча ҳудудларида грипп фаоллиги пастлигича қолди.
Мавсум бошидан гриппга текширилган намуналарнинг 7,7%да A/H3N2 грипп вирусига мусбат натижалар
аниқланди.
1-расм. 2021/22 ва 2020/21 мавсумлардаги ГЎК кўрсаткичи 10 000 ахолига нисбатан

Хафталар

  2020/21          2021/22


Республика аҳолиси ўртасида гриппга ўхшаш касалликлар 2022 йилнинг 21 ҳафтасида 2022 йилнинг 20
ҳафтасига нисбатан 68,8%га купайган, 2021 йилнинг 21 ҳафтасига нисбатан 3,9 мартага кўпайган.
Тошкент шаҳри ва Фарғона вилоятида гриппга ўхшаш касалликлар алоҳида ҳолатлари қайд этилган.


2-расм. 2021/22 ва 2020/21 мавсумлардаги ЎРИ кўрсаткичи 10000 ахолига нисбатан

Хафталар

2021/22         2020/21


2022 йилнинг 21 ҳафтасида республика аҳолиси ўртасида ЎРВИ касалликлари 2022 йилнинг 20 ҳафтасига
нисбатан 13,2%га камайган, 2021 йилнинг 21 ҳафтасига нисбатан эса 31,9%га купайган.
Жорий ҳафтада ЎРВИ бўйича энг юқори кўрсаткичлар Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида рўйхатга
олинди.
2022 йилнинг 21 ҳафтасида ЎРВИ касаллиги кўрсаткичлари эпидемик бўсағадан 22,8%га паст бўлди.


3-расм. 2021/22 ва 2021/22 мавсумларда зотилжам кўрсаткичи 10 000 ахолига нисбатан

Хафталар


2021/22       2020/21

2022 йилнинг 21 ҳафтасида ўткир зотилжам касаллиги 2022 йилнинг 20 ҳафтасига нисбатан 8,6%га
камайган. Ўтган йилнинг 21 ҳафтасига нисбатан 72,1%га камайган.
Энг юқори кўрсаткичлар Тошкент шаҳри, Тошкент ва Хорезм вилоятларида қайд этилди.


ГЎК бўйича назорат

Гриппга ўхшаш касалликлар ҳолатини стандарт аниқлаш (БЖССТ-2014йил):
Ўткир респиратор инфекцияларнинг қуйидаги белги билан намоён бўлганда:
- кўрик вақтида ёки анамнезида тана ҳароратини 38С дан юқори бўлиши;
- йўтал;
- касаллик бошлангандан 10 кун давомида.
Жорий йилнинг 21 ҳафтасида ГЎК билан касалланиш 5-14 ва 30-64 ёшлилар орасида рўйхатга олинди. 5-
14 ёшлилар орасида касалланиш 30-64 ёшлилар орасида касалланишга нисбатан 5,6 маротаба юқори
бўлган.

4-расм. 2021/22 йиллар мавсумидаги ГЎК кўрсаткичи 100 000 ахолига нисбатан.

0 - 4   5 - 14


15 - 29   30 - 64


65+   Жами


Ўткир респиратор инфекцияси холатларининг стандарт аниқланиши (ОРИ, ECDC/ВОЗ):
- ўткир бошланиш. Охирги 10 кун давомида қуйидаги респиратор касаллик белгиларининг
биттасини рўйхатга олиниши кузатилади:
- йўтал;
- томоқда оғриқ;
- хансираш;
- бурун битиши / ринит;
- шунингдек, инфекция сабабли юзага келганлиги хақидаги клиник хулоса.
ЎРВИларда ёшма-ёш таҳлил қилинганда, барча ёш гуруҳларда касалликни пасайиши кузатилди, 0-4
ёшлилар гуруҳи бунан мустасно, ушбу гуруҳда касалликнинг ўсиши қайд этилди. Касалланишнинг энг
юқори кўрсаткичлари ҳам ушбу ёш гуруҳида қайд этилди. 65 ёш ва ундан катта ёшлилар ўртасида ЎРВИ
билан касалланиш қайд этилмади.

5-расм. 2021/22 йиллар мавсумидаги ЎРИ кўрсаткичи 100 000 ахолига нисбатан.

0 - 4   5 - 14


15 - 29   30 - 64


65+   Жами




6-расм. ГЎКда грипп мониторинг натижалари мавсум 2021/22 йиллар.

   H1pdm09                                  H3

    B                                              A (не субтип.)


2021 йилнинг 21 хафтасида ГЎК бўйича дозорли назорат доирасида ўтказилган гриппга текширувларда
мусбат натижа 25,0 %да (грипп В) аниқланган.
Мавсум бошидан гриппга лаборатор тахлилларнинг 7,7%да грипп вирусига мусбат натижа аниқланган.
Мусбат натижаларнинг 83,3%да грипп A/H3N2, ва 16,7%да грипп В аниқланган.

7-расм. ГЎКда ЎРВИ мониторинг натижалари мавсум 2021/22 йиллар.

  Парагрипп     Аденовирус     РС-вирус     Риновирус     Коронавирус     Метапневмовирус     Бокавирус


2022 йил 10 хафтасидан 21 хафтасигача ГЎК бўйича дозорли назорат доирасида ўтказилган ЎРВИга
текшириш учун олинган лаборатор тахлилларда мусбат натижа аниқланмаган.
Мавсум бошидан ГЎК холатларининг 38,0%да ЎРВИ аниқланди. Жами ЎРВИда мусбат натижаларнинг
46,7%да риновирусларга, 23,3%да респиратор-синтициал вирусларга, 10,0%дан аденовирусларга,
мавсумий коронавирусларга ва парагрипп вирусларига тўғри келди.

8-расм. ГЎКда SARS-CoV-2 мониторинг натижалари мавсум 2021/22 йиллар.

    SARS-CoV-2 (+)

2022 йилнинг 8 хафтасидан 21 ҳафтасигача аниқланган ГЎК холатларидан олинган клиник намуналарни
SARS-CoV-2 янги коронавирусига лаборатор текширувларда мусбат натижалар аниқланмаган.
Мавсум бошидан ГЎК холатларидан олинган клиник намуналарининг SARS-CoV-2 янги коронавирусига
мусбат натижалар 9,0%да аниқланган.

ОЎРИ бўйича назорат

Оғир ўткир респиратор инфекция холатини стандарт тушунчаси.
(ОЎРИ, ВОЗ-2014г.):
- охирги 10 кун давомида бошланган ўткир респиратор касаллик ва қуйидаги белгилар билан
кузатилади:
- анамнезда ёки кўрик вақтида тана ҳароратининг > 38C бўлиши;
- йўтал;
- касалхонага ёткизилиш зарурияти.
- шунингдек, кўрик вақтида хансираш ёки нафас олишнинг қийинлашишига аҳамият берилиши лозим.
Жорий йилнинг 21 ҳафтасида 0-4 ва 5-14 ёшлилар гуруҳларида алоҳида ҳолатлар рўйхатга олинди. Барча
қолган гуруҳларда ОЎРИ билан касалланиш рўйхатга олинмади.

9-расм. 2021/22 йиллар мавсумидаги ОЎРИ кўрсаткичи 100 000 ахолига нисбатан.

0 - 4   5 - 14


15 - 29   30 - 64



10-расм. ОЎРИда грипп мониторинг натижалари мавсум 2021/22 йиллар.

   H1pdm09                                  H3

    B                                              A (не субтип.)


2022 йил 21 ҳафтасида грипп ва бошқа ЎРВИ устидан назорат доирасида ОЎРИ билан касалланган
беморлардан 12,5%да грипп В вирусига мусбат натижалари аниқланди.
Мавсум бошидан гриппга текширилган намуналарнинг 14,0%да грипп вирусига мусбат натижалар
аниқланди. Мусбат натижаларнинг 73,2%да A/H3N2 грипп вирусига, 26,8%да В грипп вирусига тўғри
келди.

11-расм. ОЎРИда ЎРВИ мониторинг натижалари мавсум 2021/22 йиллар.

  Парагрипп     Аденовирус     РС-вирус     Риновирус     Коронавирус     Метапневмовирус     Бокавирус


2022 йилнинг 21 ҳафтасида ЎРВИга лаборатор текширувларда ОЎРИ холатларининг мусбат натижалар
75,0%да аниқланди. Хамма мусбат натижалар 33,3%дан аденовирусларга, риновирусларга ва парагрипп
вирусларга тўғри келди.
Мавсум бошидан ЎРВИга лаборатор текширувларда ОЎРИ холатларининг 61,1%да мусбат натижалар
аниқланди. Мусбат натижаларнинг 37,4%да респиратор-синтициал вирусларга, 27,4%да риновирусларга,
16,2%да парагрипп вирусларига, 12,3%да аденовирусларга, 5,6%да мавсумий коронавирусга, 1,1%да
бокавирусларга тўғри келди.

12-расм. ОЎРИда SARS-CoV-2 мониторинг натижалари мавсум 2021/22 йиллар.

    SARS-CoV-2 (+)

2022 йилнинг 8 хафтасидан 21 ҳафтасигача ОЎРИ ҳолатларининг клиник намуналарини лаборатор
текширувларда янги SARS-CoV-2 коронавируси аниқланмади.
Мавсум бошидан SARS-CoV-2 коронавирусига текширилган ОЎРИ ҳолатларидан олинган клиник
намуналарининг 5,1%да мусбат натижа аниқланди.


424
Распечатать
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech