Резюме
Грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекциялар (ЎРВИ) тўғрисидаги ҳафталик миллий бюллетенда 2022
йилнинг 25-ҳафтасида республика бўйича ҳамда Тошкент шаҳар таянч пунктларида грипп, ЎРВИ ва
уларнинг оғир турлари, шунингдек, ўткир зотилжам касаллиги бўйича эпидемик вазият ёритилган.
Бюллетенда, юқоридаги инфекциялар бўйича турли ёшдаги аҳоли гуруҳлари орасида касалланиш
кўрсаткичлари ҳамда беморлардан олинган лаборатория текширувлари натижалари ёритилиб берилган.
Кунлик назорат
2022 йил май ойида грипп касаллиги бўйича эпидемиологик вазият, 2021 йилнинг май ойига нисбатан
касаллик кўрсаткичлари 3,3 мартага пасайганлиги билан тавсифланади. Шу билан бирга ўткир
респиратор вирусли инфекциялар билан касалланиш 45,4%га, ўткир зотилжам билан касалланиш 2
мартага кўпайган.
2022 йил май ойида грипп энг юқори кўрсаткичлари Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Фарғона вилоятларида
рўйхатга олинган.
ЎРВИ касаллигининг энг юқори кўрсаткичлари Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида рўйхатга олинган.
Ўткир зотилжам касалликларининг энг юқори кўрсаткичлари Тошкент шаҳри рўйхатга олинган.
Грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекция (ЎРВИ)ларнинг мавсумий кўтарилиш даврида (2021 йилнинг
40 ҳафтаси) Ўзбекистон республикасининг барча ҳудудларида грипп фаоллиги пастлигича қолди.
Мавсум бошидан гриппга текширилган намуналарнинг 6,3%да A/H3N2 грипп вирусига мусбат натижалар
аниқланди.
1-расм. 2021/22 ва 2020/21 мавсумлардаги ГЎК кўрсаткичи 10 000 ахолига нисбатан
Хафталар
2020/21
2021/22
Республика аҳолиси ўртасида гриппга ўхшаш касалликлар 2022 йилнинг 25 ҳафтасида 2022 йилнинг 24
ҳафтасига нисбатан 16,8%га камайган, 2021 йилнинг 25 ҳафтасига нисбатан 39,2%га камайган.
Тошкент шаҳри ва Фарғона вилоятида гриппга ўхшаш касалликлар алоҳида ҳолатлари қайд этилган.
2-расм. 2021/22 ва 2020/21 мавсумлардаги ЎРИ кўрсаткичи 10000 ахолига нисбатан
Хафталар
2021/22
2020/21
2022 йилнинг 25 ҳафтасида республика аҳолиси ўртасида ЎРВИ касалликлари 2022 йилнинг 24 ҳафтасига
нисбатан 6,7%га купайган, 2021 йилнинг 25 ҳафтасига нисбатан 44,5%га кўпайган.
Жорий ҳафтада ЎРВИ бўйича энг юқори кўрсаткичлар Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида рўйхатга
олинди.
2022 йилнинг 25 ҳафтасида ЎРВИ касаллиги кўрсаткичлари эпидемик бўсағадан 12,8%га паст бўлди.
3-расм. 2021/22 ва 2021/22 мавсумларда зотилжам кўрсаткичи 10 000 ахолига нисбатан
Хафталар
2021/22
2020/21
2022 йилнинг 25 ҳафтасида ўткир зотилжам касаллиги 2022 йилнинг 24 ҳафтасига нисбатан 11,8%га
купайган, ўтган йилнинг 25 ҳафтасига нисбатан 60,4%га кўпайган.
Энг юқори кўрсаткичлар Тошкент шаҳри ва Қорақалпоғистон Республикасида қайд этилди.
ГЎК бўйича назорат
Гриппга ўхшаш касалликлар ҳолатини стандарт аниқлаш (БЖССТ-2014йил):
Ўткир респиратор инфекцияларнинг қуйидаги белги билан намоён бўлганда:
- кўрик вақтида ёки анамнезида тана ҳароратини 38С дан юқори бўлиши;
- йўтал;
- касаллик бошлангандан 10 кун давомида.
Жорий йилнинг 25 ҳафтасида ГЎК билан касалланишнинг 0-4 ёшлилар гуруҳида ўсиши кузатилди. 5-14 ва
30-64 ёшлилар гуруҳида пасайиши кузатилди.
Ушбу хафтада 15-29 ёш ва 65 ёш ва ундан катталар орасида ГЎК билан касалланиш рўйхатга олинмади.
4-расм. 2021/22 йиллар мавсумидаги ГЎК кўрсаткичи 100 000 ахолига нисбатан.
0 - 4
5 - 14
15 - 29
30 - 64
65+
Жами
Ўткир респиратор инфекцияси холатларининг стандарт аниқланиши (ОРИ, ECDC/ВОЗ):
- ўткир бошланиш. Охирги 10 кун давомида қуйидаги респиратор касаллик белгиларининг
биттасини рўйхатга олиниши кузатилади:
- йўтал;
- томоқда оғриқ;
- хансираш;
- бурун битиши / ринит;
- шунингдек, инфекция сабабли юзага келганлиги хақидаги клиник хулоса.
ЎРВИларда ёшма-ёш таҳлил қилинганда, 0-4 ёш ва 15-29 ёшлилар гуруҳида касалликни ўсиши кузатилди.
Касаллик 30-64 ёш гуруҳида барқарор даражада қайд этилган.
Ушбу хафтада 5-14 ёш ва 65 ёш ва ундан катталар орасида ЎРВИ билан касалланиш
рўйхатга пасайиши кузатилди.
5-расм. 2021/22 йиллар мавсумидаги ЎРИ кўрсаткичи 100 000 ахолига нисбатан.
0 - 4
5 - 14
15 - 29
30 - 64
65+
Жами
6-расм. ГЎКда грипп мониторинг натижалари мавсум 2021/22 йиллар.
H1pdm09 H3
B A (не субтип.)
2021 йилнинг 25 хафтасида ГЎК бўйича дозорли назорат доирасида ўтказилган гриппга текширувларда
мусбат натижа аниқланмаган.
Мавсум бошидан гриппга лаборатор тахлилларнинг 6,3%да грипп вирусига мусбат натижа аниқланган.
Мусбат натижаларнинг 83,3%да грипп A/H3N2, ва 16,7%да грипп В аниқланган.
7-расм. ГЎКда ЎРВИ мониторинг натижалари мавсум 2021/22 йиллар.
Парагрипп Аденовирус РС-вирус Риновирус Коронавирус Метапневмовирус Бокавирус
2022 йил 25 хафтасида ГЎК бўйича дозорли назорат доирасида ўтказилган ЎРВИга текшириш учун
олинган лаборатор тахлилларда мусбат натижа аниқланмаган.
Мавсум бошидан ГЎК холатларининг 33,7%да ЎРВИ аниқланди. Жами ЎРВИда мусбат натижаларнинг
43,7%да риновирусларга, 21,9%да респиратор-синтициал вирусларга, 15,6%да аденовирусларга, 9,4%дан
мавсумий коронавирусларга ва парагрипп вирусларига тўғри келди.
8-расм. ГЎКда SARS-CoV-2 мониторинг натижалари мавсум 2021/22 йиллар.
SARS-CoV-2 (+)
2022 йилнинг 8 хафтасидан 25 ҳафтасигача аниқланган ГЎК холатларидан олинган клиник намуналарни
SARS-CoV-2 янги коронавирусига лаборатор текширувларда мусбат натижалар аниқланмаган.
Мавсум бошидан ГЎК холатларидан олинган клиник намуналарининг SARS-CoV-2 янги коронавирусига
мусбат натижалар 7,4%да аниқланган.
ОЎРИ бўйича назорат
Оғир ўткир респиратор инфекция холатини стандарт тушунчаси.
(ОЎРИ, ВОЗ-2014г.):
- охирги 10 кун давомида бошланган ўткир респиратор касаллик ва қуйидаги белгилар билан
кузатилади:
- анамнезда ёки кўрик вақтида тана ҳароратининг > 38C бўлиши;
- йўтал;
- касалхонага ёткизилиш зарурияти.
- шунингдек, кўрик вақтида хансираш ёки нафас олишнинг қийинлашишига аҳамият берилиши лозим.
Жорий йилнинг 25 ҳафтасида барча ёш гуруҳларида ОЎРИ билан касалланишнинг ўсиши қайд этилди.
65 ёш ва ундан катталар гуруҳида ОЎРИ билан касалланиш рўйхатга олинмади.
9-расм. 2021/22 йиллар мавсумидаги ОЎРИ кўрсаткичи 100 000 ахолига нисбатан.
0 - 4
5 - 14
15 - 29
30 - 64
10-расм. ОЎРИда грипп мониторинг натижалари мавсум 2021/22 йиллар.
H1pdm09 H3
B A (не субтип.)
2022 йил 25 ҳафтасида грипп ва бошқа ЎРВИ устидан назорат доирасида ОЎРИ билан касалланган
беморлардан грипп вирусига мусбат натижалари аниқланмади.
Мавсум бошидан гриппга текширилган намуналарнинг 10,5%да грипп вирусига мусбат натижалар
аниқланди. Мусбат натижаларнинг 73,2%да A/H3N2 грипп вирусига, 26,8%да В грипп вирусига тўғри
келди.
11-расм. ОЎРИда ЎРВИ мониторинг натижалари мавсум 2021/22 йиллар.
Парагрипп Аденовирус РС-вирус Риновирус Коронавирус Метапневмовирус Бокавирус
2022 йилнинг 25 ҳафтасида ЎРВИга лаборатор текширувларда ОЎРИ холатларининг мусбат натижалар
35,4%да аниқланди. Мусбат натижаларнинг 47,1%да аденовирусларга, 29,4%да риновирусларга, 17,6%да
бокавирусларга, 5,9%да мавсумий коронавирусга тўғри келди.
Мавсум бошидан ЎРВИга лаборатор текширувларда ОЎРИ холатларининг 53,7%да мусбат натижалар
аниқланди. Мусбат натижаларнинг 32,0%да респиратор-синтициал вирусларга, 27,8%да риновирусларга,
17,7%да аденовирусларга, 14,8%да парагрипп вирусларига, 5,3%да мавсумий коронавирусга, 2,4%да
бокавирусларга тўғри келди.
12-расм. ОЎРИда SARS-CoV-2 мониторинг натижалари мавсум 2021/22 йиллар.
SARS-CoV-2 (+)
2022 йил 25 ҳафтасида ОЎРИ ҳолатларининг клиник намуналарини лаборатор текширувларда янги SARSCoV-
2 коронавируси 8,3%да аниқланди.
Мавсум бошидан SARS-CoV-2 коронавирусига текширилган ОЎРИ ҳолатларидан олинган клиник
намуналарининг 5,1%да мусбат натижа аниқланди.