Резюме
Грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекциялар (ЎРВИ) тўғрисидаги ҳафталик миллий бюллетенда 2022
йилнинг 35-ҳафтасида республика бўйича ҳамда Тошкент шаҳар таянч пунктларида грипп, ЎРВИ ва
уларнинг оғир турлари, шунингдек, ўткир зотилжам касаллиги бўйича эпидемик вазият ёритилган.
Бюллетенда, юқоридаги инфекциялар бўйича турли ёшдаги аҳоли гуруҳлари орасида касалланиш
кўрсаткичлари ҳамда беморлардан олинган лаборатория текширувлари натижалари ёритилиб берилган.
Кунлик назорат
2022 йил август ойида грипп касаллиги бўйича эпидемиологик вазият 2021 йилнинг август ойига
нисбатан касаллик кўрсаткичи 3,4 маротабага ва ўткир зотилжам касаллиги кўрсаткичи 27,9%га
пасайганлиги кузатилган. Шу билан бирга ўткир респиратор вирусли инфекциялар билан касалланиш 1,6
маротабага кўпайган.
2022 йил август ойида грипп касаллигининг энг юқори кўрсаткичлари Тошкент шаҳрида ва Фарғона
вилоятида рўйхатга олинган.
ЎРВИ касаллигининг энг юқори кўрсаткичлари Тошкент шаҳри, Тошкент вилоятида ва Қорақалпоғистон
Республикасида рўйхатга олинган.
Ўткир зотилжам касалликларининг энг юқори кўрсаткичлари Тошкент шаҳрида рўйхатга олинган.
Грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекция (ЎРВИ)ларнинг мавсумий кўтарилиш даврида (2021 йилнинг
40 ҳафтаси) Ўзбекистон республикасининг барча ҳудудларида грипп фаоллиги пастлигича қолди.
Мавсум бошидан гриппга лаборатор тахлилларнинг 5,4%да грипп вирусига мусбат натижа аниқланган.
Мусбат натижаларнинг 83,3%да грипп A/H3N2, ва 16,7%да грипп В аниқланган.
1-расм. 2021/22 ва 2020/21 мавсумлардаги ГЎК кўрсаткичи 10 000 ахолига нисбатан
Хафталар
2020/21
2021/22
Республика аҳолиси ўртасида гриппга ўхшаш касалликлар 2022 йилнинг 35 ҳафтасида 2022 йилнинг 34
ҳафтасига нисбатан 1,2 маротабага кўпайган, 2021 йилнинг 35 ҳафтасига нисбатан 4,9 маротабага
кўпайган.
Тошкент шаҳри ва Фарғона вилоятида гриппга ўхшаш касалликларни алоҳида ҳолатлари қайд этилган.
2-расм. 2021/22 ва 2020/21 мавсумлардаги ЎРИ кўрсаткичи 10000 ахолига нисбатан
Хафталар
2021/22
2020/21
2022 йилнинг 35 ҳафтасида республика аҳолиси ўртасида ЎРВИ билан касалланиш 2022 йилнинг 34
ҳафтасига нисбатан 32 %га камайган, 2021 йилнинг 35 ҳафтасига нисбатан 2,3 маротабага кўпайган.
Жорий ҳафтада ЎРВИ бўйича энг юқори кўрсаткичлар Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида рўйхатга
олинган.
35 ҳафтада ЎРВИ касалланиш кўрсаткичлари эпидемик бўсағадан 35% га паст бўлган.
3-расм. 2021/22 ва 2021/22 мавсумларда зотилжам кўрсаткичи 10 000 ахолига нисбатан
Хафталар
2021/22
2020/21
2022 йилнинг 35 ҳафтасида ўткир зотилжам касаллиги 2022 йилнинг 34 ҳафтаси билан бир хил
кўрсаткичда бўлган. Ўтган йилнинг 35 ҳафтасига нисбатан 3,6 маротабага кўпайган.
Энг юқори кўрсаткичлар Тошкент шаҳри ва Қорақапоғистон Республикасида қайд этилган.
ГЎК бўйича назорат
Гриппга ўхшаш касалликлар ҳолатини стандарт аниқлаш (БЖССТ-2014йил):
Ўткир респиратор инфекцияларнинг қуйидаги белги билан намоён бўлганда:
- кўрик вақтида ёки анамнезида тана ҳароратини 38С дан юқори бўлиши;
- йўтал;
- касаллик бошлангандан 10 кун давомида.
Жорий йилнинг 35 ҳафтасида ГЎК билан касалланишнинг кўпайиши 0-4 ёш гуруҳи ва 5-14 ёш гуруҳи
орасида рўйхатга олинган. Энг юқори касалланиш кўрсаткичи 0-4 ёш гуруҳи орасида рўйхатга олинган.
15-29 ёш гуруҳи, 30-64 ёш гуруҳи, 65 ёш ва ундан катта ёш гуруҳлари орасида касалланиш рўйхатга
олинмаган.
4-расм. 2021/22 йиллар мавсумидаги ГЎК кўрсаткичи 100 000 ахолига нисбатан.
0 - 4
5 - 14
15 - 29
30 - 64
65+
Жами
Ўткир респиратор инфекцияси холатларининг стандарт аниқланиши (ОРИ, ECDC/ВОЗ):
- ўткир бошланиш. Охирги 10 кун давомида қуйидаги респиратор касаллик белгиларининг
биттасини рўйхатга олиниши кузатилади:
- йўтал;
- томоқда оғриқ;
- хансираш;
- бурун битиши / ринит;
- шунингдек, инфекция сабабли юзага келганлиги хақидаги клиник хулоса.
Жорий йилнинг 35 ҳафтасида ЎРИ бўйича касалланишни кўпайиши 15-29 ёш гуруҳи орасида кузатилган.
Жорий йилнинг 34 ҳафтасига нисбатан 0-4 ёш гуруҳи, 5-14 ёш гуруҳи, 30-64 ёш гуруҳи орасида
касалланишни камайиши кузатилган.
65 ёш гуруҳи ва ундан юқори ёш гуруҳлари орасида касалланиш рўйхатга олинмаган.
5-расм. 2021/22 йиллар мавсумидаги ЎРИ кўрсаткичи 100 000 ахолига нисбатан.
0 - 4
5 - 14
15 - 29
30 - 64
65+
Жами
6-расм. ГЎКда грипп мониторинг натижалари мавсум 2021/22 йиллар.
H1pdm09 H3
B A (не субтип.)
2022 йилнинг 35 хафтасида ГЎК бўйича дозорли назорат доирасида ўтказилган гриппга текширувларда
мусбат натижа аниқланмади.
Мавсум бошидан гриппга лаборатор тахлилларнинг 5,4%да грипп вирусига мусбат натижа аниқланган.
Мусбат натижаларнинг 83,3%да грипп A/H3N2, ва 16,7%да грипп В аниқланган.
7-расм. ГЎКда ЎРВИ мониторинг натижалари мавсум 2021/22 йиллар.
Парагрипп Аденовирус РС-вирус Риновирус Коронавирус Метапневмовирус Бокавирус
2022 йил 35 хафтасида ГЎК бўйича дозорли назорат доирасида ўтказилган ЎРВИга текшириш учун
олинган лаборатор тахлилларнинг хамма мусбат натижалари аниқланди. Жами ЎРВИда мусбат
натижаларнинг 60,0%да риновирусларга, 20,0%дан парагрипп вирусларига ва метапневмовирусларига
тўғри келди.
Мавсум бошидан ГЎК холатларининг 36,6%да ЎРВИ аниқланди. Жами ЎРВИда мусбат натижаларнинг
43,8%да риновирусларга, 17,1%дан респиратор-синтициал вирусларга ва аденовирусларга, 9,8%дан
мавсумий коронавирусларга ва парагрипп вирусларига, 2,4%да метапневмовирусларига тўғри келди.
8-расм. ГЎКда SARS-CoV-2 мониторинг натижалари мавсум 2021/22 йиллар.
SARS-CoV-2 (+)
2022 йилнинг 35 ҳафтасида аниқланган ГЎК холатларидан олинган клиник намуналарни SARS-CoV-2 янги
коронавирусига лаборатор текширувларда мусбат натижалар аниқланмади.
Мавсум бошидан ГЎК холатларидан олинган клиник намуналарининг SARS-CoV-2 янги коронавирусига
мусбат натижалар 8,9%да аниқланди.
ОЎРИ бўйича назорат
Оғир ўткир респиратор инфекция холатини стандарт тушунчаси.
(ОЎРИ, ВОЗ-2014г.):
- охирги 10 кун давомида бошланган ўткир респиратор касаллик ва қуйидаги белгилар билан
кузатилади:
- анамнезда ёки кўрик вақтида тана ҳароратининг > 38C бўлиши;
- йўтал;
- касалхонага ёткизилиш зарурияти.
- шунингдек, кўрик вақтида хансираш ёки нафас олишнинг қийинлашишига аҳамият берилиши лозим.
Жорий йилнинг 35 ҳафтасида 34 ҳафтага нисбатан ОЎРИ билан касалланишни камайиши 0-4 ёш гуруҳи
орасида кузатилган.
5-14 ёш гуруҳи, 15-29 ёш гуруҳи, 30-64 ёш гуруҳи, 65 ёш ва ундан юқори ёш гуруҳлари орасида
касалланиш рўйхатга олинмаган.
9-расм. 2021/22 йиллар мавсумидаги ОЎРИ кўрсаткичи 100 000 ахолига нисбатан.
0 - 4
5 - 14
15 - 29
30 - 64
2021 йил 51 хафтадан 2022 йил 11 ҳафтасигача грипп ва бошқа ЎРВИ устидан назорат доирасида ОЎРИ
билан касалланган беморлардан грипп вирусига мусбат натижалари аниқланмади.
Мавсум бошидан гриппга текширилган намуналарнинг 13,5%да A/H3N2 грипп вирусига мусбат натижалар
аниқланди.
10-расм. ОЎРИда грипп мониторинг натижалари мавсум 2021/22 йиллар.
H1pdm09 H3
B A (не субтип.)
2022 йил 35 ҳафтасида грипп ва бошқа ЎРВИ устидан назорат доирасида ОЎРИ билан касалланган
беморлардан грипп вирусига мусбат натижалари аниқланмади.
Мавсум бошидан гриппга текширилган намуналарнинг 9,4%да грипп вирусига мусбат натижалар
аниқланди. Мусбат натижаларнинг 73,2%да A/H3N2 грипп вирусига, 26,8%да В грипп вирусига тўғри
келди.
11-расм. ОЎРИда ЎРВИ мониторинг натижалари мавсум 2021/22 йиллар.
Парагрипп Аденовирус РС-вирус Риновирус Коронавирус Метапневмовирус Бокавирус
2022 йилнинг 35 ҳафтасида ЎРВИга лаборатор текширувларда ОЎРИ холатларининг мусбат натижалар
71,4%да аниқланди. Мусбат натижаларнинг 20,0%дан аденовирусларга, респиратор-синцитиал
вирусларга, мавсумий коронавирусларга, метапневмовирусларга ва парагрипп вирусларига тўғри келди.
Мавсум бошидан ЎРВИга лаборатор текширувларда ОЎРИ холатларининг 53,2%да мусбат натижалар
аниқланди. Мусбат натижаларнинг 29,7%да респиратор-синтициал вирусларга, 26,3%да риновирусларга,
20,3%да аденовирусларга, 14,2%да парагрипп вирусларига, 5,6%да мавсумий коронавирусга, 3,0%да
бокавирусларга, 0,9% метапневмовирусларга тўғри келди.
12-расм. ОЎРИда SARS-CoV-2 мониторинг натижалари мавсум 2021/22 йиллар.
SARS-CoV-2 (+)
2022 йил 35 ҳафтасида ОЎРИ ҳолатларининг клиник намуналарини лаборатор текширувларда янги SARSCoV-
2 коронавируси аниқланмади.
Мавсум бошидан SARS-CoV-2 коронавирусига текширилган ОЎРИ ҳолатларидан олинган клиник
намуналарининг 4,6%да мусбат натижа аниқланди.