Ахборот бюллетенлари

966
Распечатать
04 Фев 2022

ГРИПП ва ЎРИ БЎЙИЧА ХАФТАЛИК МИЛЛИЙ БЮЛЛЕТЕНЬ 2022 йил 4 хафтаси (24.01.22 - 30.01.22)

Резюме
Грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекциялар (ЎРВИ) тўғрисидаги ҳафталик миллий бюллетенда 2022
йилнинг 4-ҳафтасида республика бўйича ҳамда Тошкент шаҳар таянч пунктларида грипп, ЎРВИ ва
уларнинг оғир турлари, шунингдек, ўткир зотилжам касаллиги бўйича эпидемик вазият ёритилган.
Бюллетенда, касалликни турли ёшдаги аҳоли гуруҳлари, жумладан, касаллик энг кўп қайд этилган
гуруҳлардаги кўрсаткичлар ҳамда беморлардан олинган лаборатория текширувлари натижалари ёритилиб
берилган.
Кунлик назорат
2021 йилда грипп касаллиги бўйича эпидемиологик вазият, 2020 йилга нисбатан касаллик
кўрсаткичлари 26,3%га камайиш билан тавсифланади. Шу билан бирга ўткир респиратор вирусли
инфекциялар билан касалланиш 17,8%га, ўткир зотилжам 1,6 мартага кўпайган.
2021 йил давомида грипп касаллигининг энг юқори кўрсаткичлари Тошкент шаҳри, Хоразм ва Тошкент
вилоятларида қайд этилган.
ЎРВИ касаллигининг энг юқори кўрсаткичлари Тошкент шаҳри, Навоий ва Тошкент вилоятларида
рўйхатга олинган.
Ушбу даврда ўткир зотилжам касаллигининг энг юқори кўрсаткичлари Тошкент шаҳри, Сирдарё ва
Тошкент вилоятларида рўйхатга олинган.
Грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекция (ЎРВИ)ларнинг мавсумий кўтарилиш даврида (2021 йилнинг
40 ҳафтаси) Ўзбекистон республикасининг барча ҳудудларида грипп фаоллиги пастлигича қолди.
2022 йил 4 хафтасида грипп ва бошқа ЎРВИ устидан назорат доирасида ОЎРИ билан касалланган
беморлардан грипп вирусига мусбат натижалари аниқланмади.
Мавсум бошидан гриппга текширилган намуналарнинг 16,3%да A/H3N2 грипп вирусига мусбат натижалар
аниқланди.
1-расм. 2021/22 ва 2020/21 мавсумлардаги ГЎК кўрсаткичи 10 000 ахолига нисбатан

Хафталар

  2020/21          2021/22


Республика аҳолиси ўртасида гриппга ўхшаш касалликлар 2022 йилнинг 4 ҳафтасида 2022 йилнинг 3
ҳафтасига нисбатан 57,1%га, 2021 йилнинг 4 ҳафтасига нисбатан 40 фоизга камайган.
Жорий йилнинг 4 ҳафтасида ГЎК юқори кўрсаткичлар Тошкент шаҳри ҳамда Жиззах вилоятида рўйхатга
олинган.
2-расм. 2021/22 ва 2020/21 мавсумлардаги ЎРИ кўрсаткичи 10000 ахолига нисбатан

Хафталар

2021/22         2020/21


2022 йилнинг 4 ҳафтасида республика аҳолиси ўртасида ЎРВИ касалликлари 2022 йилнинг 3 ҳафтасига
нисбатан 29,5%га камайган, 2021 йилнинг 4 ҳафтасига нисбатан 18,2 фоизга ошган.
Жорий ҳафтада ЎРВИ бўйича энг юқори кўрсаткичлар Тошкент шаҳри, Навоий ва Тошкент вилоятларида
рўйхатга олинди.
2022 йилнинг 4 ҳафтасида ЎРВИ касаллиги кўрсаткичлари эпидемик бўсағадан 55,4%га паст бўлди.


3-расм. 2021/22 ва 2021/22 мавсумларда зотилжам кўрсаткичи 10 000 ахолига нисбатан

Хафталар


2021/22       2020/21


2022 йилнинг 4 ҳафтасида ўткир зотилжам касаллиги 2022 йилнинг 3 ҳафтасига нисбатан 23,1%га
камайган. Ўтган йилнинг 4 ҳафтасига нисбатан 2 мартага ошган.
Энг юқори кўрсаткичлар Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятларида қайд этилди.


ГЎК бўйича назорат

Гриппга ўхшаш касалликлар ҳолатини стандарт аниқлаш (БЖССТ-2014йил):
Ўткир респиратор инфекцияларнинг қуйидаги белги билан намоён бўлганда:
- кўрик вақтида ёки анамнезида тана ҳароратини 38С дан юқори бўлиши;
- йўтал;
- касаллик бошлангандан 10 кун давомида.
ГЎК билан касалланиш кўрсаткичларнинг ўсиши 0-4, 5-14 ва 30-64 ёшлилар гуруҳларида қайд этилган. Энг
юқори касалланиш кўрсаткичлари 0-4 ёшлилар гуруҳида рўйҳатга олинган.
15-29 ёшлилар гуруҳида ҳамда 65 ёш ва ундан катта аҳоли ўртасида ГЎК рўйҳатга олинмаган.

4-расм. 2021/22 йиллар мавсумидаги ГЎК кўрсаткичи 100 000 ахолига нисбатан.

0 - 4   5 - 14


15 - 29   30 - 64


65+   Жами


Ўткир респиратор инфекцияси холатларининг стандарт аниқланиши (ОРИ, ECDC/ВОЗ):
- ўткир бошланиш. Охирги 10 кун давомида қуйидаги респиратор касаллик белгиларининг
биттасини рўйхатга олиниши кузатилади:
- йўтал;
- томоқда оғриқ;
- хансираш;
- бурун битиши / ринит;
- шунингдек, инфекция сабабли юзага келганлиги хақидаги клиник хулоса.
ЎРВИ касалланиш кўрсаткичлари барча аҳоли гуруҳларида камайган. Нисбатан юқори кўрсаткичлар 0-4
ва 5-14 ёшлилар гуруҳларида кузатилган.
65 ёш ва ундан катта аҳоли ўртасида алоҳида ҳолатлари қайд этилган.

5-расм. 2021/22 йиллар мавсумидаги ЎРИ кўрсаткичи 100 000 ахолига нисбатан.

0 - 4   5 - 14


15 - 29   30 - 64


65+   Жами



2021 йилнинг 48 хафтасидан 2022 йил 4 хафтасигача ГЎК бўйича дозорли назорат доирасида ўтказилган
гриппга текширувларда мусбат натижа аниқланмаган.
Мавсум бошидан гриппга лаборатор тахлилларнинг 10,0%да A/H3N2 грипп вирусига мусбат натижа
аниқланган.
6-расм. ГЎКда грипп мониторинг натижалари мавсум 2021/22 йиллар.

   H1pdm09                                  H3

    B                                              A (не субтип.)


2022 йил 4 хафтасида ГЎК бўйича дозорли назорат доирасида ўтказилган ЎРВИга текшириш учун олинган
лаборатор тахлилларда мусбат натижа аниқланмаган.
Мавсум бошидан ГЎК холатларининг 54,0%да ЎРВИ аниқланди. Жами ЎРВИда мусбат натижаларнинг
51,9%да риновирусларга, 18,5%да респиратор-синтициал вирусларга, 11,1%дан аденовирусларга ва
мавсумий коронавирусларга, 7,4%да парагрипп вирусларига тўғри келди.

7-расм. ГЎКда ЎРВИ мониторинг натижалари мавсум 2021/22 йиллар.

  Парагрипп     Аденовирус     РС-вирус     Риновирус     Коронавирус     Метапневмовирус     Бокавирус


2022 йилнинг 4 хафтасида аниқланган ГЎК холатларидан олинган клиник намуналарни SARS-CoV-2 янги
коронавирусига лаборатор текширувларнинг 66,7%да мусбат натижалар аниқланган.
Мавсум бошидан ГЎК холатларидан олинган клиник намуналарининг SARS-CoV-2 янги коронавирусига
мусбат натижалар 12,0%да аниқланган.

8-расм. ГЎКда SARS-CoV-2 мониторинг натижалари мавсум 2021/22 йиллар.

    SARS-CoV-2 (+)


ОЎРИ бўйича назорат
Оғир ўткир респиратор инфекция холатини стандарт тушунчаси.
(ОЎРИ, ВОЗ-2014г.):
- охирги 10 кун давомида бошланган ўткир респиратор касаллик ва қуйидаги белгилар билан
кузатилади:
- анамнезда ёки кўрик вақтида тана ҳароратининг > 38C бўлиши;
- йўтал;
- касалхонага ёткизилиш зарурияти.
- шунингдек, кўрик вақтида хансираш ёки нафас олишнинг қийинлашишига аҳамият берилиши
лозим.
ОЎРИ билан касалланиш ҳолатлари 0-4 ва 15-29 ёшлилар гуруҳларида рўйҳатга олинган. Энг юқори
касалланиш кўрсаткичлари 0-4 ёшлилар гуруҳида қайд этилган.
Барча қолган аҳоли гуруҳларида ОЎРИ ҳолатлари рўйҳатга олинмаган.

9-расм. 2021/22 йиллар мавсумидаги ОЎРИ кўрсаткичи 100 000 ахолига нисбатан.

0 - 4   5 - 14


15 - 29   30 - 64


2022 йил 4 хафтасида грипп ва бошқа ЎРВИ устидан назорат доирасида ОЎРИ билан касалланган
беморлардан грипп вирусига мусбат натижалари аниқланмади.
Мавсум бошидан гриппга текширилган намуналарнинг 16,3%да A/H3N2 грипп вирусига мусбат натижалар
аниқланди.
10-расм. ОЎРИда грипп мониторинг натижалари мавсум 2021/22 йиллар.

   H1pdm09                                  H3

    B                                              A (не субтип.)


2022 йилнинг 4 ҳафтасида ЎРВИга лаборатор текширувларда ОЎРИ холатларининг мусбат натижалар
20,0%да аниқланди. Мусбат натижаларнинг 100,0%да парагрипп вирусига тўғри келди.
Мавсум бошидан ЎРВИга лаборатор текширувларда ОЎРИ холатларининг 75,6%да мусбат натижалар
аниқланди. Мусбат натижаларнинг 47,5%да респиратор-синтициал вирусларга, 30,2%да риновирусларга,
8,6%да парагрипп вирусларига, 7,2%да мавсумий коронавирусга, 6,5%да аденовирусларга тўғри келди.

11-расм. ОЎРИда ЎРВИ мониторинг натижалари мавсум 2021/22 йиллар.

  Парагрипп     Аденовирус     РС-вирус     Риновирус     Коронавирус     Метапневмовирус     Бокавирус


2022 йилнинг 4 хафтасида ОЎРИ ҳолатларининг клиник намуналарини лаборатор текширувларда янги
SARS-CoV-2 коронавируси 20,0%да аниқланди.
Мавсум бошидан SARS-CoV-2 коронавирусига текширилган ОЎРИ ҳолатларидан олинган клиник
намуналарининг 6,5%да мусбат натижа аниқланди.
12-расм. ОЎРИда SARS-CoV-2 мониторинг натижалари мавсум 2021/22 йиллар.

    SARS-CoV-2 (+)


966
Распечатать
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech