Ахборот бюллетенлари

389
Распечатать
27 Окт 2022

ГРИПП ва ЎРИ БЎЙИЧА ХАФТАЛИК МИЛЛИЙ БЮЛЛЕТЕНЬ 2022 йил 41 хафтаси (10.10.22 - 16.10.22)

Резюме
Ҳафталик миллий бюллетенда грипп ва гриппга ўхшаш касалликлар (ГЎК), ўткир респиратор вирусли
инфекциялар (ЎРВИ) ва уларнинг оғир турлари (ОЎРИ) ҳамда COVID-19 касаллигининг лаборатор
текширув натижалари тўғрисида маълумот тақдим қилинади.
2022 йилнинг 41-ҳафтасида республика бўйича ҳамда Тошкент шаҳар таянч пунктларининг маълумотлари ёритилган.
Бюллетенда, юқоридаги инфекциялар бўйича турли ёшдаги аҳоли гуруҳлари орасида касалланиш
кўрсаткичлари ҳамда беморлардан олинган лаборатория текширувлари натижалари ёритилиб берилган.
Кунлик назорат

2022 йил сентябр ойида грипп касаллиги бўйича эпидемиологик вазият 2021 йилнинг сентябр ойига
нисбатан касаллик кўрсаткичи 26,6%га камайганлиги кузатилди. Шу билан бирга ўткир респиратор
вирусли инфекциялар билан касалланиш 37,3%га ва ўткир зотилжам 53,6%га кўпайган кузатилди.
2022 йил сентябр ойида грипп касаллигининг энг юқори кўрсаткичи Тошкент шаҳрида рўйхатга олинди.
ЎРВИ касаллигининг энг юқори кўрсаткичлари Тошкент шаҳри, Тошкент вилоятида ва Қорақалпоғистон
Республикасида рўйхатга олинган.
Ўткир зотилжам касалликларининг энг юқори кўрсаткичлари Тошкент шаҳрида рўйхатга олинган.
Грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекция (ЎРВИ)ларнинг мавсумий кўтарилиш даврида (2021 йилнинг
40 ҳафтаси) Ўзбекистон республикасининг барча ҳудудларида грипп фаоллиги пастлигича қолди.
2022 йилнинг 41 хафтасида ГЎК бўйича дозорли назорат доирасида ўтказилган гриппга текширувларда мусбат натижа аниқланмади.


1-расм. 2022/23 ва 2021/22 мавсумлардаги ГЎК кўрсаткичи 10 000 ахолига нисбатан

Хафталар

  2021/22         2022/23

Республика аҳолиси ўртасида гриппга ўхшаш касалликлар жорий йилнинг 41 ҳафтасида 2022 йилнинг 40
ҳафтасига нисбатан 73,9%га кўпайган, 2021 йилнинг 41 ҳафтасига нисбатан 60%га камайган.

Тошкент шаҳри ва Фарғона вилоятида гриппга ўхшаш касалликларнинг алоҳида ҳолатлари рўйхатга
олинган.


2-расм. 2022/23 ва 2021/22 мавсумлардаги ЎРИ кўрсаткичи 10000 ахолига нисбатан

Хафталар

2022/23         2021/22

2022 йилнинг 41 ҳафтасида республика аҳолиси ўртасида ЎРВИ билан касалланиш жорий йилнинг 40
ҳафтасига нисбатан 6,1%га кўпайган, ўтган йилнинг 41 ҳафтасига нисбатан 41,2% га камайган.
Жорий ҳафтада ЎРВИ бўйича энг юқори кўрсаткичлар Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида рўйхатга олинган.
Жорий йилнинг 41 ҳафтасида ЎРВИ касаллиги кўрсаткичлари эпидемик бўсағадан 22,8% га паст бўлган.


3-расм. 2022/23 ва 2022/23 мавсумларда зотилжам кўрсаткичи 10 000 ахолига нисбатан

Хафталар


2022/23       2021/22

 


ГЎК бўйича назорат

Гриппга ўхшаш касалликлар ҳолатини стандарт аниқлаш (БЖССТ-2014йил):
Ўткир респиратор инфекцияларнинг қуйидаги белги билан намоён бўлганда:
- кўрик вақтида ёки анамнезида тана ҳароратини 38С дан юқори бўлиши;
- йўтал;
- касаллик бошлангандан 10 кун давомида.
Жорий йилнинг 41 ҳафтасида ГЎК билан касалланишни кўпайиши 0-4 ёш гуруҳи орасида рўйхатга олинган.
зотилжам кўрсаткичи 10 000 ахоли сонига ЎРИ кўрсаткичи 10 000 ахоли сонига
Жорий йилнинг 40 ҳафтасига нисбатан 5-14 ёш гуруҳи, 30-64 ёш гуруҳлари орасида касалланишнинг
камайиши кузатилган.
Жорий йилнинг 40 ҳафтасига нисбатан 15-29 ёш гуруҳи орасида касалланиш бир хил рўйхатга олинган.
65 ёш ва ундан юқори ёш гуруҳлари орасида касалланиш рўйхатга олинмаган.


4-расм. 2022/23 йиллар мавсумидаги ГЎК кўрсаткичи 100 000 ахолига нисбатан.

0 - 4   5 - 14


15 - 29   30 - 64


65+   Жами


Ўткир респиратор инфекцияси холатларининг стандарт аниқланиши (ОРИ, ECDC/ВОЗ):
- ўткир бошланиш. Охирги 10 кун давомида қуйидаги респиратор касаллик белгиларининг
биттасини рўйхатга олиниши кузатилади:
- йўтал;
- томоқда оғриқ;
- хансираш;
- бурун битиши / ринит;
- шунингдек, инфекция сабабли юзага келганлиги хақидаги клиник хулоса.
ЎРВИ билан касалланишнинг кўпайиши 0-4 ёш гуруҳи, 5-14 ёш гуруҳи, 15-29 ёш гуруҳи, 65 ёш ва ундан юқори ёш гуруҳлари орасида кузатилган.
Жорий йилнинг 40 ҳафтасига нисбатан 30-64 ёш гуруҳи орасида касалланишнинг камайиши кузатилган.

5-расм. 2022/23 йиллар мавсумидаги ЎРИ кўрсаткичи 100 000 ахолига нисбатан.

0 - 4   5 - 14


15 - 29   30 - 64


65+   Жами




6-расм. ГЎКда грипп мониторинг натижалари мавсум 2022/23 йиллар.

   H1pdm09                                  H3

    B                                              A (не субтип.)


2022 йилнинг 41 хафтасида ГЎК бўйича дозорли назорат доирасида ўтказилган гриппга текширувларда мусбат натижа аниқланмади.


7-расм. ГЎКда ЎРВИ мониторинг натижалари мавсум 2022/23 йиллар.

  Парагрипп     Аденовирус     РС-вирус     Риновирус     Коронавирус     Метапневмовирус     Бокавирус


2022 йил 41 хафтасида ГЎК бўйича дозорли назорат доирасида ўтказилган ЎРВИга текшириш учун
олинган лаборатор тахлилларнинг 54,6%да мусбат натижалари аниқланди. Жами ЎРВИда мусбат
натижаларнинг 66,6%да риновирусларга, 16,7%дан парагрипп вирусларига ва метапневмовирусларига тўғри келди.
Мавсум бошидан ГЎК холатларининг 68,0%да ЎРВИ аниқланди. Жами ЎРВИда мусбат натижаларнинг
52,9%да риновирусларга, 23,6%да аденовирусларга, 11,7%да мавсумий коронавирусларга, 5,9%дан
парагрипп вирусларига ва метапневмовирусларига тўғри келди.


8-расм. ГЎКда SARS-CoV-2 мониторинг натижалари мавсум 2022/23 йиллар.

    SARS-CoV-2 (+)

2022 йилнинг 41 ҳафтасида аниқланган ГЎК холатларидан олинган клиник намуналарни SARS-CoV-2 янги
коронавирусига лаборатор текширувларда мусбат натижалар аниқланмади.

ОЎРИ бўйича назорат

Оғир ўткир респиратор инфекция холатини стандарт тушунчаси.
(ОЎРИ, ВОЗ-2014г.):
- охирги 10 кун давомида бошланган ўткир респиратор касаллик ва қуйидаги белгилар билан
кузатилади:
- анамнезда ёки кўрик вақтида тана ҳароратининг > 38C бўлиши;
- йўтал;
- касалхонага ёткизилиш зарурияти.
- шунингдек, кўрик вақтида хансираш ёки нафас олишнинг қийинлашишига аҳамият берилиши лозим.
Жорий йилнинг 41 ҳафтасида ОЎРИ билан касалланишнинг кўпайиши 0-4 ёш гуруҳи, 5-14 ёш гуруҳи ва 30-64 ёш гуруҳлари орасида кузатилган.
Жорий йилнинг 40 ҳафтасига нисбатан 15-29 ёш гуруҳи орасида касалланиш бир хил рўйхатга олинган.
65 ёш ва ундан юқори ёш гуруҳлари орасида касалланиш рўйхатга олинмаган.

9-расм. 2022/23 йиллар мавсумидаги ОЎРИ кўрсаткичи 100 000 ахолига нисбатан.

0 - 4   5 - 14


15 - 29   30 - 64




10-расм. ОЎРИда грипп мониторинг натижалари мавсум 2022/23 йиллар.

   H1pdm09                                  H3

    B                                              A (не субтип.)


2022 йил 41 ҳафтасида грипп ва бошқа ЎРВИ устидан назорат доирасида ОЎРИ билан касалланган
беморлардан грипп вирусига мусбат натижалари аниқланмади.


11-расм. ОЎРИда ЎРВИ мониторинг натижалари мавсум 2022/23 йиллар.

  Парагрипп     Аденовирус     РС-вирус     Риновирус     Коронавирус     Метапневмовирус     Бокавирус


2022 йилнинг 41 ҳафтасида ЎРВИга лаборатор текширувларда ОЎРИ холатларининг мусбат натижалар
87,9%да аниқланди. Мусбат натижаларнинг 31,0%дан риновирусларга ва респиратор-синцитиал
вирусларга, 24,1%да парагрипп вирусларига, 6,9%да аденовирусларга, 3,5%дан мавсумий
коронавирусларга ва метапневмовирусларга тўғри келди.
Мавсум бошидан ЎРВИга лаборатор текширувларда ОЎРИ холатларининг 79,2%да мусбат натижалар
аниқланди. Мусбат натижаларнинг 29,4%да риновирусларга, 25,5%да респиратор-синтициал вирусларга,
23,5%да аденовирусларга, 15,7%да парагрипп вирусларига, 3,9%да мавсумий коронавирусга, 2,0%да
метапневмовирусларга тўғри келди.


12-расм. ОЎРИда SARS-CoV-2 мониторинг натижалари мавсум 2022/23 йиллар.

    SARS-CoV-2 (+)

2022 йил 41 ҳафтасида ОЎРИ ҳолатларининг клиник намуналарини лаборатор текширувларда янги SARSCoV-
2 коронавируси аниқланмади.


389
Распечатать
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech