Ахборот бюллетенлари

190
Распечатать
28 Окт 2022

ГРИПП ва ЎРИ БЎЙИЧА ХАФТАЛИК МИЛЛИЙ БЮЛЛЕТЕНЬ 2022 йил 42 хафтаси (17.10.22 - 23.10.22)

Резюме
Ҳафталик миллий бюллетенда грипп ва гриппга ўхшаш касалликлар (ГЎК), ўткир респиратор вирусли
инфекциялар (ЎРВИ) ва уларнинг оғир турлари (ОЎРИ) ҳамда COVID-19 касаллигининг лаборатор
текширув натижалари тўғрисида маълумот тақдим қилинади.
2022 йилнинг 42-ҳафтасида республика бўйича ҳамда Тошкент шаҳар таянч пунктларининг
маълумотлари ёритилган.
Бюллетенда, юқоридаги инфекциялар бўйича турли ёшдаги аҳоли гуруҳлари орасида касалланиш
кўрсаткичлари ҳамда беморлардан олинган лаборатория текширувлари натижалари ёритилиб берилган.
Кунлик назорат

2022 йил сентябр ойида грипп касаллиги бўйича эпидемиологик вазият 2021 йилнинг сентябр ойига
нисбатан касаллик кўрсаткичи 26,6%га камайганлиги кузатилди. Шу билан бирга ўткир респиратор
вирусли инфекциялар билан касалланиш 37,3%га ва ўткир зотилжам 53,6%га кўпайган кузатилди.
2022 йил сентябр ойида грипп касаллигининг энг юқори кўрсаткичи Тошкент шаҳрида рўйхатга олинди.
ЎРВИ касаллигининг энг юқори кўрсаткичлари Тошкент шаҳри, Тошкент вилоятида ва Қорақалпоғистон
Республикасида рўйхатга олинган.
Ўткир зотилжам касалликларининг энг юқори кўрсаткичлари Тошкент шаҳрида рўйхатга олинган.
Грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекция (ЎРВИ)ларнинг мавсумий кўтарилиш даврида (2021 йилнинг
40 ҳафтаси) Ўзбекистон республикасининг барча ҳудудларида грипп фаоллиги пастлигича қолди.
2022 йилнинг 42 хафтасида ГЎК бўйича дозорли назорат доирасида ўтказилган гриппга текширувларда
мусбат натижа аниқланмади.


1-расм. 2022/23 ва 2021/22 мавсумлардаги ГЎК кўрсаткичи 10 000 ахолига нисбатан

Хафталар

  2021/22         2022/23

Республика аҳолиси ўртасида гриппга ўхшаш касалликлар жорий йилнинг 42 ҳафтасида 2022 йилнинг 41
ҳафтасига нисбатан 3 маротабага кўпайган, 2021 йилнинг 42 ҳафтасига нисбатан 2,9 маротабага купайган.
Энг кўп гриппга ўхшаш касалликлар Тошкент шаҳрида рўйхатга олинган.


2-расм. 2022/23 ва 2021/22 мавсумлардаги ЎРИ кўрсаткичи 10000 ахолига нисбатан

Хафталар

2022/23         2021/22

2022 йилнинг 42 ҳафтасида республика аҳолиси ўртасида ЎРВИ билан касалланиш жорий йилнинг 41
ҳафтасига нисбатан 2,1%га кўпайган, ўтган йилнинг 42 ҳафтасига нисбатан 37,3%га камайган.
Жорий ҳафтада ЎРВИ бўйича энг юқори кўрсаткичлар Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида рўйхатга олинган.
Жорий йилнинг 42 ҳафтасида ЎРВИ касаллиги кўрсаткичлари эпидемик бўсағадан 22,8% га паст бўлган.


3-расм. 2022/23 ва 2022/23 мавсумларда зотилжам кўрсаткичи 10 000 ахолига нисбатан

Хафталар


2022/23       2021/22

 2022 йилнинг 42 ҳафтасида ўткир зотилжам касаллиги жорий йилнинг 41 ҳафтасига нисбатан 14,1%га
кўпайган. Ўтган йилнинг 42 ҳафтасига нисбатан 19,8%га камайган.
Энг юқори касалланиш кўрсаткичи Тошкент шаҳрида рўйхатга олинган.


ГЎК бўйича назорат

Гриппга ўхшаш касалликлар ҳолатини стандарт аниқлаш (БЖССТ-2014йил):
Ўткир респиратор инфекцияларнинг қуйидаги белги билан намоён бўлганда:
- кўрик вақтида ёки анамнезида тана ҳароратини 38С дан юқори бўлиши;
- йўтал;
- касаллик бошлангандан 10 кун давомида.
Жорий йилнинг 42 ҳафтасида ГЎК билан касалланишни кўпайиши 0-4 ёш ва 30 - 64 ёш гуруҳлари
орасида рўйхатга олинган.
5-14 ёш гуруҳи орасида касалланиш бир хилда рўйхатга олинган.
15-29 ёш гуруҳи орасида касалланишнинг камайиши кузатилган.
65 ёш ва ундан юқори ёш гуруҳлари орасида касалланиш рўйхатга олинмаган.


4-расм. 2022/23 йиллар мавсумидаги ГЎК кўрсаткичи 100 000 ахолига нисбатан.

0 - 4   5 - 14


15 - 29   30 - 64


65+   Жами


Ўткир респиратор инфекцияси холатларининг стандарт аниқланиши (ОРИ, ECDC/ВОЗ):
- ўткир бошланиш. Охирги 10 кун давомида қуйидаги респиратор касаллик белгиларининг
биттасини рўйхатга олиниши кузатилади:
- йўтал;
- томоқда оғриқ;
- хансираш;
- бурун битиши / ринит;
- шунингдек, инфекция сабабли юзага келганлиги хақидаги клиник хулоса.
ЎРВИ билан касалланишнинг кўпайиши 15-29 ёш ва 30-64 ёш гуруҳлари орасида рўйхатга олинган.
Жорий йилнинг 41 ҳафтасига нисбатан 0-4 ёш ва 5-14 ёш гуруҳлари орасида касалланишнинг камайиши кузатилган.
65 ёш ва ундан юқори ёш гуруҳлари орасида касалланиш рўйхатга олинмаган.

5-расм. 2022/23 йиллар мавсумидаги ЎРИ кўрсаткичи 100 000 ахолига нисбатан.

0 - 4   5 - 14


15 - 29   30 - 64


65+   Жами




6-расм. ГЎКда грипп мониторинг натижалари мавсум 2022/23 йиллар.

   H1pdm09                                  H3

    B                                              A (не субтип.)


2022 йилнинг 42 хафтасида ГЎК бўйича дозорли назорат доирасида ўтказилган гриппга текширувларда мусбат натижа аниқланмади.


7-расм. ГЎКда ЎРВИ мониторинг натижалари мавсум 2022/23 йиллар.

  Парагрипп     Аденовирус     РС-вирус     Риновирус     Коронавирус     Метапневмовирус     Бокавирус


2022 йил 42 хафтасида ГЎК бўйича дозорли назорат доирасида ўтказилган ЎРВИга текшириш учун
олинган лаборатор тахлилларнинг 50,0%да мусбат натижалари аниқланди. Жами ЎРВИда мусбат
натижаларнинг 40,0%да риновирусларга, 20,0%дан аденовирусларга, бокавирусларга, респиратор-
синцитиал вирусларга ва метапневмовирусларига тўғри келди.
Мавсум бошидан ГЎК холатларининг 62,9%да ЎРВИ аниқланди. Жами ЎРВИда мусбат натижаларнинг
50,0%да риновирусларга, 22,8%да аденовирусларга, 9,2%да мавсумий коронавирусларга, 4,5%дан
парагрипп вирусларига, бокавирусларга, респиратор-синцитиал вирусларга ва метапневмовирусларига
тўғри келди.


8-расм. ГЎКда SARS-CoV-2 мониторинг натижалари мавсум 2022/23 йиллар.

    SARS-CoV-2 (+)

2022 йилнинг 42 ҳафтасида аниқланган ГЎК холатларидан олинган клиник намуналарни SARS-CoV-2 янги
коронавирусига лаборатор текширувларда мусбат натижалар аниқланмади.

ОЎРИ бўйича назорат

Оғир ўткир респиратор инфекция холатини стандарт тушунчаси.
(ОЎРИ, ВОЗ-2014г.):
- охирги 10 кун давомида бошланган ўткир респиратор касаллик ва қуйидаги белгилар билан
кузатилади:
- анамнезда ёки кўрик вақтида тана ҳароратининг > 38C бўлиши;
- йўтал;
- касалхонага ёткизилиш зарурияти.
- шунингдек, кўрик вақтида хансираш ёки нафас олишнинг қийинлашишига аҳамият берилиши лозим.
Жорий йилнинг 42 ҳафтасида ОЎРИ билан касалланишнинг кўпайиши 0-4 ёш гуруҳи орасида кузатилган.
5-14 ёш ва 15-29 ёш гуруҳлари орасида касалланишнинг камайиши кузатилган.
30-64 ёш ҳамда 65 ёш ва ундан юқори ёш гуруҳлари орасида касалланиш рўйхатга олинмаган.

9-расм. 2022/23 йиллар мавсумидаги ОЎРИ кўрсаткичи 100 000 ахолига нисбатан.

0 - 4   5 - 14


15 - 29   30 - 64




10-расм. ОЎРИда грипп мониторинг натижалари мавсум 2022/23 йиллар.

   H1pdm09                                  H3

    B                                              A (не субтип.)


2022 йил 42 ҳафтасида грипп ва бошқа ЎРВИ устидан назорат доирасида ОЎРИ билан касалланган беморлардан грипп вирусига мусбат натижалари аниқланмади.


11-расм. ОЎРИда ЎРВИ мониторинг натижалари мавсум 2022/23 йиллар.

  Парагрипп     Аденовирус     РС-вирус     Риновирус     Коронавирус     Метапневмовирус     Бокавирус


2022 йилнинг 42 ҳафтасида ЎРВИга лаборатор текширувларда ОЎРИ холатларининг мусбат натижалар
57,1%да аниқланди. Мусбат натижаларнинг 30,0%да риновирусларга, 25,0%да аденовирусларга, 20%да
респиратор-синцитиал вирусларга, 10,0%да метапневмовирусларга, 5,0%дан парагрипп вирусларига,
мавсумий коронавирусларга ва бокавирусларга тўғри келди.
Мавсум бошидан ЎРВИга лаборатор текширувларда ОЎРИ холатларининг 75,5%да мусбат натижалар
аниқланди. Мусбат натижаларнинг 29,7%да риновирусларга, 23,9%дан респиратор-синцитиал вирусларга
ва аденовирусларга, 12,7%да парагрипп вирусларига, 4,2%дан мавсумий коронавирусларга ва
метапневмовирусларга, 1,4%да бокавирусларга тўғри келди.


12-расм. ОЎРИда SARS-CoV-2 мониторинг натижалари мавсум 2022/23 йиллар.

    SARS-CoV-2 (+)

2022 йил 42 ҳафтасида ОЎРИ ҳолатларининг клиник намуналарини лаборатор текширувларда янги SARSCoV-
2 коронавируси аниқланмади.


190
Распечатать
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech