Ахборот бюллетенлари

569
Распечатать
02 Дек 2022

ГРИПП ва ЎРИ БЎЙИЧА ХАФТАЛИК МИЛЛИЙ БЮЛЛЕТЕНЬ 2022 йил 46 хафтаси (14.11.22 - 20.11.22)

Резюме
Ҳафталик миллий бюллетенда грипп ва гриппга ўхшаш касалликлар (ГЎК), ўткир респиратор вирусли
инфекциялар (ЎРВИ) ва уларнинг оғир турлари (ОЎРИ) ҳамда COVID-19 касаллигининг лаборатор
текширув натижалари тўғрисида маълумот тақдим қилинади.
2022 йилнинг 46-ҳафтасида Республика бўйича ҳамда Тошкент шаҳар таянч пунктларининг маълумотлари
ёритилган.
Бюллетенда юқоридаги инфекциялар бўйича турли ёшдаги аҳоли гуруҳлари орасида касалланиш
кўрсаткичлари ҳамда беморлардан олинган лаборатория текширувлари натижалари ёритилиб берилган.
Кунлик назорат

2022 йил октябр ойида грипп касаллиги бўйича эпидемиологик вазият 2021 йилнинг октябр ойига
нисбатан касаллик кўрсаткичи 10,5га , ўткир респиратор вирусли инфекциялар билан касалланиш 7,7%га
ва ўткир зотилжам 17,1%га кўпайганлиги кузатилди.
2022 йил октябр ойида грипп касаллгининг энг юқори кўрсаткичи Тошкент шаҳрида рўйхатга олинди.
ЎРВИ касаллигининг энг юқори кўрсаткичлари Тошкент шаҳри, Тошкент вилоятида ва Қорақалпоғистон
Республикасида рўйхатга олинган.
Ўткир зотилжам касаллигининг энг юқори кўрсаткичлари Тошкент шаҳрида рўйхатга олинган.
Грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекция (ЎРВИ)ларнинг мавсумий кўтарилиш даврида (2021 йилнинг
40 ҳафтаси) Ўзбекистон Республикасининг барча ҳудудларида грипп фаоллиги пастлигича қолди.
2022 йилнинг 46-ҳафтасида ГЎК бўйича дозорли назорат доирасида ўтказилган гриппга текширувларда
мусбат натижа аниқланмади.


1-расм. 2022/23 ва 2021/22 мавсумлардаги ГЎК кўрсаткичи 10 000 ахолига нисбатан

Хафталар

  2021/22         2022/23

Республика ахолиси ўртасида гриппга ўхшаш касалликлар жорий йилниниг 46 ҳафтасида 2022 йилнинг 45
ҳафтасига нисбатан 90,9%га, 2021 йилнинг 46 ҳафтасига нисбатан эса 50,0%га кўпайганлиги қайд этилган.
Энг кўп гриппга ўхшаш касалликлар Тошкент шаҳри ва Қашқадарё вилоятида рўйхатга олинган.


2-расм. 2022/23 ва 2021/22 мавсумлардаги ЎРИ кўрсаткичи 10000 ахолига нисбатан

Хафталар

2022/23         2021/22

2022 йилнинг 46 ҳафтасида республика аҳолиси ўртасида ЎРВИ билан касалланиш жорий йилнинг 45
ҳафтасига нисбатан 14,7%га кўпайган, ўтган йилнинг 46 ҳафтасига нисбатан 28,6%га камайган.
Жорий ҳафтада ЎРВИ бўйича энг юқори кўрсаткичлар Тошкент шаҳри, Қашқадарё ва Тошкент
вилоятларида рўйхатга олинган.
Жорий йилнинг 46 ҳафтасида ЎРВИ касаллиги кўрсаткичлари эпидемик бўсағадан 11,8% га паст бўлган.


3-расм. 2022/23 ва 2022/23 мавсумларда зотилжам кўрсаткичи 10 000 ахолига нисбатан

Хафталар


2022/23       2021/22

2022 йилнинг 46-ҳафтасида ўткир зотилжам касаллиги жорий йилнинг 45 ҳафтасига нисбатан 10,4%га
кўпайган. Ўтган йилнинг 46-ҳафтасига нисбатан 59,0%га камайган.
Энг юқори касалланиш кўрсаткичи Тошкент шаҳри ва Наманган вилоятида рўйхатга олинган.


ГЎК бўйича назорат

Гриппга ўхшаш касалликлар ҳолатини стандарт аниқлаш (БЖССТ-2014йил):
Ўткир респиратор инфекцияларнинг қуйидаги белги билан намоён бўлганда:
- кўрик вақтида ёки анамнезида тана ҳароратини 38С дан юқори бўлиши;
- йўтал;
- касаллик бошлангандан 10 кун давомида.
Жорий йилнинг 46 ҳафтасида 30-64 ёшдаги ахоли ўртасида ўсиш кузатилди, 0-4 ёшлилар гурухи бундан
мустасно, ушбу гуруҳда касаллик ўзгаришсиз қайд этилди. 5-14 ёшлилар гуруҳи ўртасида касаллик
пасайиши кузатилди.
15-29ёш ҳамда 65 ёш ва ундан катталар гурухлари ўртасида касалланиш рўйхатга олинмади.


4-расм. 2022/23 йиллар мавсумидаги ГЎК кўрсаткичи 100 000 ахолига нисбатан.

0 - 4   5 - 14


15 - 29   30 - 64


65+   Жами


Ўткир респиратор инфекцияси холатларининг стандарт аниқланиши (ОРИ, ECDC/ВОЗ):
- ўткир бошланиш. Охирги 10 кун давомида қуйидаги респиратор касаллик белгиларининг
биттасини рўйхатга олиниши кузатилади:
- йўтал;
- томоқда оғриқ;
- хансираш;
- бурун битиши / ринит;
- шунингдек, инфекция сабабли юзага келганлиги хақидаги клиник хулоса.
ЎРИда 0-4 ва 30-64 ёшлилар гуруҳида ЎРИнинг пасайиши кузатилди.
Касалланишнинг юқори кўрсаткичлари 5-14 ёшлилар гуруҳида рўйхатга олинган.

5-расм. 2022/23 йиллар мавсумидаги ЎРИ кўрсаткичи 100 000 ахолига нисбатан.

0 - 4   5 - 14


15 - 29   30 - 64


65+   Жами




6-расм. ГЎКда грипп мониторинг натижалари мавсум 2022/23 йиллар.

   H1pdm09                                  H3

    B                                              A (не субтип.)


2022 йилнинг 46 хафтасида ГЎК бўйича дозорли назорат доирасида ўтказилган гриппга текширувларда
мусбат натижа аниқланмади.


7-расм. ГЎКда ЎРВИ мониторинг натижалари мавсум 2022/23 йиллар.

  Парагрипп     Аденовирус     РС-вирус     Риновирус     Коронавирус     Метапневмовирус     Бокавирус


2022 йил 46 хафтасида ГЎК бўйича дозорли назорат доирасида ўтказилган ЎРВИга текшириш учун
олинган лаборатор тахлиллардан мусбат натижалар аниқланмади.
Мавсум бошидан ГЎК холатларининг 46,7%да ЎРВИ аниқланди. Жами ЎРВИда мусбат натижаларнинг
40,0%да риновирусларга, 22,9%да аденовирусларга, 11,4%да мавсумий коронавирусларга, 8,6%дан
парагрипп вирусларига ва респиратор-синцитиал вирусларга, 5,7%да бокавирусларга, 2,9%да
метапневмовирусларга тўғри келди.


8-расм. ГЎКда SARS-CoV-2 мониторинг натижалари мавсум 2022/23 йиллар.

    SARS-CoV-2 (+)

2022 йилнинг 46 ҳафтасида аниқланган ГЎК холатларидан олинган клиник намуналарни SARS-CoV-2 янги
коронавирусига лаборатор текширувларда мусбат натижалар аниқланмади.

ОЎРИ бўйича назорат

Оғир ўткир респиратор инфекция холатини стандарт тушунчаси.
(ОЎРИ, ВОЗ-2014г.):
- охирги 10 кун давомида бошланган ўткир респиратор касаллик ва қуйидаги белгилар билан
кузатилади:
- анамнезда ёки кўрик вақтида тана ҳароратининг > 38C бўлиши;
- йўтал;
- касалхонага ёткизилиш зарурияти.
- шунингдек, кўрик вақтида хансираш ёки нафас олишнинг қийинлашишига аҳамият берилиши лозим.
Жорий йилнинг 46-ҳафтасида ОЎРИ билан касалланишнинг пасайиши 30-64 ёшлилар гуруҳи орасида
рўйхатга олинган. 0-4, 5-14 ёшлилар гуруҳи орасида эса касалланишнинг кўпайиши рўйхатга олинган.
15-29 ҳамда 65 ёш ва ундан катталар гурухида касаллик рўйхатга олинмаган.

9-расм. 2022/23 йиллар мавсумидаги ОЎРИ кўрсаткичи 100 000 ахолига нисбатан.

0 - 4   5 - 14


15 - 29   30 - 64




10-расм. ОЎРИда грипп мониторинг натижалари мавсум 2022/23 йиллар.

   H1pdm09                                  H3

    B                                              A (не субтип.)


2022 йил 46 ҳафтасида грипп ва бошқа ЎРВИ устидан назорат доирасида ОЎРИ билан касалланган
беморлардан грипп вирусига мусбат натижалари аниқланмади.


11-расм. ОЎРИда ЎРВИ мониторинг натижалари мавсум 2022/23 йиллар.

  Парагрипп     Аденовирус     РС-вирус     Риновирус     Коронавирус     Метапневмовирус     Бокавирус


2022 йилнинг 46 ҳафтасида ЎРВИга лаборатор текширувларда ОЎРИ холатларининг мусбат натижалар
24,2%да аниқланди. Мусбат натижаларнинг 87,5%да парагрипп вирусларига ва 12,5%да аденовирусларга
тўғри келди.
Мавсум бошидан ЎРВИга лаборатор текширувларда ОЎРИ холатларининг 75,5%да мусбат натижалар
аниқланди. Мусбат натижаларнинг 26,1%да респиратор-синцитиал вирусларга, 24,2%да
риновирусларга, 14,6%да аденовирусларга, 15,3%да парагрипп вирусларига, 9,5%да
метапневмовирусларга, 6,3%да бокавирусларга, 3,8%да мавсумий коронавирусларга тўғри келди.


12-расм. ОЎРИда SARS-CoV-2 мониторинг натижалари мавсум 2022/23 йиллар.

    SARS-CoV-2 (+)

2022 йил 46 ҳафтасида ОЎРИ ҳолатларининг клиник намуналарини лаборатор текширувларда янги SARSCoV-
2 га мусбат натижалар аниқланмади.
Мавсум бошидан SARS-CoV-2 текширилган намуналарининг 0,48%да аниқланди.


569
Распечатать
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech