Ахборот бюллетенлари

396
Распечатать
19 Дек 2022

ГРИПП ва ЎРИ БЎЙИЧА ХАФТАЛИК МИЛЛИЙ БЮЛЛЕТЕНЬ 2022 йил 48 хафтаси (28.11.22 - 04.12.22)

Резюме
Ҳафталик миллий бюллетенда грипп ва гриппга ўхшаш касалликлар (ГЎК), ўткир респиратор вирусли
инфекциялар (ЎРВИ) ва уларнинг оғир турлари (ОЎРИ) ҳамда COVID-19 касаллигининг лаборатор
текширув натижалари тўғрисида маълумот тақдим қилинади.
2022 йилнинг 48-ҳафтасида Республика бўйича ҳамда Тошкент шаҳар таянч пунктларининг маълумотлари
ёритилган.
Бюллетенда юқоридаги инфекциялар бўйича турли ёшдаги аҳоли гуруҳлари орасида касалланиш
кўрсаткичлари ҳамда беморлардан олинган лаборатория текширувлари натижалари ёритилиб берилган.


Кунлик назорат

2022 йил ноябр ойида грипп касаллиги бўйича эпидемиологик вазият 2021 йилнинг ноябр ойига нисбатан
касаллик кўрсаткичи 3,6%га кўпайганлиги кузатилди. Ўткир респиратор вирусли инфекциялар билан
касалланиш 3,3%га ва ўткир зотилжам 40,5%га камайганлиги кузатилди.
2022 йил ноябр ойида грипп касаллигининг энг юқори кўрсаткичи Тошкент шаҳрида ва Кашкадарё
вилоятида рўйхатга олинган.
ЎРВИ касаллигининг энг юқори кўрсаткичлари Тошкент шаҳри, Тошкент вилоятида ва Қорақалпоғистон
Республикасида рўйхатга олинган.
Ўткир зотилжам касаллигининг энг юқори кўрсаткичлари Тошкент шаҳрида рўйхатга олинган.
Грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекция (ЎРВИ)ларнинг мавсумий кўтарилиш даврида (2021 йилнинг
40 ҳафтаси) Ўзбекистон Республикасининг барча ҳудудларида грипп фаоллиги пастлигича қолди.
Мавсум бошидан гриппга текширилган намуналарнинг 6,3%да A/H3N2 грипп вирусига мусбат натижалар аниқланди.


1-расм. 2022/23 ва 2021/22 мавсумлардаги ГЎК кўрсаткичи 10 000 ахолига нисбатан

Хафталар

  2021/22         2022/23

Республика ахолиси ўртасида гриппга ўхшаш касалликлар жорий йилниниг 48 ҳафтасида 2022 йилнинг 47
ҳафтасига нисбатан 3,8%га пасайиши кузатилди, 2021 йилнинг 48 ҳафтасига нисбатан эса 7,3 маротабага
кўпайганлиги қайд этилган.
Энг кўп гриппга ўхшаш касалликлар Тошкент шаҳри ва Қашқадарё вилоятида рўйхатга олинган.


2-расм. 2022/23 ва 2021/22 мавсумлардаги ЎРИ кўрсаткичи 10000 ахолига нисбатан

Хафталар

2022/23         2021/22

2022 йилнинг 48 ҳафтасида республика аҳолиси ўртасида ЎРВИ билан касалланиш жорий йилнинг 47
ҳафтасига нисбатан 7,8%га кўпайган, ўтган йилнинг 48 ҳафтасига нисбатан 15,6%га камайган.
Жорий ҳафтада ЎРВИ бўйича энг юқори кўрсаткичлар Тошкент шаҳри, Наманган, Самарканд ва Хоразм
вилоятларида рўйхатга олинган.
Жорий йилнинг 48 ҳафтасида ЎРВИ касаллиги кўрсаткичлари эпидемик бўсағадан 21,9% га паст бўлган.


3-расм. 2022/23 ва 2022/23 мавсумларда зотилжам кўрсаткичи 10 000 ахолига нисбатан

Хафталар


2022/23       2021/22

2022 йилнинг 48-ҳафтасида ўткир зотилжам касаллиги жорий йилнинг 47 ҳафтасига нисбатан 4,9%га
камайган. Ўтган йилнинг 48-ҳафтасига нисбатан 51,2%га камайган.
Энг юқори касалланиш кўрсаткичи Тошкент шаҳри ва Наманган вилоятида рўйхатга олинган.


ГЎК бўйича назорат

Гриппга ўхшаш касалликлар ҳолатини стандарт аниқлаш (БЖССТ-2014йил):
Ўткир респиратор инфекцияларнинг қуйидаги белги билан намоён бўлганда:
- кўрик вақтида ёки анамнезида тана ҳароратини 38С дан юқори бўлиши;
- йўтал;
- касаллик бошлангандан 10 кун давомида.
Жорий йилнинг 48 ҳафтасида барча ёшдагилар ўртасида ГЎКнинг пасайиши кузатилди, 30-64 ёш
гурухлари бундан мустасно, ушбу гуруҳда касаллик ўсиши қайд этилган.
65 ёш ва ундан катталар гуруҳида касаллик рўйхатга олинмаган.


4-расм. 2022/23 йиллар мавсумидаги ГЎК кўрсаткичи 100 000 ахолига нисбатан.

0 - 4   5 - 14


15 - 29   30 - 64


65+   Жами


Ўткир респиратор инфекцияси холатларининг стандарт аниқланиши (ОРИ, ECDC/ВОЗ):
- ўткир бошланиш. Охирги 10 кун давомида қуйидаги респиратор касаллик белгиларининг
биттасини рўйхатга олиниши кузатилади:
- йўтал;
- томоқда оғриқ;
- хансираш;
- бурун битиши / ринит;
- шунингдек, инфекция сабабли юзага келганлиги хақидаги клиник хулоса.
ЎРИ билан касалланишнинг ўсиши 5- 14, ва 30-64 ёшлилар гуруҳи орасида рўйхатга олинган.
0 - 4 ёш, 15 - 29 ёш, 65 ёш ва ундан катталар гуруҳида орасида эса касалланишнинг камайиши рўйхатга
олинган.

5-расм. 2022/23 йиллар мавсумидаги ЎРИ кўрсаткичи 100 000 ахолига нисбатан.

0 - 4   5 - 14


15 - 29   30 - 64


65+   Жами




6-расм. ГЎКда грипп мониторинг натижалари мавсум 2022/23 йиллар.

   H1pdm09                                  H3

    B                                              A (не субтип.)


2022 йилнинг 48 хафтасида ГЎК бўйича дозорли назорат доирасида ўтказилган гриппга текширувларда
23,8%да грипп В вирусига мусбат натижалар аниқланди.
Мавсум бошидан ГЎКга лаборатор текширувларнинг 6,3%да грипп вирусига мусбат натижа аниқланди.


7-расм. ГЎКда ЎРВИ мониторинг натижалари мавсум 2022/23 йиллар.

  Парагрипп     Аденовирус     РС-вирус     Риновирус     Коронавирус     Метапневмовирус     Бокавирус


2022 йил 48 хафтасида ГЎК бўйича дозорли назорат доирасида ўтказилган ЎРВИга текшириш учун
олинган лаборатор тахлиллардан мусбат натижалар аниқланмади.
Мавсум бошидан ГЎК холатларининг 30,9%да ЎРВИ аниқланди. Жами ЎРВИда мусбат натижаларнинг
35,9%да риновирусларга, 20,5%да аденовирусларга, 10,2%да мавсумий коронавирусларга, 17,9%дан
парагрипп вирусларига, 7,7%да респиратор-синцитиал вирусга, 5,1%да бокавирусларга, 2,5%да
метапневмовирусларга тўғри келди.


8-расм. ГЎКда SARS-CoV-2 мониторинг натижалари мавсум 2022/23 йиллар.

    SARS-CoV-2 (+)

2022 йилнинг 48 ҳафтасида аниқланган ГЎК холатларидан олинган клиник намуналарни SARS-CoV-2 янги
коронавирусига лаборатор текширувларда 19,0% ҳолатларда мусбат натижалар аниқланди.
Мавсум бошидан ГЎК холатларининг 7,1%да SARS-CoV-2 вирусига мусбат натижалар аниқланди.

ОЎРИ бўйича назорат

Оғир ўткир респиратор инфекция холатини стандарт тушунчаси.
(ОЎРИ, ВОЗ-2014г.):
- охирги 10 кун давомида бошланган ўткир респиратор касаллик ва қуйидаги белгилар билан
кузатилади:
- анамнезда ёки кўрик вақтида тана ҳароратининг > 38C бўлиши;
- йўтал;
- касалхонага ёткизилиш зарурияти.
- шунингдек, кўрик вақтида хансираш ёки нафас олишнинг қийинлашишига аҳамият берилиши лозим.
Жорий йилнинг 48 ҳафтасида барча ёшдагилар ўртасида ОЎРИнинг пасайиши кузатилди.
65 ёш ва ундан катталар гурухида касаллик рўйхатга олинмаган.

9-расм. 2022/23 йиллар мавсумидаги ОЎРИ кўрсаткичи 100 000 ахолига нисбатан.

0 - 4   5 - 14


15 - 29   30 - 64




10-расм. ОЎРИда грипп мониторинг натижалари мавсум 2022/23 йиллар.

   H1pdm09                                  H3

    B                                              A (не субтип.)


2022 йил 48 ҳафтасида грипп ва бошқа ЎРВИ устидан назорат доирасида ОЎРИ билан касалланган
беморларнинг 20%да грипп В вирусига мусбат натижалари аниқланди.
Мавсум бошидан ЎРВИга лаборатор текширувларда 1,9%да грипп вирусига мусбат натижа аниқланди.
Мусбат натижаларнинг 20% грипп А вирусига 80% грипп В вирусига туғри келди.


11-расм. ОЎРИда ЎРВИ мониторинг натижалари мавсум 2022/23 йиллар.

  Парагрипп     Аденовирус     РС-вирус     Риновирус     Коронавирус     Метапневмовирус     Бокавирус


2022 йилнинг 48 ҳафтасида ЎРВИга лаборатор текширувларда ОЎРИ холатларининг мусбат натижалар
20%да аниқланди. Мусбат натижаларнинг 50%да парагрипп вирусларига ва 25%дан мавсумий
коронавирусларга ва респиратор-синцитиал вирусларига тўғри келди.
Мавсум бошидан ЎРВИга лаборатор текширувларда ОЎРИ холатларининг 62,9%да мусбат натижалар
аниқланди. Мусбат натижаларнинг 25,7%да респиратор-синцитиал вирусларга, 23,3%да
риновирусларга, 14,1%да аденовирусларга, 16,6%да парагрипп вирусларига, 9,2%да
метапневмовирусларга, 6,1%да бокавирусларга, 4,9%да мавсумий коронавирусларга тўғри келди.


12-расм. ОЎРИда SARS-CoV-2 мониторинг натижалари мавсум 2022/23 йиллар.

    SARS-CoV-2 (+)

2022 йил 48 ҳафтасида ОЎРИ ҳолатларининг клиник намуналарини лаборатор текширувларда янги SARSCoV-
2 га 5%да мусбат натижалар аниқланди.
Мавсум бошидан SARS-CoV-2 текширилган намуналарининг 1,9%да мусбат натижалар аниқланди.


396
Распечатать
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech