Резюме
Ҳафталик миллий бюллетенда грипп ва гриппга ўхшаш касалликлар (ГЎК), ўткир респиратор вирусли
инфекциялар (ЎРВИ) ва уларнинг оғир турлари (ОЎРИ) ҳамда COVID-19 касаллигининг лаборатор
текширув натижалари тўғрисида маълумот тақдим қилинади.
2022 йилнинг 50-ҳафтасида Республика бўйича ҳамда Тошкент шаҳар таянч пунктларининг маълумотлари
ёритилган.
Бюллетенда юқоридаги инфекциялар бўйича турли ёшдаги аҳоли гуруҳлари орасида касалланиш
кўрсаткичлари ҳамда беморлардан олинган лаборатория текширувлари натижалари ёритилиб берилган.
Кунлик назорат
2022 йил ноябр ойида грипп касаллиги бўйича эпидемиологик вазият 2021 йилнинг ноябр ойига нисбатан
касаллик кўрсаткичи 3,6%га кўпайганлиги кузатилди. Ўткир респиратор вирусли инфекциялар билан
касалланиш 3,3%га ва ўткир зотилжам 40,5%га камайганлиги кузатилди.
2022 йил ноябр ойида грипп касаллигининг энг юқори кўрсаткичи Тошкент шаҳрида ва Қашқадарё
вилоятида рўйхатга олинган.
ЎРВИ касаллигининг энг юқори кўрсаткичлари Тошкент шаҳри, Тошкент вилоятида ва Қорақалпоғистон
Республикасида рўйхатга олинган.
Ўткир зотилжам касаллигининг энг юқори кўрсаткичлари Тошкент шаҳрида рўйхатга олинган.
Грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекция (ЎРВИ)ларнинг мавсумий кўтарилиш даврида (2021 йилнинг
40 ҳафтаси) Ўзбекистон Республикасининг барча ҳудудларида грипп фаоллиги пастлигича қолди.
Мавсум бошидан ГЎКка текширилган намуналарнинг 10,6%да грипп вирусига мусбат натижалар аниқланди.
1-расм. 2022/23 ва 2021/22 мавсумлардаги ГЎК кўрсаткичи 10 000 ахолига нисбатан
Хафталар
2021/22
2022/23
Республика аҳолиси ўртасида гриппга ўхшаш касалликлар жорий йилниниг 50 ҳафтасида 2022 йилнинг 49
ҳафтасига нисбатан 26,9%га пасайиши кузатилди, 2021 йилнинг 50 ҳафтасига нисбатан эса 8,5
маротабага кўпайганлиги қайд этилган.
Энг кўп гриппга ўхшаш касалликлар Тошкент шаҳри ва Хоразм вилоятида рўйхатга олинган.
2-расм. 2022/23 ва 2021/22 мавсумлардаги ЎРИ кўрсаткичи 10000 ахолига нисбатан
Хафталар
2022/23
2021/22
2022 йилнинг 50 ҳафтасида республика аҳолиси ўртасида ЎРВИ билан касалланиш жорий йилнинг 49
ҳафтасига нисбатан 6,6%га кўпайган, ўтган йилнинг 50 ҳафтасига нисбатан 2,5%га камайган.
Жорий ҳафтада ЎРВИ бўйича энг юқори кўрсаткичлар Тошкент шаҳри, Наманган ва Фарғона
вилоятларида рўйхатга олинган.
Жорий йилнинг 50 ҳафтасида ЎРВИ касаллиги кўрсаткичлари эпидемик бўсағадан 17,8% га паст бўлган.
3-расм. 2022/23 ва 2022/23 мавсумларда зотилжам кўрсаткичи 10 000 ахолига нисбатан
Хафталар
2022/23
2021/22
2022 йилнинг 50-ҳафтасида ўткир зотилжам касаллиги жорий йилнинг 49 ҳафтасига нисбатан 3,8%га
кўпайган. Ўтган йилнинг 50-ҳафтасига нисбатан 50,7%га камайган.
Энг юқори касалланиш кўрсаткичи Тошкент шаҳри ва Наманган вилоятида рўйхатга олинган.
ГЎК бўйича назорат
Гриппга ўхшаш касалликлар ҳолатини стандарт аниқлаш (БЖССТ-2014йил):
Ўткир респиратор инфекцияларнинг қуйидаги белги билан намоён бўлганда:
- кўрик вақтида ёки анамнезида тана ҳароратини 38С дан юқори бўлиши;
- йўтал;
- касаллик бошлангандан 10 кун давомида.
Жорий йилнинг 50 ҳафтасида 0-4 ёш ва 15-29 ёш гуруҳларида орасида эса касалланишнинг камайиши
кузатилган. 5 -14 ёш ва 65 ёш ва ундан катталар гуруҳларида касалликнинг ўсиши қайд этилган. 30-64
ёш гуруҳида касаллик бир хил даражада қайд этилган.
4-расм. 2022/23 йиллар мавсумидаги ГЎК кўрсаткичи 100 000 ахолига нисбатан.
0 - 4
5 - 14
15 - 29
30 - 64
65+
Жами
Ўткир респиратор инфекцияси холатларининг стандарт аниқланиши (ОРИ, ECDC/ВОЗ):
- ўткир бошланиш. Охирги 10 кун давомида қуйидаги респиратор касаллик белгиларининг
биттасини рўйхатга олиниши кузатилади:
- йўтал;
- томоқда оғриқ;
- хансираш;
- бурун битиши / ринит;
- шунингдек, инфекция сабабли юзага келганлиги хақидаги клиник хулоса.
ЎРИ билан касалланишнинг пасайиши 0 - 4 ва 15-29 ёшлилар гуруҳи орасида рўйхатга олинган.
5 - 14 ёш, 30 - 64 ёш, 65 ёш ва ундан катталар гуруҳларида касалланишнинг кўпайиши қайд этилган.
5-расм. 2022/23 йиллар мавсумидаги ЎРИ кўрсаткичи 100 000 ахолига нисбатан.
0 - 4
5 - 14
15 - 29
30 - 64
65+
Жами
6-расм. ГЎКда грипп мониторинг натижалари мавсум 2022/23 йиллар.
H1pdm09 H3
B A (не субтип.)
2022 йилнинг 50 хафтасида ГЎК бўйича дозорли назорат доирасида ўтказилган гриппга текширувларнинг
42,8%ҳолатларида грипп вирусига мусбат натижалар аниқланди. Жами гриппга мусбат натижаларининг
22,2%да грипп A/H1N1 га, 77,8%да грипп В га тўғри келди.
Мавсум бошидан ГЎК билан оғриган беморлардан олинган намуналарнинг лаборатор текширувида 10,6%
грипп вирусига мусбат натижа аниқланди. Жами гриппга мусбат натижаларининг 11,1% грипп A/H1N1 га,
88,9% грипп В га тўғри келди.
7-расм. ГЎКда ЎРВИ мониторинг натижалари мавсум 2022/23 йиллар.
Парагрипп Аденовирус РС-вирус Риновирус Коронавирус Метапневмовирус Бокавирус
2022 йил 50 ҳафтасида ГЎК бўйича дозорли назорат доирасида ўтказилган ЎРВИга текшириш учун
олинган лаборатор тахлиллардан мусбат натижаларнинг 14,3% ҳолатларида аниқланди. Жами ЎРВИга
мусбат натижаларнинг 33,3%дан метапневмовирусларга, риновирусларга, респиратор-синцитиал
вирусларга тўғри келди.
Мавсум бошидан ГЎК холатларининг 29,6%да ЎРВИ аниқланди. Жами ЎРВИга мусбат натижаларнинг
34,0%да риновирусларга, 16,0%да аденовирусларга, 14,0%да парагрипп вирусларига, 14,0%да
метапневмовирусларга, 10,0%да мавсумий коронавирусларга, 8,0%да респиратор-синцитиал вирусларга,
4,0%да бокавирусларга тўғри келди.
8-расм. ГЎКда SARS-CoV-2 мониторинг натижалари мавсум 2022/23 йиллар.
SARS-CoV-2 (+)
2022 йилнинг 50 ҳафтасида аниқланган ГЎК холатларидан олинган клиник намуналарни SARS-CoV-2 янги
коронавирусига лаборатор текширувларда 4,8% ҳолатларда мусбат натижалар аниқланди.
Мавсум бошидан ГЎК холатларининг 7,7%да SARS-CoV-2 вирусига мусбат натижалар аниқланди.
ОЎРИ бўйича назорат
Оғир ўткир респиратор инфекция холатини стандарт тушунчаси.
(ОЎРИ, ВОЗ-2014г.):
- охирги 10 кун давомида бошланган ўткир респиратор касаллик ва қуйидаги белгилар билан
кузатилади:
- анамнезда ёки кўрик вақтида тана ҳароратининг > 38C бўлиши;
- йўтал;
- касалхонага ёткизилиш зарурияти.
Жорий йилнинг 50 ҳафтасида ОЎРИ билан касалланишнинг пасайиши 0 - 4 ва 15-29 ёшлилар гуруҳи
орасида рўйхатга олинган. 30 - 64 ёш гуруҳида касалланишнинг кўпайиши қайд этилган.
5-14 ёш ва 65 ёш ва ундан катталар гуруҳида касаллик рўйхатга олинмаган.
9-расм. 2022/23 йиллар мавсумидаги ОЎРИ кўрсаткичи 100 000 ахолига нисбатан.
0 - 4
5 - 14
15 - 29
30 - 64
10-расм. ОЎРИда грипп мониторинг натижалари мавсум 2022/23 йиллар.
H1pdm09 H3
B A (не субтип.)
2022 йил 50 ҳафтасида грипп ва бошқа ЎРВИ устидан назорат доирасида ОЎРИ билан касалланган
беморларнинг 53,8%да грипп вирусига мусбат натижалари аниқланди. Жумладан 28,6%да грипп A/H1N1
га, 71,4%да грипп В га тўғри келди.
Мавсум бошидан ОЎРИга лаборатор текширувларнинг 4,9%да грипп вирусига мусбат натижа аниқланди.
Мусбат натижаларнинг 28,6%да грипп А/H1N1 вирусига, 71,4%да грипп В вирусига туғри келди.
11-расм. ОЎРИда ЎРВИ мониторинг натижалари мавсум 2022/23 йиллар.
Парагрипп Аденовирус РС-вирус Риновирус Коронавирус Метапневмовирус Бокавирус
2022 йилнинг 50 ҳафтасида ЎРВИга лаборатор текширувларда ОЎРИ холатларининг мусбат натижалар
53,8%да аниқланди. Мусбат натижаларнинг 28,6%дан респиратор-синцитиал вирусларига ва
аденовирусларга, 14,3%дан мавсумий коронавирусларига, бокавирусларга ва риновирусларга тўғри келди.
Мавсум бошидан ЎРВИга лаборатор текширувларда ОЎРИ холатларининг 62,1%да мусбат натижалар
аниқланди. Мусбат натижаларнинг 26,6%да респиратор-синцитиал вирусларга, 22,6%да риновирусларга,
15,8%да парагрипп вирусларига, 15,2%да аденовирусларга, 8,5%да метапневмовирусларга, 6,2%да
бокавирусларга, 5,1%да мавсумий коронавирусларга тўғри келди.
12-расм. ОЎРИда SARS-CoV-2 мониторинг натижалари мавсум 2022/23 йиллар.
SARS-CoV-2 (+)
2022 йил 50 ҳафтасида ОЎРИ ҳолатларининг клиник намуналарини лаборатор текширувларнмнг 7,7%
холатларида янги SARS-CoV-2 га мусбат натижалар аниқланди.
Мавсум бошидан SARS-CoV-2 текширилган намуналарининг 2,1% ҳолатларида мусбат натижалар аниқланди.