Ахборот бюллетенлари

142
Распечатать
02 Фев 2023

ГРИПП ва ЎРИ БЎЙИЧА ХАФТАЛИК МИЛЛИЙ БЮЛЛЕТЕНЬ 2022 йил 52 хафтаси (26.12.22 - 01.01.23)

Резюме
Ҳафталик миллий бюллетенда грипп ва гриппга ўхшаш касалликлар (ГЎК), ўткир респиратор вирусли
инфекциялар (ЎРВИ) ва уларнинг оғир турлари (ОЎРИ) ҳамда COVID-19 касаллигининг лаборатор
текширув натижалари тўғрисида маълумот тақдим қилинади.
2022 йилнинг 52-ҳафтасида Республика бўйича ҳамда Тошкент шаҳар таянч пунктларининг маълумотлари ёритилган.
Бюллетенда юқоридаги инфекциялар бўйича турли ёшдаги аҳоли гуруҳлари орасида касалланиш
кўрсаткичлари ҳамда беморлардан олинган лаборатория текширувлари натижалари ёритилиб берилган.


Кунлик назорат

2022 йил ноябр ойида грипп касаллиги бўйича эпидемиологик вазият 2021 йилнинг ноябр ойига нисбатан
касаллик кўрсаткичи 3,6%га кўпайганлиги кузатилди. Ўткир респиратор вирусли инфекциялар билан
касалланиш 3,3%га ва ўткир зотилжам 40,5%га камайганлиги кузатилди.
2022 йил ноябр ойида грипп касаллигининг энг юқори кўрсаткичи Тошкент шаҳрида ва Қашқадарё
вилоятида рўйхатга олинган.
ЎРВИ касаллигининг энг юқори кўрсаткичлари Тошкент шаҳри, Тошкент вилоятида ва Қорақалпоғистон
Республикасида рўйхатга олинган.
Ўткир зотилжам касаллигининг энг юқори кўрсаткичлари Тошкент шаҳрида рўйхатга олинган.
Грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекция (ЎРВИ)ларнинг мавсумий кўтарилиш даврида (2021 йилнинг
40 ҳафтаси) Ўзбекистон Республикасининг барча ҳудудларида грипп фаоллиги пастлигича қолди.
Мавсум бошидан ГЎК билан оғриган беморлардан олинган намуналарнинг лаборатор текширувида 15,2%
грипп вирусига мусбат натижа аниқланди.


1-расм. 2022/23 ва 2021/22 мавсумлардаги ГЎК кўрсаткичи 10 000 ахолига нисбатан

Хафталар

  2021/22         2022/23

Республика аҳолиси ўртасида гриппга ўхшаш касалликлар жорий йилниниг 52 ҳафтасида 2022 йилнинг 51
ҳафтасига нисбатан 34,1%га ўсиши кузатилди, 2021 йилнинг 52 ҳафтасига нисбатан эса 22 маротабага
кўпайганлиги қайд этилган.
Гриппга ўхшаш касалликлар билан касалланишнинг юқори кўрсаткичлари Тошкент шаҳрида рўйхатга олинган.


2-расм. 2022/23 ва 2021/22 мавсумлардаги ЎРИ кўрсаткичи 10000 ахолига нисбатан

Хафталар

2022/23         2021/22

2022 йилнинг 52 ҳафтасида республика аҳолиси ўртасида ЎРВИ билан касалланиш жорий йилнинг 51
ҳафтасига нисбатан 26,6%га камайган, ўтган йилнинг 52 ҳафтасига нисбатан 64,2%га кўпайган.
Жорий ҳафтада ЎРВИ бўйича энг юқори кўрсаткичлар Тошкент шаҳри, Наманган ва Фарғона
вилоятларида рўйхатга олинган.
Жорий йилнинг 52 ҳафтасида ЎРВИ касаллиги кўрсаткичлари эпидемик бўсағадан 11,1%га паст бўлган.


3-расм. 2022/23 ва 2022/23 мавсумларда зотилжам кўрсаткичи 10 000 ахолига нисбатан

Хафталар


2022/23       2021/22

2022 йилнинг 52-ҳафтасида ўткир зотилжам касаллиги жорий йилнинг 51 ҳафтасига нисбатан 6,3%га
камайган. Ўтган йилнинг 52-ҳафтаси кўрсаткичлари бир ҳил даражада бўлган.
Энг юқори касалланиш кўрсаткичларии Тошкент шаҳри ва Наманган вилоятида рўйхатга олинган.


ГЎК бўйича назорат

Гриппга ўхшаш касалликлар ҳолатини стандарт аниқлаш (БЖССТ-2014йил):
Ўткир респиратор инфекцияларнинг қуйидаги белги билан намоён бўлганда:
- кўрик вақтида ёки анамнезида тана ҳароратини 38С дан юқори бўлиши;
- йўтал;
- касаллик бошлангандан 10 кун давомида.
Жорий йилнинг 52 ҳафтасида 5-14 ва 15-29 ёшдагилар ўртасида ГЎКнинг пасайиши кузатилган.
0-4 ёш гуруҳида касалликнинг ўсиши қайд этилган. 30-64 ёш гуруҳида касалланиш кўрсаткичлари
ўзгаришсиз қолган.
65 ёш ва ундан катталлар орасида ГЎК ҳолатлари рўйҳатга олинмаган.


4-расм. 2022/23 йиллар мавсумидаги ГЎК кўрсаткичи 100 000 ахолига нисбатан.

0 - 4   5 - 14


15 - 29   30 - 64


65+   Жами


Ўткир респиратор инфекцияси холатларининг стандарт аниқланиши (ОРИ, ECDC/ВОЗ):
-ўткир бошланиш. Охирги 10 кун давомида қуйидаги респиратор касаллик белгиларининг биттасини
рўйхатга олиниши кузатилади:
-йўтал;
-томоқда оғриқ;
-ҳансираш;
-шунингдек, инфекция сабабли юзага келганлиги ҳақидаги клиник хулоса.
ЎРИ билан касалланишнинг барча ёшдагилар ўртасида пасайиши кузатилган, 65 ёш ва ундан катталар
бундан мустасно, ушбу гуруҳда касалланиш кўрсаткичлари бир ҳил даражада қолган.

5-расм. 2022/23 йиллар мавсумидаги ЎРИ кўрсаткичи 100 000 ахолига нисбатан.

0 - 4   5 - 14


15 - 29   30 - 64


65+   Жами




6-расм. ГЎКда грипп мониторинг натижалари мавсум 2022/23 йиллар.

   H1pdm09                                  H3

    B                                              A (не субтип.)


2022 йилнинг 52 хафтасида ГЎК бўйича дозорли назорат доирасида ўтказилган гриппга текширувларнинг
33,3%ҳолатларида грипп вирусига мусбат натижалар аниқланди. Жами гриппга мусбат натижаларининг
75,0%да грипп В га, 25,0%да грипп A/H1N1 га тўғри келди.
Мавсум бошидан ГЎК билан оғриган беморлардан олинган намуналарнинг лаборатор текширувида 15,2%
грипп вирусига мусбат натижа аниқланди. Жами гриппга мусбат натижаларининг 86,7% грипп В га, 10,0%
грипп A/H1N1 га, 3,3% грипп A/H3N2 га тўғри келди.


7-расм. ГЎКда ЎРВИ мониторинг натижалари мавсум 2022/23 йиллар.

  Парагрипп     Аденовирус     РС-вирус     Риновирус     Коронавирус     Метапневмовирус     Бокавирус


2022 йил 52 ҳафтасида ГЎК бўйича дозорли назорат доирасида ўтказилган ЎРВИга текшириш учун
олинган лаборатор тахлиллардан мусбат натижаларнинг 33,3% ҳолатларида аниқланди. Жами ЎРВИга
мусбат натижаларнинг 100,0%да риновирусларга тўғри келди.
Мавсум бошидан ГЎК холатларининг 29,8%да ЎРВИ аниқланди. Жами ЎРВИга мусбат натижаларнинг
37,3%да риновирусларга, 16,9%да метапневмовирусларга, 13,6%дан аденовирусларга ва парагрипп
вирусларига, 8,5%да мавсумий коронавирусларга, 6,8%да респиратор-синцитиал вирусларга, 3,4%да
бокавирусларга тўғри келди.


8-расм. ГЎКда SARS-CoV-2 мониторинг натижалари мавсум 2022/23 йиллар.

    SARS-CoV-2 (+)

2022 йилнинг 52 ҳафтасида аниқланган ГЎК холатларидан олинган клиник намуналарни SARS-CoV-2 янги
коронавирусига лаборатор текширувларнинг 8,3%да мусбат натижалар аниқланмади.
Мавсум бошидан ГЎК холатларининг 7,1%да SARS-CoV-2 вирусига мусбат натижалар аниқланди.

ОЎРИ бўйича назорат

-охирги 10 кун давомида бошланган ўткир респиратор касаллик ва қуйидаги белгилар билан кузатилди:
-анамнезда ёки кўрик вақтида тана ҳароратининг > 38C бўлиши;
-йўтал;
мусбат натижа мусбат натижа
-касалхонага ётқизилиш зарурати.
Жорий йилнинг 52 ҳафтасида ОЎРИ билан касалланишнинг пасайиши 5 - 14 ва 15-29 ёш гуруҳларида
рўйхатга олинган. 0- 4 ёш ва 30 - 64 ёш гуруҳларида касалланишнинг ўсиши қайд этилган.
65 ёш ва ундан катталар гуруҳида касаллик рўйхатга олинмаган.

9-расм. 2022/23 йиллар мавсумидаги ОЎРИ кўрсаткичи 100 000 ахолига нисбатан.

0 - 4   5 - 14


15 - 29   30 - 64




10-расм. ОЎРИда грипп мониторинг натижалари мавсум 2022/23 йиллар.

   H1pdm09                                  H3

    B                                              A (не субтип.)


2022 йил 52 ҳафтасида грипп ва бошқа ЎРВИ устидан назорат доирасида ОЎРИ билан касалланган
беморларнинг 58,3%да грипп вирусига мусбат натижалари аниқланди. Жумладан 71,4%да грипп В га,
28,6%да грипп A/H1N1 га тўғри келди.
Мавсум бошидан ОЎРИга лаборатор текширувларнинг 8,2%да грипп вирусига мусбат натижа аниқланди.
Мусбат натижаларнинг 73,1%да грипп В вирусига, 26,9%да грипп А/H1N1 вирусига туғри келди.


11-расм. ОЎРИда ЎРВИ мониторинг натижалари мавсум 2022/23 йиллар.

  Парагрипп     Аденовирус     РС-вирус     Риновирус     Коронавирус     Метапневмовирус     Бокавирус


2022 йилнинг 52 ҳафтасида ЎРВИга лаборатор текширувларда ОЎРИ ҳолатларининг мусбат натижалар
16,7%да аниқланди. Мусбат натижаларнинг 50,0%дан респиратор-синцитиал вирусларига ва парагрипп
вирусларига тўғри келди.
Мавсум бошидан ЎРВИга лаборатор текширувларда ОЎРИ ҳолатларининг 58,8%да мусбат натижалар
аниқланди. Мусбат натижаларнинг 27,8%да респиратор-синцитиал вирусларга, 21,9%да риновирусларга,
15,5%дан аденовирусларга ва парагрипп вирусларига, 8,0%да метапневмовирусларга, 6,4%да
бокавирусларга, 4,8%да мавсумий коронавирусларга тўғри келди.


12-расм. ОЎРИда SARS-CoV-2 мониторинг натижалари мавсум 2022/23 йиллар.

    SARS-CoV-2 (+)

2022 йил 52 ҳафтасида ОЎРИ ҳолатларининг клиник намуналарини лаборатор текширувларида янги
SARS-CoV-2 га мусбат натижалар аниқланмади.
Мавсум бошидан SARS-CoV-2 текширилган намуналарининг 1,9% ҳолатларида мусбат натижалар
аниқланди.


142
Распечатать
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech