Ахборот бюллетенлари

388
Распечатать
28 Фев 2022

ГРИПП ва ЎРИ БЎЙИЧА ХАФТАЛИК МИЛЛИЙ БЮЛЛЕТЕНЬ 2022 йил 7 хафтаси (14.02.22 - 20.02.22)

Резюме
Грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекциялар (ЎРВИ) тўғрисидаги ҳафталик миллий бюллетенда 2022
йилнинг 7-ҳафтасида республика бўйича ҳамда Тошкент шаҳар таянч пунктларида грипп, ЎРВИ ва
уларнинг оғир турлари, шунингдек, ўткир зотилжам касаллиги бўйича эпидемик вазият ёритилган.
Бюллетенда, касалликни турли ёшдаги аҳоли гуруҳлари, жумладан, касаллик энг кўп қайд этилган
гуруҳлардаги кўрсаткичлар ҳамда беморлардан олинган лаборатория текширувлари натижалари ёритилиб
берилган.
Кунлик назорат
2022 йил январ ойида грипп касаллиги бўйича эпидемиологик вазият, 2021 йилнинг январ ойига нисбатан
касаллик кўрсаткичлари 5,3 мартага камайганлиги билан тавсифланади. Шу билан бирга ўткир
респиратор вирусли инфекциялар билан касалланиш 75.8%га, ўткир зотилжам 4,2 мартага кўпайган.
2022 йил январ ойида грипп касаллигининг энг юқори кўрсаткичлари Тошкент шаҳри, Хоразм ва
Тошкент вилоятларида қайд этилган.
ЎРВИ касаллигининг энг юқори кўрсаткичлари Тошкент шаҳри, Навоий ва Тошкент вилоятларида
рўйхатга олинган.
Ушбу даврда ўткир зотилжам касаллигининг энг юқори кўрсаткичлари Тошкент шаҳри, Сирдарё, Фарғона
ва Тошкент вилоятларида рўйхатга олинган.
Грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекция (ЎРВИ)ларнинг мавсумий кўтарилиш даврида (2021 йилнинг
40 ҳафтаси) Ўзбекистон республикасининг барча ҳудудларида грипп фаоллиги пастлигича қолди.
2021 йилнинг 48 ҳафтасидан 2022 йилнинг 7 хафтасигача грипп ва бошқа ЎРВИ устидан назорат
доирасида ОЎРИ билан касалланган беморлардан грипп вирусига мусбат натижалари аниқланмади.
Мавсум бошидан гриппга текширилган намуналарнинг 9,1%да A/H3N2 грипп вирусига мусбат натижалар
аниқланди.
1-расм. 2021/22 ва 2020/21 мавсумлардаги ГЎК кўрсаткичи 10 000 ахолига нисбатан

Хафталар

  2020/21          2021/22


Республика аҳолиси ўртасида гриппга ўхшаш касалликлар 2022 йилнинг 7 ҳафтасида 2022 йилнинг 6
ҳафтасига ва 2021 йилнинг 7 ҳафтасига нисбатан бир хил кўрсаткичда бўлса.
Жорий йилнинг 7 ҳафтасида ГЎК холатлари фақат Тошкент шаҳрида рўйхатга олинган.
2-расм. 2021/22 ва 2020/21 мавсумлардаги ЎРИ кўрсаткичи 10000 ахолига нисбатан

Хафталар

2021/22         2020/21


2022 йилнинг 7 ҳафтасида республика аҳолиси ўртасида ЎРВИ касалликлари 2022 йилнинг 6 ҳафтасига
нисбатан 8,6%га камайган, 2021 йилнинг 7 ҳафтасига нисбатан 2 маротабага камайган.
Жорий ҳафтада ЎРВИ бўйича энг юқори кўрсаткичлар Тошкент шаҳри, Навоий, Сурхондарё ва Тошкент
вилоятларида рўйхатга олинди.
2022 йилнинг 7 ҳафтасида ЎРВИ касаллиги кўрсаткичлари эпидемик бўсағадан 52,7%га паст бўлди.


3-расм. 2021/22 ва 2021/22 мавсумларда зотилжам кўрсаткичи 10 000 ахолига нисбатан

Хафталар


2021/22       2020/21

2022 йилнинг 7 ҳафтасида ўткир зотилжам касаллиги 2022 йилнинг 6 ҳафтасига нисбатан 20,0%га
кўпайган. Ўтган йилнинг 7 ҳафтасига нисбатан 25,0%га камайган.
Энг юқори кўрсаткичлар Тошкент шаҳри, Андижон ва Сирдарё вилоятларида қайд этилди.


ГЎК бўйича назорат

Гриппга ўхшаш касалликлар ҳолатини стандарт аниқлаш (БЖССТ-2014йил):
Ўткир респиратор инфекцияларнинг қуйидаги белги билан намоён бўлганда:
- кўрик вақтида ёки анамнезида тана ҳароратини 38С дан юқори бўлиши;
- йўтал;
- касаллик бошлангандан 10 кун давомида.
ГЎК билан касалланганларни ёшма-ёш тахлил қилинганда, 0-4 ёш, 5-14 ёш ва 30-64 ёшдаги ахоли
ўртасида касалликни ўсиши кузатилди.
65 ёш ва ундан катта ёшлилар ўртасида ГЎК ҳолатлари рўйхатга олинмади.

4-расм. 2021/22 йиллар мавсумидаги ГЎК кўрсаткичи 100 000 ахолига нисбатан.

0 - 4   5 - 14


15 - 29   30 - 64


65+   Жами


Ўткир респиратор инфекцияси холатларининг стандарт аниқланиши (ОРИ, ECDC/ВОЗ):
- ўткир бошланиш. Охирги 10 кун давомида қуйидаги респиратор касаллик белгиларининг
биттасини рўйхатга олиниши кузатилади:
- йўтал;
- томоқда оғриқ;
- хансираш;
- бурун битиши / ринит;
- шунингдек, инфекция сабабли юзага келганлиги хақидаги клиник хулоса.
Энг юқори касалланиш кўрсаткичлари 5-14 ёшдаги болалар ўртасида рўйхатга олинган.
65 ёш ва ундан катта ёшлилар ўртасида ҳолатлари рўйхатга олинмади.

5-расм. 2021/22 йиллар мавсумидаги ЎРИ кўрсаткичи 100 000 ахолига нисбатан.

0 - 4   5 - 14


15 - 29   30 - 64


65+   Жами



2021 йилнинг 48 хафтасидан 2022 йил 7 хафтасигача ГЎК бўйича дозорли назорат доирасида ўтказилган
гриппга текширувларда мусбат натижа аниқланмаган.
Мавсум бошидан гриппга лаборатор тахлилларнинг 9,1%да A/H3N2 грипп вирусига мусбат натижа
аниқланган.
6-расм. ГЎКда грипп мониторинг натижалари мавсум 2021/22 йиллар.

   H1pdm09                                  H3

    B                                              A (не субтип.)


2022 йил 7 хафтасида ГЎК бўйича дозорли назорат доирасида ўтказилган ЎРВИга текшириш учун олинган
лаборатор тахлилларда мусбат натижа аниқланмаган.
Мавсум бошидан ГЎК холатларининг 50,9%да ЎРВИ аниқланди. Жами ЎРВИда мусбат натижаларнинг
50,0%да риновирусларга, 17,9%да респиратор-синтициал вирусларга, 10,7%дан аденовирусларга,
мавсумий коронавирусларга ва парагрипп вирусларига тўғри келди.

7-расм. ГЎКда ЎРВИ мониторинг натижалари мавсум 2021/22 йиллар.

  Парагрипп     Аденовирус     РС-вирус     Риновирус     Коронавирус     Метапневмовирус     Бокавирус


2022 йилнинг 7 ҳафтасида аниқланган ГЎК холатларидан олинган клиник намуналарни SARS-CoV-2 янги
коронавирусига лаборатор текширувларда мусбат натижалар ҳамма намуналарда аниқланган.
Мавсум бошидан ГЎК холатларидан олинган клиник намуналарининг SARS-CoV-2 янги коронавирусига
мусбат натижалар 12,7%да аниқланган.

8-расм. ГЎКда SARS-CoV-2 мониторинг натижалари мавсум 2021/22 йиллар.

    SARS-CoV-2 (+)


ОЎРИ бўйича назорат
Оғир ўткир респиратор инфекция холатини стандарт тушунчаси.
(ОЎРИ, ВОЗ-2014г.):
- охирги 10 кун давомида бошланган ўткир респиратор касаллик ва қуйидаги белгилар билан
кузатилади:
- анамнезда ёки кўрик вақтида тана ҳароратининг > 38C бўлиши;
- йўтал;
- касалхонага ёткизилиш зарурияти.
- шунингдек, кўрик вақтида хансираш ёки нафас олишнинг қийинлашишига аҳамият берилиши
лозим.
ОЎРИ касалланиш кўрсаткичлари барча ёш гуруҳларида камайиши кузатилди.

65 ёш ҳамда ундан катталар гуруҳларида ОЎРИ ҳолатлари рўйҳатга олинмаган.

9-расм. 2021/22 йиллар мавсумидаги ОЎРИ кўрсаткичи 100 000 ахолига нисбатан.

0 - 4   5 - 14


15 - 29   30 - 64


2021 йил 51 хафтадан 2022 йил 7 ҳафтасигача грипп ва бошқа ЎРВИ устидан назорат доирасида ОЎРИ
билан касалланган беморлардан грипп вирусига мусбат натижалари аниқланмади.
Мавсум бошидан гриппга текширилган намуналарнинг 14,6%да A/H3N2 грипп вирусига мусбат натижалар
аниқланди.
10-расм. ОЎРИда грипп мониторинг натижалари мавсум 2021/22 йиллар.

   H1pdm09                                  H3

    B                                              A (не субтип.)


2022 йилнинг 7 ҳафтасида ЎРВИга лаборатор текширувларда ОЎРИ холатларининг мусбат натижалар
42,9%да аниқланди. Мусбат натижаларнинг 66,7%да парагрипп вирусларига, 33,3%да аденовирусларга
тўғри келди.
Мавсум бошидан ЎРВИга лаборатор текширувларда ОЎРИ холатларининг 72,3%да мусбат натижалар
аниқланди. Мусбат натижаларнинг 44,2%да респиратор-синтициал вирусларга, 28,2%да риновирусларга,
12,1%да парагрипп вирусларига, 8,1%да аденовирусларга, 6,7%да мавсумий коронавирусга, 0,7%да
бокавирусларга тўғри келди.

11-расм. ОЎРИда ЎРВИ мониторинг натижалари мавсум 2021/22 йиллар.

  Парагрипп     Аденовирус     РС-вирус     Риновирус     Коронавирус     Метапневмовирус     Бокавирус


2022 йилнинг 7 ҳафтасида ОЎРИ ҳолатларининг клиник намуналарини лаборатор текширувларда янги
SARS-CoV-2 коронавируси 28,6%да аниқланди.
Мавсум бошидан SARS-CoV-2 коронавирусига текширилган ОЎРИ ҳолатларидан олинган клиник
намуналарининг 7,3%да мусбат натижа аниқланди.
12-расм. ОЎРИда SARS-CoV-2 мониторинг натижалари мавсум 2021/22 йиллар.

    SARS-CoV-2 (+)


388
Распечатать
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech