Ахборот бюллетенлари

271
Распечатать
03 Фев 2023

ГРИПП ва ЎРИ БЎЙИЧА ХАФТАЛИК МИЛЛИЙ БЮЛЛЕТЕНЬ 2023 йил 1 хафтаси (02.01.23 - 08.01.23)

Резюме
Ҳафталик миллий бюллетенда грипп ва гриппга ўхшаш касалликлар (ГЎК), ўткир респиратор вирусли
инфекциялар (ЎРВИ) ва уларнинг оғир турлари (ОЎРИ) ҳамда COVID-19 касаллигининг лаборатор
текширув натижалари тўғрисида маълумот тақдим қилинади.
2023 йилнинг 1-ҳафтасида Республика бўйича ҳамда Тошкент шаҳар таянч пунктларининг маълумотлари ёритилган.
Бюллетенда юқоридаги инфекциялар бўйича турли ёшдаги аҳоли гуруҳлари орасида касалланиш
кўрсаткичлари ҳамда беморлардан олинган лаборатория текширувлари натижалари ёритилиб берилган.


Кунлик назорат

2022 йил декабр ойида грипп касаллиги бўйича эпидемиологик вазият 2021 йилнинг декабр ойига
нисбатан касаллик кўрсаткичи 3,8 маротаба, ўткир респиратор вирусли инфекциялар билан касалланиш
1,6 маротаба ўсганлиги кузатилди. Шу билан бирга, ўткир зотилжам билан касалланиш 31,1%га
камайганлиги кузатилди.
2022 йил декабр ойида грипп касаллигининг энг юқори кўрсаткичи Тошкент шаҳрида ва Хоразм вилоятида
рўйхатга олинган.
ЎРВИ касаллигининг энг юқори кўрсаткичлари Тошкент шаҳри ва Фарғона вилоятида рўйхатга олинган.
Ўткир зотилжам касаллигининг энг юқори кўрсаткичлари Тошкент шаҳри ва Фарғона вилоятида рўйхатга олинган.
Грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекция (ЎРВИ)ларнинг мавсумий кўтарилиш даврида (2021 йилнинг
40 ҳафтаси) Ўзбекистон Республикасининг барча ҳудудларида грипп фаоллиги пастлигича қолди.
Мавсум бошидан ГЎК билан оғриган беморлардан олинган намуналарнинг лаборатор текширувида 15,6%
грипп вирусига мусбат натижа аниқланди.


1-расм. 2022/23 ва 2021/22 мавсумлардаги ГЎК кўрсаткичи 10 000 ахолига нисбатан

Хафталар

  2021/22         2022/23

Республика аҳолиси ўртасида гриппга ўхшаш касалликлар жорий йилниниг 1 ҳафтасида 2022 йилнинг 52
ҳафтасига нисбатан 23,6%га пасайиши кузатилди, 2022 йилнинг 1 ҳафтасига нисбатан эса 5 маротабага
кўпайганлиги қайд этилган.
Гриппга ўхшаш касалликлар билан касалланишнинг юқори кўрсаткичлари Тошкент шаҳрида рўйхатга олинган.


2-расм. 2022/23 ва 2021/22 мавсумлардаги ЎРИ кўрсаткичи 10000 ахолига нисбатан

Хафталар

2022/23         2021/22

2023 йилнинг 1 ҳафтасида республика аҳолиси ўртасида ЎРВИ билан касалланиш ўтган йилнинг 52
ҳафтасига нисбатан 1,5%га ошган, ўтган йилнинг 1 ҳафтасига нисбатан 15,5%га кўпайган.
Жорий ҳафтада ЎРВИ бўйича энг юқори кўрсаткичлар Тошкент шаҳри, Наманган ва Фарғона
вилоятларида рўйхатга олинган.
Жорий йилнинг 1 ҳафтасида ЎРВИ касаллиги кўрсаткичлари эпидемик бўсағадан 0,5%га паст бўлган.


3-расм. 2022/23 ва 2022/23 мавсумларда зотилжам кўрсаткичи 10 000 ахолига нисбатан

Хафталар


2022/23       2021/22

2023 йилнинг 1-ҳафтасида ўткир зотилжам касаллиги ўтган йилнинг 52 ҳафтасига нисбатан 19,1%га
кўпайган. Ўтган йилнинг 1-ҳафтаси кўрсаткичларига нисбатан 11,7%га пасайиш кузатилган.
Энг юқори касалланиш кўрсаткичларии Тошкент шаҳри ва Наманган вилоятида рўйхатга олинган.


ГЎК бўйича назорат

Гриппга ўхшаш касалликлар ҳолатини стандарт аниқлаш (БЖССТ-2014 йил):
Ўткир респиратор инфекциялар қуйидаги белги билан намоён бўлганда:
-кўрик вақтида ёки анманезида тана ҳароратини 38С дан юқори бўлиши;
-йўтал;
-касаллик бошлангандан 10 кун давомида.
Жорий йилнинг 1 ҳафтасида 15-29 ва 30-64 ёшдагилар ўртасида ГЎКнинг пасайиши кузатилган.
Барча қолган ёш гуруҳларида касалланиш ҳолатлари рўйҳатга олинмаган.


4-расм. 2022/23 йиллар мавсумидаги ГЎК кўрсаткичи 100 000 ахолига нисбатан.

0 - 4   5 - 14


15 - 29   30 - 64


65+   Жами


Ўткир респиратор инфекцияси ҳолатларининг стандарт аниқланиши (ЎРИ, ECDC/ВОЗ):

-ўткир бошланиш. Охирги 10 кун давомида қуйидаги респиратор касаллик белгиларининг биттасини
рўйхатга олиниши кузатилади:
-йўтал;
-томоқда оғриқ;
-ҳансираш;
-шунингдек, инфекция сабабли юзага келганлиги ҳақидаги клиник хулоса.
ЎРИ билан касалланишнинг пасайиши 0-4 ва 15-29 ёш гуруҳларида кузатилган.
5-14 ва 30-64 ёшдагилар орасида касалланишнинг кўпайиши кузатилган.
65 ёш ва ундан катталар гуруҳида касалланиш кўрсаткичлари рўйҳатга олинмаган.

5-расм. 2022/23 йиллар мавсумидаги ЎРИ кўрсаткичи 100 000 ахолига нисбатан.

0 - 4   5 - 14


15 - 29   30 - 64


65+   Жами




6-расм. ГЎКда грипп мониторинг натижалари мавсум 2022/23 йиллар.

   H1pdm09                                  H3

    B                                              A (не субтип.)


2023 йилнинг 01 хафтасида ГЎК бўйича дозорли назорат доирасида ўтказилган гриппга текширувларнинг
33,3% ҳолатларида грипп вирусига мусбат натижалар аниқланди. Жами гриппга мусбат натижаларининг
100,0%да грипп A/H1N1 га тўғри келди.
Мавсум бошидан ГЎК билан оғриган беморлардан олинган намуналарнинг лаборатор текширувида 15,6%
грипп вирусига мусбат натижа аниқланди. Жами гриппга мусбат натижаларининг 83,9% грипп В га, 12,9%
грипп A/H1N1 га, 3,2% грипп A/H3N2 га тўғри келди.


7-расм. ГЎКда ЎРВИ мониторинг натижалари мавсум 2022/23 йиллар.

  Парагрипп     Аденовирус     РС-вирус     Риновирус     Коронавирус     Метапневмовирус     Бокавирус


2023 йил 01 ҳафтасида ГЎК бўйича дозорли назорат доирасида ўтказилган ЎРВИга текшириш учун
олинган лаборатор тахлиллардан мусбат натижаларнинг 33,3% ҳолатларида аниқланди. Жами ЎРВИга
мусбат натижаларнинг 100,0%да риновирусларга тўғри келди.
Мавсум бошидан ГЎК холатларининг 29,6%да ЎРВИ аниқланди. Жами ЎРВИга мусбат натижаларнинг
37,3%да риновирусларга, 16,9%да метапневмовирусларга, 13,6%дан аденовирусларга ва парагрипп
вирусларига, 8,5%да мавсумий коронавирусларга, 6,8%да респиратор-синцитиал вирусларга, 3,4%да
бокавирусларга тўғри келди.


8-расм. ГЎКда SARS-CoV-2 мониторинг натижалари мавсум 2022/23 йиллар.

    SARS-CoV-2 (+)

2023 йилнинг 01 ҳафтасида аниқланган ГЎК холатларидан олинган клиник намуналарни SARS-CoV-2 янги
коронавирусига лаборатор текширувларда мусбат натижалар аниқланмади.
Мавсум бошидан ГЎК холатларининг 7,0%да SARS-CoV-2 вирусига мусбат натижалар аниқланди.

ОЎРИ бўйича назорат

Оғир ўткир респиратор инфекция ҳолатини стандарт тушунчаси (ОЎРИ, ВОЗ-2014):
-охирги 10 кун давомида бошланган ўткир респиратор касаллик ва қуйидаги белгилар билан кузатилди:
-анамнезда ёки кўрик вақтида тана ҳароратининг > 38C бўлиши;
-йўтал;
мусбат натижа мусбат натижа
-касалхонага ётқизилиш зарурати.
Жорий йилнинг 1 ҳафтасида ОЎРИ билан касалланишнинг пасайиши 5 - 14 ва 15-29 ёш гуруҳларида
рўйхатга олинган. 0- 4 ёш ва 30 - 64 ёш гуруҳларида касалланишнинг ўсиши қайд этилган.
65 ёш ва ундан катталар гуруҳида касаллик рўйхатга олинмаган.

9-расм. 2022/23 йиллар мавсумидаги ОЎРИ кўрсаткичи 100 000 ахолига нисбатан.

0 - 4   5 - 14


15 - 29   30 - 64




10-расм. ОЎРИда грипп мониторинг натижалари мавсум 2022/23 йиллар.

   H1pdm09                                  H3

    B                                              A (не субтип.)


2023 йил 01 ҳафтасида грипп ва бошқа ЎРВИ устидан назорат доирасида ОЎРИ билан касалланган
беморларнинг 25,0%да грипп вирусига мусбат натижалари аниқланди. Жумладан 50,0%да грипп В га,
50,0%да грипп A/H1N1 га тўғри келди.
Мавсум бошидан ОЎРИга лаборатор текширувларнинг 8,5%да грипп вирусига мусбат натижа аниқланди.
Мусбат натижаларнинг 70,4%да грипп В вирусига, 29,6%да грипп А/H1N1 вирусига туғри келди.


11-расм. ОЎРИда ЎРВИ мониторинг натижалари мавсум 2022/23 йиллар.

  Парагрипп     Аденовирус     РС-вирус     Риновирус     Коронавирус     Метапневмовирус     Бокавирус


2023 йилнинг 01 ҳафтасида ЎРВИга лаборатор текширувларда ОЎРИ ҳолатларининг мусбат натижалар
12,9%да аниқланди. Мусбат натижаларнинг 100,0%да респиратор-синцитиал вирусларига тўғри келди.
Мавсум бошидан ЎРВИга лаборатор текширувларда ОЎРИ ҳолатларининг 58,6%да мусбат натижалар
аниқланди. Мусбат натижаларнинг 27,8%да респиратор-синцитиал вирусларга, 21,9%да риновирусларга,
15,5%дан аденовирусларга ва парагрипп вирусларига, 8,0%да метапневмовирусларга, 6,4%да
бокавирусларга, 4,8%да мавсумий коронавирусларга тўғри келди.


12-расм. ОЎРИда SARS-CoV-2 мониторинг натижалари мавсум 2022/23 йиллар.

    SARS-CoV-2 (+)

2023 йил 01 ҳафтасида ОЎРИ ҳолатларининг клиник намуналарини лаборатор текширувларида янги
SARS-CoV-2 га мусбат натижалар аниқланмади.
Мавсум бошидан SARS-CoV-2 текширилган намуналарининг 1,9% ҳолатларида мусбат натижалар
аниқланди.


271
Распечатать
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech