Ахборот бюллетенлари

509
Распечатать
29 Май 2023

ГРИПП ва ЎРИ БЎЙИЧА ХАФТАЛИК МИЛЛИЙ БЮЛЛЕТЕНЬ 2023 йил 13 хафтаси (27.03.23 - 02.04.23)

Резюме
Ҳафталик миллий бюллетенда грипп ва гриппга ўхшаш касалликлар (ГЎК), ўткир респиратор вирусли
инфекциялар (ЎРВИ) ва уларнинг оғир турлари (ОЎРИ) ҳамда COVID-19 касаллигининг лаборатор
текширув натижалари тўғрисида маълумот тақдим қилинади.
2023 йилнинг 13-ҳафтасида республика бўйича ҳамда Тошкент шаҳар таянч пунктларининг маълумотлари ёритилган.
Бюллетенда юқоридаги инфекциялар бўйича турли ёшдаги аҳоли гуруҳлари орасида касалланиш
кўрсаткичлари ҳамда беморлардан олинган лаборатория текширувлари натижалари ёритилиб берилган.


Кунлик назорат

2023 йил март ойида грипп касаллиги бўйича эпидемиологик вазият 2022 йилнинг март ойига нисбатан
касаллик кўрсткичи 5 маротабага ошган, ўткир зотилжам 4,6%га ошган. Шу билан бирга, ўткир респиратор
вирусли инфекциялар билан касалланиш 30,3%га камайганлиги кузатилди.
2023 йил март ойида грипп касаллигининг энг юқори кўрсаткичи Тошкент шаҳрида ва Фарғона вилоятида
рўйхатга олинган.
ЎРВИ ва ўткир зотилжам касалликларининг энг юқори кўрсаткичлари Тошкент шаҳрида рўйхатга олинган.
Грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекция (ЎРВИ)ларнинг мавсумий кўтарилиш давридан (2022
йилнинг 40 ҳафтаси) Ўзбекистон Республикасининг барча худудларида грипп фаоллиги пастлигича қолди.
Мавсум бошидан ГЎК билан оғриган беморлардан олинган намуналарнинг лаборатор текширувида 10,9%
гирпп вирусига мусбат натижа аниқланди.


1-расм. 2022/23 ва 2021/22 мавсумлардаги ГЎК кўрсаткичи 10 000 ахолига нисбатан

Хафталар

  2021/22         2022/23

Республика аҳолиси ўртасида гриппга ўхшаш касалликлар 2023 йил 13 ҳафтасида жорий йилнинг 12-
ҳафтасига нисбатан 2 маротабага ўсиши кузатилди, 2022 йилнинг 13-ҳафтасига нисбатан эса 5 маротаба
кўпайганлиги қайд этилган.
Гриппга ўхшаш касалликлар билан касалланишнинг юқори кўрсаткичлари Тошкент шаҳрида рўйхатга
олинган. Фарғона ва Хоразм вилоятларида ГЎКлар бир нечта ҳолатларда кузатилди.


2-расм. 2022/23 ва 2021/22 мавсумлардаги ЎРИ кўрсаткичи 10000 ахолига нисбатан

Хафталар

2022/23         2021/22

2023 йилнинг 13 ҳафтасида республика аҳолиси ўртасида ЎРВИ билан касалланиш жорий йилнинг 12-
ҳафтасига нисбатан 90,0%га ошганлиги, 2022 йилниг 13-ҳафтасига нисбатан 32,8%га камайганлиги кузатилди.
Жорий ҳафтада ЎРВИ бўйича энг юқори кўрсаткичлар Тошкент шаҳри ва Наманган вилоятида рўйхатга олинди.
Жорий йилнинг 13 ҳафтасида ЎРВИ касаллиги кўрсаткичлари эпидемик бўсағадан 21,9%га паст бўлган.


3-расм. 2022/23 ва 2022/23 мавсумларда зотилжам кўрсаткичи 10 000 ахолига нисбатан

Хафталар


2022/23       2021/22

2023 йилнинг 13-ҳафтасида ўткир зотилжам касаллиги жорий йилнинг 12-ҳафтасига нисбатан 91,5%га
кўпайган. Ўтган йилнинг 13-ҳафтаси кўрсаткичларига нисбатан 8,4%га ўсиши кузатилган.
Энг юқори кўрсаткичлари Тошкент шаҳри, Андижон ва Наманган вилоятларида рўйхатга олинган.


ГЎК бўйича назорат

Гриппга ўхшаш касалликлар ҳолатини стандарт аниқлаш (БЖССТ-2014 йил):
Ўткир респиратор инфекциялар қуйидаги белги билан намоён бўлганда:
-кўрик вақтида ёки анманезида тана ҳароратини 38С дан юқори бўлиши;
-йўтал;
-касаллик бошлангандан 10 кун давомида.
Жорий йилнинг 13 ҳафтасида барча ёш гуруҳларида касалланишнинг кўпайиши рўйхатга олинган, 65 ёш
ва ундан катталар ёш гуруҳлари бундан мустасно. Ушбу гуруҳларда касаллик қайд этилмади.


4-расм. 2022/23 йиллар мавсумидаги ГЎК кўрсаткичи 100 000 ахолига нисбатан.

0 - 4   5 - 14


15 - 29   30 - 64


65+   Жами


Ўткир респиратор инфекцияси ҳолатларининг стандарт аниқланиши (ЎРИ, ECDC/ВОЗ):

-ўткир бошланиш. Охирги 10 кун давомида қуйидаги респиратор касаллик белгиларининг биттасини
рўйхатга олиниши кузатилади:
-йўтал;
-томоқда оғриқ;
-ҳансираш;
-шунингдек, инфекция сабабли юзага келганлиги ҳақидаги клиник хулоса.
ЎРИ билан касалланишда барча ёш гуруҳларида кўпайиши рўйхатга олинган, 65 ёш ва ундан катталар
гуруҳлари бундан мустасно. Ушбу гуруҳларда касаллик қайд этилмади.


5-расм. 2022/23 йиллар мавсумидаги ЎРИ кўрсаткичи 100 000 ахолига нисбатан.

0 - 4   5 - 14


15 - 29   30 - 64


65+   Жами




6-расм. ГЎКда грипп мониторинг натижалари мавсум 2022/23 йиллар.

   H1pdm09                                  H3

    B                                              A (не субтип.)


2023 йилнинг 13 хафтасида ГЎК бўйича дозорли назорат доирасида ўтказилган гриппга текширувларда
грипп вирусига мусбат натижалар аниқланмади.
Мавсум бошидан ГЎК билан оғриган беморлардан олинган намуналарнинг лаборатор текширувида 10,9%
грипп вирусига мусбат натижа аниқланди. Жами гриппга мусбат натижаларининг 75,6% грипп В га,
12,2%дан грипп A/H1N1 га ва грипп A/H3N2 га тўғри келди.


7-расм. ГЎКда ЎРВИ мониторинг натижалари мавсум 2022/23 йиллар.

  Парагрипп     Аденовирус     РС-вирус     Риновирус     Коронавирус     Метапневмовирус     Бокавирус


2023 йил 13 ҳафтасида ГЎК бўйича дозорли назорат доирасида ўтказилган ЎРВИга текшириш учун
олинган лаборатор таҳлилларда мусбат натижалар аниқланмади.
Мавсум бошидан ГЎК ҳолатларининг 19,9%да ЎРВИ аниқланди. Жами ЎРВИга мусбат натижаларнинг
49,3%да риновирусларга, 14,7%да метапневмовирусларга, 10,7%дан аденовирусларга ва парагрипп
вирусларига, 6,7%да мавсумий коронавирусларга, 5,3%да респиратор-синцитиал вирусларга, 2,7%да
бокавирусларга тўғри келди.


8-расм. ГЎКда SARS-CoV-2 мониторинг натижалари мавсум 2022/23 йиллар.

    SARS-CoV-2 (+)

2023 йилнинг 13 ҳафтасида аниқланган ГЎК ҳолатларидан олинган клиник намуналарни SARS-CoV-2 янги
коронавирусига лаборатор текширувларнинг 6,1%да мусбат натижалар аниқланди.
Мавсум бошидан ГЎК ҳолатларининг 5,3%да SARS-CoV-2 вирусига мусбат натижалар аниқланди.

ОЎРИ бўйича назорат

Оғир ўткир респиратор инфекция ҳолатини стандарт тушунчаси (ОЎРИ, ВОЗ-2014):
-охирги 10 кун давомида бошланган ўткир респиратор касаллик ва қуйидаги белгилар билан кузатилди:
-анамнезда ёки кўрик вақтида тана ҳароратининг > 38C бўлиши;
-йўтал;
-касалхонага ётқизилиш зарурати.
Жорий йилнинг 13 ҳафтасида ОЎРИ билан касалланишнинг ўсиши 0-4 ёш гуруҳларида камайиши
кузатилди, 65 ёш ва ундан катталар гуруҳларида касалланиш ҳолатлари рўйхатга олинмаган.

9-расм. 2022/23 йиллар мавсумидаги ОЎРИ кўрсаткичи 100 000 ахолига нисбатан.

0 - 4   5 - 14


15 - 29   30 - 64




10-расм. ОЎРИда грипп мониторинг натижалари мавсум 2022/23 йиллар.

   H1pdm09                                  H3

    B                                              A (не субтип.)


2023 йил 13 ҳафтасида грипп ва бошқа ЎРВИ устидан назорат доирасида ОЎРИ билан касалланган
беморларда гриппга мусбат натижалари аниқланмади.
Мавсум бошидан ОЎРИга лаборатор текширувларнинг 9,1%да грипп вирусига мусбат натижа аниқланди.
Мусбат натижаларнинг 53,5%да грипп В вирусига, 39,5%да грипп А/H1N1 вирусига, 7,0%да грипп А/H3N2
вирусига тўғри келди.


11-расм. ОЎРИда ЎРВИ мониторинг натижалари мавсум 2022/23 йиллар.

  Парагрипп     Аденовирус     РС-вирус     Риновирус     Коронавирус     Метапневмовирус     Бокавирус


2023 йилнинг 13 ҳафтасида ЎРВИга лаборатор текширувларда ОЎРИ ҳолатлардан мусбат натижалар
аниқланмади.
Мавсум бошидан ЎРВИга лаборатор текширувларда ОЎРИ ҳолатларининг 41,7%да мусбат натижалар
аниқланди. Мусбат натижаларнинг 27,0%да респиратор-синцитиал вирусларга, 24,0%да риновирусларга,
15,8%да аденовирусларга, 14,8%да парагрипп вирусларига, 7,7%да метапневмовирусларга, 6,1%да
бокавирусларга, 4,6%да мавсумий коронавирусларга тўғри келди.


12-расм. ОЎРИда SARS-CoV-2 мониторинг натижалари мавсум 2022/23 йиллар.

    SARS-CoV-2 (+)

2023 йил 13 ҳафтасида ОЎРИ ҳолатларининг клиник намуналарини лаборатор текширувларининг янги
SARS-CoV-2 га мусбат натижалар аниқланмади.
Мавсум бошидан SARS-CoV-2 текширилган намуналарининг 2,1% ҳолатларида мусбат натижалар
аниқланди.


509
Распечатать
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech