Ахборот бюллетенлари

530
Распечатать
03 Фев 2023

ГРИПП ва ЎРИ БЎЙИЧА ХАФТАЛИК МИЛЛИЙ БЮЛЛЕТЕНЬ 2023 йил 2 хафтаси (09.01.23 - 15.01.23)

Резюме
Ҳафталик миллий бюллетенда грипп ва гриппга ўхшаш касалликлар (ГЎК), ўткир респиратор вирусли
инфекциялар (ЎРВИ) ва уларнинг оғир турлари (ОЎРИ) ҳамда COVID-19 касаллигининг лаборатор
текширув натижалари тўғрисида маълумот тақдим қилинади.
2023 йилнинг 2-ҳафтасида Республика бўйича ҳамда Тошкент шаҳар таянч пунктларининг маълумотлари ёритилган.
Бюллетенда юқоридаги инфекциялар бўйича турли ёшдаги аҳоли гуруҳлари орасида касалланиш
кўрсаткичлари ҳамда беморлардан олинган лаборатория текширувлари натижалари ёритилиб берилган.


Кунлик назорат

2022 йил декабр ойида грипп касаллиги бўйича эпидемиологик вазият 2021 йилнинг декабр ойига
нисбатан касаллик кўрсаткичи 3,8 маротаба, ўткир респиратор вирусли инфекциялар билан касалланиш
1,6 маротаба ўсганлиги кузатилди. Шу билан бирга, ўткир зотилжам билан касалланиш 31,1%га
камайганлиги кузатилди.
2022 йил декабр ойида грипп касаллигининг энг юқори кўрсаткичи Тошкент шаҳрида ва Хоразм вилоятида
рўйхатга олинган.
ЎРВИ касаллигининг энг юқори кўрсаткичлари Тошкент шаҳри ва Фарғона вилоятида рўйхатга олинган.
Ўткир зотилжам касаллигининг энг юқори кўрсаткичлари Тошкент шаҳри ва Фарғона вилоятида рўйхатга олинган.
Грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекция (ЎРВИ)ларнинг мавсумий кўтарилиш даврида (2021 йилнинг
40 ҳафтаси) Ўзбекистон Республикасининг барча ҳудудларида грипп фаоллиги пастлигича қолди.
Мавсум бошидан ГЎК билан оғриган беморлардан олинган намуналарнинг лаборатор текширувида 15,6%
грипп вирусига мусбат натижа аниқланди.


1-расм. 2022/23 ва 2021/22 мавсумлардаги ГЎК кўрсаткичи 10 000 ахолига нисбатан

Хафталар

  2021/22         2022/23

Республика аҳолиси ўртасида гриппга ўхшаш касалликлар 2023 йил 2 ҳафтасида жорий йилниниг 1
ҳафтасига нисбатан 78,5%га ўсиши кузатилди, 2022 йилнинг 2 ҳафтасига нисбатан эса 79,4%га
кўпайганлиги қайд этилган.
Гриппга ўхшаш касалликлар билан касалланишнинг юқори кўрсаткичлари Тошкент шаҳри ва Фарғона
вилоятида рўйхатга олинган.


2-расм. 2022/23 ва 2021/22 мавсумлардаги ЎРИ кўрсаткичи 10000 ахолига нисбатан

Хафталар

2022/23         2021/22

2023 йилнинг 2 ҳафтасида республика аҳолиси ўртасида ЎРВИ билан касалланиш жорий йилнинг 1
ҳафтасига нисбатан 8,9%га ошган, ўтган йилнинг 2 ҳафтасига нисбатан 25,4%га камайган.
Жорий ҳафтада ЎРВИ бўйича энг юқори кўрсаткичлар Тошкент шаҳри, Наманган вилояти ва
Қорақалпоғистон Республикасида рўйхатга олинган.
Жорий йилнинг 2 ҳафтасида ЎРВИ касаллиги кўрсаткичлари эпидемик бўсағадан 19,4%га паст бўлган.


3-расм. 2022/23 ва 2022/23 мавсумларда зотилжам кўрсаткичи 10 000 ахолига нисбатан

Хафталар


2022/23       2021/22

2023 йилнинг 2-ҳафтасида ўткир зотилжам касаллиги жорий йилнинг 1 ҳафтасига нисбатан 3,8%га
камайган. Ўтган йилнинг 2-ҳафтаси кўрсаткичларига нисбатан 13,6%га пасайиш кузатилган.
Энг юқори касалланиш кўрсаткичларии Тошкент шаҳри ва Андижон вилоятида рўйхатга олинган.


ГЎК бўйича назорат

Гриппга ўхшаш касалликлар ҳолатини стандарт аниқлаш (БЖССТ-2014 йил):
Ўткир респиратор инфекциялар қуйидаги белги билан намоён бўлганда:
-кўрик вақтида ёки анманезида тана ҳароратини 38С дан юқори бўлиши;
-йўтал;
-касаллик бошлангандан 10 кун давомида.
Жорий йилнинг 2 ҳафтасида 30-64 ёшдагилар ўртасида ГЎК билан касалланишнинг ўсиши кузатилган. 15-
29 ёш гуруҳида касалланиш бир ҳил даражада сақланиб қолган.
Барча қолган ёш гуруҳларида касалланиш ҳолатлари рўйҳатга олинмаган.


4-расм. 2022/23 йиллар мавсумидаги ГЎК кўрсаткичи 100 000 ахолига нисбатан.

0 - 4   5 - 14


15 - 29   30 - 64


65+   Жами


Ўткир респиратор инфекцияси ҳолатларининг стандарт аниқланиши (ЎРИ, ECDC/ВОЗ):

-ўткир бошланиш. Охирги 10 кун давомида қуйидаги респиратор касаллик белгиларининг биттасини
рўйхатга олиниши кузатилади:
-йўтал;
-томоқда оғриқ;
-ҳансираш;
-шунингдек, инфекция сабабли юзага келганлиги ҳақидаги клиник хулоса.
ЎРИ билан касалланишнинг пасайиши 0-4 ва 5-14 ёш гуруҳларида кузатилган.
15-29 ва 30-64 ёшдагилар ҳамда 65 ва ундан катталар ёш гуруҳида касалланишнинг кўпайиши кузатилган.

5-расм. 2022/23 йиллар мавсумидаги ЎРИ кўрсаткичи 100 000 ахолига нисбатан.

0 - 4   5 - 14


15 - 29   30 - 64


65+   Жами




6-расм. ГЎКда грипп мониторинг натижалари мавсум 2022/23 йиллар.

   H1pdm09                                  H3

    B                                              A (не субтип.)




7-расм. ГЎКда ЎРВИ мониторинг натижалари мавсум 2022/23 йиллар.

  Парагрипп     Аденовирус     РС-вирус     Риновирус     Коронавирус     Метапневмовирус     Бокавирус




8-расм. ГЎКда SARS-CoV-2 мониторинг натижалари мавсум 2022/23 йиллар.

    SARS-CoV-2 (+)

 

ОЎРИ бўйича назорат

Оғир ўткир респиратор инфекция ҳолатини стандарт тушунчаси (ОЎРИ, ВОЗ-2014):
-охирги 10 кун давомида бошланган ўткир респиратор касаллик ва қуйидаги белгилар билан кузатилди:
-анамнезда ёки кўрик вақтида тана ҳароратининг > 38C бўлиши;
-йўтал;
-касалхонага ётқизилиш зарурати.
Жорий йилнинг 2 ҳафтасида ОЎРИ билан касалланишнинг ўсиши 5 - 14 ёш гуруҳида рўйхатга олинган.
30 - 64 ёш гуруҳларида касалланишнинг камайиши қайд этилган.
65 ёш ва ундан катталар гуруҳида касаллик рўйхатга олинмаган.

9-расм. 2022/23 йиллар мавсумидаги ОЎРИ кўрсаткичи 100 000 ахолига нисбатан.

0 - 4   5 - 14


15 - 29   30 - 64




10-расм. ОЎРИда грипп мониторинг натижалари мавсум 2022/23 йиллар.

   H1pdm09                                  H3

    B                                              A (не субтип.)




11-расм. ОЎРИда ЎРВИ мониторинг натижалари мавсум 2022/23 йиллар.

  Парагрипп     Аденовирус     РС-вирус     Риновирус     Коронавирус     Метапневмовирус     Бокавирус




12-расм. ОЎРИда SARS-CoV-2 мониторинг натижалари мавсум 2022/23 йиллар.

    SARS-CoV-2 (+)

 


530
Распечатать
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech