Вазирлар Маҳкамаси қарор ва фармойишлари

57
Распечатать
06 Окт 2021

Имкониятлари чекланган болалар учун ихтисослаштирилган давлат таълим муассасалари тўғрисидаги меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш ҳақида

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

Имкониятлари чекланган болалар учун ихтисослаштирилган давлат таълим муассасалари тўғрисидаги меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш ҳақида

 

Ривожланишида турли нуқсонлари бўлган ҳамда даволанишга ва соғломлаштиришга муҳтож бўлган болаларнинг ижтимоий кафолатларини таъминловчи чора-тадбирлар самарадорлигини янада ошириш, уларнинг таълим-тарбия олишлари учун мослашув муҳитини яратиш, имкониятлари чекланган болалар учун ихтисослаштирилган таълим муассасалари (мактаблар, мактаб-интернатлар)нинг дифференциаллашган тармоқларини мақбуллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

  1. Қуйидагилар:

Жисмоний ёки психик ривожланишида нуқсони бўлган болалар учун ихтисослаштирилган давлат таълим муассасалари (мактаблар, мактаб-интернатлар) тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

Санаторий туридаги ихтисослаштирилган давлат таълим муассасалари (мактаб-интернатлар) тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

  1. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда:

фаолият кўрсатаётган ихтисослаштирилган таълим муассасалари (мактаблар, мактаб-интернатлар) фаолиятини икки ой муддатда ўргансин ва уларни ушбу қарор билан тасдиқланган низомлар талабларига мувофиқлаштирсин;

ихтисослаштирилган таълим муассасалари (мактаблар, мактаб-интернатлар) фаолиятининг мунтазам назорат қилинишини таъминласин, уларга юкланган вазифаларни амалга оширишда ҳар томонлама кўмаклашсин.

  1. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Н. Арипов зиммасига юклансин.

 

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                 Ш. МИРЗИЁЕВ

Тошкент ш.,

2011 йил 13 сентябрь,

256-сон

 

Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил

13 сентябрдаги 256-сон қарорига
1-ИЛОВА

 

Жисмоний ёки психик ривожланишида нуқсони бўлган болалар учун ихтисослаштирилган давлат таълим муассасалари (мактаблар, мактаб-интернатлар) тўғрисида

НИЗОМ

  1. Умумий қоидалар
  2. Ушбу Низом «Таълим тўғрисида», «Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида», «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида», «Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ тарзда жисмоний ёки психик ривожланишида нуқсонлари бўлган болаларнинг таълим тизимини такомиллаштиришга йўналтирилган, шунингдек жисмоний ёки психик ривожланишида нуқсонлари бўлган болалар учун ихтисослаштирилган давлат таълим муассасаларининг (кейинги ўринларда ихтисослаштирилган таълим муассасалари деб аталади) мақомини белгилайди ва уларнинг фаолиятини тартибга солади.
  3. Ихтисослаштирилган таълим муассасалари ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, ушбу Низомга, бошқа қонун ҳужжатларига ҳамда ўз уставига амал қилади.
  4. Ихтисослаштирилган таълим муассасалари таълим-тарбия бериш, коррекциялаш ва даволаш-соғломлаштириш муассасалари ҳисобланади ҳамда жисмоний ёки психик ривожланишида турли нуқсонлари бўлган болаларнинг умумий ўрта таълим олишда ва уларни билиш имкониятларига мувофиқ тарбиялашда, уларнинг жамиятга мослашуви ва интеграциялашувида кўмаклашиш, шунингдек ижтимоий ёрдамга муҳтож оилаларга фарзандларини тарбиялаш ва уларга таълим беришда ёрдам кўрсатиш мақсадида ташкил этилади.
  5. Қуйидагилар ихтисослаштирилган таълим муассасаларининг асосий вазифалари ҳисобланади:

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан тасдиқланган умумий ўрта таълимнинг давлат таълим стандартлари ҳамда улар асосида ишлаб чиқилган (ақли заиф болалар учун) махсус таълим талабларига мувофиқ билим олишларини таъминлаш;

шахсга йўналтирилган, ижтимоий йўналтирилган таълим жараёнида ўқувчиларнинг энг мақбул ривожланишини таъминлаш мақсадида табақалаштирилган ва индивидуал таълимни ташкил этиш;

шахсий, оилавий, ижтимоий ҳаётида ва меҳнат фаолиятида хулқ-атворнинг энг мақбул моделини шакллантириш орқали шахсни тарбиялаш;

ўқувчиларни умумтаълим муассасаларида инклюзив (уйғунлашган) таълим шароитида ўқишга тайёрлаш;

ўқувчиларнинг ижтимоий-ҳиссий ривожланишлари, ҳаётий қобилиятларининг шаклланиши учун зарур коррекцион (тузатувчи) — ривожлантирувчи таълим муҳитини яратиш;

ўқувчиларга таълим-тарбия бериш жараёнида уларнинг психик функциялари ва саломатлиги тизимли тарзда кузатилишини ташкил этиш.

  1. Ихтисослаштирилган таълим муассасаси давлат муассасаси шаклидаги юридик шахс ҳисобланади, ўз уставига, ғазначилик бўлимларида шахсий ҳисоб рақамларига, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи ёзилган муҳрга, штампларга, бланкаларга эга бўлади.
  2. Ихтисослаштирилган таълим муассасалари аккредитацияси аттестация асосида, ваколатли давлат органи томонидан амалга оширилади.
  3. Ихтисослаштирилган таълим муассасаларини ташкил этиш тартиби
  4. Ихтисослаштирилган таълим муассасаси муассис томонидан ташкил этилади ва қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда маҳаллий давлат ҳокимияти органларида давлат рўйхатидан ўтказилади.
  5. Фақат Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ихтисослаштирилган таълим муассасаларининг муассислари бўлиши мумкин.
  6. Ихтисослаштирилган таълим муассасаси Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоятлар халқ таълими бошқармалари, Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси ва Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари, Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармаси томонидан минтақадаги жисмоний ва психик ривожланишда имконияти чекланган, махсус шароитларда таълим-тарбия олишга муҳтож болаларнинг мавжуд контингентини биргаликда ўрганиб чиқиш якунлари бўйича ташкил этилади.

Бундай болалар контингенти аниқланган тақдирда Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига экологик қулай шароитлар мавжуд жойларда ихтисослаштирилган таълим муассасаларини ташкил этиш тўғрисида асосланган таклиф билан мурожаат қилади.

Ихтисослаштирилган таълим муассасалари ташкил этиш тўғрисидаги таклифлар ихтисослаштирилган таълим муассасаларини ташкил этиш режалаштирилаётган ҳудудда охирги 5 йилда 3 ёшдан 16 ёшгача болалар ўртасида тегишли касалликларнинг кўпайганлигини кўрсатадиган соғлиқни сақлаш органларининг расмий статистика маълумотлари билан асосланиши керак.

  1. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ихтисослаштирилган таълим муассасасини ташкил этиш тўғрисидаги таклифни Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлигига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар молия бошқармаларига, шунингдек Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлигига, вилоятлар халқ таълими бошқармаларига, Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармасига бир ой муддатда ўрганиш ва экологик қулай минтақадаги мавжуд объектлардан намунавий бинони ёхуд ихтисослаштирилган таълим муассасасини ташкил этишда қўйиладиган норматив талабларни ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилган махсус лойиҳа бўйича янги бино қуриш учун ер участкаси танлаш тўғрисида топшириқ беради.
  2. Ихтисослаштирилган таълим муассасаси ташкил этиш тўғрисидаги қарор Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоятлар халқ таълими бошқармалари, Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси ва Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар молия бошқармаларининг ижобий хулосалари мавжуд бўлган тақдирда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан бир ҳафта муддатда қабул қилинади.
  3. Ихтисослаштирилган таълим муассасалари, уларнинг ихтисослашувига мувофиқ қуйидаги (I—VIII) турларга бўлинади:

I — кар (эшитмайдиган) болалар учун мактаб-интернатлар;

II — заиф эшитадиган ва кейинчалик кар бўлган болалар учун мактаб-интернатлар (1, 2-бўлим);

III — кўзи ожиз (кўр) болалар учун мактаб-интернатлар;

IV — заиф кўрадиган ва кейинчалик кўр бўлган болалар учун мактаб-интернатлар;

V — нутқида оғир нуқсонлар бўлган болалар учун мактаб-интернатлар;

VI — таянч-ҳаракат аппаратида нуқсони бўлган болалар учун мактаб-интернатлар;

VII — психик ривожланиши суст бўлган болалар учун мактаб-интернатлар;

VIII — ақли заиф болалар учун (ёрдамчи) мактаблар, мактаб-интернатлар.

  1. Зарур ҳолларда I ва II турлар, шунингдек III ва IV турлар аралаш ҳолдаги ихтисослаштирилган таълим муассасалари ташкил этилиши мумкин.

Аралаш турдаги ихтисослаштирилган таълим муассасаларини ташкил этишда кар ва заиф эшитувчи (кейинчалик кар бўлган) болалар, кўр ва заиф кўрувчи (кейинчалик кўр бўлган) болалар синфлари бўйича таълимни алоҳида олиб бориш мажбурий шарт ҳисобланади.

Олдинги таҳрирга қаранг.

  1. Ихтисослаштирилган таълим муассасалари (мактаб-интернатлар) ҳузурида кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотларига қатнамаган болалар учун уларни мактабга тайёрлаш мақсадида бир ва икки йиллик муддатли, ўз фаолиятини кўп тармоқли ихтисослаштирилган давлат мактабгача таълим ташкилотлари тўғрисидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар асосида олиб борувчи тайёрлов гуруҳлари ташкил этилиши мумкин.

(14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 20 майдаги 320-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.05.2021 й., 09/21/320/0482-сон)

  1. Ихтисослаштирилган таълим муассасаларида ўқувчилар сони 250 нафардан ошмаслиги керак.

III. Ўқувчиларни ихтисослаштирилган таълим муассасаларига қабул қилиш тартиби

Олдинги таҳрирга қаранг.

  1. Ихтисослаштирилган таълим муассасасига жисмоний ёки психик ривожланишида нуқсонлари бўлган мактаб ёшидаги, тайёрлов гуруҳларига эса — кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотларига қатнамаган — мактабгача ёшдаги болалар қабул қилинади.

(16-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 20 майдаги 320-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.05.2021 й., 09/21/320/0482-сон)

  1. Болаларни ихтисослаштирилган таълим муассасаларига юбориш Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоятлар халқ таълими бошқармалари, Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси томонидан, Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоятлар халқ таълими бошқармалари, Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси ҳузурида ташкил этилган психологик-тиббий-педагогик комиссия (кейинги ўринларда психологик-тиббий- педагогик комиссия деб аталади) хулосасига кўра, ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар розилиги билан амалга оширилади.

Олдинги таҳрирга қаранг.

  1. Ихтисослаштирилган таълим муассасаларига болалар 7 ёшдан бошлаб, тайёрлов гуруҳларига эса — 6-7 ёшдагилар қабул қилинади.

(18-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 27 апрелдаги 243-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.04.2021 й., 09/21/243/0388-сон)

Жисмоний ёки психик ривожланишида нуқсонлари бўлган болаларнинг таълим олиш ҳуқуқини таъминлаш мақсадида умумтаълим мактаблари учун белгиланган ёш меъёридан икки йилга ошган болаларни қабул қилишга рухсат этилади.

Олдинги таҳрирга қаранг.

  1. Болаларни қабул қилиш ўқув йили ҳамда ўқув йили давомида амалга оширилади ва ихтисослаштирилган таълим муассасаси директорининг буйруғи билан расмийлаштирилади.

(19-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 27 апрелдаги 243-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.04.2021 й., 09/21/243/0388-сон)

  1. Ихтисослаштирилган таълим муассасасига йўлланган ҳар бир болага ота-оналари ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар (чин етим болалар ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болалар учун – васийлик ва ҳомийлик органлари) томонидан шахсий ҳужжатлар йиғмажилди расмийлаштирилади ва тақдим этилади.

Боланинг шахсий ҳужжатлар йиғмажилдида қуйидаги ҳужжатлар бўлади:

1) ота-оналари ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларнинг аризаси;

2) психологик-тиббий-педагогик комиссия хулосаларининг ихтисослаштирилган таълим муассасасига йўлланган бола билан олиб бориладиган таълим-тарбиявий ва даволаш-тузатиш бўйича тавсиялари акс этган баёни;

3) туғилганлик тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси;

4) таълим олганлиги тўғрисидаги ҳужжатлар;

5) ўқиш жойидан таълимнинг муддати, ўқув фанларини ўзлаштириши ва хулқ-атвори, болага якка тартибда кўмак бериш борасида амалга оширилган чора-тадбирларнинг батафсил таҳлили акс эттирилган маълумотнома ва тавсифнома;

6) боланинг яшаш жойидаги шифохона бош врачи томонидан имзоланган, унинг ривожланиши тарихидан муфассал кўчирма:

педиатрнинг боланинг умумий ривожланиши ҳолати тўғрисидаги хулосаси;

психоневрологнинг тиббий ташхиси ва боланинг ақлий ривожланишига тавсифи;

оториноларингологнинг қулоқ, томоқ, бурун ва талаффуз артикуляциясида иштирок этувчи органларнинг ҳолатига тавсифи (эшитишда нуқсони бўлган болалар учун — сўзлашув нутқ ва шивирлаб айтилган сўзларни идрок этиш ҳолати тўғрисидаги маълумотлари, аудиограмма маълумотлари);

офтальмологнинг кўриш органига тавсифи (кўришда нуқсони бўлган болалар учун- батафсил ташхиси);

ортопед врачнинг хулосаси (таянч-ҳаракатланиш аппаратида нуқсони бўлган болалар учун);

Олдинги таҳрирга қаранг.

(20-банднинг 7-кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 октябрдаги 789-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.10.2018 й., 09/18/789/1993-сон)

  1. Таълим муассасаларида ўқимаган болалар учун мазкур Низомнинг 20-банди 4 ва 5-кичик бандларида кўрсатилган ҳужжатлар тақдим этилмайди.
  2. Ихтисослаштирилган таълим муассасасига йўлланган чин етим ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болалар учун шахсий ҳужжатлар йиғмажилдида мазкур Низомнинг 20-бандида кўрсатилган ҳужжатлардан ташқари яна қуйидаги ҳужжатлар ҳам бўлиши керак:

туман (шаҳар) ҳокимининг болага васий тайинлаш ёки уни таълим муассасасига жойлаштириш ҳақидаги қарори нусхаси;

ота-оналар ва уларнинг ўрнини босувчи шахслар ҳақидаги маълумотлар (ота-оналарнинг паспортлари нусхалари ёки уларнинг вафоти ҳақидаги гувоҳнома, суднинг ҳукми ёки қарори нусхаси, ота-онасининг сурункали касаллиги ҳамда ота-онасининг йўқлиги ёки уларнинг ўз фарзандларини тарбиялай олмаслиги ҳақидаги бошқа ҳужжатлар);

Олдинги таҳрирга қаранг.

(22-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 7 июлдаги 429-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.07.2020 й., 09/20/429/1039-сон)

боланинг ота-онасидан қолган мулки (агар бўлса), унинг қаердалиги, уни сақлаш учун амалга оширилган чоралар ва бунга масъул шахслар тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилган мулк рўйхати;

Олдинги таҳрирга қаранг.

турар жойни боланинг номига ўтказиш ҳужжатлари (ордер, уй дафтарчаси, турар жой режаси, туман (шаҳар) Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасининг тегишли туман (шаҳар)даги филиалидан турар жой эгаси ва хусусийлаштириш тўғрисидаги маълумотнома нусхалари);

(22-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 29 августдаги 679-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 35-сон, 931-модда)

пенсия олаётган боланинг пенсия дафтарчаси, суднинг бола фойдасига алимент ундириш ҳақидаги қарори ёки буйруғи нусхаси (ёки алимент тўлаш ҳақидаги келишувнинг нотариал тасдиқланган нусхаси), жамғарма дафтарчаси.

  1. Ихтисослаштирилган таълим муассасаларига мактабгача ёшдаги ва мактаб ёшидаги қуйидаги тоифадаги болалар қабул қилинади:

эшитишда нуқсони бўлган болалар (карлар, заиф эшитувчилар, кейинчалик кар бўлган болалар);

кўришда нуқсони бўлган болалар (кўрлар, заиф кўрувчилар, кейинчалик кўр бўлган болалар);

нутқида оғир нуқсонлар бўлган болалар (алалия, дислалия, афазия, ринолалия, дизартрия, психик-нутқий ривожидаги сустлик, дудуқланиш);

таянч-ҳаракат аппаратида нуқсони бўлган болалар (болалар церебрал фалажи, сколиоз, полиомиелит, миопатия, остеомиелит, ампутация, бўй ўсишининг етишмовчилиги — паканалик);

психик ривожланиши суст болалар;

ақли заиф болалар;

мураккаб нуқсонли болалар (ривожланишида 2 та ва ундан кўп етишмовчилик бўлган болалар).

  1. Мураккаб нуқсонли болаларни (агар ҳамроҳ нуқсонлардан бири ақлий заифлик бўлган ҳолларда) қабул қилиш психологик-тиббий-педагогик комиссиянинг хулосаси асосида, ота-оналари ёки ота-она ўрнини босувчи шахсларнинг розилиги билан, ўқув-тарбия жараёнида болалар билан бир йилдан кам бўлмаган муддат давомида унинг ўзлаштирмаслиги олигрофрения даражасидаги ақли заифлик билан боғлиқлиги аниқланган ҳолда амалга оширилади.
  2. Ихтисослаштирилган таълим муассасаларига қуйидагилар қабул қилинмайди:

а) ақли ўта заиф болалар (имбицил, идиотия даражасидаги олигофрения);

б) хулқ-атворида оғир бузилишлар, ҳиссий-иродавий соҳасида (органик) нуқсонлари бўлган болалар;

в) таянч-ҳаракат аппаратида нуқсони бўлган, мустақил равишда ҳаракатлана олмайдиган ва ўз-ўзига хизмат кўрсата олмайдиган болалар;

г) кўр-кар-соқов болалар;

д) тез-тез такрорланадиган эпилептик тутқаноқдан азият чекадиган (эпилептик деменция, кундузги ва тунги вақтларда тутқаноғи тез-тез такрорланадиган) болалар;

е) марказий асаб тизимига шикаст етганлиги туфайли сийдик ва нажасини ушлаб туролмайдиган болалар.

Олдинги таҳрирга қаранг.

Ушбу тоифадаги болалар белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тегишли муассасаларига йўлланади ёки уларга якка тартибда уйида ўқитиш ташкил этилади.

(25-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 13 мартдаги 130-сон қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 15-сон, 249-модда)

Ихтисослаштирилган таълим муассасаси директори ўқувчиларнинг қабул қилиниши учун белгиланган тартибда шахсан жавоб беради.

  1. Ихтисослаштирилган таълим муассасаларида ўқув-таълим жараёнини ташкил этиш
  2. Жисмоний ёки психик ривожланишида нуқсони бўлган болаларнинг таълим олиши қуйидаги тамойиллар асосида амалга оширилади:

таълим-тарбиянинг нуқсонларни тузатиш (коррекция)га йўналтирилганлиги;

таълим ва тарбия жараёнида ташхиснинг қўйилишига махсус ёндашув;

ўқув-тарбия жараёнини ташкил этишда табақалаштирилган ёндашувни амалга ошириш.

  1. Ихтисослаштирилган таълим муассасасида ўқитиш ва тарбиялаш жараёни ўқувчиларнинг алоҳида хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда ташкил этилади. Ўқувчиларнинг билимлари улардаги нуқсонларнинг ўзига хослигини ҳисобга олган ҳолда, белгиланган тартибда баҳоланади.

Таълим-тарбия жараёни умумий ўрта таълимнинг давлат стандартига мувофиқ ҳолда белгиланади. Таълим-тарбия жараёни Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан белгиланган тартибда, ўқув режалари ва дастурлари асосида, махсус коррекцион тузатиш услубларидан фойдаланилган ҳолда олиб борилади.

  1. Ўқиш, ихтиёрий равишда ижтимоий фойдали меҳнат ва дам олишни илмий асосланган ҳолда уйғунлаштиришни таъминловчи кун тартиби болаларнинг ихтисослаштирилган таълим муассасасида яшашини ҳисобга олган ҳолда ташкил этилади.
  2. Нуқсонларни тузатиш (коррекция) ва улар билан боғлиқ бола ривожланишининг ўзига хосликларини бартараф этиш таълим жараёнидаги барча дарсларда, синфдан ташқари ва бошқа тадбирларда амалга оширилади.
  3. Ўқув хоналари зарур махсус жиҳозлар билан таъминланади.
  4. Ихтисослаштирилган таълим муассасасида ривожланишдаги нуқсонларни бартараф этиш мақсадида бутун гуруҳ билан ва якка тартибда машғулотлар олиб борилади.
  5. Ихтисослаштирилган таълим муассасасида эшитишида, кўришда нуқсони бўлган ва мактаб таълимига етарлича тайёргарликка эга бўлмаган болалар учун тегишли тайёрлов синфлари ташкил этилади.
  6. Ихтисослаштирилган таълим муассасаларида ривожланишида мураккаб нуқсонли (2 та ва ундан кўп нуқсони бор бўлган) болалар учун махсус тузатувчи (коррекцион) гуруҳлар (синфлар) очилиши мумкин. Ушбу гуруҳларга таълим олувчилар психологик-тиббий-педагогик комиссиянинг хулосаси ва боланинг ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар розилиги билан жойлаштирилади.

Олдинги таҳрирга қаранг.

  1. Ихтисослаштирилган таълим муассасаларида синфларнинг сони, энг аввало, таълим жараёни учун санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари талабларини ҳисобга олган ҳолда ташкил этилишига боғлиқ бўлади ҳамда ихтисослаштирилган таълим муассасаси турига, ундаги ўқувчилар контингенти ва синфларнинг тўлдирилишига кўра белгиланади:

Таълим йўналиши турлари ва синфлардаги болалар тоифалари

Синфларнинг ўқувчилар билан тўлдирилиши

 

Ўқувчиларнинг минимал сони

Ўқувчиларнинг максимал сони

1. I — II турлар:

   

Кар (эшитмайдиган) болалар учун

8

10

Заиф эшитувчилар ва кейинчалик кар бўлган (1, 2-бўлимлар) болалар учун

10

12

2. III — IV турлар:

   

Кўр (кўзи ожиз) болалар учун

8

10

Заиф кўрувчилар ва кейинчалик кўр бўлган болалар учун

10

12

3. V тур:

   

Нутқида оғир нуқсони бўлган болалар учун

10

12

4. VI тур:

   

Полиомиелит хасталиги оқибатлари бўлган болалар учун

10

12

Церебрал фалажи оқибатлари бўлган болалар учун

10

12

5. VII тур:

   

Психик ривожланиши суст болалар учун

12

16

6. VIII тур:

   

Енгил даражадаги ақли заиф болалар учун

12

14

Ўрта ва оғир даражадаги ақли заиф болалар учун

8

10

* Барча турдаги ихтисослаштирилган муассасаларда таълим олаётган мураккаб нуқсонли (ривожланишида 2 та ва ундан кўп нуқсон бўлган) болалар учун

6

8

».

(34-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 27 апрелдаги 243-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.04.2021 й., 09/21/243/0388-сон)

  1. Қўшимча синфларни очиш Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг қарорларига мувофиқ, Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоятлар халқ таълими бошқармалари ва Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармасининг ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги, вилоятлар молия бошқармалари ва Тошкент шаҳар молия бош бошқармасининг тақдимотлари бўйича, белгиланган тартибда амалга оширилади.
  2. Ихтисослаштирилган мактаб-интернатлардаги тарбия гуруҳларида ва ихтисослаштирилган мактаблардаги куни узайтирилган гуруҳларда болалар сони қуйидагича белгиланади:

Таълим йўналишлари турлари ва болалар тоифалари

Мактабгача тайёрлов гуруҳларидаги болалар сони

Тарбия гуруҳлари ва куни узайтирилган гуруҳларнинг минимал тўлдирилиши

Бошланғич синфлардаги болалар сони

Юқори синфлардаги болалар сони

1. I-II тур:

     

Кар (эшитмайдиган) болалар учун

8

8

12

Заиф эшитувчилар ва кейинчалик кар бўлган (1, 2-бўлимлар) болалар учун

8

8

12

2. III-IV тур:

     

Кўр (кўзи ожиз) болалар учун

10

10

12

Заиф кўрувчилар ва кейинчалик кўр бўлган болалар учун

10

10

12

3. V тур:

     

Нутқида оғир нуқсони бўлган болалар учун

10

10

14

4. VI тур:

     

Полиомиелит хасталиги оқибатлари бўлган болалар учун

8

12

14

Церебрал фалажи оқибатлари бўлган болалар учун

8

8

10

5.VII тур:

     

Психик ривожланиши суст болалар учун

8

12

16

6. VIII тур:

     

Енгил даражадаги ақли заиф болалар учун

8

12

12

Ўрта ва оғир даражадаги ақли заиф болалар учун

8

10

10

*Барча турдаги ихтисослаштирилган таълим муассасаларида ўқиётган мураккаб нуқсонли (ривожланишида 2 ва ундан кўп нуқсон бўлган) болалар учун

6

6

8

  1. Ўқув йилининг бошланиши, ўқув машғулотлари ва таътилларнинг давомийлиги, шунингдек якуний давлат аттестациясини ўтказиш ҳамда давлат намунасидаги таълим тўғрисидаги ҳужжатларни бериш тартиби қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
  2. Ихтисослаштирилган таълим муассасаси ўқувчиларини бир синфдан иккинчи синфга ўтказиш педагогик кенгашнинг қарори асосида, ихтисослаштирилган таълим муассасасининг тиббий ва педагог ходимлари хулосаси асосида амалга оширилади.
  3. Ўқувчиларни бир ихтисослаштирилган таълим муассасасидан бошқа ихтисослаштирилган таълим муассасасига ёки инклюзив (уйғунлашган) шароитда таълим олиши учун умумтаълим муассасасига ўтказиш психологик-тиббий-педагогик комиссиянинг хулосасига кўра, боланинг ота-онаси ёки улар ўрнини босувчи шахсларнинг розилиги билан амалга оширилади.

Ўқувчиларни бир ихтисослаштирилган таълим муассасасидан бошқа ихтисослаштирилган таълим муассасасига ёки инклюзив (уйғунлашган) шароитда таълим олиши учун умумтаълим муассасасига ўтказиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан белгиланади.

Олдинги таҳрирга қаранг.

  1. Ўқувчиларни ихтисослаштирилган таълим муассасасидан Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тегишли муассасасига ўтказиш педагогик кенгашнинг қарорига асосан, психологик-тиббий-педагогик комиссиянинг хулосасига кўра, боланинг ота-онаси ёки улар ўрнини босувчи шахсларнинг розилиги билан амалга оширилади.

(40-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 13 мартдаги 130-сон қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 15-сон, 249-модда)

Олдинги таҳрирга қаранг.

Ўқувчиларни ихтисослаштирилган таълим муассасасидан Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги муассасасига ўтказиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланади.

(40-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 13 мартдаги 130-сон қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 15-сон, 249-модда)

Ихтисослаштирилган таълим муассасасининг маъмурияти мазкур турдаги ихтисослаштирилган таълим муассасасида ўқишга лаёқати бўлмаган ўқувчиларни тегишли муассасаларга жойлаштиришга кўмаклашиши шарт.

  1. Таълим-тарбия ишлари ўқувчиларнинг оддий ўзига ўзи хизмат кўрсатишдан тортиб ихтиёрий ижтимоий фойдали меҳнатнинг ҳар хил турларигача бўлган турли хил фаолиятлари асосида ташкил этилади.
  2. Ўқувчиларнинг жисмоний тарбияси кун тартибини тўғри ташкил этиш, ўқув юкламаси меъёрига қатъий риоя қилиш, даволаш тадбирларини ўтказиш, ўқувчиларга гигиена кўникмаларини сингдириш, жисмоний тарбия дарслари ва спорт билан шуғулланиш, соғломлаштириш тадбирларини ташкил этиш йўли билан амалга оширилади.
  3. Ўқувчиларнинг меҳнат таълими ва тарбияси маҳаллий шарт-шароитлардан келиб чиққан ҳолда, ишчи кадрларга бўлган эҳтиёж асосида, ўқув устахоналарида, қишлоқ жойларда эса — ихтисослаштирилган таълим муассасасининг ёрдамчи хўжалигида тарбияланувчиларнинг психик ва жисмоний ривожланишининг ўзига хослиги, соғлиғи, имкониятлари ва қизиқишларини ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади.
  4. Ихтисослаштирилган таълим муассасаларида ўқувчиларнинг ақлий, жисмоний ва ижодий қобилиятларини ривожлантириш учун турли тўгараклар, клублар, студиялар, секциялар ташкил этилади.

Олдинги таҳрирга қаранг.

  1. Ихтисослаштирилган таълим муассасаларида мажбурий умумий ўрта таълим 11 йиллик (интеллектуал ривожланишида нуқсонлари бўлган болалар учун (ёрдамчи) мактаблар, мактаб-интернатларда 9 йиллик) муддатда амалга оширилади.

жисмоний ёки психик ривожланишида нуқсони бўлган болалар соғлиғи ва интеллектининг ҳолати ҳақидаги маълумотлар ҳисобга олинган ҳолда 11 йиллик умумий таълим дастурини қуйидаги даврлар давомида ўзлаштиради:

Таълим йўналишлари турлари ва болалар тоифалари

Тайёрлов гуруҳлари

Бошланғич синфлар

Юқори синфлар

Жами (йил)

I-II турлар:

Кар болаларнинг умумий ўрта таълими

1

1 — 4

5 — 11

11

Заиф эшитувчи ва кейинчалик кар бўлган 1-бўлим болаларининг умумий ўрта таълими

1

1 — 4

5 — 11

11

Заиф эшитувчи 2-бўлим болаларининг умумий ўрта таълими

1

1 — 4

5 — 11

11

III-IV турлар:

Кўзи ожиз болаларнинг умумий ўрта таълими

1

1 — 4

5 — 11

11

Заиф кўрувчи болаларнинг умумий ўрта таълими

1

1 — 4

5 — 11

11

V тур:

Нутқида оғир нуқсони бўлган болаларнинг умумий ўрта таълими

1 — 4

5 — 11

11

VI тур:

Таянч-ҳаракат аппаратида нуқсонлари бўлган болаларнинг умумий ўрта таълими

1 — 4

5 — 11

11

VII тур:

Психик ривожланиши суст болаларнинг бошланғич таълими (тенглаш синфлари)

1 — 4

4

VIII тур

Ақли заиф болалар учун тўлиқсиз умумий ўрта маълумот

1 — 4

5 — 9

9

* Барча турдаги ихтисослаштирилган таълим муассасаларида таълим олаётган мураккаб нуқсонли (ривожланишида 2 та ва ундан кўп нуқсони бўлган) болалар тоифаси учун

Мураккаб нуқсонлари бўлган болаларнинг (ривожланишида 2 та ва ундан кўп нуқсони бўлган) тўлиқсиз умумий ўрта таълими

1 — 4

5 — 9

9

  1. Ихтисослаштирилган таълим муассасасида таълим жараёни коррекцион педагогика ва дефектология соҳаси (сурдопедагогика, тифлопедагогика, олигофренопедагогика, логопедия) бўйича олий маълумотли, шунингдек, ихтисослаштирилган таълим муассасасининг фаолият соҳаси бўйича қайта тайёрлашдан ўтган педагог ходимлар томонидан амалга оширилади.

(45-46-бандлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 27 апрелдаги 243-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.04.2021 й., 09/21/243/0388-сон)

  1. Таълим-тарбия жараёнини, унинг коррекцион йўналиши сифат ва самарадорлигини ошириш мақсадида кўришда нуқсони бўлган болалар учун ихтисослаштирилган таълим муассасаларида тайёрлов ва I—IV синфларда фақат кўриши соғлом ўқитувчи-тифлопедагоглар дарс бериши мумкин.
  2. Кўришда нуқсони бўлган болалар учун ихтисослаштирилган таълим муассасаларида кўзи ожиз ўқитувчилар жами педагог ходимлар сонининг нисбати 30 фоизидан ошмаган ва битта фандан дарс берувчи кўзи ожиз ўқитувчилар учун 50 фоиздан кўп бўлмаган тарзда белгиланади.
  3. Кўришда нуқсони бўлган болалар учун ихтисослаштирилган таълим муассасаларида кўзи ожиз ўқитувчилар она тили ва адабиёт, хорижий тиллар, тарих ва (географиядан ташқари) ижтимоий фанлардан, математика ва мусиқадан таълим бериши мумкин.
  4. Заиф кўрувчи болалар учун ихтисослаштирилган мактаб-интернатларда кўзи ожиз ўқитувчилар тарих ва (географиядан ташқари) ижтимоий фанлардан, мусиқадан таълим бериши мумкин.
  5. Ихтисослаштирилган таълим муассасасида таълим жараёнини психологик жиҳатдан таъминлаш муассаса штатига кирувчи психолог томонидан амалга оширилади.
  6. Ихтисослаштирилган таълим муассасаларида даволаш-соғломлаштириш жараёнини ташкил этиш
  7. Жисмоний ёки психик ривожланишида нуқсонлари бўлган болаларни соғломлаштиришга йўналтирилган даволаш-соғломлаштириш, реабилитация қилиш, санитария-гигиена ва профилактика тадбирлари ихтисослаштирилган таълим муассасалари штатидаги тиббиёт ходимлари ёки мазкур муассасаларга бириктирилган соғлиқни сақлаш муассасаларининг тиббиёт ходимлари томонидан амалга оширилади.
  8. Ихтисослаштирилган таълим муассасасининг тиббиёт ходимлари болаларни даволаш-соғломлаштириш ва реабилитация қилиш, касаллик ва унга ҳамроҳ хасталиклар хуружининг олдини олишга ва саломатлигини яхшилашга йўналтирилган чора-тадбирларни амалга оширадилар.
  9. Тиббиёт ходимлари педагогларга ўқувчиларнинг соғлиғи ва ривожланиш хусусиятларини эътиборга олган ҳолда уларга индивидуал ва табақалаштирилган ёндашишга кўмаклашадилар, уларга ўқувчиларни тиббий-педагогик коррекциялаш, касбга йўналтириш, кейинчалик иш билан таъминланиши бўйича, шунингдек ота-оналарга ва уларнинг ўрнини босувчи шахсларга касалликларнинг олдини олиш мақсадида уй шароитида ҳимояловчи (махсус) тартибга амал қилиш бўйича тавсиялар берадилар.
  10. Тиббий соғломлаштириш процедуралари, муайян даволаш курслари ҳар бир бола учун машғулотлар жадвали билан мувофиқлаштирилган ҳолда индивидуал равишда тузилади.
  11. Даволаш даврида болалар соғлиғини муҳофаза қилиш мақсадида тиббиёт ходимлари ишга лаёқати паст болаларга ҳафта давомида қўшимча дам олиш кунлари бериш орқали эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлиш тартибига амал қилишни, шунингдек ҳафтанинг бир кунини очиқ ҳавода, жисмоний машқлар, спорт тадбирлари билан шуғулланиш ҳамда сайр қилишни тавсия этиши мумкин.
  12. Ихтисослаштирилган таълим муассасасида ҳар бир болага тиббий карта юритилади, боланинг муассасада бўлиш муддати тугагач ота-она ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларга ундан кўчирма берилади.
  13. Ихтисослаштирилган таълим муассасасида дори-дармон ва физиотерапия ёрдамида даволаш ҳамда психотерапия, массаж, жисмоний машқлар, чиниқтириш ишлари олиб борилади.
  14. Даволаш жисмоний тарбия машқлари даволаш жисмоний тарбия инструктори ёки махсус тайёргарликка эга бўлган ўқитувчи томонидан ўтказилади.
  15. Ихтисослаштирилган таълим муассасасида олиб борилаётган барча тиббий соғломлаштириш ва реабилитация тадбирларини ташкил қилиш ва олиб боришнинг тўғрилиги устидан назорат муассаса жойлашган ҳудуддаги соғлиқни сақлаш органларига юкланади.
  16. Соғлиқни сақлаш органлари ихтисослаштирилган таълим муассасасини тиббиёт ходимлари штатлари билан тўлдиришда, ушбу ходимларнинг малакасини оширишда ҳамда даволаш-соғломлаштириш ишларининг замонавий услубларини мазкур муассасада кенг жорий қилишда, уларга малакали мутахассисларни маслаҳат ёрдами бериш учун жалб этишда кўмаклашади.
  17. Таълим жараёнининг иштирокчилари
  18. Ўқувчилар, ота-оналар ёки ота-оналар ўрнини босувчи шахслар, педагогик, тиббий ва бошқа ходимлар ихтисослаштирилган таълим муассасаларининг таълим жараёни иштирокчилари ҳисобланади.
  19. Ихтисослаштирилган таълим муассасалари ўқувчилари бепул мактабгача таълим ва умумий ўрта таълим олиш, тиббий хизматдан фойдаланиш ҳамда ихтисослаштирилган таълим муассасалари учун белгиланган норма ва қоидалар асосида бепул озиқ-овқат билан таъминланиш, турли тадбирларда (конференциялар, олимпиадалар, кўргазмалар ва танловларда) қатнашиш ҳуқуқига эга.
  20. Ихтисослаштирилган таълим муассасаларига йўлланган чин етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар мақоми бўйича «Меҳрибонлик» уйлари тарбияланувчиларига тенглаштирилади ва уларга нисбатан мазкур Низом «Меҳрибонлик» уйлари тўғрисидаги тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда кўзда тутилган хусусиятларни ҳисобга олган ҳолда қўлланади.
  21. Ихтисослаштирилган таълим муассасаларида чин етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар, шунингдек турли сабабларга кўра якшанба, байрам ва таътил кунлари уйларига кета олмайдиган ўқувчилар учун сутка давомида ишлайдиган гуруҳлар ташкил этилади.
  22. Ихтисослаштирилган таълим муассасасининг ўқувчилари муассасанинг устави ва ички тартибига, шунингдек санитария нормалари ва қоидаларига амал қилишлари шарт.
  23. Ихтисослаштирилган таълим муассасасида ўқувчиларнинг бошқа ҳуқуқ ва мажбуриятлари қонун ҳужжатларига ва ихтисослаштирилган таълим муассасасининг уставига мувофиқ белгиланади.
  24. Тегишли соҳа бўйича олий маълумотли, касбий тайёргарликка ва юксак ахлоқий сифатларга эга шахслар ихтисослаштирилган таълим муассасаларида педагогик ва тиббий фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқига эгадир.
  25. Ихтисослаштирилган таълим муассасасининг педагог-ўқитувчилари ўзларига юкланган мажбуриятлардан ташқари, шахсни шакллантириш ва нуқсонларини коррекциялаш, жисмоний ва психик нуқсонларини бартараф этиш, нуқсонлар билан боғлиқ бўлган билиш фаолиятидаги ўзига хосликларини меъёрга келтириш, билимга оид қизиқишлари ва қобилиятларини ривожлантириш соҳасида иш олиб борадилар.
  26. Ихтисослаштирилган таълим муассасасининг тарбиячиси ривожланишидаги нуқсонларни коррекциялаш ишларида ўқитувчи ишларини давом эттиради, жисмоний ёки психик нуқсонлар сабабли юзага келадиган психик ёки жисмоний ривожланиш хусусиятларини эътиборга олган ҳолда ўқувчиларга индивидуал ёндашувни амалга оширади, ўз гуруҳидаги ўқувчиларнинг ҳаёти ва саломатлиги сақланиши учун жавоб беради.
  27. Ихтисослаштирилган таълим муассасасининг тиббиёт ходимлари муассаса маъмурияти билан биргаликда болалар саломатлигини ҳимоя қилиш ва ўқувчиларнинг психофизик ҳолатини мустаҳкамлаш, диспансеризация, профилактика чора-тадбирларини ва эпидемияларга қарши санитария-гигиена тартибини, болаларни чиниқтириш, овқатланиши, шу жумладан парҳез таомлар билан овқатланишини назорат қилиш учун жавоб берадилар.
  28. Ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар болаларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, ихтисослаштирилган таълим муассасасининг таълим-тарбия фаолияти ва бу ерда фарзандига кўрсатилаётган тиббий ва ижтимоий ёрдам билан танишиш ҳуқуқига эга.

VII. Ихтисослаштирилган таълим муассасасини бошқариш

  1. Ихтисослаштирилган таълим муассасасига бевосита раҳбарлик қилиш Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги билан келишилган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоятлар халқ таълими бошқармалари ҳамда Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси томонидан тайинланадиган директор томонидан амалга оширилади.

Ихтисослаштирилган таълим муассасаси директори билан бир йил муддатга меҳнат шартномаси тузилади.

Олдинги таҳрирга қаранг.

Ихтисослаштирилган таълим муассасаси директори лавозимига қўйиладиган малакавий талаблар Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Халқ таълими вазирлиги томонидан белгиланади.

(73-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 8 сентябрдаги 703-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 990-модда)

  1. Директор ихтисослаштирилган таълим муассасаси номидан иш юритади ва унинг манфаатларини ифодалайди, ихтисослаштирилган тарбия муассасаси мол-мулкини қонунда белгиланган тартибда бошқаради ва шартномаларни имзолайди.
  2. Директор:

ихтисослаштирилган таълим муассасаси ваколатига кирадиган масалалар бўйича қарорлар қабул қилади ва ихтисослаштирилган таълим муассасасига юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради;

ўз ўринбосарларининг ваколатларини белгилайди ҳамда уларнинг ўртасида вазифаларни тақсимлайди ва уларнинг жавобгарлик даражасини белгилайди;

ўз ваколатлари доирасида ихтисослаштирилган таълим муассасасининг барча ходимлари учун мажбурий бўлган буйруқлар чиқаради ва кўрсатмалар беради;

моддий-техник базани мустаҳкамлаш, ўқув-тарбиявий ишларни такомиллаштириш, малакали педагогик кадрлар билан таъминлаш ҳамда ихтисослаштирилган таълим муассасаси фаолиятининг бошқа масалаларини ҳал қилиш билан боғлиқ таклифларни тегишли халқ таълими органларига кўриб чиқиш учун киритади;

педагоглар ва бошқа ходимлар билан меҳнат шартномалари тузади;

қонун ҳужжатларига зид бўлмаган бошқа ваколатларни амалга оширади.

Олдинги таҳрирга қаранг.

Директор ҳар чоракда камида бир марта ўз фаолияти тўғрисидаги ҳисоботни тегишли фуқаролар йиғинига тақдим этади.

(75-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 февралдаги 134-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.02.2018 й., 09/18/134/0809-сон)

Олдинги таҳрирга қаранг.

  1. Ихтисослаштирилган таълим муассасасида педагогик, услубий ҳамда кузатув кенгашлари ташкил этилади ва фаолият юритади. Уларнинг фаолияти тартиби Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан белгиланади.

(76-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 сентябрдаги 822-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.09.2019 й., 09/19/822/3840-сон)

VIII. Ихтисослаштирилган таълим муассасаларининг мол-мулки ва молиявий-хўжалик фаолияти

  1. Ихтисослаштирилган таълим муассасалари фаолиятини молиялаштириш қонунчиликда белгиланган тартибда:

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар;

жисмоний ва юридик шахсларнинг хайр-эҳсонлари ва мақсадли бадаллари;

қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига амалга оширилади.

  1. Ихтисослаштирилган таълим муассасалари тегишли молия органларида рўйхатдан ўтказилган ва қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тасдиқланган харажатлар сметалари асосида молиялаштирилади.
  2. Штатлар жадвали қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда намунавий штатларга мувофиқ тасдиқланади.
  3. Ихтисослаштирилган таълим муассасалари ходимларининг иш ҳақи қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланади.
  4. Ихтисослаштирилган таълим муассасалари ўқувчилари ихтисослаштирилган таълим муассасалари учун озиқ-овқат маҳсулотлари истеъмол қилишнинг ўртача суткалик нормалари бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобига озиқ-овқат билан таъминланади.
  5. Ихтисослаштирилган таълим муассасаларида ўқувчиларни таъминлаш ва ўқитиш қонун ҳужжатларига мувофиқ давлат таъминоти асосида амалга оширилади.

Ихтисослаштирилган таълим муассасаларида ўқувчиларни ўқитиш ва тарбиялаш учун ота-оналардан ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслардан тўлов ундирилмайди.

  1. Ихтисослаштирилган таълим муассасаси ваколатли давлат органлари томонидан белгиланган молия ва статистика ҳисоботларини юритади.
  2. Молия-хўжалик фаолиятини назорат қилиш молия органлари томонидан амалга оширилади.

IХ. Якунловчи қоидалар

  1. Ихтисослаштирилган таълим муассасаси қонун ҳужжатларига мувофиқ таълим масалалари бўйича халқаро фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқига эга.
  2. Ихтисослаштирилган таълим муассасасини қайта ташкил этиш ва тугатиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
  3. Ихтисослаштирилган таълим муассасасини қайта ташкил этиш ёки тугатиш, қоидага кўра, ўқув йили тугагач амалга оширилади, бунда Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоятлар халқ таълими бошқармалари ва Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси ота-оналар ва уларнинг ўрнини босувчи шахслар билан келишган ҳолда ўқувчиларни бошқа таълим муассасаларига кўчириш масъулиятини ўз зиммасига олади.

Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 13 сентябрдаги 256-сон қарорига
2-ИЛОВА

Санаторий туридаги ихтисослаштирилган давлат таълим муассасалари (мактаб-интернатлар) тўғрисида

НИЗОМ

  1. Умумий қоидалар
  2. Ушбу Низом «Таълим тўғрисида», «Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида», «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ алоҳида шароитларда даволаниш ва соғломлаштиришга, таълим ва тарбия олишга муҳтож болалар ҳуқуқларини таъминлашга йўналтирилган ҳамда санаторий туридаги ихтисослаштирилган давлат таълим муассасаларининг (кейинги ўринларда ихтисослаштирилган таълим муассасалари деб аталади) фаолиятини тартибга солади.
  3. Ихтисослаштирилган таълим муассасалари ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, ушбу Низомга, бошқа қонун ҳужжатларига, шунингдек ўз уставига амал қилади.
  4. Ихтисослаштирилган таълим муассасалари ўқув-тарбия, даволаш-соғломлаштириш муассасалари ҳисобланади ва даволаниш, соғломлаштиришга муҳтож болаларга уларнинг билим олиш имкониятларига мувофиқ равишда умумий ўрта маълумотга эга бўлиш ва тарбия олишида ёрдам кўрсатиш мақсадида ташкил этилади.
  5. Қуйидагилар ихтисослаштирилган таълим муассасаларининг асосий вазифалари ҳисобланади:

шахснинг ақлий, ҳиссий ва жисмоний ривожланишига ёрдам берадиган шарт-шароитлар яратиш;

баркамол, жисмонан ва маънавий соғлом шахсни вояга етказиш, ўқувчиларда маданий-эстетик қадриятларни, фуқаролик ва ватанпарварлик ҳисларини шакллантириш;

давлат таълим стандартлари асосида сифатли таълим олиш, шу жумладан касбга йўналтириш, болаларнинг индивидуал қобилиятларини ривожлантириш, иқтидорли ва қобилиятли болаларни тақдирлаш ва қўллаб-қувватлаш учун зарур шарт-шароитлар яратиш;

болаларнинг психофизиологик ёш хусусияти, мойиллиги, қобилияти, қизиқиши, ҳаёти ва соғлиғи муҳофазаси талабларига мувофиқ равишда реабилитация ҳамда даволаш-соғломлаштириш тадбирларини ўтказишни таъминлаш.

  1. Ихтисослаштирилган таълим муассасаси давлат муассасаси шаклидаги юридик шахс ҳисобланади, ўз уставига, ғазначилик бўлимларида шахсий ҳисоб рақамларига, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи ёзилган муҳрга, штампларга, бланкаларга эга бўлади.
  2. Ихтисослаштирилган таълим муассасалари аккредитацияси аттестация асосида, ваколатли давлат органи томонидан амалга оширилади.
  3. Ихтисослаштирилган давлат таълим муассасаларини ташкил этиш тартиби
  4. Ихтисослаштирилган таълим муассасаси муассислар томонидан ташкил этилади ва қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда маҳаллий давлат ҳокимияти органларида давлат рўйхатидан ўтказилади.
  5. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ихтисослаштирилган таълим муассасалари муассислари бўлиши мумкин.
  6. Ихтисослаштирилган таълим муассасаси Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоятлар халқ таълими бошқармалари, Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари, Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармаси томонидан саломатлигида нуқсонлари бўлган, даволаниш, соғломлаштириш ва махсус шароитларда таълим-тарбия олишга муҳтож болалар контингентини биргаликда ўрганиб чиқиш якунлари бўйича ташкил этилади.

Даволаниш, соғломлаштириш ва махсус шароитларда таълим-тарбия олишга муҳтож болалар контингенти мавжуд бўлган тақдирда Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига экологик қулай шароитлар мавжуд жойларда ихтисослаштирилган таълим муассасаси ташкил этиш тўғрисида асосланган таклиф билан мурожаат қилади.

Ихтисослаштирилган таълим муассасаси ташкил этиш тўғрисидаги таклиф ихтисослаштирилган таълим муассасасини ташкил этиш таклиф этилаётган ҳудудда кейинги 5 йилда 3 ёшдан 16 ёшгача болалар ўртасида тегишли касалликларнинг кўпайганлигини кўрсатадиган соғлиқни сақлаш органларининг расмий статистика маълумотлари билан асосланган бўлиши керак.

  1. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлигига, тегишли вилоят ва Тошкент шаҳар молия бошқармаларига, шунингдек Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоятлар халқ таълими бошқармалари, Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармасига ихтисослаштирилган таълим муассасасини ташкил этиш тўғрисидаги таклифни бир ой муддат ичида ўрганиб ва экологик қулай ҳудудда мавжуд объектлардан намунавий бино ёхуд ихтисослаштирилган таълим муассасасини ташкил этишга қўйиладиган норматив талабларни ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилган махсус лойиҳа бўйича янги бино қуриш учун ер участкаси танлаш тўғрисида топшириқ беради.
  2. Ихтисослаштирилган таълим муассасаси ташкил этиш тўғрисидаги қарор Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоятлар халқ таълими бошқармалари, Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармасининг ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар молия бошқармаларининг ижобий хулосалари мавжуд бўлган тақдирда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан бир ҳафта муддатда қабул қилинади.
  3. Ихтисослаштирилган таълим муассасалари, уларнинг ихтисослашувига мувофиқ, қуйидаги турларга бўлинади:

сколиоз билан касалланган болалар учун санаторий туридаги мактаб-интернатлар;

сил ва нафас олиш органларининг сурункали касалликлари хавфи бўлган гуруҳ болалари учун санаторий туридаги мактаб-интернатлар.

  1. Ихтисослаштирилган таълим муассасаларида ўқувчиларнинг энг кўп сони 250 нафардан ошмаслиги керак.

III. Ўқувчиларни ихтисослаштирилган таълим муассасаларига қабул қилиш тартиби

  1. Ихтисослаштирилган таълим муассасаларига уларнинг турига мувофиқ ҳолда:

I—IV даража сколиоз билан касалланган;

сил ва нафас олиш органларининг сурункали касалликларига чалинган, алоҳида шарт-шароитларда даволаш ва соғломлаштиришга муҳтож бўлган мактаб ёшидаги болалар қабул қилинади.

  1. Болаларни ихтисослаштирилган таълим муассасасига юбориш Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоятлар халқ таълими бошқармалари, Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси томонидан, Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоятлар халқ таълими бошқармалари, Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси ҳузурида ташкил этилган психологик-тиббий-педагогик комиссия (кейинги ўринларда психологик-тиббий-педагогик комиссия деб аталади) хулосасига кўра, ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар розилиги билан амалга оширилади.
  2. Ихтисослаштирилган таълим муассасасига болалар 7 ёшдан бошлаб қабул қилинади.
  3. Ихтисослаштирилган таълим муассасасига йўлланган ҳар бир болага ота-оналари ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар (чин етим болалар ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болалар учун — васийлик ва ҳомийлик органлари) томонидан шахсий ҳужжатлар йиғмажилди расмийлаштирилади ва тақдим этилади.

Боланинг шахсий ҳужжатлар йиғмажилдида қуйидаги ҳужжатлар бўлади:

1) ота-оналари ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларнинг аризаси;

2) психологик-тиббий-педагогик комиссия хулосаларининг ихтисослаштирилган таълим муассасасига йўлланган бола билан олиб бориладиган таълим-тарбиявий ва даволаш-тузатиш бўйича тавсиялари акс этган баёни;

3) туғилганлик тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси;

4) маълумоти тўғрисидаги ҳужжатлар;

5) ўқиш жойидан таълимнинг муддати, ўқув фанларини ўзлаштириши ва хулқ-атвори, болага якка тартибда кўмак бериш борасида амалга оширилган чора-тадбирларнинг батафсил таҳлили акс эттирилган маълумотнома ва тавсифнома;

6) боланинг яшаш жойидаги шифохона бош врачи томонидан имзоланган, унинг ривожланиши тарихидан муфассал кўчирма:

педиатрнинг боланинг умумий ривожланиши ҳолати тўғрисидаги хулосаси;

психоневрологнинг тиббий ташхис билан асосланган ва боланинг ақлий ривожланишига тавсифи билан хулосаси;

оториноларингологнинг қулоқ, томоқ, бурун ва талаффуз артикуляциясида иштирок этувчи органларнинг ҳолатига тавсифи билан хулосаси;

офтальмологнинг кўриш органига тавсифи билан хулосаси;

ортопед врачнинг хулосаси (таянч-ҳаракатланиш аппаратида нуқсони бўлган, сколиозга чалинган болалар учун);

врач-фтизиатрнинг хулосаси (туберкулез ва нафас олиш органларининг сурункали касалланиши хавфи остидаги болалар гуруҳлари учун);

Олдинги таҳрирга қаранг.

(17-банднинг 7-кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 октябрдаги 789-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.10.2018 й., 09/18/789/1993-сон)

  1. Таълим муассасаларида ўқимаган болалар учун мазкур Низомнинг 17-банди 4 ва 5-кичик бандларида кўрсатилган ҳужжатлар тақдим этилмайди.
  2. Ихтисослаштирилган таълим муассасасига йўлланган чин етим ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болалар учун шахсий ҳужжатлар йиғмажилдида 17-бандда кўрсатилган ҳужжатлардан ташқари яна қуйидаги ҳужжатлар ҳам бўлиши керак:

туман (шаҳар) ҳокимининг болага васий тайинлаш ёки уни таълим муассасасига жойлаштириш ҳақидаги қарори нусхаси;

ота-оналар ва уларнинг ўрнини босувчи шахслар ҳақидаги маълумотлар (ота-оналарнинг паспортлари нусхалари ёки уларнинг вафоти ҳақидаги гувоҳнома, суднинг ҳукми ёки қарори нусхаси, ота-онасининг сурункали касаллиги ҳамда ота-онасининг йўқлиги ёки уларнинг ўз фарзандларини тарбиялай олмаслиги ҳақидаги бошқа ҳужжатлар);

Олдинги таҳрирга қаранг.

(19-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 7 июлдаги 429-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.07.2020 й., 09/20/429/1039-сон)

боланинг ота-онасидан қолган мулки (агар бўлса), унинг қаердалиги, уни сақлаш учун амалга оширилган чоралар ва бунга масъул шахслар тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилган мулк рўйхати;

турар жойни боланинг номига ўтказиш ҳужжатлари (ордер, уй дафтарчаси, турар жой режаси, туман (шаҳар) ер ресурслари ва давлат кадастри бўлимидан турар жой эгаси ва хусусийлаштириш тўғрисидаги маълумотнома нусхалари);

пенсия олаётган боланинг пенсия дафтарчаси, суднинг бола фойдасига алимент ундириш ҳақидаги қарори ёки буйруғи нусхаси (ёки алимент тўлаш ҳақидаги келишувнинг нотариал тасдиқланган нусхаси), жамғарма дафтарчаси.

  1. Ихтисослаштирилган таълим муассасасига мураккаб нуқсонли болалар (ривожланишида 2 та ва ундан кўп етишмовчилик бўлган болалар) қабул қилинмайди.
  2. Ихтисослаштирилган таълим муассасаларига қуйидагилар қабул қилинмайди:

а) ақли заиф болалар;

б) хулқ-атворида оғир бузилишлар, ҳиссий-иродавий соҳасида (органик) нуқсонлари бўлган болалар;

в) юрак-қон томири касалликлари бор болалар;

г) таянч-ҳаракат аппаратида нуқсони бўлган, мустақил равишда ҳаракатлана олмайдиган ва ўз-ўзига хизмат кўрсата олмайдиган болалар;

д) кўр-кар-соқов болалар;

е) тез-тез такрорланадиган эпилептик тутқаноқдан азият чекадиган (эпилептик деменция, кундузги ва тунги вақтларда тутқаноғи тез-тез такрорланадиган) болалар;

ж) марказий асаб тизимига шикаст етганлиги туфайли сийдик ва нажасини ушлаб туролмайдиган болалар.

Ихтисослаштирилган таълим муассасаси директори ўқувчиларнинг қабул қилиниши учун белгиланган тартибда шахсан жавоб беради.

  1. Ихтисослаштирилган таълим муассасаларида ўқув-таълим жараёнини ташкил этиш
  2. Ихтисослаштирилган таълим муассасаларида ўқитиш умумий ўрта таълим ўқув режалари ва таълим дастурлари асосида олиб борилади.
  3. Ихтисослаштирилган таълим муассасаси умумий ўрта таълим давлат стандартларига мувофиқ 1—9 — синфлар ҳажмида ўқувчиларга мажбурий умумий ўрта таълим берувчи соғломлаштириш таълим муассасаси ҳисобланади.
  4. Даволаниш, соғломлаштириш ва таълим олишга муҳтож болалар ихтисослаштирилган таълим муассасаларининг 1—9 — синфларига Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоят халқ таълими бошқармалари ва Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси йўлланмалари асосида, психологик-тиббий-педагогик комиссия хулосасига кўра, шунингдек ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар розилиги билан қабул қилинади.
  5. Болаларни қабул қилиш ўқув йили бошлангунгача амалга оширилади ва ихтисослаштирилган таълим муассасаси директорининг буйруғи билан расмийлаштирилади.
  6. Ихтисослаштирилган таълим муассасасида болаларнинг бўлиши муддати тиббий кўрсатмаларга мувофиқ ва психологик-тиббий-педагогик комиссия хулосасига кўра, ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар розилиги билан, лекин 3 йилдан кўп бўлмаган муддатга белгиланади.
  7. Ихтисослаштирилган таълим муассасаларида сил ва нафас олиш органларининг сурункали касалликлари ривожланиши хавфи мавжуд гуруҳдаги болалар учун синфлар ва тарбияланувчилар гуруҳи тўлдирилиши камида 25 нафарни, ихтисослаштирилган таълим муассасаларида сколиоз билан касалланган болалар учун синфлар ва тарбияланувчилар гуруҳи тўлдирилиши эса — камида 20 нафарни ташкил қилади.
  8. Ўқув йилининг бошланиши, дарслар ва таътилларнинг давомийлиги, шунингдек якуний давлат аттестациясини ўтказиш ва таълим олганлиги тўғрисида давлат намунасидаги ҳужжатларни бериш тартиби қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланади.
  9. Таълим олиш, ихтиёрий равишда ижтимоий фойдали меҳнат билан шуғулланиш, даволаниш ва дам олишни асосли равишда уйғунлаштиришни таъминлайдиган кун тартиби болаларнинг ихтисослаштирилган таълим муассасаларида бўлиши муддатини ҳисобга олган ҳолда тузилади.
  10. Биринчи ярим йилликда I синфда дарснинг давомийлиги — 35 дақиқа, иккинчи ярим йилликда I синфда ва бошланғич таълим (мактаб)нинг II — IV синфларида-40 дақиқа, V ва кейинги синфларда — 45 дақиқа бўлади.
  11. Болаларнинг меҳнат тарбияси ихтисослаштирилган таълим муассасаси педагогик ва тиббий ходимларининг тиббий кўрсатмалари ҳамда тавсияларига кўра таълимни эгалланган меҳнат кўникмалари билан уйғунлаштириш асосида амалга оширилади.
  12. Ихтисослаштирилган таълим муассасаларида ўқувчилар учун турли тўгараклар, қизиқишларига кўра клублар, секциялар (жумладан, шифокорлар тавсияларига кўра спорт секциялари) ва болаларнинг интеллектуал ҳамда ижодий қобилиятларини ривожлантиришга мўлжалланган студиялар ташкил этилади.
  13. Ихтисослаштирилган таълим муассасасида таълим жараёнининг психологик таъминотини муассаса штатидаги психолог амалга оширади.
  14. Ихтисослаштирилган таълим муассасаларида даволаш-соғломлаштириш жараёнини ташкил этиш
  15. Болаларни соғломлаштиришга йўналтирилган даволаш-соғломлаштириш, реабилитация, санитария-гигиена ва профилактика чора-тадбирлари ихтисослаштирилган таълим муассасасининг штатдаги тиббий ва педагог ходимлари ҳамда таълим муассасасига бириктирилган соғлиқни сақлаш муассасасининг тиббиёт ходимлари томонидан амалга оширилади.
  16. Ихтисослаштирилган таълим муассасаси тиббиёт ходимлари касалликнинг қайталаниши ҳолатлари (рецидивлари), ҳамроҳ касалликлар профилактикасига ва болалар соғлиғини яхшилашга қаратилган даволаш-соғломлаштириш ва реабилитация чора-тадбирларини амалга оширади. Тиббиёт ходимлари ўз ишларида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тегишли меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларига амал қилишади.
  17. Даволаш жисмоний тарбия машқлари даволаш жисмоний тарбия инструктори ёки тегишли тайёргарликка эга бўлган ўқитувчи томонидан ўтказилади.
  18. Даволаш курслари билан белгиланган тиббий соғломлаштириш процедуралари ҳар бир бола учун машғулотлар жадвали билан мувофиқлаштирилган ҳолда индивидуал равишда режалаштирилади.
  19. Даволаш даврида болалар соғлиғини муҳофаза қилиш мақсадида тиббиёт ходимлари ишга лаёқати паст болаларга ҳафта давомида қўшимча дам олиш кунлари бериш орқали эҳтиёткорона муносабатда бўлиш тартибига амал қилишни, шунингдек ҳафтанинг бир кунини очиқ ҳавода, жисмоний машқлар, спорт тадбирлари ҳамда сайр қилишга тавсия этиши мумкин.
  20. Ихтисослаштирилган таълим муассасасида ҳар бир бола учун тиббий карта юритилади, боланинг муассасада бўлиш муддати тугагач, ота-она ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларга ундан кўчирма берилади.
  21. Ихтисослаштирилган таълим муассасасида барча тиббий-соғломлаштириш ва реабилитация чора-тадбирларининг тўғри ташкил этилиши ҳамда амалга оширилишини назорат қилиш ихтисослаштирилган таълим муассасаси жойлашган ҳудуддаги соғлиқни сақлаш органлари томонидан амалга оширилади.
  22. Соғлиқни сақлаш органлари томонидан ихтисослаштирилган таълим муассасасига унинг тиббиёт ходимлари штатини тўлдиришда, тиббиёт ходимлари малакасини оширишда, консультация ёрдами кўрсатиш ва даволаш-соғломлаштириш ишларининг замонавий методларини жорий этишга малакали мутахассисларни жалб этишда ёрдам кўрсатилади.
  23. Ихтисослаштирилган таълим муассасасидаги таълим жараёни иштирокчилари
  24. Ўқувчилар, ота-оналар ёки ота-оналар ўрнини босувчи шахслар, педагогик, тиббий ва бошқа ходимлар ихтисослаштирилган таълим муассасасининг таълим жараёни иштирокчилари ҳисобланади.
  25. Ўқувчилар бепул умумий ўрта таълим олиш, тиббий хизматдан фойдаланиш ҳамда ихтисослаштирилган соғломлаштириш таълим муассасалари учун белгиланган нормалар асосида бепул озиқ-овқат билан таъминланиш, қизиқишларига қараб турли тўгараклар, клублар, секцияларга (жумладан, шифокор тавсияси билан спорт секцияларига ҳам), болаларнинг интеллектуал ва ижодий қобилиятларини ривожлантиришга қаратилган студияларга қатнаш ҳуқуқига эга.
  26. Ўқувчилар ихтисослаштирилган таълим муассасасининг устави ва ички тартибига, шунингдек санитария нормалари ва қоидаларига амал қилишлари шарт.
  27. Ихтисослаштирилган таълим муассасаси ўқувчиларининг бошқа ҳуқуқ ва мажбуриятлари қонун ҳужжатлари ва ихтисослаштирилган таълим муассасасининг устави билан белгиланади.
  28. Тегишли касбий маълумотга, тайёргарликка ҳамда юксак ахлоқий сифатларга эга шахслар ихтисослаштирилган таълим муассасаларида педагогик ва тиббий фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқига эгадир.
  29. Ота-оналар ва ота-оналар ўрнини босувчи шахслар болаларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, ихтисослашган таълим муассасасининг таълим-тарбиявий фаолияти, болага кўрсатилаётган тиббий ва ижтимоий ёрдам даражаси билан танишиш ҳуқуқига эга.

VII. Ихтисослаштирилган таълим муассасасини бошқариш

  1. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги билан келишилган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоятлар халқ таълими бошқармалари ҳамда Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси томонидан тайинланган директор ихтисослаштирилган таълим муассасасига бевосита раҳбарлик қилади.

Ихтисослаштирилган таълим муассасаси директори билан бир йил муддатга меҳнат шартномаси тузилади.

Олдинги таҳрирга қаранг.

Ихтисослаштирилган таълим муассасаси директори лавозимига қўйиладиган малака талаблари Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Халқ таълими вазирлиги томонидан белгиланади.

(48-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 8 сентябрдаги 703-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 990-модда)

  1. Директор ихтисослаштирилган таълим муассасаси номидан иш юритади ва унинг манфаатларини ифодалайди, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда муассаса мол-мулкини бошқаради ва шартномаларни имзолайди.
  2. Директор:

ихтисослаштирилган таълим муассасаси ваколатига кирувчи масалалар бўйича қарорлар қабул қилади ва мазкур муассасага юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради;

ўз ўринбосарларининг ваколатларини белгилайди, улар ўртасида вазифаларни тақсимлайди ва уларнинг масъуллик даражасини белгилайди;

ўз ваколатлари доирасида ихтисослаштирилган таълим муассасасининг барча ходимлари учун мажбурий бўлган буйруқлар чиқаради ва кўрсатмалар беради;

моддий-техник базани мустаҳкамлаш, ўқув-тарбиявий ишларни такомиллаштириш, малакали педагог кадрлар билан таъминлаш ҳамда мактаб-интернат фаолиятининг бошқа масалаларини ҳал қилиш билан боғлиқ таклифларни тегишли халқ таълими органларига киритади;

педагог ва бошқа ходимлар билан меҳнат шартномалари тузади;

қонун ҳужжатларига зид бўлмаган бошқа ваколатларни амалга оширади.

Олдинги таҳрирга қаранг.

Директор ҳар чоракда камида бир марта ўз фаолияти тўғрисидаги ҳисоботни тегишли фуқаролар йиғинига тақдим этади.

(50-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 февралдаги 134-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.02.2018 й., 09/18/134/0809-сон)

  1. Ихтисослаштирилган таълим муассасасида психологик-тиббий-педагогик комиссия, педагогик, услубий ҳамда ҳомийлик кенгашлари ташкил этилади ва фаолият юритади. Уларнинг фаолияти тартиби Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан белгиланади.

VIII. Ихтисослаштирилган таълим муассасаларининг мол-мулки ва молия-хўжалик фаолияти

  1. Ихтисослаштирилган таълим муассасаси фаолиятини молиялаштириш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қуйидагилар ҳисобига амалга оширилади:

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар;

жисмоний ва юридик шахсларнинг хайр-эҳсонлари ва мақсадли бадаллари;

қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.

  1. Ихтисослаштирилган таълим муассасалари тегишли молия органларида рўйхатдан ўтказилган ва қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тасдиқланган харажатлар сметалари асосида молиялаштирилади.
  2. Штатлар жадвали қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда намунавий штатларга мувофиқ тасдиқланади.
  3. Ихтисослаштирилган таълим муассасаси ходимларининг иш ҳақи қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланади.
  4. Ихтисослаштирилган таълим муассасалари ўқувчилари ихтисослаштирилган таълим муассасалари учун озиқ-овқат маҳсулотларини истеъмол қилишнинг ўртача суткалик оқилона нормаларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобига озиқ-овқат билан таъминланади.
  5. Ихтисослаштирилган таълим муассасаларида ўқувчиларни таъминлаш ва ўқитиш учун ўқувчиларнинг ота-оналари ва ота-оналарининг ўрнини босувчи шахслардан тўлов ундирилмайди.
  6. Ихтисослаштирилган таълим муассасаси ваколатли давлат органлари томонидан белгиланган молия ва статистика ҳисоботларини юритади.
  7. Ихтисослаштирилган таълим муассасасининг молия-хўжалик фаолиятини назорат қилиш молия органлари томонидан амалга оширилади.

IХ. Якунловчи қоидалар

  1. Ихтисослаштирилган таълим муассасаси қонун ҳужжатларига мувофиқ таълим масалалари бўйича халқаро фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқига эга.
  2. Ихтисослаштирилган таълим муассасасини қайта ташкил этиш ва тугатиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
  3. Ихтисослаштирилган таълим муассасасини қайта ташкил этиш ёки тугатиш, қоидага кўра, ўқув йили тугагач амалга оширилади, бунда Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоятлар халқ таълими бошқармалари ва Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси ота-оналар ва уларнинг ўрнини босувчи шахслар билан келишган ҳолда ўқувчиларни бошқа таълим муассасаларига ўтказиш масъулиятини ўз зиммасига олади.

 

(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 37-сон, 380-модда; 2014 й., 23-сон, 269-модда; 2017 й., 15-сон, 249-модда, 35-сон, 931-модда, 37-сон, 990-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.02.2018 й., 09/18/134/0809-сон, 04.10.2018 й., 09/18/789/1993-сон, 30.09.2019 й., 09/19/822/3840-сон; 08.07.2020 й., 09/20/429/1039-сон; 28.04.2021 й., 09/21/243/0388-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.05.2021 й., 09/21/320/0482-сон)

 


256
57
Распечатать
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech