ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРИНИНГ
БУЙРУҒИ
Имтиёзли тоифага кирувчи шахсларга Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан тиббий хизмат кўрсатувчи тиббиёт ташкилотларига қўйиладиган талабларни тасдиқлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 28 июлдаги “Соғлиқни сақлаш соҳасида ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5199-сонли қарорига мувофиқ буюраман:
- Имтиёзли тоифага кирувчи шахсларга Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан тиббий хизмат кўрсатувчи тиббиёт ташкилотларига қўйиладиган талаблар иловага мувофиқ тасдиқлансин.
- Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир А. Хаджибаев
Тошкент ш.,
2021 йил ____ октябр,
____-сон.
Ўзбекистон Республикаси
cоғлиқни сақлаш вазирининг
2021 йил 28 октябрдаги
37-сон буйруғига
ИЛОВА
Имтиёзли тоифага кирувчи шахсларга
Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан тиббий хизмат кўрсатувчи
тиббиёт ташкилотларига қўйиладиган
ТАЛАБЛАР
- Маслаҳат, диагностика ва консерватив даволашдан иборат бўлган стационар типдаги тиббиёт ташкилоти учун:
нодавлат тиббиёт ташкилотлари учун тиббий фаолиятга лицензиянинг мавжудлиги;
ихтисослик турига белгиланган моддий техник базанинг Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2017 йил 28 июлда 2905-рақам билан рўйҳатга олинган “Тиббий ихтисослашувнинг тегишли турини амалга ошириш учун зарур бўлган моддий-техник база, асбоб-ускуналар ва бошқа техник воситалар, шу жумладан тиббий техникага энг кам талаблар”да стационар йўналишга белгиланган талабларга мувофиқ бўлиши;
стерилизация, клиник лаборатория, интенсив терапия бўлимларининг мавжудлиги;
ихтисослик (ихтисосликлар) доирасида амбулатор-поликлиника хизматининг ташкил этилганлиги;
даволовчи шифокорларда малака тоифасининг бўлиши.
- 2. Маслаҳат, диагностика, консерватив ва оператив даволашдан иборат бўлган стационар типдаги тиббиёт ташкилоти учун 1-бандда назарда тутилган талабларга қўшимча равишда:
анестезиология ва реаниматология бўлими;
камида 2 та операция хоналарининг мавжудлиги;
хирург шифокорда камида биринчи малака тоифасининг бўлиши.
Мазкур талаблар Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси билан келишилган.
Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси А. Икрамов
2021 йил 28 октябр
Имтиёзли тоифага кирувчи беморларга давлат бюджети маблағлари ҳисобидан кўрсатиладиган тиббий хизматлар нархлари
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 28 июлдаги “Соғлиқни сақлаш соҳасида ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги
ПҚ-5199-сонли қарорига мувофиқ 2021 йилнинг 1 ноябридан бошлаб нодавлат тиббиёт ташкилотлари республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургияси ва урология, 2022 йилнинг 1 январдан бошлаб эса кардиология, травматология ва ортопедия ҳамда акушерлик ва гинекология илмий-амалий тиббиёт марказлари томонидан кўрсатиладиган тиббий хизматлар бўйича имтиёзли тоифага кирувчи шахсларга давлат бюджети маблағлари ҳисобидан тиббий хизмат кўрсатишлари мумкин.
Президент қарорига мувофиқ нодавлат тиббиёт ташкилотлари Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси билан тегишли мазмундаги шартномани имзолаганларидан сўнг қайд этилган тиббий хизматларни базавий нархлардан келиб чиққан ҳолда кўрсатади.