OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI SOGʻLIQNI SAQLASH VAZIRINING
BUYRUGI
2019yil “20” 06
№ 163
Toshkent sh.
Республика аҳолисига замонавий ва сифатли тиббий ёрдам кўрсатилиши бўйича тасдиқланган индикатор кўрсаткичлари асосида тиббий ҳисоботларни шакллантириш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5590-сонли Фармони ижроси бўйича 2019–2025 йилларда Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш концепцияси асосида натижаларга эришиш даражаси ва уларнинг самарадорлигини ошириш индикаторлари мунтазам мониторингини олиб бориш мақсадида буюраман:
1. Қуйидагилар:
барча даволаш-профилактика муассасалари томонидан Соғлиқни сақлаш вазирлигига тақдим этиладиган ҳисобот жадваллари 1-иловага;
Соғлиқни сақлаш тизимини такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш бўйича индикатор йўриқномаси 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2.Қорақалпоғистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири, Тошкент шахар соғлиқни сақлаш бош бошқармаси, вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари бошлиқлари ҳамда Республика тасарруфидаги муассасалар раҳбарларига:
мазкур буйруқнинг 1-иловасидаги ҳисоботларни июль ва январ ойининг 15-санасига қадар Соғлиқни сақлаш вазирлигининг соғлиқни сақлаш статистикаси ва ҳисоблари бўлимига тақдим этиш;
даволаш-профилактика муассасалари масъул ходимлари томонидан бирламчи бўғин тиббиёт ходимларига доимий равишда 2-илова бўйича амалий-услубий ёрдам кўрсатишни уларнинг асосий вазифалари этиб белгилаш;
йил давомида индикатор кўрсаткичлари асосида амалга оширилган ишлар бўйича мониторинг олиб бориш;
мониторинг натижаларини ҳар ярим йилликда тиббий кенгашларда муҳокама қилиш вазифалари юклатилсин.
Индикатор кўрсаткичлари асосида ҳисоботларнинг ўз муддатида тақдим этилиши ва ҳаққонийлигига даволаш-профилактика муассасалари раҳбарлари шахсан жавобгар ҳисобланади.
4. Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказлари раҳбарларига ҳудудлардаги саломатлик кўрсаткичларига соҳа вертикали бўйича доимий равишда амалий-услубий ёрдам кўрсатиш ва мониторингини олиб бориш вазифалари юклатилсин.
5. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Йиғма ахборот-таҳлил бошқармаси (М.Мўминов) вазирликнинг тегишли таркибий бўлинмалари билан биргаликда барча даволаш-профилактика муассасалари томонидан ҳисоботлар ўз вақтида тақдим этилишини назоратга олсин.
6. Ушбу буйруқнинг ижросини назорат қилиш вазирнинг биринчи ўринбосари Б.Юсупалиев ва вазир ўринбосари Э.Баситханова зиммаларига юклатилсин.
Вазир
А.Шадманов
163