Буйруқлар

3389
Распечатать
04 Фев 2019

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги даволаш-профилактика муассасалари, Давлат санитария- эпидемиология назорати марказлари ва тиббий-ижтимоий муассасаларнинг доимий фаолиятдаги Ҳайъатлари фаолиятини янада такомиллаштириш чоралари

OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI SOGʻLIQNI SAQLASH VAZIRINING

BUYRUGI

 

2019yil “25” 01

№ 30

Toshkent sh.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги даволаш-профилактика муассасалари, Давлат санитария- эпидемиология назорати марказлари ва тиббий-ижтимоий муассасаларнинг доимий фаолиятдаги Ҳайъатлари фаолиятини янада такомиллаштириш чоралари тўғрисида

Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги даволаш-профилактика муассасалари, Давлат санитария-эпидемиология назорати марказлари ва тиббий-ижтимоий муассасаларнинг дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техникаларга эҳтиёжини аниқлаш, сотиб олиш, тақсимлаш, сақлаш ва улардан самарали фойдаланишни такомиллаштириш ҳамда назоратни янада кучайтириш мақсадида буюраман:

1. Қуйидагилар:

Узбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги қошидаги Доимий фаолиятдаги Ҳайъат тўғрисидаги низом 1 -иловага;

"Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги даволаш-профилактика муассассалари, Давлат санитария эпидемиология назорати марказлари ва тиббий ижтимоий муассасаларнинг Доимий фаолиятдаги Ҳайъати тўғрисида"ги низом 2-иловага;

Узбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги қошидаги "Доимий фаолиятдаги ҳайъат" таркиби 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири, Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармаси ва вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари, республика даражасидаги даволаш-профилактика муассасалари, Давлат санитария-эпидемиология назорати марказлари ва тиббий-ижтимоий муассасалар раҳбарларига 10 кун муддатда:

таркибий тузилмалардаги "Доимий фаолиятдаги Ҳайъат" (ДФҲ) фаолиятини мазкур буйруқнинг 2-иловасидаги низомга мувофиқ ташкил этиш;

"Доимий фаолиятдаги Ҳайъат" томонидан жорий йилнинг иш режасидаги дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техникаларга бўлган эҳтиёжни Соғлиқни саклаш вазирлигининг ДФҲ йиғилишида тасдиқлаш учун вазирликнинг Дори воситалари, тиббий буюм ва тиббий

техника муомаласини тартибга солиш бошқармасига (кейинги йил учун декабр ойида) тақдим этиш;

3. Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Доимий фаолиятдаги Ҳайьати котиби (М.Гиясова) ДФҲ қарорларини Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Тошкент шаҳар ва вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари, барча республика даражасидаги даволаш- профилактика муассасалари, Давлат санитария-эпидемиология назорати марказлари ва тиббий-ижтимоий муассасалар раҳбарларига ўз вақтида маълумот ва ижро учун етказилишини таъминласин.

4. Дори воситалари, тиббий буюм ва тиббий техника муомаласини тартибга солиш бошқармаси (А.Алиев):

3 ой муддатда асосий дори воситаларини аниқлаш учун мезонларни ишлаб чиқсин;

ДФҲ фаолиятини ташкиллаштиришда Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги даволаш-профилактика муассасалари, Давлат санитария- эпидемиология назорати марказлари ва тиббий-ижтимоий муассасаларга тизимли равишда амалий ва услубий ёрдам кўрсатилишини таъминласин.

5. Мазкур буйруқ қабул қилиниши муносабати билан Узбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг 2005 йил 12 октябрдаги 506- сонли буйруғи ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

6. Ушбу буйруқ ижросининг назорати вазирнинг биринчи ўринбосари Б.Юсупалиев зиммасига юклатилсин.

Вазир

А.Шадманов


Ўзбекистон Республикаси

Соғликни сақлаш вазирининг 2019 йил

“___”_________ даги

____ сонли буйруғига 1- илова

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги қошидаги Доимий фаолиятдаги Ҳайъат тўғрисида

Н И З О М

I. Умумий қоидалар

1. Мазкур Hизом Ўзбекистон Республикасининг “Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида” Қонуни, “Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида”ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича комплекс чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5590-сон Фармони ва 2018 йил 7 декабрдаги ПҚ 4055-сон “Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган ва Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигида ташкил этиладиган Доимий фаолиятдаги Ҳайъат (бундан буён ДФҲ) фаолиятини белгилайди.

2. ДФҲ Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги қошидаги Доимий фаолиятдаги Ҳайъат вазирнинг биринчи ўринбосари раҳбарлигида иш олиб боради.

3. ДФҲ ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва қарорларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарор ва фармойишларига, бошқа қонун ҳужжатларига, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг буйруқларига ҳамда мазкур низомга мувофиқ амалга оширади.

4. ДФҲ раиси этиб, Ўзбекистон Республикаси Cоғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари тайинланади.

5. Соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғига асосан ҳайъат аъзолари таркиби ўзгартирилиши, ҳайъатнинг фаолияти тугатилиши ёки қайта ташкил этилиши мумкин.

6. ДФҲ қарорлари Доимий фаолиятдаги Ҳайъат раиси томонидан тасдиқланади.

II. ДФҲнинг асосий вазифалари

7. ДФҲ қуйидаги вазифаларни амалга оширади:

Дори воситалари, тиббий буюмлар, тиббий техникалар, реактивларга ва сарфлов воситаларига республика бўйича беморларнинг сони, касаллик турлари, даволаш-профилактика муассасаларидаги даволанувчи бемор ўринлари сони ва демографик ҳолатни ҳисобга олган ҳолда ўрганади, эҳтиёжни аниқлайди ва тақсимот қилади.

соҳа бўйича бош мутахассислар, консультантларни жалб қилган ҳолда муассасалар томонидан шакллантирилган йиллик эҳтиёжни таҳлил қилишда иштирок этади;

дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техникаларни марказлашган ҳолда сотиб олишда иштирок этади;

мурувват ёрдами сифатида берилган дори воситалари, реактив, тиббий буюм ва тиббий техникани тақсимот қилишда иштирок этади;

Соғлиқни сақлаш тизимидаги барча даволаш-профилактика муассасалари, Давлат санитария-эпидемиология назорати марказлари ва тиббий-ижтимоий муассасаларида ДФҲ иш фаолияти устидан режали ва режадан ташқари текширувлар ўтказади.

III. ДФҲнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари

8. Ҳуқуқлари:

режали ва режадан ташқари текширув натижаларидан келиб чиқиб, дори воситаларини харид қилиш, қабул қилиш, сақлаш, ишлатиш ва ушбу жараёнларда тиббий ҳисоб ва ҳисобот ҳужжатларини расмийлаштиришда ва муассасаса бўйича барча аниқланган камчиликларга йўл қўйган муассасалар раҳбарларига нисбатан интизомий жазо чорасини қўллаш юзасидан Соғлиқни сақлаш вазирлиги қошидаги ДФҲ раисига таклиф киритиш.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги қошидаги ДФҲ раисига ДФҲ аъзолари таркибини ўзгартириш, ДФҲ таркибига киритиш ёки чиқариш юзасидан асосланган таклиф киритиш.

9. ДФҲ қабул қилган қарорлари, тақдим қилган маълумотларининг хаққонийлигига жавоб беради.

IV. Дори воситалари ва тиббий буюмларни тақсимот қилиш тартиби

10. Соғлиқни сақлаш вазирлиги ДФҲ томонидан даволаш-профилактика муассасалари, Давлат санитария-эпидемиология назорати марказлари ва тиббий-ижтимоий муассасаларига таъминот манбасидан қатъи назар кириб келган барча дори воситалари, тиббий буюмлар, реактив ва сарфлов воситалари тақсимланлади.

11. ДФҲ раиси ва аъзолари томонидан тақсимланган дори воситалари, тиббий буюм, реактив ва сарфлов воситалари далолатномаси имзоланади.

12. ДФҲ томонидан тақсимот қилинган дори воситалари, тиббий буюмлар, реактив ва сарфлов воситаларини рационал ишлатилиши устидан доимий назорат олиб борилади.

V. Муассасаларда дори воситалари, реактив, тиббий буюм ва сарфлов воситаларининг сақланиши ва самарали ишлатилишини назорат қилиш тартиби

13. Муассасаларда дори воситалари, реактив, тиббий буюм, тиббий техника ва сарфлов воситалари сақланиши ва самарали ишлатилиши устидан назорат ДФҲ томонидан режали ва режадан ташқари текширувлар даврида амалга оширилади.

14. ДФҲ аъзолари томонидан жорий йил учун вертикал бўйича:

Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Тошкент шаҳар ва вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари тизимдаги барча даволаш-профилактика муассасалари, ДСЭНМ, тиббий ижтимоий муассасаларда ДФҲ томонидан ҳудудда жойлашган ўз тасарруфларидаги барча даража ва турдаги ДПМ, ДСЭНМ ва туман/шаҳар тиббиёт бирлашмаларида текширувлар ўтказилади.

15. Режа асосидаги текширувдан олдин ДФҲ аъзоларидан масъулларни белгилайди. Масъуллар томонидан объектлар ўрганилиб, натижалар иловада келтирилган текширув далолатномасига расмийлаштирилади. Далолатнома ўрганишни ўтказган ДФҲ аъзолари ва текширилган объект раҳбари томонидан имзоланади. Текширув далолатномалари 2 та нусхада тайёрланади, улардан бири объектда сақлаш учун қолдирилади.

 

Ўзбекистон Республикаси

Соғликни сақлаш вазирининг 2019 йил

“___”_________ даги

____ сонли буйруғига 2- илова

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги даволаш-профилактика муассассалари, Давлат санитария эпидемиология назорати марказлари ва тиббий ижтимоий мауссасаларининг Доимий Фаолиятдаги Ҳайъат тўғрисида

Н И З О М

I. Умумий қоидалар

1. Мазкур Hизом Ўзбекистон Республикасининг “Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида” Қонуни, “Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида”ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5590-сон Фармони ва 2018 йил 7 декабрдаги ПҚ-4055-сон “Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган ва Ўзбекистон Республикаси Соғликни сақлаш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Тошкент шаҳар ва вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари ва ҳуқуқий мустақил бўлган барча даволаш-профилактика муассасалари, давлат санитария эпидемиология назорати марказлари ва тиббий–ижтимоий муассасаларида ташкил этиладиган Доимий фаолиятдаги Ҳайъат (бундан буён ДФҲ) фаолиятини белгилайди.

2. ДФҲ Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Тошкент шаҳар ва вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари, барча даволаш-профилактика муассасалари, Давлат санитария–эпидемиология назорати марказлари, тиббий-ижтимоий муассасалар ва ҳуқуқий мустақил бўлган даволаш-профилактика муассасаларида ташкил этилади ва бевосита Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирига, Қорақалпоғистон Республикаси Соғликни сақлаш вазирига, Тошкент шаҳар ва вилоятлар соғликни сақлаш бошқармалари бошлиқларига, Давлат санитария – эпидемиология назорати маркази ва ҳуқуқий мустақил бўлган даволаш-рофилактика муассасалари раҳбарларига бўйсунади.

3. ДФҲ ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва қарорларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарор ва фармойишларига, бошқа қонун ҳужжатларига, шунингдек Соғлиқни сақлаш вазирининг буйруқларига ҳамда мазкур низомга мувофиқ амалга оширади.

4. ДФҲ раиси этиб, Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг, Тошкент шаҳар ва вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари бошлиқларининг биринчи ўринбосарлари ва даволаш-профилактика муассасалари, Давлат санитария – эпидемиология назорати марказлари, тиббий-ижтимоий муассасалар раҳбарининг даволаш ишлари бўйича ўринбосарлари;

ДФҲ аъзолари этиб, дори воситалари, тиббий буюмлар муомаласини тартибга солиш бўйича бош мутахассиси, бўлим бошлиқлари, дорихона мудири, бухгалтер, бош/катта ҳамшира, етакчи мутахассислар тайинланади.

5. Дори воситалари ва тиббий буюмлар муомаласини назорат қилиш бўйича бош мутахассиси бевосита Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника муомаласини тартибга солиш бошқармаси билан ҳамкорликда иш олиб боради ҳамда Соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғига бўйсунади.

6. Дори воситалари ва тиббий буюмлар муомаласини назорат қилиш бўйича бош мутахассиси лавозимига жойларда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Дори воситалари, тиббий буюмлар муомаласини тартибга солиш бошқармаси билан келишиб, Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири, Тошкент шахар ва вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқарма бошлиқларининг буйруғи билан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади.

7. Раҳбар буйруғига асосан ҳайъат аъзолари таркиби ўзгартирилиши, ҳайъатнинг фаолияти тугатилиши ёки қайта ташкил этиш мумкин.

8. ДФҲ қарорлари муассаса раҳбарининг буйруғи билан тасдиқланади.

II. ДФҲнинг асосий вазифалари

9. ДФҲ қуйидаги вазифаларни амалга оширади:

Дори воситалари, тиббий буюмлар, тиббий техникалар, реагентлар ва реактивларга бўлган эҳтиёжни, шу жумладан гиёҳвандлик воситалари ва уларнинг аналоглари, психотроп моддалар ва прекурсорларга бўлган эҳтиёжни беморларнинг сони, касаллик турлари, даволаш-профилактика муассасаларидаги даволанувчи бемор ўринлар сони ва демографик ҳолатни ҳисобга олган ҳолда ўрганади;

соҳа бўйича етакчи мутахассисларни жалб қилган ҳолда муассасаларнинг йиллик эҳтиёжини беморлар сони, касаллик турлари, бемор ўринлар сони ва демографик ҳолатни инобатга олган ҳолда тузади ва буюртмани шакллантиради;

дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техникаларни сотиб олишда иштирок этади;

бюджет маблағлари ҳисобидан сотиб олинган ва мурувват ёрдами сифатида қабул қилинган дори воситалари, реактив, тиббий буюм, тиббий техника ДФҲ томонидан назоратдан ўтказилади, сони, миқдори, яроқлилиги ва параметрлари мос келганда муассасага кирим қилинади. Ҳар бир қутига муассаса муҳри қўйилишини назорат қилади;

даволаш-профилактика муассасаларининг дорихонаси, даволаш-диагностика бўлимлари (хоналари)да дори воситалари, реактив ва тиббий буюмларнинг яроқлилик муддати, сақлаш шароитлари, уларнинг сони ва умумий миқдорини ва самарали ишлатилишини тизимли равишда тасдиқланган режага (Низомга 1- илова) мувофиқ ўрганади, бунда текшириш далолатномалари (Низомга 2-илова) расмийлаштирилади;

мурувват ёрдами тариқасида берилган дори воситаларини, тиббий буюмлар ва тиббий техникаларни даволаш-профилактика муассасаларида пуллик асосда даволанадиган беморларга қўлланишини ўрнатилган тартиб асосида олиб борилиши устидан назорат қилади;

ДФҲ даволаш-профилактика муассасаларида ҳисоб-китоб ўтказиш бўйича шифохона дорихонаси мудиридан сотиб олинган дори воситалари ҳақида ҳар 10 кунда маълумот олади, ҳар ойда дорихонада ва бўлимларда дори воситаларининг ҳаракатини назорат қилади;

яроқлилик муддати тугаган дори воситалари белгиланган тартибда йўқ қилинишини ташкиллаштиради.

гиёҳванд моддалар, уларнинг аналоглари, психотроп воситаларни тавсия қилиш, ишлатилиши, улардан бўшаган идишларни ва ишлатилмай қолган дори воситаларини белгиланган тартибда йўқ қилинишини таъминлайди;

амбулаторияда даволанишда шахсларнинг айрим тоифалари учун дори воситаларига имтиёзли рецептларни расмийлаштиришни назорат қилади;

ДФҲ раиси ва аъзолари томонидан бюджет маблағлари ҳисобидан харид қилинган ҳамда мурувват ёрдами йўналиши бўйича олинган дори воситаларини бўлим/бўлинмаларнинг профили, тиббий ёрдам ҳажми ва турини инобатга олган ҳолда тақсимлайди ва бунда тақсимот далолатномалари (Низомга 3-илова) расмийлаштирилади. Дорихона мудири дори воситалари ва тиббий буюмларни талабнома асосида бўлимларга беради. Дори воситалари ва тиббий буюмларни тақсимот килгандан кейин 3 кун ичида бухгалтер томонидан юк хатлари рамийлаштирилади.

10. Тақсимланган дори воситалари муассаса (бўлим, бўлинма, хона) томонидан эҳтиёжга кўра олиб кетилади. Бунда ДФҲ уларни манзилларига етказиш масъулиятини олмайди.

11. Полипрагмазия ва политерапияга йўл қўймаслик мақсадида бир нафар беморга бирданига 3 ва ундан ортиқ антибиотик тайинлаш мувофиқ деб топилганда, комиссия томонидан касаллик тарихига расмийлаштирилади ва ДФҲ аъзолари имзоси билан тасдиқланади.

III. ДФҲнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари

12. Ҳуқуқлари:

режали ва режадан ташқари текширув натижаларидан келиб чиқиб, дори воситаларини харид қилиш, қабул қилиш, сақлаш, ишлатиш ва ушбу жараёнларда тиббий ҳисоб ва ҳисобот ҳужжатларини расмийлаштиришда хато ва камчиликларга йўл қўйган ходимларга нисбатан интизомий жазо чорасини қўллаш юзасидан муассаса раҳбарига таклиф киритиш;

ДФҲ раиси муассаса раҳбарига ДФҲ аъзолари таркибини ўзгартириш, мутахассисларнинг фаолият натижаларидан келиб чиқиб, ДФҲ таркибига киритиш ёки чиқариш юзасидан асосланган таклиф киритиш;

13. ДФҲ қабул қилинган қарорлар, тақдим қилинган маълумотларнинг хаққонийлигига жавоб беради.

IV. ДФҲ томонидан дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техникаларни харид қилишнинг зарурий мезонлари

14. ДФҲ дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техникаларни харид қилишда қуйидаги мезонларга амал қилади:

Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техникалар фақат фармацевтик фаолият билан шуғулланишга (сотиб олиш ва сотишга) рухсат берувчи лицензияси мавжуд бўлган таъминотчилардан харид қилиниши;

харид қилинаётган дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техникалар учун ваколатли сертификация органлари томонидан расмийлаштирилган ва ўрнатилган тартибда тасдиқланган мувофиқлик сертификати нусхаси мавжуд бўлиши;

маҳсулотда бирламчи ва иккиламчи ўрамларнинг бутунлиги, қайд ёзувларининг бир-бирига мос келиши, ёрлиқда маҳсулотнинг номи, ўлчов бирлиги, серияси ва партия рақами, қайси давлат ва фирмада ишлаб чиқарилганлиги, тўғрисида маълумотлар мавжудлиги

дори воситаларининг тиббиёт амалиётида қўллаш учун дори воситасининг олинадиган миқдорига қараб яроқлилик муддати аниқ кўрсатилиши лозим ( 6 ойдан 9 ойгача);

чекланган улгуржи савдо устамаларининг қўлланилиши ва даволаш муассасаларида ҳисоб- китоб юритиладиган нархларнинг тўғри белгиланиши;

дори воситаларга тузилаётган эҳтиёж ва буюртма дори воситаларининг халқаро патентланмаган номланишига ва дозасига мувофиқ бўлиши;

дори воситаларининг самарадорлиги, хавфсизлиги, иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқлиги;

мурувват ёрдами юклари ўрнатилган тартибга кўра далолатнома асосида қабул қилиниши;

дори воситаларини сотиб олишда рақобат нархларининг ўрганилганлиги ва таҳлили асосида буюртма бериши.

V. Дори воситалари ва тиббий буюмларни тақсимот қилиш тартиби

15. Муассасага таъминот манбасидан қатъи назар кириб келган барча дори воситалари, тиббий буюмлар, тиббий техника, реактив ва сарфлов воситалари ДФҲ томонидан қабул қилинади ва муассасанинг таркибий тузилмаларига далолатнома асосида тақсимланади.

16. Аввало олиб келинган дори воситаси, тиббий буюм, тиббий техника, реактив ва сарфлов воситалари ҳақида дорихона мудири (амбулатор-поликлиника муассасаларида бош/катта ҳамшира) томонидан ДФҲ раисига 2 кун муддатда билдиришнома тақдим қилиниб, унда дори воситасининг номи, миқдори, асос ҳужжати (юк хати, сертификат) кўрсатилиб, кирим қилиш ва тақсимот қилиш сўралади.

17. ДФҲ раиси ва аъзолари иштирокида олиб келинган дори воситалари, тиббий буюм, тиббий техника, реактив ва сарфлов воситаларининг сони, миқдори, яроқлилик ҳолати кўрилади, ҳақиқий ва журналдаги сонлари солиштирилади.

18. ДФҲ аъзолари томонидан мазкур қабул қилинган дори воситалари , реактив, тиббий буюм, тиббий техника, реактив ва сарфлов воситаларига таркибий тузилмаларнинг эҳтиёжи ўрганилиб, унинг асосида тақсимот далолатномаси тақдим қилинади. Эҳтиёжини тақдим қилмаган муассаса (таркибий тузилма) ларга қабул қилинган дори воситалар, реактив, тиббий буюм, тиббий техника ва сарфлов воситалари тақсимланмайди ҳамда муассаса (таркибий тузилма)лар эҳтиёжидан кўп миқдорда дори воситаси, тиббий буюм, тиббий техника, реактив ва сарфлов воситалари тақсимланмайди.

19. Тақсимлаш жараёнида муассаса (таркибий тузилма)ларда мазкур дори воситалари, тиббий буюм, тиббий техника, реактив ва сарфлов воситаларининг ҳаракати (ишлатилиш ҳолати), бугунги кундаги қолдиғи инобатга олиниши керак.

20. Шу билан бирга, биринчи навбатда, қуйидагиларга тақсимланади:

шошилинч тиббий ёрдам бўлимлари;

реанимация бўлимлари;

ижтимоий аҳамиятли касалликларга чалинган беморлар даволанаётган бўлимлар;

неонатал ва болалар бўлимлари, туғруқ бўлимларига.

21. Тақсимот далолатнома асосида расмийлаштирилади. Ушбу далолатнома ДФҲнинг барча аъзолари томонидан имзолаши ва муассаса раҳбари томонидан тасдиқланиши керак.

22. Тақсимот далолатномалари 2 та нусхада расмийлаштирилади ва дорихона мудири ҳамда ДФҲ раисида тартиб билан сақланади. Ҳар бир тақсимот далолатномаси дорихона мудири (бош ҳамширанинг) билдиришномаси билан бириктириб қўйилади.

Тақсим қилинган дори воситалар, тиббий буюм, тиббий техника, реактив ва сарфлов воситалари ҳар бир қутида муассаса муҳри қўйилишини назорат қилади.

23. Эҳтиёждан ортиқ бўлган дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника, реактив ва сарфлов воситалари бошқа даволаш-профилактика муассасаларига қайта тақсимот учун юқори ташкилотларга маълумот тайёрланади.

VI. Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг муомаласи билан боғлиқ фаолият юритилиши бўйича доимий назорат ўрнатиш

24. Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп моддалар ва прекурсорларни сақлаш, бериш, сотиш, тақсимлаш ва ҳисобга олиш Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган (рўйхат рақами 1090, 2001 йил 29 декабр; 1090-I, 2014 йил 23 апрел) Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп моддалар ва прекурсорларни сақлаш, бериш, сотиш, тақсимлаш ва ҳисобга олиш шартлари тўғрисидаги Низом асосида амалга оширилади.

Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 29 октябр “Ўзбекистон Республикасида гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг муомалада бўлиш тартибини белгилаб берувчи низомларни тасдиқлаш тўғрисида”ги 472-сон Қарорининг 1-иловасидаги “Ўзбекистон Республикасининг гиёҳвандлик воситалари уларнинг аналоглари, психотроп моддалар ва прекурсорларга бўлган эҳтиёжларини аниқлаш тартиби тўғрисида”ги Низомига кўра ҳар бир даволаш-профилактика муассасаларининг ДФҲ аъзолари таркибий тузилма бошлиқлари иштирокида муассасанинг гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп моддалар ва прекурсорларга йиллик эҳтиёжини аниқлайди.

Мазкур эҳтиёж туман/шаҳар тиббиёт бирлашмаси ДФҲ раиси томонидан жамлаб тегишлилиги бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Тошкент шаҳар ва вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармаларига тақдим қилинади ва ўз навбатида улар томонидан Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш Давлат Марказининг Наркотикларни назорат қилиш қўмитасига кейинги йил учун жорий йилнинг 1 июнь ойига қадар тақдим қилади ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланади.

25. Барча даволаш-профилактика муассасаларнинг ДФҲлар эҳтиёжни шакллантиради, ДФҲ аъзолари имзо қўяди ва муассаса (марказ, бирлашма, бошқарма ва) раҳбари томонидан имзоси ва муҳри билан тасдиқланади. Эҳтиёжнинг тўғри ва аниқ ҳисобланганлигига раҳбар билан биргаликда ДФҲ раиси жавобгар ҳисобланади.

26 Даволаш - профилактика муассасаларида гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари психотроп моддалар ва прекурсорларнинг муомаласи билан боғлиқ фаолият юритилиши Қонун ҳужжатларида белгиланган тартиб бўйича амалга оширилади.

VII. Муассасаларда дори воситалари, реактив, тиббий буюм ва сарфлов воситаларини сақланиши ва самарали ишлатилишини назорат тартиби

27. Муассасаларда дори воситалари, реактив, тиббий буюм, тиббий техника ва сарфлов воситалари сақланиши ва самарали ишлатилиши устидан назорат ДФҲ томонидан режали ва режадан ташқари текширувлар даврида амалга оширилади.

28. ДФҲ аъзолари томонидан жорий йил учун вертикал бўйича:

Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Тошкент шаҳар ва вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари, Давлат санитария эпидимиология назорати марказлари ва тиббий-ижтимоий муассасаларнинг ДФҲ томонидан худудда жойлашган ўз тасарруфларидаги барча даражадаги ва турдаги даволаш-профилактика муассасалари, туман/шаҳар тиббиёт бирлашмалари;

туман/шаҳар тиббиёт бирлашмалари, тиббий-ижтимоий муассасалар ва Давлат санитария эпидимиология назорати марказлари ўз тасарруфларидаги барча даволаш-профилактика муассасаларинг таркибий тузилмалари;

даволаш-профилактика муассасалари эса ўзларининг таркибий тузилмаларида дори воситалари, тиббий буюм, тиббий техника, реактив ва сарфлов воситаларини сақланиши ва самарали ишлатилиши ҳолатини текшириш учун йиллик режа тузилади, бунда ҳар бир объектни ҳар чоракда 1 марта текширилишини инобатга олиш зарур. Текширувлар ДФҲнинг режасига кўра ҳар ойнинг 15-25-кунлари ўтказилади. ДФҲнинг иш режаси аъзолари томонидан тузилади, раҳбар имзоси ва муассаса муҳри билан тасдиқланади.

29. Ҳар ой текширувдан олдин ДФҲ раиси аъзоларини тўплайди ва бу ойда текшириладиган объектларга ДФҲ аъзоларидан масъулларни белгилайди. Масъуллар томонидан объектлар ўрганилиб, натижалар иловада келтирилган текширув далолатномасига расмийлаштирилади. Далолатнома ўрганишни ўтказган ДФҲ аъзолари ва текширилган объект раҳбари томонидан имзоланади. Текширув далолатномалари 2 та нусхада тайёрланади, улардан бири объектда сақлаш учун қолдирилади.

30. ДФҲнинг навбатдаги йиғилишида (ҳар ойнинг 25-30 санасида) барча аъзолар тўпланиб, текширув натижалари юзасидан ҳисобот берадилар ва далолатномаларни тақдим қиладилар. Далолатномалар асосида ДФҲнинг қарори тайёрланади. Мазкур қарорда ходимларга нисбатан интизомий жазо чоралари қўлланиши таклифлари киритиш зарурияти бўлган ҳолатларда ДФҲ қарори нусхаси билдиришнома билан биргаликда муассаса раҳбарига тақдим қилинади. Муассаса раҳбари томонидан интизомий жазо чораси тўғрисидаги буйруқ нусхаси тегишли қарор билан биргаликда сақланади.

31. ДФҲнинг текшириш далолатномалари, ДФҲ қарорлари ва муассаса раҳбарининг тегишли буйруқлари тартиб билан ойма-ой иш дафтарига тикилади ва 5 йил мобайнида сақланади.

 

Ўзбекистон Республикаси

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

тизимидаги даволаш-профилактика

муассассалари, Давлат санитария

эпидимиология назорати марказлари

ва тиббий ижтимоий мауссасаларининг

Доимий Фаолиятдаги Ҳайъат тўғрисидаги

Низомга 1-илова

Доимий фаолиятдаги ҳайъатнинг ДПМ (бўлим, таркибий тузилма)ларни текшириш режаси

 

ДПМ (бўлим, таркибий тузилма) номи

ойлар

январь

февраль

март

апрель

май

июнь

июль

август

сентябрь

октябрь

ноябрь

декабрь

                         
                         
                         

 

Ўзбекистон Республикаси

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

тизимидаги даволаш-профилактика

муассассалари, Давлат санитария

эпидимиология назорати марказлари

ва тиббий ижтимоий мауссасаларининг

Доимий Фаолиятдаги Ҳайъат тўғрисидаги

Низомга 2-илова

“Тақсимлансин”

Раҳбар

Ф.И.Ш

Сана, муҳр

“ кун” __ой_____йил

Доимий фаолиятдаги хайъатнинг тақсимот далолатномаси

Тақсимланадиган дори воситалари, реактив, тиббий буюм ва сарфлов воситаларининг номи, ўлчов бирлиги, сони, миқдори

________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________

Қарор: қайси дори воситалари, реактив, тиббий буюм ва сарфлов воситалари қайси ДПМ (бўлим ёки таркибий тузилмага) тақсимланди:

_(дори номи) ______________(ўлчов бирлиги ва сони)________( тақсимланадиган бўлим)_____

_(дори номи) ______________(ўлчов бирлиги ва сони)________( тақсимланадиган бўлим)_____

_(дори номи) ______________(ўлчов бирлиги ва сони)________( тақсимланадиган бўлим)_____

_(дори номи) ______________(ўлчов бирлиги ва сони)________( тақсимланадиган бўлим)_____

_(дори номи) ______________(ўлчов бирлиги ва сони)________( тақсимланадиган бўлим)_____

_(дори номи) ______________(ўлчов бирлиги ва сони)________( тақсимланадиган бўлим)_____

ДФХ раиси: _____________________________________ (Ф.И.Ш., имзо)

ДФХ аъзолари:

Ўзбекистон Республикаси

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

тизимидаги даволаш-профилактика

муассассалари, Давлат санитария

эпидимиология назорати марказлари

ва тиббий ижтимоий мауссасаларининг

Доимий Фаолиятдаги Ҳайъат тўғрисидаги

Низомга 3-илова

Доимий фаолиятдаги ҳайъатнинг ДПМ (бўлим, таркибий тузилма)ларни текшириш далолатномаси

 

“ кун” __ой_____йил

Текшириладиган объект номи_____________________________________________

Текширув натижалари:

1. Мавжуд дори воситалари, реактив, тиббий буюм, тиббий техника ва сарфлов воситалари:

Дори воситалари, реактив, тиббий буюм, тиббий техника ва сарфлов воситалари номи

Ҳақиқий қолдиқ

Китобий қолдиқ

     
     

2. Муддати ўтган дори воситалари, реактив, тиббий буюм, тиббий техника ва сарфлов воситалари:

Дори воситалари, реактив, тиббий буюм ва сарфлов воситалари номи

Ўлчов бирлиги

Сони

     
     

3. Ҳаракатсиз дори воситалари, реактив, тиббий буюм, тиббий техника ва сарфлов воситалари:

Дори воситалари, реактив, тиббий буюм, тиббий техника ва сарфлов воситалари номи

Ўлчов бирлиги

Сони

Охирги ишлатилган сана

       
       

4. Дори воситалари, реактив, тиббий буюм, тиббий техника ва сарфлов воситалари сақланишининг бузилиш ҳолатлари

________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________

5. Дори воситалари, реактив, тиббий буюм, тиббий техника ва сарфлов воситалари ишлатилишининг расмийлаштирилиши, тиббий ҳисоб ва ҳисобот ҳужжатларининг юритилиши ҳолати:

________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________

6. Таклиф: кимга қандай чора кўриш зарур

_________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________

ДФХ раиси: _____________________________________ (Ф.И.Ш., имзо)

ДФХ аъзолари:

_____________________________________ (Ф.И.Ш., имзо) _____________________________________ (Ф.И.Ш., имзо) _____________________________________ (Ф.И.Ш., имзо) _____________________________________ (Ф.И.Ш., имзо) _____________________________________ (Ф.И.Ш., имзо) _____________________________________ (Ф.И.Ш., имзо)

Ўзбекистон Республикаси

Соғликни сақлаш вазирининг 2019 йил

“___”_________ даги

____ сонли буйруғига 3 илова

 

Ўзбекистон Республикаси Соғликни сақлаш вазирлиги қошидаги

Доимий Фаолиятдаги Ҳайъат таркиби

РАЁСАТ

1

Юсупалиев Б.К.

Вазирнинг биринчи ўринбосари - раис

2

Низамов Б.М

Вазир ўринбосари - раис ўринбосари

3

Гиясова М.С

ДВТБТТМТСБ бўлим бошлиғи - котиба

 

АЪЗОЛАР

4

Шарипов Ф.Р.

Даволаш-профилактика ёрдамини ташкиллаштириш бош бошқармаси бошлиғи

5

Содиқов М.Ф.

Оналик ва болаликни муҳофаза қилиш бош бошқармаси бошлиғи

6

Абдуғаниев.Ш.Х.

Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертиза ва стандартлаштириш Давлат Маркази ДУК директори

7

Турсунова Д.А.

Санитария-эпидемиология назорати бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари

8

Эргашев Б.М.

ССВнинг Иқтисодиёт ва молиялаштириш бош бошқармаси бошлиғи

9

Алиев А.А.

Дори воситалари тиббий буюм ва тиббий техника муомаласини тартибга солиш бошқармаси бошлиғи ўринбосари

10

Собиров Ж.М.

ССВнинг бош анестезиолог-реаниматологи

11

Камилова У.К.

ССВнинг бош терапевти

12

Парпиева Н.Н.

ССВнинг бош фтизиатри

13

Ливерко И.В.

ССВнинг бош пульмонологи

14

Казакбаева Х.М.

ССВнинг бош гематологи

15

Мусабаев Э.И

ССВнинг бош инфекционисти

16

Худайқулова Г.К.

ССВнинг болалар бош инфекционисти

17

Атабеков Н.С

ССВнинг бош эпидимеологи

18

Тё И.Л

ССВнинг бош паразитологи

19

Махмудова А.Д.

Гематология ва Қон куйиш ИТИ клиникаси директор ўринбосари

20

Сулайманова Д.Н.

ССВнинг бош болалар гематологи

21

Ҳайдарова Ф.А.

ССВнинг бош эндокринологи

22

Алимова Н.У.

ССВнинг болалар бош болалар эндокринологи

23

Зоҳидова М.З.

ССВнинг умумий шифокорлик амалиёти бўйича бош мутахассиси

24

Алимов У.Х.

ССВнинг бош психиатри

25

Тиллашайхов М.Н.

ССВнинг бош онкологи

26

Исламов Х.Ж.

ССВнинг бош онкологи консультанти

27

Ибрагимов Ж.М

РИОРИАТМ кимётерапия бўлими бошлиғи

28

Борисова Е.М.

Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий Маркази бош шифокори

29

Мамутов Р.Ш.

ССВнинг бош кардиологи

30

Аҳмедова Д.И.

ССВнинг бош педиатри

31

Салихова К.Ш.

ССВнинг бош неанотологи

32

Разиқова И.С.

ССВнинг бош аллергологи

33

Мухтаров Ш.Т.

ССВнинг бош урологи

34

Акбаров.М.М.

ССВнинг бош хирурги

35

Алиев Ш.М

ССВнинг кардиохирурги бўйича консултанти

36

Юлдашев.У.К

ССВнинг бош трансплантологи

37

Азизов.М.Ж

ССВнинг травматология ва ортопедия бош мутахассиси

38

Валиев.Э.Ю

ССВнинг травматология ва ортопедия бўйича консултанти

39

Каримов М.М

ССВнинг гастроэнтерология бўйича бош мутахассиси

40

Мажидова Ё.Н.

ССВнинг бош невропатологи

41

Кариев Г.М

ССВнинг нейрохирургия бўйича бош мутахассиси

42

Азизов С.Қ.

ССВнинг гемодиализ хизмати бўйча бош мутахассиси

43

Юлдашев И.З.

ССВнинг гемодиализ хизмати бўйча консультанти

44

Юсупов У.Ю.

ССВнинг бош акушер-гинекологи

45

Чупрова В.А.

ССВнинг трансфузиология хизмати бўйича бош мутахассиси

46

Рахмонов Ж.М..

Инвестиция лойиҳалар ва мурувват ёрдамини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи

47

Каримов Б.К.

Тиббий ижтимоий ёрдами кўрсатиш муассасалари фаолиятини ташкиллаштириш ва муофиқлаш бош бошқармаси бошлиқ ўринбосари

48

Собирова Ф.Б.

РИПИАТМ Бош шифокор муовини

49

Мухамадиев Р.И.

Юридик бўлим бошлиғи

Изоҳ: 1 Мазкур рўйхат билан тасдиқланган ҳайъат таркибидаги шахслар бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг ўрнига тайинланган шахс хайъат аъзоси ҳисобланади.

2.Зарурат туғилганда комиссия таркибига керакли мутахассислар жалб қилинади.


30
3389
Распечатать
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech