Ўзбекистон Республикаси қонунлари

177
Распечатать
09 Июн 2022

Ўзбекистон Республикасида тиббий-ижтимоий хизматлар тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикасининг Қонуни

Ўзбекистон Республикасида тиббий-ижтимоий хизматлар тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида

Қонунчилик палатаси томонидан 2022 йил 18 январда қабул қилинган
Сенат томонидан 2022 йил 28 апрелда маъқулланган

1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1991 йил 15 февралда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасида жамоат бирлашмалари тўғрисида»ги 223-XII-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1991 йил, № 4, 76-модда; 1992 йил, № 9, 363-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, № 4-5, 126-модда; 1998 йил, № 3, 38-модда; 2004 йил, № 1-2, 18-модда, № 5, 90-модда; 2005 йил, № 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2008 йил, № 12, 640-модда; 2009 йил, № 9, 330-модда; 2014 йил, № 12, 343-модда; 2018 йил, № 4, 224-модда; 2021 йил, 4-сонга илова) 1-моддасининг иккинчи қисмидаги «ногиронлар» деган сўз «ногиронлиги бўлган шахслар» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

2-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1991 йил 19 ноябрда қабул қилинган «Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш тўғрисида»ги 425-ХII-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1992 йил, № 1, 43-модда; 1993 йил, № 5, 236-модда; 1994 йил, № 11-12, 285-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 9, 193-модда; 1998 йил, № 3, 38-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда; 2003 йил, № 1, 8-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, № 4, 153-модда; 2010 йил, № 9, 337-модда; 2011 йил, № 4, 97-модда; 2012 йил, № 12, 336-модда; 2014 йил, № 1, 2-модда; 2016 йил, № 12, 383-модда; 2017 йил, № 6, 300-модда; 2018 йил, № 1, 1-модда, № 4, 224-модда; 2019 йил, № 2, 47-модда, № 8, 470-модда, № 12, 880, 891-моддалар; 2020 йил, № 1, 1-модда; 2021 йил, 4-сонга илова) 4-моддаси 3-бандининг 29-кичик бандидаги «ногиронлар» деган сўз «ногиронлиги бўлган шахслар» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

3-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 14 январда қабул қилинган «Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида»ги 513-XII-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 4 сентябрда қабул қилинган ЎРҚ-394-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2015 йил, № 9, 340-модда; 2016 йил, № 12, 383-модда; 2017 йил, № 6, 300-модда; 2018 йил, № 1, 1-модда, № 7, 431-модда; 2020 йил, № 12, 691-модда; 2021 йил, 4-сонга илова, № 10, 968-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:

1) 3-модданинг иккинчи хатбошисидаги «ногиронларнинг» деган сўз «ногиронлиги бўлган шахсларнинг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

2) 4-модданинг тўққизинчи хатбошисидаги «ногиронлар» деган сўз «ногиронлиги бўлган шахслар» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

3) 6-модданинг:

еттинчи хатбошисидаги «ногиронларнинг» деган сўз «ногиронлиги бўлган шахсларнинг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

саккизинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«ногиронлиги бўлган шахсларнинг ва жисмоний имкониятлари чекланган бошқа шахсларнинг паралимпия ҳамда сурдлимпия ўйинларида, ногиронлиги бўлган шахслар ўртасидаги махсус олимпиадалар ва бошқа спорт тадбирларида иштирок этишини ривожлантириш ҳамда таъминлашга кўмаклашиш»;

4) 31-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«31-модда. Мослаштирувчи жисмоний тарбия ва мослаштирувчи спорт. Ногиронлиги бўлган шахсларни ва жисмоний имкониятлари чекланган бошқа шахсларни жисмоний реабилитация қилиш

Мослаштирувчи жисмоний тарбия жисмоний тарбиянинг ногиронлиги бўлган шахсларни ва жисмоний имкониятлари чекланган бошқа шахсларни жисмоний реабилитация қилишнинг комплекс воситаларидан фойдаланувчи қисмидир.

Мослаштирувчи спорт ногиронлиги бўлган шахсларни ва жисмоний имкониятлари чекланган бошқа шахсларни жисмоний реабилитация қилишга ҳамда ижтимоий мослаштиришга қаратилгандир.

Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ва жисмоний имкониятлари чекланган бошқа шахсларнинг мослаштирувчи спортини ривожлантириш спорт билан шуғулланишнинг устуворлиги, оммалашуви ҳамда очиқлиги принципларига асосланади.

Ногиронлиги бўлган шахсларни ва жисмоний имкониятлари чекланган бошқа шахсларни мослаштирувчи жисмоний тарбия ва мослаштирувчи спорт усулларидан фойдаланган ҳолда жисмоний реабилитация қилиш ҳамда ижтимоий мослаштириш жисмоний тарбия-спорт ташкилотларида, шу жумладан реабилитация марказларида, ногиронлиги бўлган шахсларнинг жисмоний тарбия-спорт клубларида амалга оширилади.

Тегишли таълим муассасаларида таълим олаётган ногиронлиги бўлган шахслар ва жисмоний имкониятлари чекланган бошқа шахслар учун машғулотлар бундай таълим олувчиларнинг шахсий қобилиятлари ҳамда соғлиғи ҳолати ҳисобга олинган, мослаштирувчи жисмоний тарбия ва мослаштирувчи спорт воситаларидан фойдаланилган ҳолда ташкил этилади.

Махсус ваколатли давлат органи маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг жамоат бирлашмалари билан биргаликда ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳамда жисмоний имкониятлари чекланган бошқа шахсларнинг жисмоний тарбия-спорт ташкилотлари воситасида жисмоний тарбия, жисмоний камол топтириш ва жисмоний тайёргарлик тизимига уйғунлашувига кўмаклашади.

Махсус ваколатли давлат органи, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, жисмоний тарбия-спорт ташкилотлари, шунингдек ногиронлиги бўлган шахсларнинг жисмоний тарбия-спорт бирлашмалари ногиронлиги бўлган шахслар ва жисмоний имкониятлари чекланган бошқа шахслар иштирокида жисмоний тарбия ва спорт тадбирлари ўтказилишини ташкил этади, болалар-ўсмирлар спорт-мослаштирувчи мактабларини, мослаштирувчи болалар-ўсмирлар жисмоний тайёргарлик клубларини ташкил қилади».

4-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 6 майда қабул қилинган «Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги 839-XII-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 22 сентябрда қабул қилинган ЎРҚ-410-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2016 йил, № 9, 275-модда; 2018 йил, № 1, 1-модда; 2019 йил, № 12, 880-модда; 2021 йил, 4-сонга илова) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:

1) 14-модда иккинчи қисмининг учинчи хатбошисидаги «ногиронлар» деган сўз «ногиронлиги бўлган шахслар» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

2) 23-модда учинчи қисмининг ўнинчи хатбошисидаги «ногиронлар» деган сўз «ногиронлиги бўлган шахслар» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

3) 24-модданинг биринчи қисмидаги «ногиронларнинг» деган сўз «ногиронлиги бўлган шахсларнинг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

4) 31-модда иккинчи қисмининг олтинчи хатбошисидаги «тиббий-меҳнат эксперт комиссияси» деган сўзлар «тиббий-ижтимоий эксперт комиссияси» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

5-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 7 майда қабул қилинган 873-ХII-сонли Қонуни билан тасдиқланган «Соғлом авлод учун» ордени тўғрисидаги Низом (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, № 6, 257-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, № 9, 141-модда; 2003 йил, № 9-10, 149-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2019 йил, № 12, 880-модда; 2021 йил, 4-сонга илова) 3-моддасининг иккинчи қисмидаги «ногирон ва етим болаларнинг» деган сўзлар «ногиронлиги бўлган болаларнинг ва етим болаларнинг» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

6-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 3 сентябрда қабул қилинган «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги 938-XII-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, № 9, 338-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 12, 269-модда; 1997 йил, № 4-5, 126-модда; 1998 йил, № 9, 181-модда; 1999 йил, № 5, 112-модда; 2001 йил, № 5, 89-модда; 2002 йил, № 4-5, 74-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 5, 152-модда; 2007 йил, № 12, 590, 608-моддалар; 2008 йил, № 12, 640-модда; 2010 йил, № 5, 178-модда, № 9, 334-модда, № 12, 472-модда; 2012 йил, № 1, 4-модда; 2013 йил, № 10, 263-модда; 2014 йил, № 12, 341-модда; 2016 йил, № 4, 125-модда, № 12, 383, 384-моддалар; 2018 йил, № 1, 1-модда, № 10, 676-модда, № 12, 783-модда; 2019 йил, № 5, 265-модда, № 8, 469-модда, № 9, 592-модда, № 11, 792-модда, № 12, 880-модда; 2020 йил, № 11, 652-модда; 2021 йил, 4-сонга илова, № 10, 973-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:

1) 9-модданинг иккинчи қисмидаги «ногирон» деган сўз «ногиронлиги бўлган» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

2) 12-модданинг:

«з» бандидаги «ногирон» деган сўз «ногиронлиги бўлган» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

«к» бандидаги «ногирон болалар» деган сўзлар «ногиронлиги бўлган болалар» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

«м» бандидаги «қариялар, ногиронлар» деган сўзлар «қарияларга, ногиронлиги бўлган шахсларга» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

3) 16-модданинг иккинчи қисмидаги «тиббий-меҳнат эксперт комиссиялари (ТМЭК)» деган сўзлар «тиббий-ижтимоий эксперт комиссиялари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

4) 17-модданинг учинчи қисмидаги «ногирон бўлиб қолган шахсларга» деган сўзлар «ногиронлиги бўлган шахс деб топилган фуқароларга» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

5) 18-модданинг матнидаги «ногиронларига» деган сўз «ногиронлиги бўлган шахсларга» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

6) 19-модда учинчи қисмининг «б» бандидаги «ногирон» деган сўз «ногиронлиги бўлган шахс» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

7) 26-модданинг «б» бандидаги «ногиронларига» деган сўз «ногиронлиги бўлган шахсларга» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

8) 27-модда биринчи қисмининг «б» бандидаги «ногиронларига» деган сўз «ногиронлиги бўлган шахсларга» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

9) 28-модданинг:

«г» бандидаги «ногиронларига» деган сўз «ногиронлиги бўлган шахсларга» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

«д» бандидаги «ногиронларига» деган сўз «ногиронлиги бўлган шахсларга» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

«е» бандидаги «ногиронларига» деган сўз «ногиронлиги бўлган шахсларга» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

10) 29-модда иккинчи қисмининг:

учинчи хатбошисидаги «ногиронларига» деган сўз «ногиронлиги бўлган шахсларга» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

тўртинчи хатбошисидаги «ногиронларига» деган сўз «ногиронлиги бўлган шахсларга» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

11) 37-модданинг учинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Ногиронлиги бўлган шахс деб топилган фуқаролар стажига «д» — «и» бандларда назарда тутилган даврлар ушбу модданинг «а» — «г» бандларида кўрсатиб ўтилган стаж муддатидан қатъи назар қўшилади»;

12) 47-модда биринчи қисмининг «б» кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«б) ногиронлик пенсияси — агар ногиронлик белгиланган кундан эътиборан олтмиш кундан кечиктирмай пенсия сўраб мурожаат этилган бўлса, тиббий-ижтимоий эксперт комиссиялари ногиронликни белгилаган кундан эътиборан тайинланади. Ушбу пенсия бутун ногиронлик даври учун тайинланади. Ногиронлиги бўлган 60 ёшдан ошган эркакларга ва 55 ёшдан ошган аёлларга — ногиронлик пенсиялари умрбод тайинланади. Ушбу ногиронлиги бўлган шахсларни қайта тиббий кўрикдан ўтказиш фақат уларнинг аризасига биноан амалга оширилади»;

13) 55-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«55-модда. Ногиронлик даврида танаффуслар бўлганда пенсия тўлашни қайта тиклаш шартлари

Агар ногиронлиги бўлган шахс узрсиз сабабга кўра белгиланган муддатда қайта кўрикдан ўтиш учун тиббий-ижтимоий эксперт комиссиясига бормаган бўлса, унга пенсия тўлаш тўхтатиб турилади, у яна ногиронлиги бўлган шахс деб тан олинган тақдирда эса тўхтатиб турилган кундан эътиборан, лекин кўпи билан бир ой олдин пенсияни тўлаш қайта тикланади.

Қайта кўрикдан ўтиш муддати узрли сабабга кўра ўтказиб юборилганда, агар тиббий-ижтимоий эксперт комиссияси уни ана шу даврда ногиронлиги бўлган шахс деб топса, пенсия тўлаш тўлов тўхтатиб турилган кундан эътиборан то қайта кўрикдан ўтиш кунигача, лекин кўпи билан уч йил учун амалга оширилади. Бунда, агар ногиронлиги бўлган шахс қайта кўрикдан ўтказиш чоғида ногиронликнинг бошқа гуруҳига (юқори ёки паст гуруҳга) ўтказилган бўлса, пенсия кўрсатиб ўтилган вақт учун аввалги гуруҳ бўйича тўланади.

Агар умумий касаллик оқибатида меҳнат қобилиятини йўқотган ногиронлиги бўлган шахсга меҳнат қобилияти тикланганлиги сабабли пенсия тўлаш тўхтатилган ёки у қайта кўрикдан ўтиш учун узрсиз сабабларга кўра келмаганлиги оқибатида тўхтатиб турилган бўлса, кейинчалик у яна ногиронлиги бўлган шахс деб тан олинган тақдирда, башарти пенсияни тўлаш тўхтатилганидан кейин беш йилдан ортиқ вақт ўтмаган бўлса, илгари тайинланган пенсияни тўлаш ногиронлик белгиланган кундан эътиборан янгитдан қайта тикланади. Агар беш йилдан ортиқ вақт ўтган бўлса, пенсия умумий асосларда янгитдан тайинланади».

7-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2012-ХII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 1, 3-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, № 9, 144-модда; 1997 йил, № 2, 56-модда, № 9, 241-модда; 1998 йил, № 5-6, 102-модда, № 9, 181-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда, № 5, 124-модда, № 9, 229-модда; 2000 йил, № 5-6, 153-модда; 2001 йил, № 1-2, 23-модда,№ 9-10, 165-модда; 2002 йил, № 9, 165-модда; 2003 йил, № 1, 8-модда, № 9-10, 149-модда; 2004 йил, № 1-2, 18-модда, № 9, 171-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 9, 314-модда, № 12, 417, 418-моддалар; 2006 йил, № 6, 261-модда, № 12, 656-модда; 2007 йил, № 4, 158, 166-моддалар, № 6, 248-модда, № 9, 416, 422-моддалар, № 12, 607-модда; 2008 йил, № 4, 187, 188, 189-моддалар, № 7, 352-модда, № 9, 485, 487, 488-моддалар, № 12, 640, 641-моддалар; 2009 йил, № 1, 1-модда, № 4, 128-модда, № 9, 329, 334, 335, 337-моддалар, № 12, 470-модда; 2010 йил, № 5, 176, 179-моддалар, № 9, 341-модда, № 12, 471, 477-моддалар; 2011 йил, № 1, 1-модда; 2012 йил, № 4, 108-модда, № 9/1, 242-модда, № 12, 336-модда; 2013 йил, № 4, 98-модда, № 10, 263-модда; 2014 йил, № 1, 2-модда, № 5, 130-модда, № 9, 244-модда, № 12, 343-модда; 2015 йил, № 6, 228-модда, № 8, 310, 312-моддалар, № 12, 452-модда; 2016 йил, № 4, 125-модда, № 9, 276-модда, № 12, 383, 385-моддалар; 2017 йил, № 3, 47-модда, № 6, 300-модда, № 9, 506, 510-моддалар; 2018 йил, № 1, 4-модда, № 4, 218, 224-моддалар, № 7, 430-модда, № 10, 679-модда; 2019 йил, № 1, 3, 5-моддалар, № 3, 161-модда, № 5, 259, 267, 268-моддалар, № 7, 386-модда, № 8, 471-модда, № 9, 592-модда, № 11, 787-модда, № 12, 880-модда; 2020 йил, № 1, 4-модда, № 3, 204-модда, № 7, 449-модда, № 10, 593-модда, № 11, 651-модда, № 12, 691-модда; 2021 йил, № 1, 5, 14-моддалар, № 2, 142, 144-моддалар, № 3, 217-модда, 4-сонга илова, № 8, 800, 803-моддалар, № 10, 966, 968, 973-моддалар, № 12, 1193-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:

1) 451-модданинг тўртинчи қисмидаги «ногиронларига» деган сўз «ногиронлиги бўлган шахсларга» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

2) 72-модданинг еттинчи қисмидаги «ногиронлари» деган сўз «ногиронлиги бўлган шахслар» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

3) 277-модда иккинчи қисми диспозициясининг «д» бандидаги «ногирон» деган сўз «ногиронлиги бўлган шахс» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

8-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2015-ХII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 3, 6-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 9, 193-модда, № 12, 269-модда; 1996 йил, № 5-6, 69-модда, № 9, 144-модда; 1997 йил, № 2, 56-модда, № 4-5, 126-модда, № 9, 241-модда; 1998 йил, № 3, 38-модда, № 5-6, 102-модда, № 9, 181-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда, № 5, 124-модда, № 9, 229-модда; 2000 йил, № 5-6, 153-модда, № 7-8, 217-модда; 2001 йил, № 1-2, 23-модда, № 9-10, 165, 182-моддалар; 2002 йил, № 1, 20-модда, № 9, 165-модда; 2003 йил, № 1, 8-модда, № 5, 67-модда, № 9-10, 149-модда; 2004 йил, № 1-2, 18-модда, № 5, 90-модда, № 9, 171-модда; 2005 йил, № 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 9, 312-модда, № 12, 413, 417, 418-моддалар; 2006 йил, № 6, 261-модда, № 9, 498-модда, № 10, 536-модда, № 12, 656, 659-моддалар; 2007 йил, № 4, 158, 159, 164, 165-моддалар, № 9, 416, 421-моддалар, № 12, 596, 604, 607-моддалар; 2008 йил, № 4, 181, 189, 192-моддалар, № 9, 486, 488-моддалар, № 12, 640, 641-моддалар; 2009 йил, № 1, 1-модда, № 9, 334, 335, 337-моддалар, № 10, 380-модда, № 12, 462, 468, 470, 472, 474-моддалар; 2010 йил, № 5, 175, 179-моддалар, № 6, 231-модда, № 9, 335, 339, 341-моддалар, № 10, 380-модда, № 12, 468, 473, 474-моддалар; 2011 йил, № 1, 1-модда, № 4, 104, 105-моддалар, № 9, 247, 252-моддалар, № 12/2, 365-модда; 2012 йил, № 4, 108-модда, № 9/1, 242-модда, № 12, 336-модда; 2013 йил, № 4, 98-модда, № 10, 263-модда; 2014 йил, № 1, 2-модда, № 5, 130-модда, № 9, 244-модда, № 12, 341, 343-моддалар; 2015 йил, № 6, 228-модда, № 8, 310, 312-моддалар, № 12, 452-модда; 2016 йил, № 1, 2-модда, № 4, 125-модда, № 9, 276-модда, № 12, 383, 385-моддалар; 2017 йил, № 4, 137-модда, № 6, 300-модда, № 9, 510-модда, № 10, 605-модда; 2018 йил, № 1, 1, 4, 5-моддалар, № 4, 224-модда, № 7, 430, 431, 432-моддалар, № 10, 671, 673, 679-моддалар; 2019 йил, № 1, 1, 3, 5-моддалар, № 2, 47-модда, № 3, 161, 165, 166-моддалар, № 5, 259, 261, 267, 268-моддалар, № 7, 386-модда, № 8, 469, 471-моддалар, № 9, 591, 592-моддалар, № 10, 674, 676-моддалар, № 11, 787, 791-моддалар, № 12, 880, 891-моддалар; 2020 йил, № 1, 4-модда, № 3, 203, 204-моддалар, № 7, 449-модда, № 9, 539, 540-моддалар, № 10, 593, 596-моддалар, № 11, 651-модда, № 12, 691-модда; 2021 йил, № 1, 5, 7, 12, 13, 14-моддалар, № 2, 142-модда, № 3, 217-модда, № 4, 290, 293-моддалар, 4-сонга илова, № 8, 800, 802, 803-моддалар, № 9, 903-модда, № 10, 966, 967, 968, 973-моддалар, № 11, 1066-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:

1) 29-модданинг иккинчи қисмидаги «ногиронларига» деган сўз «ногиронлиги бўлган шахсларга» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

2) 511-модданинг номи ва биринчи қисмининг диспозицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«511-модда. Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисидаги қонунчиликни бузиш

Ногиронлиги бўлган шахсларга бинолардан, иншоотлардан, транспортдан, ахборотдан ва алоқа воситаларидан, шу жумладан ахборот-коммуникация технологиялари ва тизимларидан монеликсиз фойдаланиш учун шарт-шароитлар яратиш, шунингдек меҳмонхоналарнинг мулкдорлари томонидан умумий хоналар фондининг камида битта хонасини ўриндиқли аравачадан фойдаланадиган ногиронлиги бўлган шахслар учун қулай тарзда жиҳозлаш бўйича талабларни бажармаганлик»;

3) 234-модда биринчи қисмининг диспозицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Тиббий-ижтимоий эксперт комиссияларининг мансабдор шахслари ногиронлиги бўлган шахс деб топилган барча чақирилувчилар ва ҳарбий хизматга мажбурлар тўғрисидаги маълумотларни, ногиронлик гуруҳидан қатъи назар, мудофаа ишлари органларига хабар қилмаганлиги».

9-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 21 декабрда қабул қилинган 161-I-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, 1-сонга илова; 1997 йил, № 2, 65-модда; 1998 йил, № 5-6, 102-модда, № 9, 181-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда, № 5, 112, 124-моддалар, № 9, 229-модда; 2001 йил, № 5, 89-модда, № 9-10, 182-модда; 2002 йил, № 1, 20-модда, № 9, 165-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 9, 312-модда; 2009 йил, № 12, 470, 471-моддалар; 2010 йил, № 12, 472-модда; 2012 йил, № 9/1, 238-модда; 2013 йил, № 4, 98-модда, № 10, 263-модда; 2014 йил, № 1, 2-модда; 2015 йил, № 8, 312-модда; 2016 йил, № 4, 125-модда, № 12, 383-модда; 2017 йил, № 9, 510-модда, № 10, 605-модда; 2018 йил, № 1, 1, 4-моддалар, № 4, 224-модда, № 7, 431-модда, № 10, 677-модда; 2019 йил, № 1, 3-модда, № 2, 47-модда, № 5, 261, 267-моддалар, № 12, 880-модда; 2020 йил, № 9, 539-модда, № 10, 593, 595-моддалар, № 12, 691-модда; 2021 йил, 4-сонга илова, № 8, 797-модда, № 10, 973-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:

1) 6-модданинг иккинчи қисмидаги «ногиронлар» деган сўз «ногиронлиги бўлган шахслар» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

2) 52-модда иккинчи қисмининг тўққизинчи хатбошисидаги «ногиронлар» деган сўз «ногиронлиги бўлган шахслар» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

3) 68-модданинг:

биринчи қисми бешинчи хатбошисидаги «ногиронларга» деган сўз «ногиронлиги бўлган шахсларга» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

иккинчи қисмидаги «ногиронлар» деган сўз «ногиронлиги бўлган шахслар» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

4) 103-модда иккинчи қисмининг 7-бандидаги «ногиронларга» деган сўз «ногиронлиги бўлган шахсларга» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

5) 116-модда иккинчи қисмининг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахс деб топилган ходимлар (220-модданинг учинчи қисми)»;

6) 135-модда биринчи қисмининг учинчи хатбошисидаги «ногиронларига» деган сўз «ногиронлиги бўлган шахсларга» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

7) 143-модда учинчи қисмининг учинчи хатбошисидаги «ногиронларига» деган сўз «ногиронлиги бўлган шахсларга» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

8) 144-модда учинчи қисмининг:

иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«ўн тўрт ёшга тўлмаган битта ёки ундан ортиқ болани (ўн олти ёшга тўлмаган ногиронлиги бўлган болани) тарбиялаётган ёлғиз ота, ёлғиз онага (бева эркаклар, бева аёллар, никоҳдан ажрашганлар, ёлғиз оналарга) ва муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчиларнинг хотинларига»;

учинчи хатбошисидаги «ногиронларига» деган сўз «ногиронлиги бўлган шахсларга» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

9) 150-модда иккинчи қисмининг учинчи хатбошисидаги «ногиронларига» деган сўз «ногиронлиги бўлган шахсларга» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

10) 165-модданинг биринчи қисмидаги «тиббий-меҳнат экспертиза комиссияси» деган сўзлар «тиббий-ижтимоий эксперт комиссияси» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

11) 190-модданинг:

иккинчи қисмидаги «тиббий-меҳнат экспертиза комиссияси (ТМЭК)» деган сўзлар «тиббий-ижтимоий эксперт комиссияси» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

учинчи қисмидаги «ногиронларга» деган сўз «ногиронлиги бўлган шахсларга» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

12) 192-модда учинчи қисмининг:

иккинчи хатбошисидаги «ногирон» деган сўз «ногиронлиги бўлган шахс» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

тўртинчи хатбошисидаги «белгиланган тартибда ногирон деб топилган шахслар» деган сўз «ногиронлиги бўлган шахс» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

13) 214-модда биринчи қисмининг тўртинчи хатбошисидаги «ногиронлар» деган сўз «ногиронлиги бўлган шахслар» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

14) 220-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«220-модда. Ногиронлиги бўлган шахслар меҳнатини муҳофаза қилишнинг қўшимча чоралари

Иш берувчи белгиланган минимал иш жойлари ҳисобидан иш жойларига ишга жойлаштириш тартибида маҳаллий меҳнат органи томонидан йўлланган ногиронлиги бўлган шахсларни ишга қабул қилиши шарт.

Тиббий-ижтимоий эксперт комиссиясининг ногиронлиги бўлган шахсларга тўлиқсиз иш вақти режими ўрнатиш, уларнинг вазифасини камайтириш ва меҳнатнинг бошқа шартлари ҳақидаги тавсияларини бажариш иш берувчи учун мажбурийдир.

I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга меҳнатга ҳақ тўлаш камайтирилмаган ҳолда иш вақтининг ҳафтасига ўттиз олти соатдан ошмайдиган қисқартирилган муддати белгиланади.

I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга ўттиз календарь кундан кам бўлмаган муддат билан йиллик узайтирилган асосий таътил берилади.

Ногиронлиги бўлган шахсларни тунги вақтдаги ишларга, шунингдек иш вақтидан ташқари ишларга ва дам олиш кунларидаги ишларга жалб қилишга уларнинг розилиги билангина, башарти улар учун бундай ишлар тиббий тавсияларда тақиқланмаган бўлса, йўл қўйилади»;

15) 228-модданинг матнидаги «ногирон боласи» деган сўзлар «ногиронлиги бўлган боласи» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

16) 229-модданинг матнидаги «ногирон боласи» деган сўзлар «ногиронлиги бўлган боласи» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

17) 230-модданинг матнидаги «Ногирон боласини» деган сўзлар «Ногиронлиги бўлган боласини» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

18) 231-модданинг иккинчи қисмидаги «ногирон болани» деган сўзлар «ногиронлиги бўлган болани» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

19) 232-модданинг:

номидаги «ногирон боласи» деган сўзлар «ногиронлиги бўлган боласи» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

биринчи қисмидаги «ногирон боласи» деган сўзлар «ногиронлиги бўлган боласи» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

иккинчи қисмидаги «ногирон боласи» деган сўзлар «ногиронлиги бўлган боласи» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

20) 290-модданинг биринчи хатбошисидаги «ногиронлари» деган сўз «ногиронлиги бўлган шахслар» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

10-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 21 декабрда қабул қилинган 163-I-сонли ва 1996 йил 29 августда қабул қилинган 256-I-сонли қонунлари билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, 2-сонга илова, № 11-12; 1997 йил, № 2, 56-модда, № 9, 241-модда; 1998 йил, № 5-6, 102-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда, № 9, 229-модда; 2001 йил, № 1-2, 23-модда, № 9-10, 182-модда; 2002 йил, № 1, 20-модда, № 9, 165-модда; 2003 йил, № 1, 8-модда, № 5, 67-модда; 2004 йил, № 1-2, 18-модда, № 5, 90-модда, № 9, 171-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, № 4, 154-модда, № 9, 494, 498-моддалар; 2007 йил, № 1, 3, 5-моддалар, № 4, 156, 164-моддалар, № 8, 367-модда, № 9, 416-модда, № 12, 598, 608-моддалар; 2008 йил, № 4, 192-модда, № 12, 640-модда; 2009 йил, № 9, 337-модда; 2010 йил, № 9, 335, 337, 340-моддалар; 2011 йил, № 12/2, 363, 364, 365-моддалар; 2012 йил, № 4, 106, 109-моддалар, № 12, 336-модда; 2013 йил, № 10, 263-модда; 2014 йил, № 5, 130-модда, № 12, 343-модда; 2015 йил, № 8, 310, 312-моддалар; 2016 йил, № 4, 125-модда; 2017 йил, № 4, 137-модда, № 9, 510-модда, № 12, 773-модда; 2018 йил, № 1, 4-модда, № 4, 224-модда, № 7, 433-модда, № 10, 673-модда; 2019 йил, № 3, 161, 166-моддалар, № 5, 267-модда, № 10, 671-модда, № 12, 880, 886-моддалар; 2020 йил, № 1, 3, 4-моддалар, № 10, 593-модда; 2021 йил, 4-сонга илова, № 8, 801 модда, № 10, 968-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:

1) 1009-модда учинчи қисмининг бешинчи хатбошисидаги «ногиронларга» деган сўз «ногиронлиги бўлган шахсларга» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

2) 1126-модда биринчи қисмининг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«касалхоналар, госпиталлар, бошқа стационар даволаш муассасаларида даволанаётган ёки кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар учун интернат уйларида яшаб турган фуқароларнинг ана шу касалхоналар, госпиталлар ва бошқа даволаш муассасаларининг бош врачлари, уларнинг даволаш ишлари бўйича ўринбосарлари ёки навбатчи врачлари, шунингдек госпиталларнинг бошлиқлари, кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар учун интернат уйларининг директорлари ёки бош врачлари томонидан тасдиқланган васиятномалари».

11-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 26 апрелда қабул қилинган 226-I-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг фахрий унвонлари тўғрисидаги Низомнинг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, № 5-6, 64-модда; 1997 йил, № 2, 64-модда; 1998 йил, № 5-6, 114-модда, № 9, 164-модда; 2000 йил, № 5-6, 153-модда; 2020 йил, № 12, 688-модда) йигирма саккизинчи хатбошисидаги «ногиронлар» деган сўз «ногиронлиги бўлган шахслар» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

12-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 29 августда қабул қилинган «Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида»ги 265-I-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, № 9, 128-модда; 1999 йил, № 5, 124-модда; 2001 йил, № 5, 89-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, № 10, 536-модда; 2007 йил, № 10, 473-модда; 2010 йил, № 5, 177-модда; 2016 йил, № 12, 383-модда; 2017 йил, № 6, 300-модда; 2018 йил, № 1, 1-модда; 2019 йил, № 2, 47-модда, № 5, 265, 267-моддалар, № 9, 589, 592-моддалар; 2020 йил, № 12, 691-модда; 2021 йил, 4-сонга илова, № 8, 797-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:

1) 6-модданинг ўн иккинчи хатбошисидаги «ногиронлар» деган сўз «ногиронлиги бўлган шахсларнинг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

2) 16-модданинг биринчи қисмидаги «ногирон кишиларни» деган сўзлар «ногиронлиги бўлган шахсларни» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

3) 22-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«22-модда. Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари

Ногиронлиги бўлган шахслар, шу жумладан ногиронлиги бўлган болалар ва болаликдан ногиронлиги бўлган шахслар тиббий-ижтимоий ёрдам олиш, куч-қувватни тиклашнинг барча турларидан фойдаланиш, дори воситалари, протез-ортопедия мосламалари, ҳаракатланиш воситалари билан имтиёзли асосларда таъминланиш, шунингдек касбий тайёргарликдан ва қайта тайёргарликдан ўтиш ҳуқуқига эга.

Ногиронлиги бўлган шахслар давлат соғлиқни сақлаш муассасаларида бепул тиббий-санитария ёрдамини олиш, уйда парвариш қилиниш ҳуқуқига, ўзгаларнинг парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган ёлғиз шахслар, сурункали руҳий ҳолати бузилган ногиронлиги бўлган шахслар эса ногиронлиги бўлган шахслар ва кексалар учун мўлжалланган интернат уйларида яшаш ҳуқуқига эга.

Ногиронлиги бўлган шахсларга тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш тартиби ва уларга бериладиган имтиёзлар рўйхати қонунчиликда белгиланади»;

4) 36-модданинг учинчи қисмидаги «тиббий-меҳнат эксперт комиссиясига» деган сўзлар «тиббий-ижтимоий эксперт комиссиясига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

5) 37-модданинг:

номи ва биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«37-модда. Тиббий-ижтимоий экспертиза

Текширувдан ўтказилаётган шахснинг клиник-функционал, ижтимоий, касбий-меҳнат ва психологик маълумотларини комплекс баҳолаш асосида унинг соғлиғи йўқолганлиги даражасини ҳамда организмининг функциялари турғун бузилганлиги сабабли ҳаёт фаолияти чекланганлиги даражасини, ногиронлик гуруҳини, ногиронликнинг бошланиши сабаби ҳамда вақтини аниқлаш, шунингдек шахс учун соғлиғининг ҳолатига кўра мумкин бўлган меҳнат фаолияти турлари ва зарур меҳнат шароитлари, ўзгаларнинг парваришига, санаторий-курортда даволанишнинг тегишли турларига ҳамда ижтимоий ҳимояга бўлган эҳтиёжи тўғрисида тавсиялар бериш тиббий-ижтимоий экспертизадир»;

иккинчи қисмидаги «Тиббий-меҳнат экспертизасини» деган сўзлар «Тиббий-ижтимоий экспертизани» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

учинчи қисмидаги «Тиббий-меҳнат экспертизасини» деган сўзлар «Тиббий-ижтимоий экспертизани» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

13-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 30 августда қабул қилинган «Шаҳар йўловчилар транспортидан бепул фойдаланишни тартибга солиш тўғрисида»ги 278-I-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, № 9, 141-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2009 йил, № 12, 470-модда) 1-моддасининг саккизинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«ногиронлиги бўлган кўзи ожиз шахслар учун ва ногиронлиги бўлган кўзи ожиз шахсга сафарларда ҳамроҳлик қилувчи шахс учун сақлаб қолинсин».

14-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 26 декабрда қабул қилинган «Нотариат тўғрисида»ги 343-I-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, № 2, 42-модда; 2001 йил, № 1-2, 23-модда; 2003 йил, № 5, 67-модда; 2004 йил, № 1-2, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 9, 312-модда; 2006 йил, № 9, 498-модда; 2007 йил, № 12, 608-модда; 2009 йил, № 9, 337-модда; 2010 йил, № 9, 335-модда; 2012 йил, № 4, 105-модда; 2014 йил, № 5, 130-модда; 2017 йил, № 9, 510-модда; 2018 йил, № 4, 224-модда, № 7, 431-модда, № 10, 673-модда; 2019 йил, № 1, 5-модда; 2020 йил, № 1, 3-модда; 2021 йил, 4-сонга илова, № 8, 800, 803-моддалар) 26-моддаси биринчи қисмининг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«касалхоналарда, госпиталларда, бошқа стационар даволаш муассасаларида даволанаётган ёки кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар учун интернат уйларида яшаётган фуқароларнинг ушбу касалхоналар, госпиталлар ва бошқа даволаш муассасаларининг бош шифокорлари, уларнинг тиббиёт бўйича ўринбосарлари ёки навбатчи шифокорлари, шунингдек госпиталларнинг бошлиқлари, кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар учун интернат уйларининг директорлари ва бош шифокорлари томонидан тасдиқланган васиятномалари».

15-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 25 апрелда қабул қилинган 409-I-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-ижроия кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, № 6, 175-модда; 2003 йил, № 9-10, 149-модда; 2004 йил, № 1-2, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, № 6, 248-модда, № 9, 422-модда, № 12, 595-модда; 2008 йил, № 4, 187-модда, № 12, 636, 641-моддалар; 2009 йил, № 4, 136-модда, № 12, 470-модда; 2010 йил, № 9, 334-модда; 2012 йил, № 9/1, 238-модда; 2014 йил, № 9, 244-модда; 2015 йил, № 8, 310-модда; 2017 йил, № 3, 47-модда, № 10, 605-модда; 2019 йил, № 3, 165-модда, № 5, 267-модда, № 8, 469-модда, № 9, 588, 592-моддалар, № 12, 880-модда; 2020 йил, № 6, 337-модда; 2021 йил, 4-сонга илова, № 11, 1061-модда, № 12, 1193-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:

1) 75-модда тўртинчи қисмининг олтинчи хатбошисидаги «ногиронлари» деган сўз «ногиронлиги бўлган шахслар» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

2) 78-модданинг тўртинчи қисмидаги «ногиронларининг» деган сўз «ногиронлиги бўлган шахсларнинг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

3) 85-модданинг учинчи қисмидаги «ногиронларига» деган сўз «ногиронлиги бўлган шахсларга» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

4) 88-модданинг тўртинчи қисмидаги «ногиронлари» деган сўз «ногиронлиги бўлган шахслар» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

5) 90-модданинг тўртинчи қисмидаги «ногиронларига» деган сўз «ногиронлиги бўлган шахсларга» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

6) 92-модданинг учинчи қисмидаги «ногиронларининг» деган сўз «ногиронлиги бўлган шахсларнинг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

7) 100-модданинг иккинчи қисмидаги «ногиронлари» деган сўз «ногиронлиги бўлган шахслар» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

8) 109-модда ўнинчи қисмининг иккинчи хатбошисидаги «ногиронлари» деган сўз «ногиронлиги бўлган шахслар» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

9) 122-модданинг тўртинчи қисмидаги «ногиронлари» деган сўз «ногиронлиги бўлган шахслар» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

10) 133-модданинг иккинчи қисмидаги «ногирон болалари» деган сўзлар «ногиронлиги бўлган болалари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

11) 173-модда:

биринчи қисмининг иккинчи хатбошисидаги «ногиронларига» деган сўз «ногиронлиги бўлган шахсларга» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

олтинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Ногиронлиги бўлган шахслар ва кексалар ўз илтимосига кўра, кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар учун интернат уйларига (пансионатларга) юборилади».

16-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 25 апрелда қабул қилинган «Шаҳар йўловчилар транспорти тўғрисида»ги 419-I-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, № 4-5, 124-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, № 9, 490-модда; 2008 йил, № 12, 640-модда; 2013 йил, № 4, 98-модда; 2021 йил, 4-сонга илова) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:

1) 19-модданинг учинчи қисмидаги «ногиронлар» деган сўз «ногиронлиги бўлган шахсларнинг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

2) 21-модданинг бешинчи қисмидаги «ногиронлар» деган сўз «ногиронлиги бўлган шахслар» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

17-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 30 апрелда қабул қилинган 607-I-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Оила кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, 5-6-сонга илова; 2003 йил, № 1, 8-модда; 2004 йил, № 1-2, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, № 4, 157-модда; 2008 йил, № 4, 189-модда; 2009 йил, № 9, 328-модда; 2010 йил, № 9, 334, 335-моддалар; 2011 йил, № 9, 252-модда, № 12/2, 363-модда; 2013 йил, № 4, 98-модда; 2014 йил, № 1, 2-модда; 2016 йил, № 9, 276-модда; 2017 йил, № 9, 510-модда, № 10, 605-модда; 2018 йил, № 1, 1, 4-моддалар, № 4, 224-модда; 2019 йил, № 8, 469-модда, № 12, 880-модда; 2020 йил, № 1, 1-модда, № 3, 199-модда, № 10, 593-модда, № 12, 691-модда; 2021 йил, 4-сонга илова, № 10, 970-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:

1) 105-модданинг биринчи қисмидаги «ногирон» деган сўз «ногиронлиги бўлган шахс» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

2) 117-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Эр-хотин бир-бирига моддий ёрдам бериши шарт. Бундай ёрдам беришдан бош тортилган тақдирда, ёрдамга муҳтож, меҳнатга лаёқатсиз эр ёки хотин, шунингдек хотин ҳомиладорлик даврида ва ўртада бола туғилган кундан эътиборан уч йил давомида, ўртадаги ногиронлиги бўлган болани у ўн саккиз ёшга тўлгунига қадар парваришлашни ёки болаликдан I гуруҳ ногиронлиги бўлган ўртадаги болани парваришлашни амалга оширган, ёрдамга муҳтож бўлган эр (хотин) ёрдам беришга қодир бўлган хотиндан (эрдан) суд тартибида таъминот (алимент) олиш ҳуқуқига эга»;

3) 118-модда биринчи қисмининг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«ўртадаги ногиронлиги бўлган болани у ўн саккиз ёшга тўлгунига қадар парваришлашни ёки болаликдан I гуруҳ ногиронлиги бўлган болани парваришлашни амалга оширган, ёрдамга муҳтож бўлган собиқ хотин (эр)».

18-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 26 майда қабул қилинган «Фуқаро муҳофазаси тўғрисида»ги 80-II-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2000 йил, № 5-6, 151-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2021 йил, 4-сонга илова) 20-моддасининг учинчи қисмидаги «ногиронлари» деган сўз «ногиронлиги бўлган шахслар» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

19-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2001 йил 11 майда қабул қилинган «Аҳолини сил касаллигидан муҳофаза қилиш тўғрисида»ги 215-II-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2001 йил, № 5, 84-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2009 йил, № 12, 470-модда; 2013 йил, № 4, 98-модда; 2017 йил, № 10, 605-модда; 2019 йил, № 2, 47-модда, № 9, 589-модда, № 11, 791-модда; 2020 йил, № 12, 691-модда; 2021 йил, 4-сонга илова) 11-моддасининг еттинчи қисмидаги «ногирон» деган сўз «ногиронлиги бўлган бола» деган сўзлар билан алмаштирилсин.,

20-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2001 йил 30 августда қабул қилинган «Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисида»ги 269-II-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2001 йил, № 9-10, 180-модда; 2004 йил, № 5, 90-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 9, 309-модда; 2009 йил, № 10, 381-модда; 2013 йил, № 4, 98-модда; 2017 йил, № 6, 300-модда; 2018 йил, № 4, 224-модда; 2021 йил, 4-сонга илова) 27-моддаси биринчи қисмининг тўртинчи хатбошисидаги «ногиронлар» деган сўз «ногиронлиги бўлган шахслар» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

21-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 12 декабрда қабул қилинган «Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида»ги 436-II-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 йил, № 12, 217-модда; 2003 йил, № 9-10, 149-модда; 2005 йил, № 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, № 6, 262-модда; 2008 йил, № 9, 481-модда, № 12, 630-модда; 2009 йил, № 12, 470-модда; 2016 йил, № 9, 276-модда; 2017 йил, № 6, 300-модда; 2018 йил, № 4, 224-модда, № 7, 431-модда; 2019 йил, № 2, 47-модда, № 9, 589-модда, № 12, 880-модда; 2020 йил, № 8, 491-модда; 2021 йил, 4-сонга илова, № 9, 905-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:

1) 21-модда иккинчи қисмининг 5-бандидаги «ногирон хотини» деган сўзлар «ногиронлиги бўлган хотини» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

2) 45-модданинг олтинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Тиббий-ижтимоий эксперт комиссиялари ногиронлиги бўлган шахс деб топилган ҳарбий хизматга мажбурлар ва чақирилувчилар тўғрисида, уларнинг ногиронлик гуруҳидан қатъи назар, тегишли туман (шаҳар) мудофаа ишлари органларига етти кунлик муддат ичида маълум қилиши шарт».

22-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 2 майда қабул қилинган «Ҳомийлик тўғрисида»ги ЎРҚ-96-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, № 5, 218-модда; 2008 йил, № 12, 640-модда; 2015 йил, № 8, 312-модда; 2016 йил, № 4, 125-модда; 2021 йил, 4-сонга илова) 4-моддаси биринчи қисмининг иккинчи хатбошисидаги «ногиронларни» деган сўз «ногиронлиги бўлган шахсларни» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

23-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 7 январда қабул қилинган «Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида»ги ЎРҚ-139-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2008 йил, № 1, 1-модда; 2009 йил, № 12, 471-модда; 2016 йил, № 12, 383-модда; 2017 йил, № 6, 300-модда; 2018 йил, № 7, 431-модда; 2019 йил, № 12, 881-модда; 2020 йил, № 3, 199-модда; 2021 йил, 4-сонга илова) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:

1) 3-модданинг:

саккизинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«ногиронлиги бўлган болалар»;

ўн еттинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«ногиронлиги бўлган болалар (бола) — барқарор жисмоний, ақлий, сенсор (сезги) ёки руҳий нуқсонлари мавжудлиги оқибатида ҳаёт фаолияти чекланганлиги муносабати билан давлат ва жамият томонидан ижтимоий ёрдам кўрсатилишига ҳамда ўз ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишига муҳтож бўлган болалар (бола);

2) 24-модданинг иккинчи қисмидаги «ногирон болаларни» деган сўзлар «ногиронлиги бўлган болаларни» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

3) 25-модданинг учинчи қисмидаги «ногирон болалар» деган сўзлар «ногиронлиги бўлган болаларнинг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

4) 28-модданинг:

номидаги «Ногирон болалар» деган сўзлар «Ногиронлиги бўлган болалар» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

биринчи қисмидаги «Ногирон болалар» деган сўзлар «Ногиронлиги бўлган болалар» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

иккинчи қисмидаги «Ногирон болалар» деган сўзлар «Ногиронлиги бўлган болалар» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

5) 29-модданинг:

иккинчи қисмидаги «ногирон болалар» деган сўзлар «ногиронлиги бўлган болалар» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

учинчи қисмидаги «ногирон болаларнинг» деган сўзлар «ногиронлиги бўлган болаларнинг» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

24-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 21 апрелда қабул қилинган «Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида»ги ЎРҚ-155-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2008 йил, № 4, 191-модда; 2010 йил, № 9, 337-модда; 2011 йил, № 4, 99-модда; 2013 йил, № 4, 98-модда; 2015 йил, № 6, 228-модда; 2018 йил, № 4, 224-модда; 2020 йил, № 11, 652-модда; 2021 йил, 4-сонга илова, № 8, 803-модда) 13-моддаси биринчи қисмининг тўққизинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«ногиронлиги бўлган шахслар».

25-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 10 сентябрда қабул қилинган «Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалар ва касб касалликларидан мажбурий давлат ижтимоий суғуртаси тўғрисида»ги ЎРҚ-174-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2008 йил, № 9, 480-модда; 2010 йил, № 9, 334-модда; 2021 йил, 4-сонга илова) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:

1) 5-модда:

биринчи қисмининг олтинчи хатбошисидаги «тиббий-меҳнат эксперт комиссиясига» деган сўзлар «тиббий-ижтимоий эксперт комиссиясига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

иккинчи қисмининг тўртинчи хатбошисидаги «тиббий-меҳнат эксперт комиссияси» деган сўзлар «тиббий-ижтимоий эксперт комиссияси» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

2) 6-модда иккинчи қисмининг олтинчи хатбошисидаги «тиббий-меҳнат эксперт комиссиясига» деган сўзлар «тиббий-ижтимоий эксперт комиссиясига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

3) 11-модданинг учинчи қисмидаги «тиббий-меҳнат эксперт комиссиялари» деган сўзлар «тиббий-ижтимоий эксперт комиссиялари» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

26-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 16 апрелда қабул қилинган «Иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида»ги ЎРҚ-210-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2009 йил, № 4, 137-модда; 2013 йил, № 4, 98-модда; 2019 йил, № 12, 880-модда; 2021 йил, 4-сонга илова) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:

1) 3-модданинг саккизинчи хатбошисидаги «тиббий-меҳнат экспертиза комиссияси» деган сўзлар «тиббий-ижтимоий эксперт комиссияси» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

2) 13-модда биринчи қисмининг еттинчи хатбошисидаги «тиббий-меҳнат экспертиза комиссиясининг» деган сўзлар «тиббий-ижтимоий эксперт комиссиясининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

27-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2010 йил 22 декабрда қабул қилинган «Риэлторлик фаолияти тўғрисида»ги ЎРҚ-269-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2010 йил, № 12, 469-модда; 2011 йил, № 12/2, 363-модда; 2016 йил, № 12, 383-модда; 2019 йил, № 11, 792-модда; 2020 йил, № 1, 3-модда; 2021 йил, 4-сонга илова, № 10, 968-модда) 18-моддаси биринчи қисмининг тўққизинчи хатбошисидаги «ногиронлар» деган сўз «ногиронлиги бўлган шахслар» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

28-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 29 сентябрда қабул қилинган «Жиноят ишини юритиш чоғида қамоқда сақлаш тўғрисида»ги ЎРҚ-298-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2011 йил, № 9, 251-модда; 2012 йил, № 9/1, 238-модда; 2019 йил, № 2, 47-модда, № 5, 267-модда, № 8, 469-модда, № 9, 592-модда; 2021 йил, 4-сонга илова, № 11, 1061-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:

1) 24-модданинг учинчи қисмидаги «ногиронларига» деган сўз «ногиронлиги бўлган шахсларга» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

2) 28-модданинг иккинчи қисмидаги «ногиронлари» деган сўз «ногиронлиги бўлган шахслар» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

3) 38-модданинг учинчи қисмидаги «ногиронларига» деган сўз «ногиронлиги бўлган шахсларга» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

29-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 23 сентябрда қабул қилинган «Одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касаллик (ОИВ инфекцияси) тарқалишига қарши курашиш тўғрисида»ги ЎРҚ-353-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2013 йил, № 9, 239-модда; 2016 йил, № 12, 383-модда; 2018 йил, № 1, 1-модда; 2019 йил, № 5, 261, 267-моддалар; 2021 йил, 4-сонга илова) 20-моддасининг иккинчи қисмидаги «ногирон болалар» деган сўзлар «ногиронлиги бўлган болалар» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

30-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 26 декабрда қабул қилинган ЎРҚ-360-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2013 йил, 12-сонга 1-илова; 2014 йил, № 9, 244-модда; 2015 йил, № 12, 452-модда; 2016 йил, № 12, 383, 385-моддалар; 2017 йил, № 6, 300-модда, № 10, 605-модда, № 12, 772-модда; 2018 йил, № 1, 1-модда, № 7, 431, 433-моддалар, № 12, 783-модда; 2019 йил, № 1, 1-модда, № 5, 265-модда, № 8, 470-модда, № 9, 588-модда, № 11, 791-модда, № 12, 884, 891-моддалар; 2020 йил, № 3, 203-модда, № 11, 652-модда, № 12, 691-модда; 2021 йил, № 1, 7, 13-моддалар, 4-сонга илова, № 8, 803, 804-моддалар, № 10, 973-модда, № 12, 1098-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:

1) 70-модда биринчи қисми 1-бандининг ўн биринчи хатбошисидаги «ногиронларга» деган сўз «ногиронлиги бўлган шахсларга» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

2) 71-модда биринчи қисми 1-бандининг:

тўртинчи хатбошисидаги «тиббий-меҳнат эксперт комиссияларини» деган сўзлар «тиббий-ижтимоий эксперт комиссияларини» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

саккизинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимликлари тасарруфидаги кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар учун интернат уйлари, пансионатлари ва санаторийларини, ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш марказларини, бошқа муассасаларни сақлаб туриш харажатлари, шунингдек аҳолини ижтимоий муҳофаза қилишга доир мақсадли тадбирлар харажатлари»;

3) 177-модданинг саккизинчи хатбошисидаги «тиббий-меҳнат эксперт комиссияларининг» деган сўзлар «тиббий-ижтимоий эксперт комиссияларининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

31-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 26 декабрда қабул қилинган «Кексалар, ногиронлар ва аҳолининг бошқа ижтимоий эҳтиёжманд тоифалари учун ижтимоий хизматлар тўғрисида»ги ЎРҚ-415-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2016 йил, № 12, 382-модда; 2017 йил, № 6, 300-модда; 2021 йил, 4-сонга илова) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:

1) номидаги «ногиронлар» деган сўз «ногиронлиги бўлган шахслар» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

2) 1-модданинг матнидаги «ногиронлар» деган сўз «ногиронлиги бўлган шахслар» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

3) 6-модданинг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар, ногиронлиги бўлган болалар».

32-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 2 апрелда қабул қилинган «Жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган айрим тоифадаги шахслар устидан маъмурий назорат тўғрисида»ги ЎРҚ-532-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2019 йил, № 4, 198-модда; 2020 йил, № 9, 539-модда; 2021 йил, 4-сонга илова) 8-моддасининг учинчи қисмидаги «ногирон» деган сўз «ногиронлиги бўлган шахсларни» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

33-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 6 декабрда қабул қилинган «Касаба уюшмалари тўғрисида»ги ЎРҚ-588-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2019 йил, № 12, 882-модда; 2021 йил, 4-сонга илова) 33-моддаси иккинчи қисмининг саккизинчи хатбошисидаги «тиббий-меҳнат эксперт комиссияси» деган сўзлар «тиббий-ижтимоий эксперт комиссияси» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

34-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 30 декабрда қабул қилинган ЎРҚ-599-сонли Қонуни билан янги таҳрирда тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2019 йил, 12-сонга 1-илова; 2020 йил, № 3, 198-модда, № 10, 593-модда, № 11, 652-модда, № 12, 690, 691-моддалар; 2021 йил, № 1, 6-модда, № 4, 294-модда, 4-сонга илова, № 8, 800-модда, № 9, 901-модда, № 10, 968, 969, 972, 973-моддалар, № 12, 1099-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:

1) 243-модда биринчи қисмининг 4-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«4) протез-ортопедия буюмларини, ногиронлиги бўлган шахслар учун инвентарни, шу жумладан ушбу буюмлар ва инвентарни ишлаб чиқарувчилар томонидан реализация қилинадиган буюмлар ва инвентарни, шунингдек ногиронлиги бўлган шахсларга ортопедик протезлаш, ногиронлиги бўлган шахслар учун мўлжалланган протез-ортопедия буюмларини ва инвентарни таъмирлаш ҳамда уларга хизмат кўрсатиш бўйича кўрсатиладиган хизматларни»;

2) 337-модда еттинчи қисмининг ўзбекча матнидаги «ногиронларнинг» деган сўз «ногиронлиги бўлган шахсларнинг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

3) 369-модда иккинчи қисми 15-бандининг учинчи хатбошисидаги «ногиронларни» деган сўз «ногиронлиги бўлган шахсларни» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

4) 380-модда биринчи қисмининг:

2-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«2) уруш ногиронлари ва қатнашчилари, шунингдек доираси қонунчилик билан белгиланадиган, уларга тенглаштирилган шахслар. Мазкур имтиёз уруш ногиронининг (қатнашчисининг) тегишли гувоҳномаси ёки мудофаа ишлари бўйича бўлимнинг ёхуд бошқа ваколатли органнинг маълумотномаси асосида, ногиронлиги бўлган бошқа шахсларга (қатнашчиларга) ногиронлиги бўлган шахснинг (қатнашчининг) имтиёзларга бўлган ҳуқуқи тўғрисидаги гувоҳномаси асосида берилади»;

3-бандидаги «тиббий-меҳнат эксперт комиссиясининг» деган сўзлар «тиббий-ижтимоий эксперт комиссиясининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

5) 421-модда биринчи қисмининг 2-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«2) уруш ногиронлари ва қатнашчилари, шунингдек доираси қонунчилик билан белгиланадиган, уларга тенглаштирилган шахслар.

Ушбу имтиёз уруш ногиронининг (қатнашчисининг) тегишли гувоҳномаси ёки мудофаа ишлари бўйича бўлимнинг ёхуд бошқа ваколатли органнинг маълумотномаси асосида, ногиронлиги бўлган бошқа шахсларга (қатнашчиларга) ногиронлиги бўлган шахснинг (қатнашчининг) имтиёзларга бўлган ҳуқуқи тўғрисидаги гувоҳномаси асосида берилади»;

6) 436-модда биринчи қисмининг:

2-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«2) уруш ногиронлари ва қатнашчилари, шунингдек доираси қонунчилик билан белгиланадиган, уларга тенглаштирилган шахслар. Ушбу имтиёз уруш ногиронининг (қатнашчисининг) тегишли гувоҳномаси ёки мудофаа ишлари бўйича бўлимнинг ёхуд бошқа ваколатли органнинг маълумотномаси асосида, ногиронлиги бўлган бошқа шахсларга (қатнашчиларга) ногиронлиги бўлган шахснинг (қатнашчининг) имтиёзларга бўлган ҳуқуқи тўғрисидаги гувоҳномаси асосида берилади»;

3-бандидаги «тиббий-меҳнат эксперт комиссиясининг» деган сўзлар «тиббий-ижтимоий эксперт комиссиясининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

4-бандидаги «ногирон боласи» деган сўзлар «ногиронлиги бўлган боласи» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

7) 467-модданинг 14-позициясидаги «Нуроний» жамғармаси ва «Ўзбекистон Чернобилчилари» ассоциацияси бўлган ва умумий сонида ногиронлар, уруш ва 1941 — 1945 йиллар меҳнат фронти ветеранлари 50 фоиздан кам бўлмаган ва ногиронлар, уруш ва 1941 — 1945 йиллар меҳнат фронти ветеранларининг» деган сўзлар «Нуроний» жамғармаси ва «Ўзбекистон Чернобилчилари» ассоциацияси бўлган, умумий сонида ногиронлиги бўлган шахслар, уруш ва 1941 — 1945 йиллар меҳнат фронти ветеранлари 50 фоиздан кам бўлмаган ва ногиронлиги бўлган шахслар, уруш ва 1941 — 1945 йиллар меҳнат фронти ветеранларининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

35-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 6 январда қабул қилинган «Давлат божи тўғрисида»ги ЎРҚ-600-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2020 йил, № 1, 1-модда, № 3, 201-модда, № 5, 298-модда, № 10, 593-модда, № 12, 691-модда; 2021 йил, № 1, 13-модда, 4-сонга илова, № 7, 661-модда, № 8, 800, 803-моддалар, № 10, 968-модда) 15-моддаси биринчи қисмининг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар учун интернат уйларида яшовчи кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар».

36-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 20 октябрда қабул қилинган «Аҳоли бандлиги тўғрисида»ги ЎРҚ-642-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2020 йил, № 10, 595-модда; 2021 йил, № 4, 287-модда, 4-сонга илова) 28-моддаси биринчи қисмининг тўртинчи хатбошисидаги «тиббий-меҳнат эксперт комиссияси» деган сўзлар «тиббий-ижтимоий эксперт комиссияси» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

37-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 18 ноябрда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси тўғрисида»ги ЎРҚ-647-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2020 йил, № 11, 653-модда) 35-моддасининг биринчи қисмидаги «ногирон» деган сўз «ногиронлиги бўлган шахс» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

38-модда. Ўзбекистон Республикаси Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги ва бошқа манфаатдор ташкилотлар ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.

39-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;

давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.

40-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Ушбу Қонун 9-моддасининг амал қилиши «Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексини тасдиқлаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг янги Меҳнат кодекси кучга киргунига қадар сақланиб қолади.

Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ

Тошкент ш.,

2022 йил 17 май,

ЎРҚ-770-сон


ЎРҚ-770
177
Распечатать
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech