2022 йил 17 майда “Тиббиёт муассасалари ходимларини моддий қўллаб-қувватлаш ҳамда рағбатлантиришни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони эълон қилинди. Унда давлат тиббиёт муассасалари ходимлари фаолияти самарадорлигини ошириш, юқори самарали меҳнатга интилиши учун муносиб шарт-шароитлар яратиш, уларнинг ўз касбий даражасини ошириб боришдан манфаатдорлигини таъминлаш учун кўриладиган чоралар назарда тутилган. 1-расм.