Фотогалерея

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги (АОКА) томонидан Гёте институти билан ҳамкорликда "Германия федерал ҳукуматининг оммавий ахборот воситалари билан ишлаши" мавзусида Берлин шаҳрига ахборот сафари уюштирилди. Унда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш, Ички ишлар, Инновацион ривожланиш вазирликлари, Бош прокуратура, Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги матбуот хизматлари ходимлари ва АОКА масъуллари иштирок этмоқда. Тадбир доирасида Ўзбекистон делегацияси вакиллари Германия федерал ҳукуматининг матбуот ва ахборот идораси масъуллари билан учрашди. Шунингдек, Германия ташқи ишлар, адлия вазирликлари матбуот хизматлари ва қатор нашриёт ҳамда телеканаллар фаолияти билан яқиндан танишилди. Сафар давом этмоқда. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech