Ҳуқуқий асослар

1534
Распечатать
21 Янв 2021

Гемодиализ хизматини кўрсатиш бўйича давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги келишув имзоланди

2021 йил 15 январ, Тошкент ш. – диализ хизматини кўрсатиш бўйича давлат-хусусий шериклик (ДХШ) тўғрисидаги Битим Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ халқаро танлов жараёнини ўтказиш натижаларига кўра танлаб олинган “Nephroplus” (Ҳиндистон) компанияси ўртасида имзоланди.

ДХШ тўғрисидаги Битимга мувофиқ, “Nephroplus” компанияси тўртта янги клиника барпо этиши ҳамда Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида давлат томонидан йўналтирилган беморларга халқаро стандартларга мос диализ хизматини кўрсатиши керак.

Шу муносабат билан, компания диализ хизматини ташкил этиш
ва кўрсатиш билан боғлиқ қуйидаги барча харажатларни ўз бўйнига олади: 

  • Халқаро талабларга жавоб берадиган янги диализ марказларини қуриш;
  • Замонавий янги ускуналар билан жиҳозлаш, барча керакли материалларни ўрнатиш ҳамда тиббий ходимларни ёллаш ва ўқитиш;
  • Беморларга 10 йил мобайнида халқаро стандартларга мос диализ хизматини кўрсатиш;
  • Диализ ўтказиш учун қон томирларига кириш имкониятини яратиш бўйича хирургик операция ўтказиш йўли билан беморларни диализга тайёрлаш;
  • Уйда диализ ўтказиш имконини берадиган перитонеал диализнинг янги технологияларини жорий қилиш. (Ушбу технология Ўзбекистонда мавжуд эмас.) Ушбу хизмат болаларга ва бир қатор юрак-қон томир асоратлари билан оғриган беморларга кўрсатилган ва узоқ туманларда яшовчи беморларнинг вақти ва пул маблағини тежаш, шунингдек, беморларга ишга ва ўқишга бориш каби фаол ҳаёт тарзини давом эттириш имконини беради;

Компания юқори хавфсизлик стандартлари ва тиббий хизмат сифатини жорий қилади ҳамда янги клиникаларнинг хавфсиз ва самарали режимда ишлаши учун керакли қўшимча инвестицияларни жалб қилади.

“Nephroplus” Осиё минтақасида диализ хизматини кўрсатадиган йирик операторлардан бири ҳисобланиб, фақатгина диализ хизматини кўрсатишга ихтисослашган ҳамда ускунани ишлаб чиқарувчи ҳисобланмайди. Ташкилотнинг 240 дан ортиқ клиникалари мавжуд  Ҳиндистон, Индонезия, Филиппин, Непал,  Въетнам давлатларида 17 000 дан ортиқ беморларга хизмат кўрсатади.

Диализ хизматини кўрсатиш лойиҳаси Узбекистон соғлиқни сақлаш тизимида ДХШ тўғрисидаги Қонун доирасида амалга оширилаётган дастлабки халқаро ДХШ лойиҳаси ҳисобланади ва ушбу лойиҳанинг муваффақиятли амалга оширилиши  соғлиқни сақлаш тизимида хорижий инвесторлар
ва технологияларни жалб қилишда муҳим аҳамият касб этади.

Халқаро Молия Корпорацияси (ХМК) ушбу лойиҳа бўйича етакчи консультант сифатида ДХШ лойиҳасини тайёрлаш ва энг яхши амалиётга мувофиқ халқаро тендерни ўтказишда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда ДХШни ривожлантириш Агентлиги билан ҳамкорлик ўрнатган.Тендер Германия, Швейцария, Туркия, Швеция, Ҳиндистон ҳамда Россиянинг йирик халқаро операторлари томонидан катта қизиқиш уйғота олди.

ХМКнинг бошқа давлатлардаги турдош лойиҳаларни амалга оширишдаги маваффақиятли тажрибаси шуни кўрсатадики, лойиҳага хусусий инвесторларни жалб қилиш лойиҳасини тўғри ташкиллаштириш давлат ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини оширади, шунингдек, эҳтиёжманд аҳоли қатламига  кўрсатиладиган хизмат сифатини оширади.

Маълумот учун: Диализ – метаболизм касаллигида модда алмашинувини яхшилаш ва буйрак етишмовчиликнинг сурункали шакли билан оғриган беморларда суюқлик ортиқчалиги жараёни. Сурункали буйрак етишмовчилигини даволашнинг муқобил шакли тегишли кўрсатмалар асосида буйрак кўчириб ўтқазиш ҳисобланади.

1534
Распечатать
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech