Шу кунларда Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Элмира Баситханова бошчилигидаги ишчи гуруҳи Фарғона вилоятида иш олиб бормоқда.
Кеча Фарғона ҳамда Марғилон шаҳарларида ҳар икки шаҳар ва унга ёндош туманлардаги тиббиёт бирлашмалари раҳбарлари ва бирламчи тизимда фаолият юритаётган мутахассислар учун маҳорат дарси шаклида ўқув семинарлари ўтказилганди.
Бугун худди шундай маҳорат дарслари дастлаб Бағдод туманида, сўнгра Қўқон шаҳрида ҳам ўтказилди.
Семинарларда вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Хусан Мамажонов ҳам иштирок этди.
Элмира Баситханова давлатимиз раҳбари томонидан шу йилнинг 1 апрель куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлардан келиб чиқиб, соҳада амалга оширилиши зарур бўлган устувор вазифалар ҳақида сўз юритди.
Жумладан, бирламчи тиббий-санитария муассасалари фаолиятига янгича механизмларни жорий этиш, тиббиёт ходимларининг касбий маҳоратларини ошириш, фуқаролар билан муомала маданиятини яхшилаш каби мавзуларда маҳорат дарслари ўтказилди.
Фарғона вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизмати.