Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Элмира Баситханова 3 апрель куни Андижон вилоят соғлиқни сақлаш тизими тиббиёт муассасалари фаолияти, аҳолига тиббий хизмат сифати, соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган ислоҳотларнинг тадбиқ этилиши, режадаги олиб борилиши лозим бўлган масалалар, фаолият бўйича заҳира салоҳиятини, бирламчи тиббий санитария муассасаларнинг хизматини, коронавирусга қарши эмлаш жараёнларини боришини кўриб чиқмоқда, ўз маслаҳатлари билан ўртоқлашди.
Ташриф мобайнида тиббиётни рақамлаштириш, тиббий хизмат жараёнларида электрон технологиялар, жаҳон стандартлари мезонлари доирасида тиббиёт ходимларининг касбий маҳоратлари талабларини кучайтириш бўйича тавсиялар берди.
Андижон вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси матбуот хизмати.