Вазирлик раҳбариятининг расмий чиқишлари

360
Распечатать
19 Мар 2021

Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Хоразм вилоятида бўлди

Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Элмира Баситханова ва вазирликнинг тегишли бошқарма бошлиқларидан ташкил топган ишчи гуруҳ хизмат сафари билан Хоразм вилоятида бўлди.
Ташрифнинг мақсади Ўзбекистон Республикаси Президентининг аҳолига тиббий ёрдам кўрсатишда “маҳаллабай” ёндашув тизимини яратиш бўйича берган топшириқлари ижроси билан танишиш, оналар ва гўдаклар ўлими муҳокамаси, маҳалла тиббий бригадалари “темир дафтар”, “ёшлар дафтари” ва “аёллар дафтари”даги беморлар ҳолатини ўрганиш ҳамда Хоразм вилояти тиббиёт муассасалари фаолиятини таҳлил қилиш бўлди.
Вазир ўринбосари бошчилигидаги гуруҳ вилоятнинг бир қанча тиббиёт масканларида бўлиб, у ердаги тиббий ёрдам сифати, беморларга яратилган шароитлар билан танишди.

Хусусан, Қўшкўпир ва Боғот туман тиббиёт бирлашмалари, оилавий поликлиникалари фаолияти, уларда олиб борилаётган тиббий хизматлар сифатини ўрганди. Вилоят марказига узоқ ҳудуд ҳисобланган маҳаллаларда яшовчи “аёллар дафтари”га киритилган контингентга ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиш сифати билан танишди.

Энг аҳамиятлиси, Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Элмира Баситханова вилоят соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган ишларни намунали баҳолаган ҳолда, ушбу ишларни республика миқёсида оммалаштириш, бошқа ҳудудларда ҳам жорий этиш муҳимлигини таъкидлаб ўтди.

Ташриф якунида муассасалар фаолияти самарадорлиги бўйича таҳлиллар асосида тегишли хулоса ва таклифлар ишлаб чиқилди.

Хоразм вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси
Ахборот хизмати.

360
Распечатать
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech