Сизларни янгиланиш ва яшариш фаслининг ушбу шукуҳли лаҳзаларида нафосат ва гўзаллик айёми – 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни билан самимий қутлайман!
Бор билим ва салоҳиятини беморларга шифо, умид ҳамда қувонч улашишга бағишлаб келаётган Сиз, фидойи шифокорлар, меҳрибон ҳамшираларимизнинг меҳнати ҳар қанча эътирофга лойиқ.
Мана, байрам арафасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Фармони асосида юксак давлат мукофотлари билан тақдирланган бир гуруҳ хотин-қизлар сафида 10 нафар тиббиёт ходими ҳам борлиги бунинг яққол тасдиғидир.
Аёл бор жойда файз бор, барака бор. Оила юмушлари, фарзандлар таълим-тарбияси ва ҳаёт ташвишларидан ортиб, ҳар бир беморни ўз жон-жигарлари ва яқинларидек кўриб, уларнинг дардига дармон топаётган тиббиётимизнинг фидойи ходимлари ҳамиша таҳсинга сазовордир.
Соғлиқни сақлаш тизими хотин-қизлар энг кўп фаолият олиб бораётган соҳалардан бири, десам муболаға бўлмайди. Биз бундан кейин ҳам ана шу шифокор ва ҳамшира опа-сингилларимизни қўллаб-қувватлаш, уларнинг меҳнат шароитларини янада яхшилаш, моддий фаровонлигини ошириш чораларини кўрамиз.
Азиз тиббиёт ходималари!
Сизларни ушбу гўзал айём билан яна бир бор табриклаб, барчангизга сиҳат-саломатлик, оилангизга тинчлик-хотиржамлик, файзу барака, кўтаринки кайфият тилайман.
Бахту иқболингиз зиёда бўлсин!
Чеҳрангиздан табассум аримасин!
Доимо халқ ардоғида бўлинг!
Беҳзод МУСАЕВ,
Ўзбекистон Республикаси
Соғлиқни сақлаш вазири.