Вазирлик раҳбариятининг расмий чиқишлари

317
Распечатать
12 Фев 2021

Вазир ўринбосари Абдулла Азизов бошчилигидаги ишчи гуруҳ Сирдарё вилоятида бўлди

Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Абдулла Азизов, Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси раҳбари Зоҳид Эрматов ва вазирликнинг тегишли бошқарма бошлиқларидан ташкил топган ишчи гуруҳ хизмат сафари билан Сирдарё вилоятида бўлди.

Ташрифнинг мақсади Президентимизнинг “Соғлиқни сақлаш тизимини ташкил этишнинг янги модели ва давлат тиббий суғуртаси механизмларини Сирдарё вилоятида жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш, уларга мувофиқ белгиланган тажриба-синов лойиҳасига тайёргарлик ишларини ўрганиш ҳамда Сирдарё вилояти тиббиёт муассасалари фаолиятини таҳлил қилиш бўлди.

Вазир ўринбосари бошчилигидаги гуруҳ вилоятнинг бир қанча тиббиёт масканларида бўлиб, у ердаги тиббий ёрдам сифати, беморларга яратилган шароитлар билан танишди.

Хусусан, вилоят кўз касалликлари шифохонаси, кардиология, эндокринология ҳамда дерматовенерология ва косметология диспансерларида бўлган ишчи гуруҳ вилоятда фаолият олиб бораётган ихтисослаштирилган тиббиёт муассасалари фаолияти, уларда олиб борилаётган барча турдаги тиббий хизматлар сифатини ўрганди.

Шунингдек, вазир ўринбосари раҳбарлигидаги гуруҳ Президентимиз қарори билан илк бор тиббиёт кластер тизими жорий этилаётган вилоят кўп тармоқли тиббиёт бирлашмаси, шу билан бирга, вилоятдаги уруш ва меҳнат фахрийлари шифохонаси ва Гулистон туман тиббиёт бирлашмасида ҳам бўлиб, аҳолига кўрсатилаётган тиббий ёрдам сифати ва муассасаларда яратилган шароитлар билан ҳам танишди.

Ташриф якунида муассасалар фаолияти самарадорлиги бўйича таҳлиллар асосида тегишли хулоса ва таклифлар ишлаб чиқилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

317
Распечатать
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech