Ушбу лойиҳа 2015 йил 23 мартидаги ПҚ-2323-сонли Ўзбекистон Республикаси Президенти Қарори, ҳамда 2013 йил 23 майда имзоланган ва 2015 йил 24 майда кучга кирган 4/588-сонли молия шартномаси асосида амалга оширилмоқда.
Лойиҳа ижтимоий аҳамиятга эга. Асосий мақсад – беморларни даволаш натижасини яхшилаш, шунингдек тиббиёт муассасаларини замонавий диагностик ва тиббиёт асбоб-ускуналари билан таъминлаш орқали жаҳон даражасидаги юқори малакали тиббий ёрдам кўрсатишни йўлга қўйиш.
Лойиҳани амалга ошириш замонавий диагностика ва янги тиббиёт технологияларидан фойдаланган ҳолда малакали тиббий ёрдам кўрсатишни таъминлайди, шунингдек тиббий хизмат сифатини ошириш учун зарур шарт-шароитларни яратади.
Лойиҳанинг умумий қиймати:
42,45 млн АҚШ долл., шу жумладан:
Давлат улуши – 22,45 млн АҚШ долл.;
СТФ маблағи – 20,0 млн АҚШ долл.
Лойиҳа доирасида олтита республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказларини (РИИАТМ), шу жумладан, эндокринология РИИАТМ, травматология ва ортопедия РИИАТМ, урология РИИАТМ, кўз микрохирургияси РИИАТМ, тиббий реабилитация ва терапия РИИАТМ ва дерматовенерология ва косметология РИИАТМ замонавий диагностик ва тиббиёт асбоб-ускуналари билан техник жиҳозланиши кўзда тутилган.
Лойиҳада Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий марказлари учун умумий қиймати 16,44 млн АҚШ долл.га тенг замонавий тиббиёт асбоб-ускуналарини харид қилиш кўзда тутилган.
ЛАОБГ:
100007, Тошкент ш, Паркент кўч., 51
Тел./факс: (+99871) 268 0819, 268 2539, 268 1213
e-mail: sfd.ssmc@gmail.com