Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг портали Интернет тармоғидаги Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг расмий давлат ахборот ресурсидир.
Асосий мақсадлар:
давлат ахборот ресурсларини шакллантириш ва ривожлантириш, юридик ва жисмоний шахсларга ташкилотлар томонидан кўрсатиладиган интерактив давлат хизматларини кўрсатиш учун мўлжалланган ихтисослаштирилган ахборот тизимини яратиш;
республика аҳолиси ва халқаро ҳамжамиятнинг Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги фаолияти тўғрисида хабардорлигини таъминлаш;
ташкилотларнинг жисмоний ва юридик шахслар билан ўзаро ҳамкорлиги самарадорлигини оширишга кўмаклашиш;
аҳолини тегишли ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик қилиш имкониятлари ва тартиблари тўғрисида хабардор қилиш;
ахборот алмашиш ва тарқатишда самарадорлик даражасини, ташкилотларнинг хабардорлик даражасини ошириш орқали ташкилотларнинг сифати ва самарадорлигини оширишга кўмаклашиш;
идоралараро электрон маълумот алмашишни бирлаштириш.
Портал қуйидаги маълумотларни тақдим этади:
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ижтимоий-сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий ҳаёти тўғрисида, республика давлат тузилиши тўғрисида;
ташкилот фаолияти, шунингдек, тузилиши, функциялари, вазифалари, ваколатлари ва алоқалари тўғрисида;
ташкилотда ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш тўғрисида;
муҳим воқеалар ҳақида, фотосуратлар архиви, тадбирларни эълон қилиш тўғрисида;
очиқ бўлган бошқа маълумотлар тўғрисида.
Расмлардан фойдаланиш:
Порталдаги барча расмлар alt text деб номланадиган муқобил таърифли матн билан таъминланган. Бундан ташқари барча асосий HTML теглар тегишли role атрибути билан таъминланган бўлиб бу турли хил матн ўқувчи браузерлар, скринридерлар ва бошқа ёрдамчи технологиялар томонидан тушунарли бўлишини таъминлайди.
Порталда унинг юкланиш вақтини қисқартириш, хажмини камайтириш мақсадида расм кўринишидаги файлларни иложи борича кам ишлатишга ҳаракат қилинган.
Ҳукумат порталини қўллаб-қувватлаш:
Соғлиқни сақлаш вазирлиги порталининг ахборот таъминоти ва тузилмавий бошқаруви IT-MED МЧЖ томонидан амалга оширилади.