Жамоатчилик кенгаши

Распечатать

Жамоатчилик кенгашининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда, қарорларда, шунингдек, давлат, тармоқ ва ҳудудий ривожлантириш дастурларида жамоатчилик манфаатлари ва жамоатчилик фикри ҳисобга олиниши, фуқароларнинг, юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини, жамият манфаатларини ҳимоя қилиш соҳасида қонун ҳужжатлари талаблари ижросини таъминлаш, давлат органи зиммасига юкланган ҳамда ижтимоий ва жамоатчилик манфаатларига дахл қилувчи вазифалар ва функцияларни бажариш, давлат хизматларини кўрсатиш, ижтимоий шериклик доирасида амалга ошириладиган битимлар, шартномалар, лойиҳалар ва дастурларни рўёбга чиқариш бўйича давлат органи ва унинг мансабдор шахсларининг фаолияти устидан жамоатчилик назоратини амалга ошириш;

биргаликда мулоқот қилиш, давлат органининг нодавлат нотижорат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан самарали ҳамкорлигини таъминлаш учун давлат органини фуқаролар билан боғлаб турадиган «кўприк» ролини бажариш;

давлат бошқаруви органларига нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларидан келиб тушган социал ва ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳаларни умумлаштириш ва баҳолаш;

фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига дахл қилувчи энг муҳим масалалар юзасидан давлат органининг фаолияти ҳақидаги жамоатчилик фикрини тизимли мониторинг қилиш ва ҳар томонлама таҳлил қилиш, социологик сўровлар ўтказиш, жумладан уларни ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда ўтказиш;

давлат органи фаолиятида коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги давлат дастурлари ва бошқа дастурларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга оширишда иштирок этиш, коррупцияга қарши курашиш бўйича олиб борилган ишлар устидан мониторинг ва таҳлил ўтказиш, шунингдек, уларнинг натижалари бўйича таклифлар тайёрлаш;

давлат органи фаолиятининг очиқлигини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган тадбирларни мониторинг қилиш, унинг фаолияти тўғрисида батафсил ахборот олиш имкониятларини таҳлил қилиш, уларни янада кенгайтириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

давлат органи фаолиятини ислоҳ қилишда фуқаролар иштирок этиши учун яратилган шарт-шароитларни ўрганиш ва уларни яхшилаш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

давлат органи фаолияти бўйича фуқаролар ўртасида ўтказиладиган тушунтириш ишлари ва маънавий-маърифий тадбирларда иштирок этиш, уларнинг самарадорлигини ошириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш;

давлат органлари ходимлари ва улар оилаларининг уй-жой, ижтимоий-маиший, хизмат шарт-шароитларини, уларга малакали тиббий ёрдам кўрсатиш шароитларини, шунингдек, ишдан бўшатилган ёки захирага олинган ходимларни ижтимоий ва касбий мослаштириш бўйича муаммоларни комплекс таҳлил қилиш ҳамда таҳлил якунлари бўйича мазкур шароитларни яхшилаш юзасидан таклифлар киритиш.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгашининг таркиби

Масъул ходимнинг исми ва фамилияси

Ташкилот номи

Иш жойидаги лавозими ва жамоатчилик кенгашидаги вазифаси

1.

Эльмира Баситханова

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Вазир ўринбосари, раис

2.

Мақсуда Ворисова

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати

депутат, раис ўринбосари

3.

Умида Холбекова

Олий Мажлис ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларни ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди

Фонд масъул котиби, аъзо

4.

Шахноза Зуфарова

Республика аҳоли репродуктив саломатлик маркази

Марказ директори, котиб

5.

Баҳор Хидирова

“Янги Ўзбекистон” газетаси

Газета мухбири, аъзо

6.

Даврон Тўлаганов

Шошилинч тиббий ёрдам врачлари ассоциацияси —

Ассоциация раис ўринбосари, аъзо

7.

Шуҳрат Баймурадов

Тошкент тиббиёт академияси

Академия проректори, аъзо

8.

Анвар Алимов

Ўзбекистон эндокринологлар ассоциацияси — раис

Ассоциация раиси, аъзо

9.

Малика Усмонова

Тошкент шаҳар перинатал маркази

Марказ директори ўринбосари, аъзо

10.

Мирзағолиб Тиллашайхов

Ўзбекистон онкологлари ассоциацияси

Ассоциация раиси, аъзо

11.

Фарҳод Акилов

Ўзбекистон урологлари илмий жамияти

Жамият раиси, аъзо

12.

Искандар Хаджанов

Ўзбекистон травматологлари илмий жамияти

Жамият раиси, аъзо

13.

Анис Аляви

Ўзбекистон терапевтлари ассоциацияси

Ассоциация раиси, аъзо

14.

Давронбек Мухторов

Ўзбекистон фтизиатр ва пульмонологлари илмий-тиббий жамияти

Жамият раиси, аъзо

15.

Дилором Аҳмедова

Ўзбекистон педиатрлари ассоциацияси

Ассоциация раиси, аъзо

 *Изоҳ: кенгаш аъзоси бошқа ишга ўтган тақдирда унинг ўрнига тайинланган шахс кенгаш аъзоси ҳисобланади.

 Жамоатчилик кенгаши таркиби Соғлиқни сақлаш вазирининг 2021 йил 30 июндаги 156-сонли буйруғи билан тасдиқланган.

Вазирлик Матбуот хизмати Жамоатчилик кенгашининг ишчи органи ҳисобланади.

Матбуот хизмати билан боғланиш:
тел. +998 (71) 241-16-40
e-mail: furkat.sanaev@minzdrav.uz

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech