Янгиликлар

60
Распечатать
22 Сен 2022

1-Республика Абу Али ибн Сино номидаги жамоат саломатлиги техникумига директор тайинланди

Cоғлиқни сақлаш вазирининг тегишли буйруғи билан Мансуров Машраф Равшанкулович 1-Республика Абу Али ибн Сино номидаги жамоат саломатлиги техникуми директори лавозимига тайинланди.

М. Мансуров 1997 йилда 2-Тошкент давлат тиббиёт институтини тамомлаб, ўз иш фаолиятини Янгийўл тиббиёт коллежида ўқитувчи сифатида бошлаган.

Шунингдек, у Янгийўл тиббиёт коллежи директори, туман давлат санитария-эпидемиология назорати маркази бўлим санитария врачи каби қатор масъул вазифаларда ишлаган.

Тайинловга қадар М. Мансуров Чирчиқ тиббиёт коллежи директори лавозимида фаолият олиб бораётган эди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати

60
Распечатать
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech