Янгиликлар

33
Распечатать
22 Фев 2021

2021 йил 21 февраль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 79681 (+27) нафарни ташкил этмоқда

Янги касалланиш ҳолатларининг:
3 нафари Андижон вилоятида,
1 нафари Сурхондарё вилоятида,
6 нафари Тошкент вилоятида,
17 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Кеча кун давомида:
Фарғона вилоятида 3 нафар,
Тошкент вилоятида 7 нафар,
Тошкент шаҳрида 9 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 78171 (+19) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил қилмоқда.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 888 нафар бемордан 153 нафари оғир, 28 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

33
Распечатать
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech