ССВ Матбуот хизмати 4 ойдан бери юртимизда амалга оширилаётган вакцинация жараёнлари ҳақида хабар бериб келмоқда. 31 июль ҳолатига кўра, эмлаш жараёнларида жами 7 681 748 доза вакцина қўлланилган.
Ўзбекистонда эмлаш тадбирларига жами 21,4 миллион нафардан ортиқ аҳоли жалб этилиши мўлжалланган бўлиб, апрель, май, июнь, июль ойлари давомида 1 211 019 нафар юртдошмиз коронавирусга қарши тўлиқ эмланди.
Маълумот учун, юртимизга шу пайтгача жами 12 миллион 580 минг 60 доза вакцина келтирилган.
Улардан:
370 минг дозаси "Спутник V",
710 минг дозаси AstraZeneca,
8,5 миллион дозаси ZF-UZ-VAC2001,
3 миллион 60 дозаси Moderna вакцинасидир.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати