Янгиликлар

153
Распечатать
03 Фев 2023

62 ёшли бемор Федис Мансуровга инфарктдан кейинги кардиосклероз ташхиси қўйилди

Академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт марказининг шифокорлари унинг юрак чап қоринчасида ҳосил бўлган фронталь тромбни олиб ташлаш учун юқори технологияли MICSCAB жарроҳлик амалиётига мурожаат қилишди.

Юртимизда илк бор моҳир кардиожарроҳ, тиббиёт фанлари доктори, профессор Рустам Ярбеков бошчилигида ўтказилган ушбу операция орқали бемор суякларини кесмасдан, қовурғалар орасидан кириб, ҳам тромб олиб ташлаш, ҳам 3 та томирни тикиш амалиёти муваффақиятли бажарилди.

3 соат давом этган мазкур амалиётнинг афзаллиги шундаки, бемор биринчи кунданоқ оёққа туриб, мустақил ҳаракат қила олади. Қолаверса, тикланиш даври жуда қисқа, инфекция тушиш ва чандиқ қолиш хавфи эса деярли йўқ.

Юқоридаги видеолавҳа ушбу операция тафсилотларига бағишланган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

153
Распечатать
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech