Янгиликлар

84
Распечатать
16 Апр 2021

Абдулла Азизов Самарқандда эмлаш жараёнлари билан танишди

Вазир ўринбосари А. Азизов бошчилигидаги ишчи гуруҳ Самарқанд вилояти худудларида коронавирусга қарши оммавий эмлаш жараёнларини ўрганди. Жорий йил 1 апрелдан Самарқанд шаҳрида, 7 апрелдан бошлаб туманларида эмлаш ишлари бошланган. Вилоят бўйича биринчи босқичда жами 241473 нафар фуқаро эмланиши режалаштирилган бўлиб, 9 апрел куни 1848 нафар фуқаролар эмланган. Мавсум бошидан буён жами 11054 нафар фуқаролар эмланган.

Вилоят аҳолиси 3 000 877 нафар. Хатлов натижасида аниқланган 3 ва 4-гуруҳга мансуб 430 345 нафар аҳолидан 120 497 нафар тиббий кўриклардан ўтказилган.

Самарқанд шахрида хорижий инвестиция иштирокидаги “ZARMED PRATIKSHA HOSPITAL GROUP” Ўзбекистон –Ҳиндистон қўшма корхонаси кўп тармоқли хусусий тиббиёт ташкилотининг расмий очилиш маросимида иштирок этилди.

Вилоятнинг туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалари томонидан ўтказилган хатлов-антропометрия ишларининг сифатига баҳо бериш, аҳолининг саломатлик ва касалланиш кўрсаткичларидан келиб чиққан ҳолда тегишли гуруҳларга бўлиниши, мавжуд муаммоларни ўрганиш ҳамда амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида ташриф буюрган Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ишчи гуруҳи билан йиғилиш ўтказилиб, вилоят худудларида ишни ташкил қилиш ва амалий ёрдам кўрсатиш бўйича аниқ кўрсатмалар берилди ҳамда вилоятнинг туман ва шаҳарларида ишчи гуруҳ ўз ишини бошлади.

Самарқанд шахридаги 12-сон оилавий поликлиникаси 16 та маҳаллани қамраб олиб, 43018 нафар аҳолига тиббий хизмат кўрсатиб келмоқда. Маҳаллалар кесимида тиббий бригадалар томонидан манзилли ишлар 40233 нафар фуқароларда чуқурлаштирилган тиббий кўриклардан ўтказилган бўлиб, булардан 5622 нафар фуқаролар соғломлаштириш режасига киртилган. 1686 нафар фуқаролар тиббий хариталари шакллантирилиб, 1152 нафарида даволаш ишлари якунига етган.

 

Муассаса ҳудудида бугунги кунда фуқаролар коронавирус инфекцияси билан касалланиш 6 нафарни ташкил этиб, 2 нафари даво муолажаларини олмоқдалар. 4 нафари эса тузалганлар
Бугунги кунда муассасада 4957 нафар фуқаролар эмланиши режалаштирилган бўлиб, шулардан 675 нафари эмланган ва ножуя таъсирлар кузатилиш ҳолатлари аниқланмайди.

Ҳудудда темир дафтарга 38 нафар фуқаролар киритилган бўлиб, бугунги кунда 19 нафарида даволаш ишлари олиб борилмоқда.

Ишчи гуруҳи томнидан поликлиникада аҳолининг электрон базасини шакллантириш, xatlov.uz ва emlash.uz дастурига киритиш бўйича амалий ёрдам кўрсатилди.

 

Самарқанд вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси Ахборот хизмати

84
Распечатать
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech