Янгиликлар

58
Распечатать
20 Янв 2021

АБДУЛЛА АЗИЗОВ “ШИРИНЛИКЛАРНИНГ ҲАЁТИ ҲАМ ШИРИН БЎЛИШИ, БУНИНГ УЧУН ЭСА, УЛАР СОҒЛОМ ВА БАХТЛИ ЯШАШЛАРИ ЗАРУР”

Куни кеча Сирдарё вилоятига Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Абдулла Азизов бошчилигидаги ишчи гуруҳ аъзолари ташриф буюришди.

А.Азизов Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 12 ноябрдаги “Бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари фаолиятига мутлақо янги механизмларни жорий қилиш ва соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ижросини таъминланиши ҳамда ҳудудлардаги аҳолининг тизимдаги ислоҳотлардан бохабарлигини ошириш мақсадида Сирдарёда бўлди.

Дастлаб, ишчи гуруҳ вилоятнинг Боёвут туманида бориб, у ерда аҳолини хатловдан ўтказиш, хусусан, уларни антропометрик кўрсаткичлари олиниб, хавф гуруҳларига ажратиш жараёнларида қатнашди. Тиббиёт бригадалари билан хонадонларга бўлиб, уй эгалари билан суҳбатлашди. Соғлиғидан шикоят қилган фуқароларга шу жойнинг ўзида амалий ёрдам кўрсатилди.

Шунингдек, А.Азизов бошчилигидаги ишчи гуруҳ Ширин шаҳрида ҳам бўлди. У ердаги тиббиёт муассасаларини кўздан кечиргач яна аҳоли хонадонларига кириб, уларнинг саломатлиги ҳамда соғлом турмуш тарзига қанчалик амал қилишаётгани билан танишди. Вазир ўринбосари аҳоли вакиллари билан суҳбатда: “ширинликларнинг ҳаёти ҳам ширин бўлиши, бунинг учун эса, улар соғлом ва бахтли яшашлари зарурдир. Биз ана шуни олдимизга мақсад қилганмиз” — деди у.

Шундан сўнг, Гулистон шаҳар тиббиёт бирлашмаси мажлислар залида Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари бошчилигида мулоқот бўлиб ўтди.

Унда ўтган йили 13 октябрь санасида Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Сирдарёга қилган ташрифида Оқ Олтин тумани тажрибаси асосида аҳоли орасида соғлом турмуш тарзини оммалаштириш таклифини илгари сургани эсланди.

Шунингдек, давлат тиббий суғурта тизими Сирдарё вилоятида тажриба-синов тарзида бошлангани ҳам бежиз эмас. Тиббиёт соҳасига оид ҳудуддаги барча ўзгаришлар вилоятни соғлиқни сақлаш тизимида бошқа ҳудудларга ўрнак бўлишига қаратилган чора тадбирлар экани қайд этилди.

Танқидий-таҳлилий руҳда ўтган тадбирда Сирдарёда олиб борилаётган тиббиёт соҳасидаги ишлар, ютуқлар, ҳато ва камчиликлар муҳокама қилинди.

Сирдарё вилоят соғлиқни сақлаш
бошқармаси ахборот хизмати.

58
Распечатать
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech