Янгиликлар

53
Распечатать
13 Окт 2021

Айни кунгача мамлакатимизда жами 22 миллион 956 минг дозадан ортиқ коронавирусга қарши вакцина қўлланилди

12 октябрда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 234 929 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. Улардан:
1-босқич эмланганлар 85 712 нафарни,
2-босқич эмланганлар 67 460 нафарни,
3-босқич эмланганлар 81 757 нафарни ташкил қилди.

Айни кунгача мамлакатимизда жами 22 956 058 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:
1-босқич эмланганлар 12 414 142 нафарни,
2-босқичда эмланганлар 7 244 022 нафарни,
3-босқич эмланганлар 3 297 894 нафарни ташкил қилди.

Шу кунгача тўлиқ эмланган фуқаролар 5 328 121 нафарни ташкил қилмоқда.

Кеча эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:

Сурхондарё вилояти (32 046 доза),
Тошкент вилояти (30 752 доза),
Наманган вилояти (26 238 доза) банд қилди.

Жами эмлашлар бўйича юқори кўрсаткичлар:
Фарғона вилоятида 2 459 309 доза,
Андижон вилоятида 2 415 583 доза,
Наманган вилоятида 2 399 335 дозани ташкил қилмоқда.

Эмлаш жараёнлари давом этади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

53
Распечатать
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech