Янгиликлар

52
Распечатать
14 Окт 2021

Айни кунгача мамлакатимизда жами 23 миллион дозадан ортиқ коронавирусга қарши вакцина қўлланилди

13 октябрда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 227 394 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. Улардан:
1-босқич эмланганлар 86 804 нафарни,
2-босқич эмланганлар 69 522 нафарни,
3-босқич эмланганлар 71 068 нафарни ташкил қилди.

Айни кунгача мамлакатимизда жами 23 183 452 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:
1-босқич эмланганлар 12 500 946 нафарни,
2-босқичда эмланганлар 7 313 544 нафарни,
3-босқич эмланганлар 3 368 962 нафарни ташкил қилди.

Шу кунгача тўлиқ эмланган фуқаролар 5 421 471 нафарни ташкил қилмоқда.

Кеча эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:

Наманган вилояти (29 832 доза),
Сурхондарё вилояти (29 020 доза),
Тошкент вилояти (28 409 доза) банд қилди.

Жами эмлашлар бўйича юқори кўрсаткичлар:
Фарғона вилоятида 2 480 389 доза,
Андижон вилоятида 2 438 147 доза,
Наманган вилоятида 2 429 167 дозани ташкил қилмоқда.

Эмлаш жараёнлари давом этади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

52
Распечатать
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech