Янгиликлар

104
Распечатать
26 Ноя 2021

Айни кунгача мамлакатимизда жами 32,8 миллион дозадан ортиқ вакцинадан фойдаланилди

25 ноябрда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 339 255 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. Улардан:
1-босқич эмланганлар 172 182 нафарни,
2-босқич эмланганлар 114 780 нафарни,
3-босқич эмланганлар 52 293 нафарни ташкил қилди.

Айни кунгача мамлакатимизда жами 32 803 308 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:
1-босқич эмланганлар 17 098 127 нафарни,
2-босқичда эмланганлар 10 360 453 нафарни,
3-босқич эмланганлар 5 344 728 нафарни ташкил қилди.

Кеча эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
Самарқанд вилояти (60 629 доза),
Қашқадарё вилояти (42 999 доза),
Фарғона вилояти (39 806 доза)
банд қилди.

Биринчи доза билан эмланиш кўрсаткичи эмланиши режалаштирилган қатламга нисбатан 79,7 фоизни ташкил қилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

104
Распечатать
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech