Янгиликлар

150
Распечатать
31 Мар 2023

Аввал хабар қилганимиздек, шу кунларда Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан юртимиз бўйлаб саломатлик сайиллари ўтказилмоқда

Ушбу акцияга Навоий вилоятида ҳам старт берилди. Ҳудуд марказидаги “Илм-маърифат” боғида ташкил этилган сайёр тиббий кўрикларга Республика ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари ҳамда вилоятдаги даволаш-профилактика муассасаларининг етакчи мутахассилари жалб этилди.

Бу ерда 400 нафардан зиёд эҳтиёжманд фуқаролар тиббий текширувлардан ўтказилиб, 200 нафардан ортиғига амбулатор муолажалар тавсия этилди, 20 нафарига стационар даволаниш учун йўлланма берилди. Шунингдек, аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди.

Cоғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

150
Распечатать
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech