Янгиликлар

38
Распечатать
13 Фев 2021

Бўстонлиқда Давлат тиббий суғурта тизимини Сирдарёда жорий этиш механизмларига бағишланган семинар ташкил этилди

Сирдарёда соғлиқни сақлаш тизимининг янги модели ва давлат тиббий суғуртаси механизмлари бўйича тажриба-синов лойиҳасини ишга тушириш учун тайёргарлик ишлари бошлаб юборилди.

Президентимизнинг ткгишли Фармон ва Қарорлари га мувофиқ, давлат тиббий суғурта тизимини 2021 йилнинг 1 июлидан 2022 йилнинг охирига қадар Сирдарё вилоятида тажриба-синов тариқасида апробациядан ўтказиш бўйича соҳа ходимларига муҳим вазифа ва топшириқларни берган эди.

Шунга биноан, юртимизда Давлат тиббий суғурта жамғармаси ташкил этилиб, унинг дастлабки бўлими Сирдарёда очилди. Қолаверса, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Республика Давлат тиббий суғурта жамғармаси ва Сирдарё вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ходимлари томонидан тегишли миллий ва халқаро ташкилотлар, илм-фан муассасалари, малакали экспертлар билан ҳамкорликда ишлар йўлга қўйилди.

Шу мақсадда Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси кўмагида манфаатдор вазирлик ва идоралар мутахассислари иштирокида семинар ташкил этилди. Семинарда Президентимизнинг “Соғлиқни сақлаш тизимини ташкил этишнинг янги модели ва давлат тиббий суғуртаси механизмларини Сирдарё вилоятида жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ва унда белгилаб берилган вазифаларни ижроси, бажарилиш тартиби, амалиётга қўллаш механизмлари муҳокама қилинди. Шунга асосан, Сирдарёда, янгитдан жорий қилинаётган “Давлат тиббий суғурта тизими бўйича концепция” лойиҳаси ишлаб чиқилмоқда.

Семинарда Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Абдулла Азизов, вазирликнинг Даволаш-профилактика ёрдамини ташкиллаштириш бошқармаси, Иқтисодиёт ва молия бошқармаси, Иқтисодий таҳлил, меҳнатни меъёрлаштириш ва тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажмларини шакллантириш бошқармаси, Тиббий суғурта тизимини жорий қилиш бошқармаси, Давлат тиббиёт ташкилотларида дори воситалари ва тиббий буюмларга бўлган эҳтиёжни шакллантириш бошқармаси бошлиқлари ҳамда Сирдарё вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Рустам Юлдашев каби мутасадди идора вакиллари иштирок этишмоқда.

Семинарда Давлат тиббий суғурта тизимини Сирдарёда жорий этиш, тиббиёт соҳасини молиялаштириш механизмлари, замонавий бошқарув тизими ва ҳудудларда соғлиқни сақлашни ташкил этишнинг кластер моделини шакллантириш, соҳани рақамлаштириш, электрон карталар, электрон поликлиникалар, юқумли бўлмаган касалликлар профилактикаси кенг муҳокама марказида бўлди.

Сирдарё вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси Ахборот хизмати.

38
Распечатать
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech