Янгиликлар

277
Распечатать
12 Окт 2020

БУГУН АЙНИ ПАЙТГАЧА ЮРТИМИЗДА 237 НАФАР БЕМОР СОҒАЙДИ

2020 йил 12 октябрь соат 18:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 61 319 (+114) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 102 нафари Тошкент шаҳрида, 12 нафари Андижон вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шу билан бирга, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Бугун айни пайтга қадар Тошкент шаҳрида 84 нафар, Тошкент вилоятида 78 нафар, Наманган вилоятида 16 нафар, Андижон вилоятида 14 нафар,  Жиззах вилоятида 12 нафар, Сирдарё вилоятида 12 нафар, Самарқанд вилоятида 9 нафар, Қашқадарё вилоятида 7 нафар, Қорақалпоғистон Республикасида 5 нафар бемор тузалди.

Шундай қилиб, юртимизда 58 306 (+237) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар тузалди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизга етди.

Ҳозирда мамлакатимизда 2 504 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

 

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

277
Распечатать
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech