Янгиликлар

252
Распечатать
03 Окт 2020

БУГУН АЙНИ ПАЙТГАЧА МАМЛАКАТИМИЗДА 353 НАФАР БЕМОР СОҒАЙДИ

2020 йил 3 октябрь соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 58 141 (+217) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 168 нафари Тошкент шаҳрида, 25 нафари Наманган вилоятида, 14 нафари Тошкент вилоятида, 10 нафари Навоий вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Бугун айни пайтга қадар Тошкент шаҳрида 224 нафар, Тошкент вилоятида 68 нафар, Наманган вилоятида 20 нафар, Жиззах вилоятида 15 нафар, Фарғона вилоятида 10 нафар, Навоий вилоятида 7 нафар, Хоразм вилоятида 5 нафар, Қашқадарё вилоятида 4 нафар бемор тузалди.

Шундай қилиб, юртимизда 54 809(+353) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар тузалди ва соғайиш кўрсаткичи 94 фоизни ташкил этмоқда.

Ҳозирда мамлакатимизда 2 856 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

252
Распечатать
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech