Янгиликлар

75
Распечатать
05 Авг 2022

Бугун — ўқишни кўчириш бўйича аризаларни қабул қилишнинг сўнгги куни

Бугун талабалар ўқишини хорижий мамлакатларда (жумладан, халқаро тан олинган рейтингларда биринчи 1 000 та ўриндан бирини эгаллаган) олий таълим ташкилотларидан давлат олий таълим муассасаларининг мос ва турдош таълим йўналишларига кўчириш бўйича аризаларни қабул қилиш якунланади.

 Талабалар бугун (5-август) 23:59 га қадар my.dtm.uz сайти орқали хорижий давлатлардаги олий таълим ташкилотларидан ёки республикада фаолият юритаётган хорижий ва нодавлат олий таълим ташкилотларидан ўқишни кўчириш бўйича онлайн ариза юборишлари мумкин.

Талабалар ўқишини хориждаги олий таълим ташкилотларидан давлат олий таълим муассасаларининг мос ва турдош бўлмаган таълим йўналишларига кўчиришга рухсат этилмайди.

Эслатиб ўтамиз, тиббиёт йўналишида бу йил хорижий ёки нодавлат ОТМдан ўқишни кўчириш учун талаба 129,0 балл тўплаши талаб этилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

75
Распечатать
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech